DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml

Обновлено: 21.07.2022

DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml
  • Категория:

    Og'riq qoldiruvchi vositalar

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Parasetamol, Ibuprofen

  • Производитель:

    Shreya Life Sciences PVT. LTD.

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    N02BE51.

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция DIMAKS KID suspenziya so vkusom ananasa 60ml 80 mg+50 mg/5 ml

  • Dori shakli

    60 мл суспензия қахрабо рангли ПЭТ-бутилкада ўлчов қопқоғи ва томчилагичи билан. 60 мл ли бутилка тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Ишлатиш олдидан йўриқномани диққат билан ўқиб чиқинг. Қўшимча маълумот олиш учун шифокорга мурожаат қилинг.

  • Dozirovkasi

    Қўллаш усули: перорал юбориш учун. 3 дан 6 ойликкача: 2,5 мл дан суткада 3 марта. 6 дан 12 ойликкача: 5 мл дан суткада 3 марта. 1 дан 4 ёшгача: 10 мл дан суткада 3 марта. 4 дан 7 ёшгача: 15 мл дан суткада 3 марта. 7 дан 12 ёшгача: 20 мл дан суткада 3 марта.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Бу махсулотни (барча бошқа ибупрофен сақловчи махсулотлар ва НЯҚВ каби) қуйдагилар билан бирга қўллаш мумкин эмас: • Ацерилсалицил кислота. Ибупрофен ва ацетилсалицил кислотани йўлдош юбориш, агар шифокор ацетилсалицил кислотасининг паст дозасини (кунига 75 мг дан катта эмас) буюрган бўлса, ножўя таъсирларининг юқори потенциали туфайли, одатда тавсия этилмайди. (4.4 бўлимга қаранг). • Экспериментал маълумотлар ибупрофенни ацетилсалицил кислотасининг паст дозаларини, улар бир вақтда буюрилганда, тромбоцитлар агрегациясини рақобатли ингибиция қилиниши мумкинлигидан далолат беради. Бу маълумотларни клиник вазиятга муносабати бўйича ноаниқлик бўлишига қарамасдан, ацетилсалицил кислотасининг паст дозасини юракни химояловчи таъсирини пасайтириш учун ибупрофенни мунтазам узоқ муддатли ишлатиш мумкинлигини истисно қилиш мумкин эмас. Ибупрофенни тасодифий ишлатиш учун биронта клиник ахамиятли самара эхтимолли хисобланмайди. • Бошқа НЯҚВ, циклооксигеназа-2 нинг селектив ингибиторларини хам қўшиб, чунки улар ножўя самаралар хавфини оширишлари мумкин. Бу махсулотни (хар қандай бошқа парацетамол сақловчи махсулотлар каби) қуйдагилар билан бирга эхтиёткорлик билан ишлатиш керак. • Холестерамин: парацетамолнинг сўрилиш тезлигини холестерамин пасайтиради. Шунинг учун агар максимал анальгезия талаб қилинса, холестераминни бир соат давомида қабул қилиш мумкин эмас. • Метоклопрамид ва домперидон: метоклопрамид ва домперидон ёрдамида парацетамолнинг сўрилиши ошади. Лекин бир вақтда ишлатишдан қочмаслик керак. • Варфарин: варфарин ва бошқа кумаринларнинг антикоагулянт таъсири қон кетиши хавфини ошиши билан парацетамолни давомли мунтазам ишлатиш хисобига кучайиши мумкин; тасодифий дозалар ахамиятли таъсир кўрсатмайди. Бу махсулотни (барча бошқа ибупрофен сақловчи махсулотлар ва НЯҚВ каби) қуйдагилар билан бирга эхтиёткорлик билан ишлатиш керак. • Антикоагулянтлар: НЯҚВ антикоагулянтларнинг, яъни варфариннинг таъсирини кучайтириши мумкин. • Антигипертензив воситалар (ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II антагонистлари) ва диуретиклар: НЯҚВ бу препаратларнинг самарадорлигини пасайтириши мумкин. Буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган айрим пациентларда (масалан, сувсизланган пациентлар ёки буйраклар фаолиятини бузилиши бўлган кекса пациентлар) ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистларини ва циклооксигеназани ингибиция қилувчи агентларни бирга юбориш, буйраклар фаолиятини қўшимча ёмонлашишига, мумкин бўлган ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин, у одатда қайтувчи бўлади. ААФ ингибиторлари ёки ангиотензин II антагонистлари билан бир вақтда coxib қабул қилаётган пациентларда, бу ўзаро таъсирларни ҳисобга олиш керак. Шунинг учун мажмуани айниқса кекса одамларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Пациентлар адекват гидратланишлари керак, ва йўлдош даволаш бошлангандан кейин ва кейинчалик вақти-вақти билан буйраклар фаолиятини мониторингини ўтказиш керак. Диуретиклар НЯҚВ нефротоксиклиги хавфини ошириши мумкин. • Антитромбоцитар агентлар ва серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚОСИ): меъда-ичак қон кетишини юқори хавфи (4.4 бўлмига қаранг). • Юрак гликозидлари: НЯҚВ юрак етишмовчилигини ёмонлаштиришлари, КФТ ни пасайтиришлари ва плазмада гликозиднинг даражасини оширишлари мумкин. • Циклоспорин: нефротоксикликнинг юқори хавфи. • Кортикостероидлар: меъда-ичак йўлларининг яралари ёки қон кетишини юқори хавфи (4.4 бўлимга қаранг). • Литий: литийни пасайиши. • Метотрексат: метотрексатнинг самарадорлигини пасайиши. • Мефипристон: мефипристон юборилгандан кейин 8-12 кун давомида НЯҚВ ни ишлатиш мумкин эмас, чунки НЯҚВ мефипристоннинг таъсирини пасайтириши мумкин. • Хинолон антибиотиклари: ҳайвонлардаги маълумотлар НЯҚВ ни хинолон антибиотиклари билан боғлиқ бўлган конвульсиялар хавфини ошириши мумкин. НЯҚВ ва хинолонларни қабул қилаётган пациентлар, тиришишлар ривожланишини юқори хавфига эга бўлишлари мумкин. • Такролимус: НЯҚВ такролимус билан берилганда, нефротоксиклик хавфини ошиши мумкин. • Зидовудин: НЯҚВ билан зидовудиннинг гематологик токсиклигининг хавфи ошади. Бир вақтда зидовудин ва ибупрофен билан даволаш олаётган ОИТВ-инфекцияланган (+) гемофилиялиларда гемартрозлар ва гематомаларни юқори хавфи хақида маълумотлар бор.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Димакс Кид суспензиясини қўллаш мумкин эмас: - ибупрофенга, парацетамолга ёки препаратнинг хар қандай бошқа ёрдамчи моддаларига маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларда; - ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши препаратларни (НЯҚП) қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ўта юқори сезувчанлик реакциялар (масалан, бронхоспазм, ангиодистрофия, астма, ринит ёки эшакеми) тарихга эга бўлган пациентларда; - фаол ёки тарихида қайталанувчи яра / қон кетиши (исботланган яраланиш ёки қон кетишини икки ёки кўпроқ алохида эпизодлари) бўлган пациентларда; - меъда яраси / перфорация ёки қон кетишини, шу жумладан НЯҚП билан боғлиқ бўлган тарихи ёки мавжудлиги бўлган пациентларда; - коагуляциянинг нуқсонлари бўлган пациентларда; - оғир жигар етишмовчилиги ёки оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Тавсия этилган дозани оширманг. Агар симптомлар сақланса, шифокорга мурожаат қилинг. Парацетамол: Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилишининг хавфи жигрнинг ноцирроз алкоголли касаллиги бўлган пациентларда юқори бўлади. Доза ошириб юборилган ҳолда, агар ҳатто пациент ўзини яхши ҳис қилса ҳам, жигарнинг кечиктирилган жиддий шикастланишини хавфи туфайли, дарҳол тиббий маслахатга мурожаат қилиш керак. Ибупрофен: Дозани овқат билан қабул қилаётган пациентларда симптомларни назорат қилиш учун керак бўлган энг паст самарали доза ва энг қисқа вақтдан фойдаланиб, нохуш самараларини минимумга етказиш мумкин. Маълум шараоитларда пациентларга огоҳлантиришлар талаб қилинади: • Нафасни бузилиши: Бронхиал астмаси ёки аллергик касалликлари, ёки бронхиал астмали тарихи бўлган пациентларда, НЯҚВ қабул қилганда бронхоспазмни тезлашиши ҳақида хабар берилган. • ТҚЮ ва бириктирувчи тўқиманинг аралаш касаллиги: Тизимли қизил югирик (ТҚЮ) ва бириктриувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларда, асептик менингитнинг хавфи юқори бўлиши мумкин. • Юрак-томир ва цереброваскуляр самаралари: Гипертония ва / ёки ўртача ёки ўртача димланган юрак етишмовчилигини тарихи бўлган пациентлар учун мувофиқ кузатув ва тиббий маслаҳат талаб қилинади, чунки НЯҚВ билан даволаш қўшилганда суюқликни тутилиши, гипертония ва шиш ҳақида хабарлар берилган. Клиник текширишлар, ибупрофенни ишлатиш, айниқса юқори дозада (кунига 2400 мг), артериал тромбозлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) пайдо бўлиши хавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлишини кўрсатади. Умуман, эпидемиологик текширишлар ибупрофеннинг паст даражаси (масалан, кунига ≤ 1200 мг) артериал тромбозлар ривожланишини юқори хавфи билан боғлиқлигини тахмин қилмайди. Назорат қилинмайдиган гипертонияси, юрак етишмовчилиги (NYHA II-III), аниқланган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва / ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларни синчиклаб кўрилгандан кейин фақат ибупрофен билан даволаш, ва юқори (кунига 2400 мг) дозалардан сақланиш керак. Юрак-томир ҳодисаларнинг хавф омиллари (масалан, гипертония, гиперлипидемия, қандли диабет, чекиш) бўлган пациентларни узоқ муддатли даволашни бошлашдан олдин, синчиклаб, айниқса агар ибупрофеннинг юқори (суткада 2400 мг) дозалари талаб қилинса, ўрганиш керак. • Юрак-томир, буйрак ва жигар етишмовчилиги: НЯҚВ юбориш простагландинга қарамликни пасайишини ва буйраклар фаолиятини бузилишини чақириши мумкин. Бу реакциянинг хавфи катта бўлган пациентлар – буйраклар фаолиятини бузилиши, юрак фаолиятини бузилиши, жигар дисфункцияси бўлганлар, диуретикларни қабул қилаётган пациентлар ва кекса одамлар ҳисобланади. Бундай пациентларда буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак. • Меъда-ичак самаралари: Меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган тарихли пациентларга НЯҚВ ни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки бу ҳолатлар зўрайиши мумкин (4.8 бўлимга қаранг). Ўлим билан якунланиши мумкин бўлган меъда-ичак (МИЙ) қон кетишлар, яраланишлар ва перфорациялар хамма НЯҚВ лар билан даволашнинг хар қандай вақтида симптомлар билан ёки уларсиз ёки олдинги МИЙ жиддий воқеаларини тарихи бўлганда хабар берилган. МИЙ қон кетиши, яраланиши ёки перфорациясини хавфи ярани тарихи бўлган пациентларда НЯҚВ дозаси оширилганда, айниқса улар қон кетиши ёки перфорация (4.3 бўлимга қаранг) билан асоратланган бўлса ва кекса пациентларда юқори бўлади. Ҳимоя агентлари (масалан, мизопрестол ёки протон насосининг ингибиторлари) ёрдами билан мажмуавий даволашни бу пациентлар учун, шунингдек йўлдош паст дозада ацетилсалицил кислотаси, ёки меъда-ичак хавфини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари талаб қилинган пациентларни ҳам кўриш керак. GI токсиклик тарихи бўлган пациентлар, айниқса кекса одамлар, ҳар қандай одатдаги бўлмаган, айниқса даволашни бошланғич босқичларидаги абдоминал симптомлар (айниқса GI қон кетишлар) ҳақида хабар беришлари керак. Йўлдош перорал кортикостероидлар, антикоагулянтлар каби яраланиш ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин бўлган, варфаринни ингибитори-серотониннинг селектив ингибиторлари ёки ацетилсалицил кислотаси каби антиагрегант дори воситаларини олаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ибупрофен сақловчи маҳсулотларни олаётган пациентларда МИЙ қон кетиши ёки яраланиш юз берса, даволашни бекор қилиш керак. • Дерматологик самаралар: НЯҚВ ни ишлатиш билан боғлиқ бўлган жиддий тери реакциялари, улардан айримлари ўлим билан якунланиши мумкин, эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни хам қўшиб, ҳақида жуда кам хабар берилган (4.8 бўлимга қаранг). Пациентлар бу реакцияларнинг энг катта хавфига даволашни эрта босқичида, кўпчилик ҳолларда даволашни биринчи ойи давомида дучор бўладилар. Тери тошмаси, шиллиқ қаватининг шикастланиши ёки ўта юқори сезувчанликнинг ҳар қандай бошқа белгиларини биринчи пайдо бўлишида, бу маҳсулотни ишлатишни тўхтатиш керак. • Аёллар фертитллигини бузилиши: Циклооксигеназа / простагландинлар синтезини ингибирловчи препаратларни овуляцияга таъсир қилиб, аёллар фертиллигини ёмонлаши мумкинлигини исботловчи чекланган маълумотлар бор, шунинг учун ҳомиладор бўлмоқчи бўлган аёлларга тавсия этилмайди. Бу даволаш тўхтатилганда қайтувчи бўлади. Ҳомиладор бўлишда қийинчиликлари бўлган ёки бепуштлик бўйича текширишдан ўтаётган аёлларда, маҳсулотдан чиқиш масаласини кўриш керак.

  • Nojo'ya samaralari

    Қуйида Димакс Кид суспензиясини қабул қилишда пайдо бўлиши мумкин бўлган ножўя самараларининг рўйхати келтирилган. Бу ножўя самаралари бўлиши мумкин, лекин хама вақт хам бўлавермайди. Айрим ножўя самаралари кам, лекин жиддий бўлиши мумкин. Қорин оғриғи, жиғилдон қайнаши, тери тошмаси, қичишиш, тери ёки бурундан қон кетиши, қоннинг аномал кўрсатгичлари.

  • Farmakokinetikasi

    Ибупрофен ва парацетамолнинг фармакологик таъсири уларнинг таъсир жойи ва усули бўйича фарқ қилади. Бу қўшитмча таъсир усуллари синергик бўлиб, якка фаолликка қараганда, катта антиноцицепция ва антипирезисга олиб келади. Ибупрофен НЯҚВ хисобланади, у простагландинлар синтезини ингибиция қилиш йўли билан хайвонлардаги яллиғланишни оддий экспериментал моделларида ўзининг самарадорлигини намойиш қилган. Ибупрофен ноцицептив нерв терминалларидаги сенсибилизацияни кейинги пасайиши билан, циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) изоферментини периферик ингибиция қилиш орқали анальгетик самарасини чақиради. Ибупрофенни яллиғланиш сохасига индукцияланган лейкоцитларнинг миграциясини ингибиция қилиш кўрсатилган. Ибупрофеннинг иситмани туширувчи самаралари гипоталамусдаги простагландинларни марказий ингибиция қилиш билан чақирилади. Ибупрофен тробоцитлар агрегациясини қайта ингибиция қилади. Одамларда ибупрофен иситма, шиш ва яллиғланишли оғриқни камайтиради. Парацетамолнинг таъсирини аниқ механизми хозиргача тўлиқ аниқланмаган; лекин марказий антиноцицептив самараси хақидаги гипотезани қўллаб-қувватлаш учун аҳамиятли исботлар мавжуд. Турли биокимёвий текширишлар ЦОГ-2 нинг марказий яқоллигини ингибиция қилишига ишора қилади. Парацетамол шунингдек 5-гидрокситриптаминнинг (серотониннинг) фаоллигини пастга тушувчи йўлларини рағбатлантириши мумкин, улар орқа мияда ноцицептик сигналнинг ўтказилишини ингибиция қилади. Парацетамолни переферик ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 изоферментларнинг жуда кучсиз ингибитори эканлигини исботлари мавжуд. Ибупрофен ва парацетамолнинг клиник самарадорлиги бош оғриғи, тиш оғриғи ва дисменорея ва истма билан боғлиқ бўлган оғриқларда намойиш қилинган. Бундан ташқари, самарадорлиги шамоллиш ва гриппга боғлиқ бўлган оғриқ ва иситмаси бўлган пациентларда, ва томоқ оғриғи, мушак оғриғи ёки юмшоқ тўқималарнинг травмасидаги оғриқларда ва бел оғриқларида намойиш қилинган. Бу махсулот айниқса оғриқ билан боғлиқ бўлган иситма учун тўғри келади, у фақат ибупрофен ёки парацетамолга қараганда, кучлироқ ва тезроқ иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи самарани талаб қилади.

  • Farmakodinamikasi

    Ибупрофен меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади ва плазма оқсиллари билан экстенсив боғланади. Ибупрофен синовиал суюқлигига ўтади. Бу махсулотдан ибупрофеннинг плазмадаги даражаси 5 минут ўтгач аниқланади ва оч қоринга ичга қабул қилгандан кейин плазмадиги чўққи концентрацияларига 1-2 соат давомида эришилади. Ибупрофен жигарда икки асосий метаболитларигача метаболланади, улар шундай холда ёки асосий конъюгатлар сифатида ахамиятсиз миқдордаги ўзгармаган ибупрофен билан бирга буйраклар орқали чиқарилади. Буйраклар орқали чиқарилиши тез ва тўлиқ юз беради. Ярим чиқарилиш даври 2 соатни ташкил қилади. Парацетамол меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади. Гарчи плазма оқсиллари билан боғланиши дозага боғлиқ бўлсада, одатдаги терапевтик дозаларда буни хисобга олмаслик мумкин. Бу махсулотдан парацетамолнинг плазмадаги даражалари 5 минут ўтгач аниқланади ва оч қоринга ичга қабул қилгандан кейин 0,5-0,67 соат ўтгач плазмада чўққи концентрацияларига эришилади. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва асосан глюкуронид ва сульфтли конъюгатлари кўринишида, бунда тахминан 10% глютатион конъюгатлари сифатида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроғи организмдан ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври тахминан 3 соатни ташкил қилади. Агар ибупрофен ва парацетамол мажмуада бир ёки такрорий дозалар кўринишида қабул қилинса, уларнинг биокираолиши ва фармакокинетик профили ўзгармайди.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Димакс Кид суспензиясини дозасини ошириб юборилиши жигарни жиддий шикастланишига ва баъзида буйракни ўткир тубуляр некрозига олиб келиши мумкин. Ацетилцистеин ёки метионин ёрдамида ўз вақтида даволаш муҳим аҳамиятга эга. Меъдани ювиш, ёки сунъий равишда қусишни чақириш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (болаларга тана вазнига 1-2 г) ёки осмотик сурги воситасини қўллаш мумкин.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?