KALSIYA GLYUKONAT inyeksiya uchun eritma 10ml 10% N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Kalsiya glyukonat
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
A12AA03
Инструкция KALSIYA GLYUKONAT inyeksiya uchun eritma 10ml 10% N10
Dori shakli
5 ва 10 мл дан ампулалар.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Препаратни вена ичига оқим билан, томчилатиб юборилади. Эритмали ампулани юборишдан олдин тана хароратигача иситиб кейин юборилади. Вена ичига оқим билан юбориш. Инъекцияни вена ичига тез юборишдан кейин ножўя реакциялардан сақланишни олдини олиш учун препаратни секин-аста тахминан 4-5 минут давомида юбориш зарур. Вена ичига томчилатиб юборилади. Кальций глюконатни вена ичига томчилатиб, препаратни 100 мл изотоник эритмасини 5% глюкоза эритмаси билан аралаштириб юбориш мумкин. Катталарга ва 14 ёшдан ошган болаларга: 10% кальций глюконат эритмасини 5-10 мл дан касалликни характери ва беморни холатига боғлиқ холда хар куни, кун ора ёки 2 кундан кейин юборилади. Болалар: препаратни некроз ривожланиши сабабли мушак ичига юбориш мумкин эмас. Ёшга боғлиқ холда 10% кальций глюконат эритмасини фақат вена ичига қуйидаги дозаларда юбориш тавсия этилади: 6 ойликкача бўлганларга – 0,1-1 мл; 7-12 ойликкача бўлганларга – 1-1,5 мл; 1-3 ёшгача – 1,5-2 мл; 4-6 ёшгача – 2-2,5 мл; 7-14 ёшгача – 3-5 мл. Эритмани 1 мл дан кам бўлган миқдорга келтириш учун, бир марталик дозани маълум бўлган хажмга (шприц хажми) натрий хлоридни 0,9% изотоник эритмасини ёки 5% глюкозани аралаштириш йўли орқали амалга оширилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Кальций ионлари кўп дорилар билан мажмуалар ҳосил қилиши мумкин, бу эса чўкмаларни йиғилишига олиб келиши мумкин. Кальций глюконати: оксидлар, салицилатлар, цитратлар, карбонат эритмалари, бикарбонатлар, фосфатлар, тартратлар ва сульфатлар, амфотерицинлар, цефалотин натрий, цефазолин натрий, цефтриаксон, новобиоцин натрий, добутамитн, прохлорперазин ва тетрациклинлар билан номутаносиб. Тетрациклинлар, дигоксин, перорал темир препаратларини сўрилишини секинлаштиради (уларни қабул қилишлар интервали камида 2 соат бўлиши мумкин), фенитоинни биокираолишини пасайтиради, кальцитонинни самарасини кучсизлантиради (гиперкальциемияда). Бир вақтда қўлланилганда кальций каналлар блокатори таъсирини камайтиради: нефидипин ва верапамил гипотензив таъсирини камайтиради (унинг антиаритмик самарасига таъсир этмайди). Юрак гликозидлари билан даволаш вақтида, уни кардиотоксик таъсирини кучайтириши туфайли кальций глюконатни парентерал қўллаш тавсия этилмайди. Хинидин билан бир вақтда қўлланилганда юрак қоринчалар ўтказувчанлигини секинлашиши ва хинидинни токсиклигини ошиши кузатилиши мумкин. Тиазид диуретиклари билан биргаликда гиперкальциемияни кучайтириш мумкин. Кальций глюконат аминогликозидларнинг бир қатори антибиотикларини қўллаш оқибатида нерв-мушаклар ўзатилишини сусайишини бартараф этади. Бошқа кальций препаратлари билан биргаликда буюриш тавсия этилмайди.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· тромбозларга мойилиги бўлган, қонни гиперкоагуляцияли холатларда; · гиперкальциемия; · яққол артеросклероз; · юрак гликозидларини қабул қилувчи пациентлар (аритмияни пайдо бўлиш хавфи). · 18 ёшдан кичик болаларда ва буйрак функцияси бузилиши бўлган шахсларда такрорий ёки узоқ вақт даволаш учун кальций глюконат эритмасини қўллаш. · кальций глюконат эритмасини цефтриаксон билан бир вақтда қўллаш муддатидан олдин туғилган чақалоқларни 41 хафтага етгунига қадар қўллаш (хомиладорлик хафталари+ҳаёт хафталари) ва муддатида туғилган чақалоқларда (28 кунликгача) ўпка ва буйракларда кальцийни цефтриаксон билан преципитат чўкмалари хавфи туфайли. · Парентерал озиқлантириш учун эритмани тайёрлаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳарорат сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Кальций тузларини саркоидоз ва юрак касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. Агар қон плазмасида кальций миқдори 2,75 ммоль/л дан ошса ёки сийдик суткада кальцийни чиқарилиши 5 мг/кг дан ортса, юрак аритмиясини ривожланиш хавфи туфайли даволашни дарҳол тўхатиш зарур. Анамнезида гиперкальциурия, калава фильтрацияси пасайган ёки нефролиатиаз бўлган беморларга эҳтиёткорлик билан ва қонда ва сийдикда кальций концентрацясини назорат қилиш билан олиб борилиши лозим. Нефролитиазни ривожланиш хавфини пасайтириш учун кўп суюқлик ичиш тавсия этилади. 14 ёшгача бўлган болаларга препаратни некрозни ривожланиши туфайли мушак ичига юбориш тавсия этилмайди. Қонда кальций миқдорини кескин ошиб кетишидан сақланишдан ва эритмани некротик асоартлари туфайли олиб келадиган энг яқин тўқималарга тушмаслиги учун, вена ичига юборилганда кичкина игнадан фойдаланиш ва йўғон венага юбориш тавсия этилади. Кальций глюконатни тез инъекция қилиш вазодилатацияни, қон босимини тушишини, брадикардияни, юрак аритмиясини, хушдан кетишни ва юрак тўхтатишини чақириши мумкин. Кальций глюконат эритмасини инъекцияси чўкма хосил бўлишига мойиллиги бор. Агар ампулада ёки шприцда чўкма хосил бўлганлиги аниқланса, препаратни қўлламаслик лозим. Кальций глюконат кўпчилик бошқа бирикмалар билан номатуносиб (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Алохида юборилгандан кейин хам организмдаги эримайдиган кальций тузларининг микрокристаллизацияланиши натижасида юзага келадиган жиддий асоратларни олдини олиш учун номутаносиб дори воситаларини қўллашда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бир вақтнинг ўзида витамин-минерал мажмуаларни қабул қиладиган пациентларга эҳтиёт бўлиш зарур, чунки уларнинг таркибида кальций сақланишига ва кальцийни дозаси ошиб кетишига олиб келади. Хомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши Препаратни хомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши она учун фойда/хомила (бола) учун хавфни иноабтга олган холда қўлланилиши мумкин. Болалар: 14 ёшгача бўлган болаларга некрозни ривожланиши сабабли препартатни вена ичига юбориш тавсия этилмайди. Транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакциялар тезлигига таъсир этиш қобиляти: Транспорт воситаларини бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлаш реакциялар тезлигига таъсир этиши бўйича маълумотлар йўқ.
Nojo'ya samaralari
Кўнгил айниши, қусиш, диарея, брадикардия, оғиз бўшлиғида сўнгра бутун тана бўйлаб иссиқликни хисси қилиш мумкин, у тезда ўз ўзидан ўтиб кетади. Жуда тез юборилганда бўлиши мумкин: кўнгил айниши, қусиш, кўп терлаш, артериал гипотензия, коллапс. Кальций эритмасини экстравазал ютиш натижасида юмшоқ тўқималарни кальцификацияси бўлиши мумкин. Мушак ичига инъекция қилинганда кальций тузлари маҳаллий таъсирланиши, юмшоқ тўқималарни некрозини чақириши мумкин. Жуда кам холларда анафилактик ва анафилактоид реакциялар бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Кальций глюконат – организмда кальций танқислигини тўлдиради, қон томирлар ўтказувчанлигини камайтиради, яллиғланишга қарши, аллергияга қарши, қон тўхтатувчи, ўртача диуретик таъсир кўрсатади. Бундан ташқари, кальций ионлари нерв импульсларини узатишда, силлиқ ва скелет мушакларнинг қисқаришида, миокарднинг функцияланишида қон ивишида; улар суяк тўқимасини шаклланишида, бошқа тизимлар ва органларнинг ишлаши учун зарур. Кальцийни вена ичига юборилгандан кейин симптоматик нерв тизимини фаоллашишига олиб келади ва буйрак усти безларидан адреналинни ажралиб чиқишини рағбатлантиради.
Farmakodinamikasi
Парентерал қўлланилгандан сўнг қон оқими бўлган препарат барча препарат барча тўқималар ва органларда тенг равишда тақсимланади. Плазмада кальций ион холида бўлади. Йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига ажралади. Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Кальций препаратини узоқ муддат қўллаш аъзоларда ва қон томирларида кальций тузларини йиғилиши оқибатида гиперкальциемияга олиб келиши мумкин. Дозани ошириб юборишлиш симптомлари: уйқучанлик, холсизлик, бош айланиши, анорексия, кўнгил айниши, қусиш, қабзият, полиурия, полидиспия, абдоминал оғриқ, мушак заифлиги, рухий бузилишлар, дегидратация, қонда мочевина миқдорини ошиши, нефрокальциноз, нефролитиаз, оғир холатларда – юрак аритмияси, кома. Даволаш: кальций глюконатни юборишни тўхтатиш, гиперкальциемияга олиб келувчи (тиазидлар, витамин Д), юрак-қон томирлари функцияси тизимини назорат қилувчи препаратларни бекор қилиш. Антидот сифатида вена ичига кальцитонинни 5-10 ХБ/кг хисобида (уни 500 мл 0,9% натрий хлорид эритмасига аралаштириб) қўлланилади. Юборилиш давомийлиги 6 соатни ташкил этади. Сувсизланишни ва сув электролит дисбалансига тузатиш кириш керак, зарурат бўлганда халқали диуретикларни буюриш зарур (фуросемид, торасемид). Оғир холатларда кальций миқдорини перитонеал диализ йўли орқали олиб ташлаш мумкин. Дозани ошириб юбориш симптомида пациентлар қуёш нурларидан сақланишлари лозим.
Umumiy ma'lumot
KALSIYA GLYUKONAT inyeksiya uchun eritma 10ml 10% N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA KALSIYA GLYUKONAT CALCII GLUCONAS Preparatning savdo nomi: Kalsiya glyukonat Ta‘sir qiluvchi modda (XPN): Kalsiya glyukonati Tarkibi: Bir litr eritmada saqlanadi: Faol modda: kalsiy glyukonati – 94,0 g. Yordamchi moddalar: kalsiy D-saxarati, in‘eksiya uchun suv. Ta‘rifi: Tiniq, rangsiz suyuqlik. Farmakoterapevtik guruhi: Mineral preparatlar. ATX kodi: A12AA03 Farmakologik xususiyatlari Kalsiy preparati, nerv impulslarini o‘tkazilishi jarayonlarini, skelet va silliq mushaklarni qisqarishini, miokard faolyatini, suyak to‘qimasini shakllanishini, qon ivishini amalga oshirilishi uchun zarur bo‘lgan kalsiy ionlarning tanqisligini to‘ldiradi. Farmakokinetikasi Parenteral yuborilganidan keyin preparat qon oqimi bilan barcha to‘qimalar va a‘zolarda birtekis taqsimlanadi. Qon plazmasida preparatning taxminan 45% oqsillar bilan kompleksda bo‘ladi. Yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi, ko‘krak sutiga tushadi. Organizmdan asosan buyraklar orqali chiqariladi. Qo‘llanilishi Gipokalsiemiya, hujayra membranalarining o‘tkazuvchanligini oshishi, mushak to‘qimasida nerv impulslarining o‘tkazilishini buzilishi bilan kechuvchi kasalliklar. Gipoparatireoz (latent tetaniya, osteoporoz), D vitaminining almushinuvini buzilishi (spazmofiliya, osteomalyasiya), surunkali buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan bemorlardagi giperfosfatemiya. Magniy tuzlari, shovul va ftor kislotalari bilan zaharlanish (kalsiy glyukonati bilan o‘zaro ta‘sirida dissosiasiyalanmaydigan va zaharli bo‘lmagan kalsiy oksalati va ftoridi hosil bo‘ladi. Parenximatoz gepatit, jigarni toksik shikastlanishlari, nefritlar, proksimal mioplegiyaning giperkaliemik shakli. Turli etiologiyali qon ketishlarni, allergik kasalliklarni (zardob kasalligi, eshakemi, isitma sindromi, qichishish, qichuvchi dermatozlar, dorilarni yuborish va ozuqa mahsulotlarni qabul qilishga reaksiya, Kvinke shishi); bronxial astma, o‘pka tuberkulezi, eklampsiyani majmuaviy davolash. Qo‘llash usuli va dozalari Mushak ichiga, vena ichiga asta-sekin (2-3 minut davomida) yoki tomchilab, kattalarga – 5- 10 ml 100 mg/ml eritma har kuni, kunora yoki har 2 kunda (kasallikning xarakteri va bemorning holatiga qarab). Bolalarga – vena ichiga asta-sekin (2-3 minut davomida) yoki tomchilab, 1-5 ml dan 100 mg/ml eritma (yoshiga qarab), har 2-3 kunda. Eritma yuborish oldidan tana haroratigacha isitiladi. Kalsiy glyukonatini yuborish uchun igna etanolning qoldiqlarini saqlamasligi kerak, chunki oxirgisi bo‘lganida kalsiy glyukonati cho‘kmaga tushadi. Nojo‘ya ta‘sirlari Mushak ichiga va vena ichiga yuborilganida ko‘ngil aynishi, qusish, diareya, bradikardiya bo‘lishi mumkin. Vena ichiga yuborilganida og‘iz bo‘shlig‘ida achishish, qizish tuyg‘usi, tez vena ichiga yuborilganida – arterial bosimni pasayishi, aritmiya, xushdan ketish, yurakni to‘xtashi kuzatilishi mumkin. Mushak ichiga yuborilgan joylarda nekroz hosil bo‘lishi mumkin. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar O‘ta yuqori sezuvchanlik, giperkalsiemiya (kalsiyning konsentrasiyasi 12 mg%=6 mEkv/l), kalsiyli nevrourolitiz, og‘ir buyrak yetishmovchiligi, sarkoidoz, yurak glikozidlarini bir vaqtda qabul qilish. Ehtiyotkorlik bilan: degidratasiya, elektrolit buzilishlar (giperkalsiemiyani rivojlanish xavfi), diareya, kam so‘rilish sindromi, kalsiyli nefrourolitiaz (anamnezdagi), ahamiyatsiz giperkalsiuriya, tarqalgan ateroskleroz, giperkoagulyasiya, mushak ichiga yuborish uchun – bolalik yoshi (nekrozlarni paydo bo‘lish xavfi). Dorilarning o‘zaro ta‘siri Karbonatlar, salisilatlar, sulfatlar bilan nomutanosib, chunki ular bilan erimaydigan yoki qiyin eriydigan kalsiy tuzlarini hosil qiladi. Tetrasiklinlar qatori antibiotiklari bilan, ularning antibakterial samarasini pasaytirib, erimaydigan komplekslar hosil qiladi. “Sekin” kalsiy kanallari blokatorlarining ta‘sirini kamaytiradi (verapamildan oldin yoki keyin kalsiy glyukonatini vena ichiga yuborish, uning gipotenziv ta‘sirini kamaytiradi, lekin uning antiaritmik samarasiga kam ta‘sir qiladi). Xinidin bilan bir vaqtda qo‘llanganida qorincha ichki o‘tkazuchanligini sekinlashishi va xinidinning zaharligini oshishi mumkin. Glikozidlarning kardiotoksik ta‘sirini kuchayishi tufayli, kalsiy glyukonatini yurak glikozidlari bilan davolanish vaqtida qo‘llash tavsiya qilinmaydi. Tiazid diuretiklari bilan qo‘shilganda giperkalsiemiyani kuchaytirishi, giperkalsiemiyada kalsitoninning samarasini pasaytirish mumkin, fenitoinning biokirishaolishligini pasaytiradi. Maxsus ko‘rsatmalar Ahamiyatsiz giperkalsiemiyali, kalava filtrasiyasi pasaygan yoki anamnezida nefrourolitiazi bo‘lgan bemorlarga buyurish ehtiyotkorlik bilan va siydikdagi kalsiyning miqdorini nazorati ostida o‘tkazilishi kerak. Nefrourolitiazni rivojlanish xavfini pasaytirish uchun ko‘p suyuqlik ichish tavsiya qilinadi. Bolalarga mushak ichiga yuborish tavsiya qilinmaydi. Preparat bolalar olaolmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: giperkalsiemiya. Davolash: kalsitonin vena ichiga tomchilab, 5-10 XB/kg/sut (uni 500 ml 0,9% natriy xloridi eritmasida eritib). Yuborishning davomiyligi – 6 soat. Chiqarilish shakli 5 ml va 10 ml dan 5 yoki 10 ampuladan PVX plenkali kontur-uyali o‘ramlarda. Saqlash sharoiti Yorug‘likdan himoyalangan joyda,25ºS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: