VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 250ml 6%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Qon uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Gidroksietil kraxmal, Natriya xlorid
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
B05CB01
Инструкция VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 250ml 6%
Dori shakli
6% ва 10% инфузия учун эритма 100 мл, 250 мл ва 500 мл дан флаконларда.
Dozirovkasi
Эритма вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Суткалик доза ва юбориш тезлиги йўқотилган қон ҳажмига, гемодинамик параметрларга ва қонни суюлтирилиш даражасига (гемодилюция) боғлиқ. Анафилактик реакциялар хавфини максимал эрта аниқлаш учун беморларга препаратнинг биринчи 10-20 мл секин тиббий ходимнинг доимий назорати остида юбориш лозим. 6% эритма - катталар: суткада тана вазни кг 33 мл гача. Клиник текширувларда 6% эритмани тана вазни кг суткада 33 мл дан 50 мл гача дозада қўлланилишини чекланган тажрибаси бор Болаларда қўлланилиши. Болаларда 6% изоотоник эритмани қўллаган маъқулроқдир. Янги туғилган чақалоқларда ва 10 ёшгача бўлган болаларда суткалик дозани 6% эритмасини тана вазни кг 25 мл, 10-16 ёшгача бўлган болаларга суткалик дозани тана вазни кг 33 мл ни ташкил қилади. 10% эритма - катталар: максимал суткалик дозаси 30 мл/кг. Болаларда 10% эритмани қўлланиши ва тавсия қилинадиган дозалари тўғрисида клиник маълумотлар йўқ. Болаларда 6% изоонкотик эритмани қўллаган маъқулроқдир. Даволаниш давомийлиги гиповолемиянинг давомийлиги ва оғирлигига, гемодинамикага ва гемодилюцияга боғлиқ. Максимал юбориш тезлиги клиник вазиятга боғлиқ. Шокнинг ўткир босқичда тавсия қилинадиган юбориш тезлиги тана вазнигача соатига 20мл/кг (соатига 1,2 г ГЭК/ кг тана вазнига).
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аминогликозид антибиотикларнинг нефротоксиклигини оширади. Препаратни бошқа моддалар билан аралаштиришдан сақланиш лозим. Бошқа инфузион эритмалар, инфузион эритмаларни тайёрлаш учун концентратлар, инъекцион эритмалар ва инъекция учун эритмаларни тайёрлаш учун кукунлар билан аралаштирилганда кимёвий ва терапевтик номутаносиблик кузатилиши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, сепсис, куйишлар, оғир геморрагик диатезлар ва қон кетишлари билан кечувчи қон ивиш тизимининг бошқа бузилишларида, шу жумладан коагулопатияларда, бош мия ички қон кетишларида, гиперволемия, гипергидратация, сув-электролит мувозанатини тўғрилашни талаб қилувчи дегидратацияда, оғир димланган юрак етишмовчилиги, буйрак функциясини олиго- ва анурия билан кечувчи яққол бузилишларида (гиповолемия билан боғлиқ бўлмаган), оғир жигар етишмовчилиги, гемодиализда бўлган пациентларда қўллаш, гиперхлоремия, гипернатриемия. Препаратни жигарнинг сурункали касалликларида, қон ивишини бузилишларида, (айниқса гемофилияда ва аниқланган ва ёки шубҳа қилинаётган Виллебранд касаллигида), болаларга (препаратни юбориш хавфсизлиги ва самарадорлиги етарли ўрганилмаган, шунинг учун уни болаларда препаратни ишлатишдан кутиладиган терапевтик самара потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш мумкин) ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилишига йўл қўйилмасин! Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Аллергик реациялар ривожланганида дарҳол инфузияни тўхтатиш ва тегишли шошилинч даволашни ўтказишни бошлаш лозим. Препаратни қўллаш вақтида организмни етарли гидратациясини таъминлаш лозим. Қон зардобида электролитлар миқдорини, сув мувозанатини назорат қилиш тавсия қилинади. Яққол дегидратация ҳолларида биринчи навбатда сув-электролит мувозанатини нормаллаштириш лозим, тузли эритмаларни юбориш афзал ҳисобланади. Даволашни ўтказишда буйрак функциясини назорат қилиш лозим. Айниқса йўлдош юрак патологияси бўлган пациентларда, кекса пациентларда қон ҳажмини хаддан зиёд ошишидан сақланиш лозим . Препаратни катта ҳажмларини юбориш агглютинация реакцияларига таъсир қилиши мумкин ва қон гуруҳини аниқлашда сохта-мусбат натижаларини бериши мумкинлиги туфайли, пациентни қайси қон гуруҳига таалуқлигини аниқлаш учун қон синамасини Волюстимни юборишдан олдин олиш керак. Болалар учун дозаларни болани коллоидларга бўлган эҳтиёжига кўра ва асосий касалликни оғирлиги, гемодинамик кўрсаткичлари ва сув мувозанатини ҳисобга олган ҳолда, индивидуал танлаш лозим. Волюстимни чала туғилган чақалоқларда фақат хавф/фойда нисбатларини синчков баҳолагандан кейин қўллаш мумкин. Препаратни юборилиши қон зардобида амилаза даражасини ошишига олиб келиши мумкин, бу панкреатитни аниқлашда ҳалақит бериши мумкин. Бу самарага меъда ости бези фаолиятини бузилиши сифатида қараш керак эмас. У гидроксиэтилкрахмаллар метаболизми билан боғлиқ. Волюстимни ошган дозалари суюлтириш самарасини (дилюция) чақиради ва гематокритни пасайишига, шунингдек гемоглобин концентрациясини, коагуляция омилларини ва бошқа плазма протеинларини пасайишига олиб келади. Юборилган дозага кўра ГЭК эритмалари коагуляция омилларини концентрацияларини пасайишини чақириши, қон кетиш вақтини ва ФПТВ (фаоллаштирилган парциал тромбопластин вақтини) индексини ошириши, Виллебранд омилини фаоллигини камайтириши мумкин. Аммо Волюстимни қўллаганда бу ўзгаришлар олдинги авлод ГЭК препаратлари инфузия қилингандагига нисбатан аҳамиятли дараражада пасайган ва препаратнинг инфузияси тўхтатилгандан 6 соатдан кейин дастлабки даражасига қайтади. Қуйиш учун фақат тиниқ бироз товланувчи ва бироз сариқ ранглигача бўлган даражада рангсиз эритмаларни ишлатиш лозим. Фақат шикастланмаган флаконлардаги препаратни ишлатиш лозим. Флакон фақат бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Волюстимни флакон очилгандан кейин иложи борича тезроқ ишлатиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация Препарат ҳомиладорликда препаратни ишлатилгандаги она учун бўлган фойда, ҳомила учун тадқиқот бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўлланади. Ҳайвонлардаги экспериментал тадқиқотларда препаратни ҳомиладорликни кечишига, эмбрионни/ҳомилани ривожланишига, туғруқларга ва постнатал ривожланишга бевосита ёки билвосита ножўя таъсири аниқланмаган. Тератогенлик белгилари кузатилмаган. Ушбу препаратни эмизикли оналарда ишлатиш бўйича маълумотлар йўқ. Бу препаратни аёлларга лактация даврида буюрилганда эҳтиёткорлик намоён қилиш дозим.
Nojo'ya samaralari
Турли оғирлик даражасидаги аллергик и анафилактик реакциялар, ўпка шиши, юрак етишмовчилиги, қон зардобида амилаза даражасини ошиши; катта доза қўлланганда (қон ивиш вақтини, протромбин ва қисман тромбин вақтини транзитор узайиши), гемодилюцияда - зардобдаги умумий оқсил, альбумин, кальций ва фибриногенни, гемоглобин даражасини пасайииши (24 соат давомида) юз бериши мумкин. Узоқ вақт юқори дозаларда юборилганда терини қичишиши пайдо бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Гидроксиэтилкрахмал (ГЭК) амилопектиндан олинади ва молекуляр массаси ва алмашиниш даражаси бўйича характерланади. Волюстим учун ГЭК ўртача молекуляр массаси 130000Да, алмашиниш даражаси - 0,42 атрофида. ГЭК тузилиши бўйича гликогенга яқин бўлиб, бу уни юқори толерантлигини ва анафилактик реакциялар пайдо бўлиш хавфи пастлигини тушунтириб беради. Қон томир ҳавзасида узоқ айланиб юради (коллоидосмотик), айланаётган қон ҳажмини (АҚҲ) оширади, гемодинамик кўрсаткичларни нормаллашишига ва яхшиланишига ёрдам беради. Қон ҳажмини узоқ сақлаш самарасини намаён этади, шунингдек қоннинг реологик хусусиятларига ижобий таъсир кўрсатади. Волюстим 6% - инфузия учун эритмаси - бу плазма ўрнини босувчи коллоид изоонкотик ГЭК эритмаси, яъни томир ичидаги плазма ҳажми у билан инфузия қилинганда юборилган ҳажмга эквивалент равишда ошади. Волюстим 6% - барқарор волемик самараси препаратни томирга юборилган вақтдан бошлаб, 4 соат давомида 100%ни ташкил қилади. Терапевтик самараси 6 соат давом этади ва моддани молекуляр массасига ва алмашиниш даражасига боғлиқ. Волюстим 10% - инфузия учун эритмаси - гиперонкотик эритма ҳисобланиб, 100% дан ошадиган яққол волемик самарага эга.
Farmakodinamikasi
Гидроксиэтилкрахмалнинг (ГЭК) фармакокинетикаси мураккаб характерга эга ва модданинг молекуляр массасига ва молекуляр алмашиниш даражасига боғлиқ. Унчалик катта бўлмаган молекулалар калава фильтрацияси ёрдамида, ўлчами катта молекулалар – α-амилаза билан ферментатив гидролизга учрайди ва кейинчалик буйрак орқали чиқарилади. Киритилган дозанинг 50% га яқин қисми сийдик билан 24 соат давомида чиқарилади. 500 мл Волюстимни бир марта юборилганда ГЭК молекулалари организмдан 24 соатдан кейин тўлиқ чиқарилади. Кўнгиллиларга хатто ҳар куни 500 мл 10% эритмани 10 кун давомида юборилганда модданинг қон плазмасида сезиларли тўпланиши аниқланмаган. ГЭК 200/0,5 га нисбатан Волюстим плазма ўрнини босувчи самараси сақланиб, яхшиланган (метаболизми ва чиқарилиши оптималлашган) фармакокинетикасига эга. Бунда препаратни кўп марта хатто юқори дозаларда юборилганда гемостаз тизимига бўлган таъсирининг сусайиши ва ГЭК тўқималарда тўпланишини пасайиши юз берган.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратни ҳаддан зиёд дозада ёки юқори тезликда юборилганда айланаётган қон ҳажмини хаддан зиёд ошиши бўлади. Даволаш: препаратни юборишни тўхтатиш, зарур бўлганида диуретикларни буюриш.
Umumiy ma'lumot
VOLYUSTIM infuziya uchun eritma 250ml 6% qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA VOLYUSTIM VOLYUSTIME Preparatning savdo nomi: Volyustim Ta‘sir etuvchi moddalar (XPN): Gidroksietil kraxmal, natriy xloridi. Dori shakli: 6% va 10% infuziya uchun eritma. Tarkibi: O‘rin almashinish darajasi – 0,42, o‘rtacha molekulyar massasi 130000 Da bo‘lgan gidroksietil kraxmal – 60,0 g va 100 g; natriy xloridi – 9,0 g; in‘eksiya uchun suv – 1 litrgacha. Farmakoterapevtik guruhi: Plazma o‘rnini bosuvchi vosita. Farmakologik xususiyatlari Gidroksietilkraxmal (GEK) amilopektindan olinadi va molekulyar massasi va almashinish darajasi bo‘yicha xarakterlanadi. Volyustim uchun GEK o‘rtacha molekulyar massasi 130000Da, almashinish darajasi – 0,42 atrofida. GEK tuzilishi bo‘yicha glikogenga yaqin bo‘lib, bu uni yuqori tolerantligini va anafilaktik reaksiyalar paydo bo‘lish xavfi pastligini tushuntirib beradi. Qon tomir havzasida uzoq aylanib yuradi (kolloidosmotik), aylanayotgan qon hajmini (AQH) oshiradi, gemodinamik ko‘rsatkichlarni normallashishiga va yaxshilanishiga yordam beradi. Qon hajmini uzoq saqlash samarasini namayon etadi, shuningdek qonning reologik xususiyatlariga ijobiy ta‘sir ko‘rsatadi. Volyustim 6% – infuziya uchun eritmasi – bu plazma o‘rnini bosuvchi kolloid izoonkotik GEK eritmasi, ya‘ni tomir ichidagi plazma hajmi u bilan infuziya qilinganda yuborilgan hajmga ekvivalent ravishda oshadi. Volyustim 6% – barqaror volemik samarasi preparatni tomirga yuborilgan vaqtdan boshlab, 4 soat davomida 100%ni tashkil qiladi. Terapevtik samarasi 6 soat davom etadi va moddani molekulyar massasiga va almashinish darajasiga bog‘liq. Volyustim 10% – infuziya uchun eritmasi – giperonkotik eritma hisoblanib, 100% dan oshadigan yaqqol volemik samaraga ega. Farmakokinetikasi Gidroksietilkraxmalning (GEK) farmakokinetikasi murakkab xarakterga ega va moddaning molekulyar massasiga va molekulyar almashinish darajasiga bog‘liq. Unchalik katta bo‘lmagan molekulalar kalava filtrasiyasi yordamida, o‘lchami katta molekulalar – α-amilaza bilan fermentativ gidrolizga uchraydi va keyinchalik buyrak orqali chiqariladi. Kiritilgan dozaning 50% ga yaqin qismi siydik bilan 24 soat davomida chiqariladi. 500 ml Volyustimni bir marta yuborilganda GEK molekulalari organizmdan 24 soatdan keyin to‘liq chiqariladi. Ko‘ngillilarga xatto har kuni 500 ml 10% eritmani 10 kun davomida yuborilganda moddaning qon plazmasida sezilarli to‘planishi aniqlanmagan. GEK 200/0,5 ga nisbatan Volyustim plazma o‘rnini bosuvchi samarasi saqlanib, yaxshilangan (metabolizmi va chiqarilishi optimallashgan) farmakokinetikasiga ega. Bunda preparatni ko‘p marta xatto yuqori dozalarda yuborilganda gemostaz tizimiga bo‘lgan ta‘sirining susayishi va GEK to‘qimalarda to‘planishini pasayishi yuz bergan. Qo‘llanilishi Gipovolemiyani va gipovolemik shokni (kuyishlarda, qon ketishlarida, jarohatlarda, infeksion kasalliklarda, operasiyalarda) oldini olish va davolash, o‘tkir normovolemik gemodilyusiya, terapevtik gemodilyusiya, sentrifuga qilish yo‘li bilan leykositar massani yig‘ishni oshirish (leykaferezda qo‘shimcha vostita sifatida), qon o‘rnini bosishda yuborilgan qon preparatlarini hajmini kamaytirish uchun qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Eritma vena ichiga yuborish uchun mo‘ljallangan. Sutkalik doza va yuborish tezligi yo‘qotilgan qon hajmiga, gemodinamik parametrlarga va qonni suyultirilish darajasiga (gemodilyusiya) bog‘liq. Anafilaktik reaksiyalar xavfini maksimal erta aniqlash uchun bemorlarga preparatning birinchi 10-20 ml sekin tibbiy xodimning doimiy nazorati ostida yuborish lozim. 6% eritma – kattalar: 6% eritmani maksimal sutkalik dozasi 50 ml/kg dan oshmasligi kerak. Bolalar: chaqaloqlarda va 10 yoshgacha bo‘lgan bolalarda sutkalik doza – 25 ml/kg, 10-16 yoshdagi bolalarda sutkalik doza – 33 ml/kg ni tashkil qiladi. 10% eritma – kattalar: maksimal sutkalik dozasi 30 ml/kg. Bolalarda 10% eritmani qo‘llanishi va tavsiya qilinadigan dozalari to‘g‘risida klinik ma‘lumotlar yo‘q. Bolalarda 6% izoonkotik eritmani qo‘llagan ma‘qulroqdir. Davolanish davomiyligi gipovolemiyaning davomiyligi va og‘irligiga, gemodinamikaga va gemodilyusiyaga bog‘liq. Maksimal yuborish tezligi klinik vaqtiga bog‘liq. Shokning o‘tkir bosqichda tavsiya qilinadigan yuborish tezligi tana vaznigacha soatiga 20ml/kg (soatiga 1,2 g GEK/ kg tana vazniga). Nojo‘ya ta‘sirlari Turli og‘irlik darajasidagi allergik i anafilaktik reaksiyalar, o‘pka shishi, yurak yetishmovchiligi, qon zardobida amilaza darajasini oshishi, katta doza qo‘llanganda – qon ivish vaqtini, protrombin va qisman trombin vaqtini tranzitor uzayishi, gemodilyusiyada – zardobdagi umumiy oqsil, albumin, kalsiy va fibrinogenni, gemoglobin darajasini pasayiishi (24 soat davomida) yuz berishi mumkin. Uzoq vaqt yuqori dozalarda yuborilganda terini qichishishi paydo bo‘lishi mumkin. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar O‘ta yuqori sezuvchanlik, og‘ir gemorragik diatezlar va qon ketishlari bilan kechuvchi qon ivish tizimining boshqa buzilishlarida, shu jumladan koagulopatiyalarda, bosh miya ichki qon ketishlarida, gipervolemiya, gipergidratasiya, suv-elektrolit muvozanatini to‘g‘rilashni talab qiluvchi degidratasiyada, og‘ir dimlangan yurak yetishmovchiligi, buyrak faoliyatini oligo- va anuriya bilan kechuvchi yaqqol buzilishlarida (gipovolemiya bilan bog‘liq bo‘lmagan), og‘ir jigar yetishmovchiligi, gemodializda bo‘lgan pasientlarda qo‘llash, giperxloremiya, gipernatriemiya. Preparatni jigarning surunkali kasalliklarida, qon ivishini buzilishlarida, (ayniqsa gemofiliyada va aniqlangan va yoki shubha qilinayotgan Villebrand kasalligida), bolalarga (preparatni yuborish xavfsizligi va samaradorligi yetarli o‘rganilmagan, shuning uchun uni bolalarda preparatni ishlatishdan kutiladigan terapevtik samara potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollarda qo‘llash mumkin) o‘ta ehtiyotkorlik bilan qo‘llash lozim. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Aminoglikozid antibiotiklarning nefrotoksikligini oshiradi. Preparatni boshqa moddalar bilan aralashtirishdan saqlanish lozim. Boshqa infuzion eritmalar, infuzion eritmalarni tayyorlash uchun konsentratlar, in‘eksion eritmalar va in‘eksiya uchun eritmalarni tayyorlash uchun kukunlar bilan aralashtirilganda kimyoviy va terapevtik nomutanosiblik kuzatilishi mumkin. Maxsus ko‘rsatmalar Allergik reasiyalar rivojlanganida darhol infuziyani to‘xtatish va tegishli shoshilinch davolashni o‘tkazishni boshlash lozim. Preparatni qo‘llash vaqtida organizmni yetarli gidratasiyasini ta‘minlash lozim. Qon zardobida elektrolitlar miqdorini, suv muvozanatini nazorat qilish tavsiya qilinadi. Yaqqol degidratasiya hollarida birinchi navbatda suv-elektrolit muvozanatini normallashtirish lozim, tuzli eritmalarni yuborish afzal hisoblanadi. Davolashni o‘tkazishda buyrak faoliyatini nazorat qilish lozim. Ayniqsa yo‘ldosh yurak patologiyasi bo‘lgan pasientlarda, keksa pasientlarda qon hajmini xaddan ziyod oshishidan saqlanish lozim . Preparatni katta hajmlarini yuborish agglyutinasiya reaksiyalariga ta‘sir qilishi mumkin va qon guruhini aniqlashda soxta-musbat natijalarini berishi mumkinligi tufayli, pasientni qaysi qon guruhiga taaluqligini aniqlash uchun qon sinamasini Volyustimni yuborishdan oldin olish kerak. Bolalar uchun dozalarni bolani kolloidlarga bo‘lgan ehtiyojiga ko‘ra va asosiy kasallikni og‘irligi, gemodinamik ko‘rsatkichlari va suv muvozanatini hisobga olgan holda, individual tanlash lozim. Volyustimni chala tug‘ilgan chaqaloqlarda faqat xavf/foyda nisbatlarini sinchkov baholagandan keyin qo‘llash mumkin. Preparatni yuborilishi qon zardobida amilaza darajasini oshishiga olib kelishi mumkin, bu pankreatitni aniqlashda halaqit berishi mumkin. Bu samaraga me‘da osti bezi faoliyatini buzilishi sifatida qarash kerak emas. U gidroksietilkraxmallar metabolizmi bilan bog‘liq. Volyustimni oshgan dozalari suyultirish samarasini (dilyusiya) chaqiradi va gematokritni pasayishiga, shuningdek gemoglobin konsentrasiyasini, koagulyasiya omillarini va boshqa plazma proteinlarini pasayishiga olib keladi. Yuborilgan dozaga ko‘ra GEK eritmalari koagulyasiya omillarini konsentrasiyalarini pasayishini chaqirishi, qon ketish vaqtini va FPTV (faollashtirilgan parsial tromboplastin vaqtini) indeksini oshirishi, Villebrand omilini faolligini kamaytirishi mumkin. Ammo Volyustimni qo‘llaganda bu o‘zgarishlar oldingi avlod GEK preparatlari infuziya qilingandagiga nisbatan ahamiyatli dararajada pasaygan va preparatning infuziyasi to‘xtatilgandan 6 soatdan keyin dastlabki darajasiga qaytadi. Quyish uchun faqat tiniq biroz tovlanuvchi va biroz sariq rangligacha bo‘lgan darajada rangsiz eritmalarni ishlatish lozim. Faqat shikastlanmagan flakonlardagi preparatni ishlatish lozim. Flakon faqat bir marta qo‘llash uchun mo‘ljallangan. Volyustimni flakon ochilgandan keyin iloji boricha tezroq ishlatish kerak. Homiladorlik va laktasiya Preparat homiladorlikda preparatni ishlatilgandagi ona uchun bo‘lgan foyda, homila uchun tadqiqot bo‘lgan potensial xavfdan ustun bo‘lgan hollarda qo‘llanadi. Hayvonlardagi eksperimental tadqiqotlarda preparatni homiladorlikni kechishiga, embrionni/homilani rivojlanishiga, tug‘ruqlarga va postnatal rivojlanishga bevosita yoki bilvosita nojo‘ya ta‘siri aniqlanmagan. Teratogenlik belgilari kuzatilmagan. Ushbu preparatni emizikli onalarda ishlatish bo‘yicha ma‘lumotlar yo‘q. Bu preparatni ayollarga laktasiya davrida buyurilganda ehtiyotkorlik namoyon qilish dozim. Preparat bolalar olaolmaydigan joyda saqlansin va o‘ramida ko‘rsatilgan yaroqlilik muddati o‘tganidan keyin ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Preparatni haddan ziyod dozada yoki yuqori tezlikda yuborilganda aylanayotgan qon hajmini xaddan ziyod oshishi bo‘ladi. Davolash: preparatni yuborishni to‘xtatish, zarur bo‘lganida diuretiklarni buyurish. Chiqarilish shakli 6% va 10% infuziya uchun eritma 100 ml, 250 ml va 500 ml dan flakonlarda. Saqlash sharoiti Quruq va yorug‘likdan himoyalangan joyda, 250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Muzlatilishiga yo‘l qo‘yilmasin! Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: