Обновлено: 21.07.2022

BOLBURG gel 1% 30g
  • Категория:

    Bo'gimlar va mushaklardagi og'riqlar uchun dorilar

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    diklofenaka dietilamin

  • Производитель:

    Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd

  • Количество в упаковке:

    ---

  • Код ATX:

    M02AX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция BOLBURG gel 1% 30g

  • Dori shakli

    30 г гель алюмин тубада. 1 алюмин туба тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида. 20 картон қути гурухли қутига жойланган.

  • Dozirovkasi

    Болбург гель фақат сиртга қўллаш учун мўлжалланган. Терининг шикастланган соҳаларига кунига 3 - 4 марта суртилади ва гель йўқолгунича ишқаланади. Суртмани қўллаш майдонига қараб гелнинг оптимал миқдори олинади ва эҳтиёткорлик билан қўлланади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ўзаро таъсирининг пайдо бўлиш эҳтимоли кам, чунки Болбург гели сиртга қўлланганида тизимли сўрилиши жуда кам. Препаратни бошқа НЯҚВ билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Болбург гели фотосенсибилизацияни чақирувчи препаратларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Болбург гелини маҳаллий косметик воситалар билан бирга қўллаш мумкин эмас.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ‒    тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши; ‒    ҳомиладорликнинг III уч ойлиги; ‒    лактация даври (эмизиш); ‒    12 ёшгача бўлган болалар; ‒    препаратнинг компонентларига, ацетилсалицил кислотасига ёки бошқа НЯҚВ юқори сезувчанлик; ‒    пациентларда аспирин қўзғатган астматик ҳолатларда қўллаш мумкин эмас. Болбург гель жигар порфириясида (зўрайиш босқичида), меъда-ичак йўллари (МИЙ) нинг эрозив-ярали шикастланишларида, жигар ва буйраклар функциясининг оғир бузилишларида, сурункали юрак етишмовчилигида, бронхиал астмада, кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Болбург гелини очиқ жароҳатларга тушишидан сақланиб, фақат шикастланмаган терига суртиш керак. Қўйилганидан кейин окклюзион боғлам қўйиш мумкин эмас. Препаратни кўзга ва шиллиқ қаватларига тушишига йўл қўймаслик керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Болбург гелини ҳомиладорликнинг III уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликнинг I ва II уч ойликларида қўллаш, фақат она учун фойда ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолда мумкин. Диклофенак ва унинг метаболитлари кўкрак сутига ўтади, шунинг учун препаратни эмизиш даврида қўллаш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши Препарат 12 ёшгача бўлган болаларда қўлланмайди. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Болбург гели автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.     Влияние на способность управлять автомобилем и сложными механизмами Болбург гель не влияет на способность управлять автомобилем и выполнять работы, требующие высокой скорости психомоторных реакций.

  • Nojo'ya samaralari

    Болбург гель кам ҳолларда ножўя реакциялар чақиради. Баъзида гель қўйилган соҳада қизариш, қичишиш ёки ачишиш ҳисси, папулалар, везикулалар, терини кўчиши пайдо бўлади. Алоҳида пациентларда фотосенсибилизация аниқланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари аниқланади (тошма, эшакеми, бронхиал астма, ангионевротик шиш).

  • Farmakokinetikasi

    Сиртга қўллаш учун ностероид яллиғланишга қарши восита. Диклофенак яққол яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Таъсир механизми яллиғланиш ўчоғида ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни носелектив сусайтириш, арахидон кислотасининг метаболизмини бузилиши ва простагландинлар биосинтезини сусайиши билан боғлиқ. Яллиғланиш жараёнида гельни қўллаш оғриқ синдроми ва тўқималарни шишини камайиши ёки бартараф бўлишига олиб келади. Зиғир мойи асосий компоненти альфа-линолен кислотаси (тўйинмаган ёғ кислотасини этил спирти) бўлиб, яллиғланишга қарши таъсирга эга. Диклофенак ва метилсалицилат маҳаллий қўлланганида, улар тез сўрилади ва тери ости клетчаткаси, мушак тўқимаси, бўғим капсуласи ва бўғим бўшлиғига кириб, бўғимларда оғриқ ва яллиғланишни бартараф қилиб, эрталабки танглик ва бўғимлар шишини камайтириб, ҳаракатлар ҳажмини ошишига олиб келади. Ментол – терига суртилганида қон томирларни кенгайтириб, совуш ва оғриқни камайиши ҳиссини чақиради, шунингдек кучсиз антисептик ҳусусиятларга эга.

  • Farmakodinamikasi

    Болбург гелининг тери орқали сўриладиган миқдори у қўйилган майдонга пропорционал, шунингдек препаратнинг йиғинди дозаси ва терининг гидратацияси даражасига боғлиқ. Препарат сиртга қўлланганида 6% дан кўп бўлмаган диклофенак сўрилади. Метаболизми асосан гидроксилланиш йўли орқали бир неча ҳосилаларининг ҳосил бўлиши билан амалга оширилади, улардан иккитаси фармакологик фаол, лекин диклофенакка қараганда аҳамиятли даражада кам. Диклофенак ва унинг метаболитлари асосан сийдик билан чиқарилади. Қон плазмасидаги диклофенакнинг умумий тизимли клиренси ўртача минутига 263 ± 56 мл, ярим чиқарилишнинг якуний даври эса – 1 - 3 соатни ташкил қилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Дозани ошириб юборилишини эҳтимоли кам, чунки сиртга қўлланганида диклофенакнинг тизимли сўрилиши жуда кам. Препарат тасодифан ичга қабул қилинганида диклофенакнинг перорал шакллари учун характерли бўлган ножўя самараларни чақириши мумкин. Тизимли ножўя самаралари пайдо бўлган ҳолда меъдани ювиш ва адсорбентни қабул қилиш тавсия этилади. Даволаш симптоматик.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?