TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yurak-qon tomir vositalari
Страна производитель:
Ukraina
Активное вещество:
Tiazotovaya kislota
Производитель:
Галичфарм, ПАО
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
C01ЕВ
Инструкция TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10
Dori shakli
2 мл дан ампулаларда, 10 ампуладан контур уяли ўрамда, 1 контур уяли ўрамдан қутида. 4 мл дан 5 мл сиғимли ампулаларда, 5 ампуладан контур уяли ўрамда, 2 контур уяли ўрамдан қутида.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Миокард инфаркти, тинч ҳолатдаги стенокардияда Тиотриазолин® биринчи 5 кун давомида вена ичига аста-секин 2 мл/мин тезликда 4 мл дан 25 мг/мл эритма (100 мг) ёки минутига 20-30 томчи тезликда (25 мг/мл 4 мл эритмани 0,9% ли натрий хлориди эритмаси 150-250 млда суюлтирилади) томчилаб юборилади ёки мушак ичига 4 мл дан 25 мг/мл эритма (100 мг дан) суткада 2-3 марта буюрилади. Даволаш курси 14 суткани ташкил қилади. Зўриқиш стенокардиясида Тиотриазолин® мушак ичига 25 мг/мл эритма 4 мл дан суткада 2 марта юборилади (суткалик доза-200 мг). Даволаш курси -14 кунни ташкил қилади. Тинч ҳолатдаги стенокардияда ва инфарктдан кейинги кардиосклерозда Тиотриазолин® мушак ичига 25 мг/мл эритма 2 мл дан суткада 3 марта юборилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилади. Жараёни яққол фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Тиотриазолин® биринчи 5 кун мушак ичига 25 мг/мл эритма 2 мл дан (50 мг дан) суткада 2-3 марта ёки вена ичига аста-секин 25 мг/мл эритма 4 млдан (100 мг) 2 мл/мин тезликда суткада 1 марта, ёки томчилаб минутига 20-30 томчи тезликда (2 ампула 25 мг/мл эритмаси 0,9% ли натрий хлориди эритмасини 150-200 млдаэритилади). Даволашни 5-чи кундан 20-чи кунгача Тиотриазолин® таблеткада (суткада 3 марта 100 мг дан) буюрилади. Минимал ва ўртача фаоллик даражасидаги сурункали гепатитда Тиотриазолин® суткада 3 марта 25 мг/мл эритмаси мушак ичига 2 мл дан буюрилади. Даволаш курси 20-30 кунни ташкил қилади. Жигар циррозида даволаш курси 60 кунни ташкил қилади. Даволаш 25 мг/мл эритма 2 мл дан (50 мг дан) кунига 3 марта 5 кун давомида мушак ичига юборишдан бошланади, сўнгра даволаш таблеткалар (100 мг дан кунига 3 марта) ёрдамида давом эттирилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Тиотриазолин®ни юрак ишемик касаллигини даволашда қўлланадиган базис воситалар билан мажмуада қўллаш мумкин. Препарат мувофиқ этиологияли гепатитларни анъанавий даволаш усуллари билан бирга буюриш мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Тиазот кислотасига юқори сезувчанлик; ўткир буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Оринигал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 5 йил.
Maxsus shartlar
Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўллашнинг тажрибаси етарли эмас. Болалар. Болаларда қўллашнинг тажрибаси етарли эмас. Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти. Автотранспорт воситаларини бошқариш ва бошқа мураккаб механизмлар билан ишлашда марказий ва периферик нерв тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолларда эҳтиёткорликка риоя қилишлари лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Nojo'ya samaralari
Препарат, одатда, яхши ўзлаштирилади. Юқори сезувчанлиги бўлган беморларда: тери ва териости тўқимаси томонидан: қичишиш, тери гиперемияси, тери тошмалари, эшакеми ҳоллари бўлиши мумкин; иммун тизими томонидан: бошқа препаратларни қабул қилиш фонида ангионевротик шишиш ва анафилактик шок айрим ҳоллари пайдо бўлиши мумкин; бошқалар: иситма, этни увишиши ва юборилган жойида ўзгаришлар. Алоҳида пациентларда, асосан кекса ёшли, хусусан бошқа препаратларни қабул қилиш фонида жуда кам учрайдиган ҳоллари таърифланган: марказий ва периферик нерв тизими томонидан: умумий ҳолсизлик, бош айланиши, қулоқларда шовқин, бош оғриғи; юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия, артериал гипертензия, артериал қон босимини пасайиш ҳоллари; меъда-ичак йўллари томонидан: диспептик кўринишлар, шу жумладан оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринни дам бўлиши, қусиш; нафас тизими томонидан: ҳансираш ва бўғилиш
Farmakokinetikasi
Тиазот кислотасининг фармакологик самараси ишемияга қарши, мембранани барқарорлаштирувчи, антиоксидант ва иммунмодуляция таъсири билан боғлиқ. Препаратнинг таъсири анаэроб гликолизни компенсатор фаоллашишини кучайтириши ва Кребс циклида АТФ хужайра ички заҳирасини сақланиши билан оксидланиш жараёнларини фаоллаштириши ҳисобига амалга оширилади. Тиазот кислотасининг молекуласи таркибида оксидланиш-қайтарилиш хусусиятлари характерли бўлган олтингугурт тиолининг ва ортиқча водород ионларини боғловчи учламчи азотнинг мавжудлиги, антиоксидант тизимини фаоллашишини таъминлайди. Тиол гуруҳининг кучли қайтарувчи хусусиятлари кислороднинг фаол шакллари ва липид радикаллари билан реакцияни чақиради. Антирадикал ферментлар – супероксиддисмутаза, каталаза ва глутатионпероксидазани қайта фаоллашиши кислороднинг фаол шаклларини кучайишини олдини олади. Тиазот кислотасининг таъсири миокарднинг ишемияга учраган соҳаларида липидларнинг оксидланиш жараёнларини тормозланишига, миокарднинг катехоламинларга сезувчанлигини камайишига, юракнинг қисқарувчанлик фаолиятини кучайиб борувчи сусайишини олдини олишга, турғунлашишига ва мувофиқ некроз ўчоғини ва миокарднинг ишемиясини камайишига олиб келади. Қоннинг реологик хусусиятларини яхшиланиши фибринолитик тизимини фаоллашиши ҳисобига амалга оширилади. Миокардда метаболизм жараёнларини яхшиланиши, унинг қисқарувчанлик қобилиятини ошиши, юрак ритмини нормаллашишига ёрдам бериши, юрак ишемик касаллигининг турли шакллари бўлган беморларни даволаш учун тиазот кислотасини буюриш имконини беради. Препаратни кардиологияда қўллаш билан параллел ҳолда, унинг юқори гепатопротектор хусусиятларини ҳисобга олиб, тиазот кислотасини жигар касалликлари ва бошқа ички касалликларни даволашда қўлланади. Препарат гепатоцитларни парчаланишини олдини олади, ёғли инфильтрация даражасини ва жигарнинг марказий лобуляр некрозини тарқалиш даражасини камайтиради, гепатоцитларнинг репаратив регенерацияси жараёнларига ёрдам беради, уларда оқсил, углевод, липид ва пигмент алмашинувини нормаллаштиради. Сафронинг синтези ва чиқарилиш тезлигини оширади, унинг кимёвий таркибини нормаллаштиради.
Farmakodinamikasi
Қон плазмасидаги тиазот кислотасининг максимал концентрациясига мушак ичига юборишда – 0,84 соатдан кейин, вена ичига юборишда – 0,1 соатдан кейин эришилади. Қон оқсиллари билан боғланиши 10% дан ошмайди. Тиазот кислотаси асосан буйракларда – 31% тўпланади. У аҳамиятли миқдорда йўғон ичакда, юракда, талоқда тўпланади, энг кам ҳолларда – ингичка ичак ва ўпкада (1-2%) тўпланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Доза ошириб юборилганида сийдикда натрий ва калийнинг концентрацияси ошади. Бундай ҳолларда препаратни бекор қилиш керак. Даволаш симптоматик.
Umumiy ma'lumot
TIOTRIAZOLIN eritma 25 mg/ml 2 ml N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA TIOTRIAZOLIN THIOTRIAZOLINUM Preparatning savdo nomi: Tiotriazolin Ta‘sir etuvchi modda (XPN): tiotriazolin Dori shakli: ko‘z tomchilari Tarkibi: 1 ml eritma quyidagilarni saqlaydi faol modda: 1 ml eritma 100% quruq moddaga hisoblaganda 10 mg tiotriazolin; yordamchi moddalar: natriy xloridi, suvda eruvchi metilsellyuloza, tozalangan suv. Ta‘rifi: biroz tovlanuvchi, rangsiz yoki biroz sarg‘ish tusli suyuqlik. Farmakoterapevtik guruhi: oftalmologik vosita. ATX kodi: S01XA. Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi. Tiotriazolinning farmakologik samarasi ko‘z to‘qimalarining ishemiyaga uchragan sohalarida antioksidant tizimi fermentlarining faollashuvi va lipidlarning perekisli oksidlanish jarayonlarini tormozlanishi, nerv-trofik buzilishlarning og‘irligini kamaytirishi, reparativ jarayonlarning jadalligini va tezligini oshirishi, to‘qimalarda yallig‘lanish reaksiyalarining kamaytirishi, ko‘zning mikrosirkulyator qon aylanish havzasida qon oqimini yaxshilashi bilan bog‘liq. Preparat shox pardaning sezuvchanligini erta tiklanishiga, nozikroq xiralashuvlarni hosil bo‘lishga, turli asoratlarni sezilarli kamayishiga yordam beradi, ko‘rish astenopiyasi ko‘rinishlarini kamaytiradi, akkomodasion mushak va to‘r pardaning markaziy bo‘limlarining funksional ko‘rsatkichlarini yaxshilaydi, bu esa ko‘zning funksional qobiliyatini yaxshilaydi. Farmakokinetikasi Tekshirilmagan. Qo‘llanilishi Ko‘z soqqasining jarohati va shikastlanishi, shox pardaning yallig‘lanish distrofik kasalliklari, virusli kon‘yunktivitlar. Ko‘zni yallig‘lanishini oldini olish, personal komyuterlarda ishlaydigan shaxslarda ko‘rish astenopiyasining ko‘rinishlarini kamaytirish uchun qo‘llaniladi. Qo‘llash usuli va dozalari Preparat kasallikning birinchi kunidanoq instillyasiya ko‘rinishida 2 tomchidan kuniga 3-4 marta shikastlangan ko‘zning kon‘yunktival bo‘shlig‘iga tomizish buyuriladi. Og‘ir shikastlanishlarda instillyasiyani 0,5 ml 1% eritmani kon‘yunktiva osti yoki parabulbar in‘eksiyalari bilan sutkada 1 marta 7-12 kun davomida birga qo‘shib qo‘llash tavsiya qilinadi. Tiotriazolinning instillyasiyalari 14-15 kun mobaynida amalga oshiriladi. Zarurati bo‘lganida davolash kursini 30 kungacha uzaytirish mumkin. Personal kompyuter bilan ishlaydigan shaxslar uchun preparat 2 tomchidan instillyasiyalar ko‘rinishida bevosita ish boshlash oldidan buyuriladi, so‘ngra har 2 soatda. Qo‘llash davomiyligi shifokor tomonidan individual ravishda belgilanadi. Flakon ochilganidan keyin preparat 4-8ºS haroratda saqlanishi lozimligi tufayli, qo‘llashdan oldin uni xona haroratigacha isitish kerak. Nojo‘ya ta‘sirlari Odatda preparat yaxshi o‘zlashtriladi, yuborish joyida reaksiyalar bo‘lishi mumkin. Yuqori individual sezuvchanlikda allergik reaksiyalar, shu jumladan qichishish, giperemiya bo‘lishi mumkin. Tumov holatlari to‘g‘risida xabar berilgan. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Preparatga yuqori sezuvchanlikda qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Noma‘lum. Maxsus ko‘rsatmalar Homiladorlik davrida yoki emizishda qo‘llanishi. Qarshi ko‘rsatmalar yo‘q. Bolalar. Bolalarda qo‘llash tajribasi yo‘q, shuning uchun preparatni bu yosh toifasidagi pasientlarga buyurish tavsiya qilinmaydi. Avtotransportni boshqarish yoki boshqa mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri. Ta‘sir qilmaydi. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Tavsiya qilingan dozalarga rioya qilinganida dozani oshirib yuborilishi mumkin emas. Chiqarilsh shakli 5 ml dan flakonlarda, 1 flakondan qopqoq-tomchilatgich bilan komplektda o‘ramda. Saqlash sharoiti 25ºS dan yuqori bo‘lmagan haroratda original o‘ramida saqlansin. Flakon ochilganidan keyin +4-8ºS gacha bo‘lgan haroratda saqlanganida yaroqlilik muddati – 5 sutka. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: