TAUMED ko'z tomchilari 10ml 4%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dori vositalari
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Taurin
Производитель:
Aseptica, ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
F01XA
Инструкция TAUMED ko'z tomchilari 10ml 4%
Dori shakli
4 % кўз томчилари, 5 ёки 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.
Dozirovkasi
Препарат катталарга буюрилади. Катарактада 4% препарат 3 ой мобайнида ҳар куни 1-2 томчидан 2-4 марта томчидан кунига 2-4 марта инстилляциялар (томизишлар) кўринишида буюрилади. Даволаш курслари 1 ой танаффусдан кейин такрорланади. Кўзнинг шох пардасини жароҳатлари ва дистрофик касалликларида 1 ой давомида айнан ўша дозаларда қўлланилади. Препарат томизилаётган вақтда флакон-томчилатгичнинг учи бошқа жисмлар ёки юзаларга тегмаслиги учун кузатиш зарур. Томизилганидан кейин флакон-томчилатгич қалпоқча билан зич ёпилсин!
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Кўз касалликларида қўлланиладиган бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Бошқа офтальмологик препаратлар билан бир вақтда қўллаш зарурати туғилганида уларни қўллаш орасидаги интервал 15 минутдан кам бўлмаслиги керак.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
– препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда; – 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин. Флакон очилганидан сўнг 1 ой давомида ишлатилсин.
Maxsus shartlar
Ҳомиладорлик ва лактация даври: препаратни ҳомиладорларда ва эмизиш даврида қўллаш бўйича клиник тадқиқотлар ўтказилмаган, шунинг учун препарат ҳомиладорларга ва эмизикли оналарга буюрилмайди. Препаратни транспорт воситаси ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўзига хос хусусиятлари: транспорт воситасини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Nojo'ya samaralari
– аллергик конъюнктивит.
Farmakokinetikasi
Аминокислота сақловчи препаратларга мансуб бўлиб, улар кўзнинг тўр пардаси дистрофик характерга эга касалликларида, кўз тўқималарининг травматик шикастланишларида, ушбу тўқималар метаболизмини кескин бузилишлари билан кечувчи патологик жараёнларда репаратив ва регенерация жараёнларини рағбатлантирувчи восита.
Farmakodinamikasi
Маҳаллий қўлланилганида таурин кўз муҳитига сингиб ўтади ва ўзининг спецефик таъсирини кўрсатади. Терапевтик дозаларда қўлланилганида препарат тизимли қон оқимига деярли сўрилмайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.