Azidiar suspenziya 200 mg/5 ml 15 ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Antibiotiklar
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Azitromisin
Производитель:
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
J01FA10
Инструкция Azidiar suspenziya 200 mg/5 ml 15 ml
Dori shakli
Қаҳрабо рангли ПЭТ флаконда. Ҳар бир флакон ўлчов пипеткаси ва тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Dozirovkasi
Кичик ёшдаги болалар: дозаси ва қўллаш тез-тезлиги инфекцияни оғирлигига қараб аниқланиши керак. Инфекциялар Тавсия этилган дозаси / даволаш давомийлиги Ўткир ўрта қулоқ отити 10 мг/кг кунига бир марта 3 кун давомида Ўткир бактериал синусит 10 мг/кг кунига бир марта 3 кун давомида Касалхонадан ташқари пневмония 10 мг/кг биринчи кун бир марталик доза кўринишида, сўнгра кунига 5 мг/кг 2 дан 5 кунгача
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Азитромицин қуйидаги препаратлар билан бир вақтда қўлланганида қуйидаги самаралар кузатилиши мумкин: - Шохкуя алкалоидлари: эрготизм бўлиш ҳавфини истисно қилиш мумкин эмас; - Варфарин: варфариннинг самарасини кучайганлиги таърифланган; - Дигоксин ёки дигитоксин: плазмада юрак гликозидларининг концентрациясини ва гликозидлар билан заҳарланишни сезиларли ошириши мумкин; - Дизопирамид: қоринчалар фибрилляцияси ҳоллари хақида таърифланган; - Ловастатин: рабдомиолизни бир неча ҳоллари таърифланган; - Рифабутин: нейтропения ва лейкопениянинг ҳавфини оширади; - Циклоспорин: циклоспориннинг метаболизми бузилади, бу циклоспорин томонидан чақирилган нохуш ва токсик реакциялар ҳавфини оширади.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25 дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Азидиар препаратини овқатланишдан камида бир соат олдин ёки икки соат кейин қўллаш керак. Алюминий ва магний сақловчи антацидлар ва азитромицинни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Азитромицин жигар орқали чиқарилади, шунинг учун азитромицин жигар функцияси бузилган пациентларга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация Азитромицин йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳомиладорлик вақтида уни фақат она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин. Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида препаратни қўллашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Nojo'ya samaralari
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея, қоринда оғриқ, жигар ферментлари фаоллигини транзитор ошиши, кам ҳолларда – холестатик сариқлик; Аллергик реакциялар: кам ҳолларда – тери тошмаси, Квинке шиши, эритема, Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз; Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда – фотосенсибилизация; МНТ томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, кам ҳолларда – уйқучанлик, ҳолсизлик; Қон яратиш тизими томонидан: кам ҳолларда – лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения; Юрак қон-томир тизими томонидан: кам ҳолларда – кўкракда оғриқ; Сийдик жинсий тизим томонидан: вагинит, кам ҳолларда – кандидоз, нефрит, мочевинани қолдиқ азотини ошиши; Бошқалар: кам ҳолларда – гипергликемия, бўғимларда оғриқ.
Farmakokinetikasi
Азитромицин макролид антибиотиклар гуруҳининг вакили – азалид ҳисобланади. Препарат кенг таъсир доирасига эга. Азитромициннинг таъсир механизми – 50S-рибосомал суббирликлар билан боғланиши орқали бактериялардаги оқсиллар синтезини ингибиция қилишдан иборат. Азитромицин граммусбат ва грамманфий бактерияларнинг кенг доирасига нисбатан фаол: Граммусбат кокклар: Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes (β-гемолитик стрептококкларнинг A гуруҳи), Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis,. Граммусбат таёқчалар: Clostridium perfringens (эритромицинга нисбатан фаолроқ); Corynebacterium diphtheriae; Listeria monocytogenes; Bacillus anthracis, Propionobacterium acnes, Nocardia spp. (баъзи штаммлари). Грамманфий микроорганизмлар: Legionella pneumophila, Campylobacter jejuni ва Bordetella pertussis, Haemophilus influenzae (эритромицин и кларитромицинга нисбатан фаолроқ), Haemophilus ducrei, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitides, Pasteurella multocida, Borrelia spp., Brucella spp. ни баъзи штаммлари, Flavobacterium spp. Escherichia coli ни кўпчилик штаммлари, Salmonella spp. ни турлари (S. enterica), Shigella spp. и Aeromonas spp., Bacteroides fragilis. Микоплазмалар: Mycoplasma pneumoniae ва hominis, Ureaplasma urealyticum; Chlamydia trachomatis, C. pneumoniae; спирохеталар (Treponema pallidum); баъзи грамманфий анаэроблар: Actinomyces spp. ни баъзи штаммлари. Mycobacterium scrofulaceum и M. kansasii. Стафилококклар, энтерококклар ва стрептококкларнинг эритромицинга чидамли кўпчилик штаммлари, S. aureus ни метициллинга чидамли штаммлари, азитромицинга ҳам чидамлидир. Pseudomonas aeruginosa, Klebsiella spp. Enterobacter spp., Citrobacter spp., Proteus spp., Providencia spp., Morganella spp., Serracia spp. ларнинг баъзи турлари азитромицинга чидамли.
Farmakodinamikasi
Азитромицин оғиз орқали қабул қилинганида тез сўрилади ва бутун тана бўйлаб кенг тарқалади. Дори воситаси плазмада тахминан 0,4 мкг/мл чўққи концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг 2-3 соатдан кейин эришилади. Азитромицинни тўқималарга тез тақсимланиши ва ҳужайралардаги юқори концентрацияси тўқималарда плазма ёки зардобдагига нисбатан аҳамиятли даражада юқори концентрацияларда бўлишига олиб келади. Кўп бўлмаган миқдори жигарда диметилланиш йўли билан метаболизмга учрайди, метаболитлари ўт билан, асосан, ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Препаратнинг кўп бўлмаган миқдори (дозасининг 12%) сийдик билан чиқарилади. Якуний ярим чиқарилиш даври 68 соатни ташкил этади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши кўришни хиралашишини чақириши мумкин ва инфекцияни такроран юқиш эҳтимоли мавжуд. Агар сизда инфекцияни такроран юқишини бирон бир белгилари пайдо бўлса, шифокорга хабар беринг.