VRAGGRIPP ZING tabletkalari N50

Обновлено: 21.07.2022

VRAGGRIPP ZING tabletkalari N50
  • Категория:

    Og'riq qoldiruvchi vositalar

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Parasetamol, Kofein, fenilefrina gidroxlorid, xlorfeniramina maleat

  • Производитель:

    Isshaan Healthcare Pvt

  • Количество в упаковке:

    50

  • Код ATX:

    N02BE51

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция VRAGGRIPP ZING tabletkalari N50

  • Dori shakli

    2 таблеткадан алюмин фольгали стрипда. Ҳар бир стрип картон конвертда. 25 конвертлар қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

  • Qadoqda soni

    50

  • Dozirovkasi

    Препарат бир стакан сувда эритилгандан кейин перорал буюрилади. Катталарга: Бир таблеткадан суткада 3-4 марта, лекин сутка давомида 4 таблеткадан ошмаслиги керак ёки шифокор кўрсатмаси бўйича. Болаларга: 12 ёшгача бўлган болаларни даволашда дозани шифокор белгилайди.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Враггрипп Зинг моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин моноаминоксидаза ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник хуруж, қўзғалувчанлик, гиперпирексияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш юрак қоринчалари аритмиясини ривожланиш хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида альфа-адреностимуляцияловчи фаоллигини кучайтиради.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    ·        Препаратнинг компонентларга юқори сезувчанлик; ·        Феохромацитома; ·        Парацетамол ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик; ·        Болалар (12 ёшгача); ·        Ҳомиладорлик, лактация даври; ·        Жигар ёки буйрак етишмовчилигида; ·        Гипертония; ·        Гипертиреоз; ·        Диабет ва юрак касаллиги; Трициклик антидепрессантлар ёки бета-блокаторларни қабул қилаётган, шунингдек моноаминоксидаза ингибиторларни қабул қилаётган ёки сўнгги икки ҳафтада қабул қилган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда. Яроқлилик муддати 2 йил.

  • Maxsus shartlar

    Препаратни парацетамол сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйрак фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас. Враггрипп Зинг вишилловчи таблеткаларини қуйидаги касалликларда фақат шифокор назорати остида қўллаш лозим: ·    Простата безини катталашиши ·    Вазопастик бузилишлар (масалан, Рейно Феномени) ·    Юрак-қон томир касалликлари ·    Ушбу препарат варфарин ва бошқа симптоматик воситаларни (димланишга қарши, иштаҳани пасайтирувчи воситалар ва амфетамин каби психостимуляторлар) қабул қилаётган пациентлар қўллаши мумкин эмас. ·    Агар юқорида кўрсатилган шароитларда препарат қабул қилинса, кофеинни (кофе, чой ва бошқа) ҳаддан зиёд қабул қилишдан сақланиш лозим, шунингдек парацетамол сақловчи препаратларни бекор қилиш керак. Кўрсатилган дозадан оширилмасин. Препаратни ножўя таъсирлари  белгилари ёки дозани ошириб юбориш ҳоллари пайдо бўлганда шифокор билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик ва лактация Фенилфрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати ва кофенин сақлаганлиги туфайли, ушбу препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди (болани кам вазн билан туғилиши, ҳомилани ўз-ўзидан тушиши, янги туғилган чақалоқларда тиришиш хавфи ошади). Препаратни шифокор руҳсат берган зарур ҳолатлардан ташқари, эмизиш вақтида қўлланилмасин. (кофеин гемато-йўлдош тўсиғидан ўтиб ва кўкрак сутига чиқарилиб, бир ёшгача бўлган болаларда сўрилмайди, организмда тўпланиб жиззакилик ва безовталикни чақириб нерв тизими фаолиятини бузади). Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Бош айланиш ҳолатлари бўлиши ҳақида пациентларни огоҳлантириш лозим, натижада – автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришга рухсат этилмайди. Хлорфенирамин малеати уйқучанлик, бош айланиши, кўришни хиралашуви ва психомотор ёмонлашувни чақириши мумкин, бу автотранспортни ва бошқа механизмларни бошқаришда пациентлар учун жиддий тўсиқларга олиб келади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Кўпчилик ҳолларда препарат яхши ўзлаштирилади. Парацетамолнинг ножўя таъсирлари одатда кучсиз намоён бўлади. Гематологик тизим томонидан реакциялар ҳақида хабарлар бор. Баъзида тошмалар ва бошқа аллергик тери реакциялари (тошма, эритема, эшакеми) пайдо бўлади. Одатда кофеин билан боғлиқ бўлган ножўя таъсирлари меъда-ичак йўлларини таъсирчанлик ва марказий нерв тизимини рағбатлантиришидир (бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик). Фенилэфриннинг ножўя таъсирлари - артериал гипертензия, тахикардия. Хлорфенираминнинг ножўя таъсирлари - хлорфенирамин малеати қабул қилганидан кейинги кўнгил айниши, қусиш ёки қорин оғриғи кузатилиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Таъсир механизми Парацетамол. Парацетамол оғриқни қолдирувчи ва иситмани туширувчи восита сифатида яхши маълум. Парацетамол асосан иситмани туширувчи восита сифатида қўлланилади. Парацетамолнинг иситмани туширувчи таъсири, терморегуляциянинг гипоталамик марказларига бевосита таъсири билан боғлиқ, бунинг натижасида қон томирларни кенгайиши ва тер ажралиб чиқишини кучайиши туфайли, танадан иссиқликни ажралиши кучаяди. Фенилэфрин гидрохлориди. Фенилэфрин гидрохлориди адренергик рецепторларга бевосита таъсир қиладиган адреномиметик восита ҳисобланади (асосан альфа-адренергик фаоллиги), бу бурун шишини камайишига олиб келади. Кофеин. Кофеин марказий нерв тизимини рағбатлантиришга нисбатан ксантинни фаолроқ ҳосиласи ҳисобланади, бу тетиклик ҳолатига ва ақлий фаоллигини ошишига олиб келади. Хлорфенирамин малеати: Хлорфенирамин малеати кучли таъсир қилувчи антигистамин (Н1-антагонисти) препарати ҳисобланади. Антигистамин препаратлар тўқима соҳасида гистаминни Н1-рецепторларини рақобатли қайтувчан блокадаси орқали организмда гистаминни таъсирини камайтиради ёки нейтрализация қилади. Шунингдек хлорфенирамин малеати антихолинергик фаоликка ҳам эга.

  • Farmakodinamikasi

    Парацетамол жигарнинг микросомал ферментлари орқали метаболизмга учрайди. У меъда-ичак йўлларидан тез ва тўлиқ сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига ярим соатдан бир соатгача эришилади, плазмадаги ярим парчаланиш даври бир соатдан уч соатгача вақтни ташкил қилади, сўнгра бутун организм бўйлаб тенг тақсимланади. Фенилэфрин гидрохлориди меъда-ичак йўлидан нотекис сўрилади. Кофеин меъда-ичак йўлларида тез сўрилади. Хлорфенирамин перорал қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлидан яхши сўрилади. Самараси 30 минут давомида, максимум 1-2 соат давомида намоён бўлади ва 4 соатдан 6 соатгача давом этади. Плазмадан ярим чиқарилиш даври баҳолашга кўра, 12 соатдан 15 соатгачани ташкил қилади. Хлорфенирамин метаболизми натижасида монометил ва диметил ҳосилалари ҳосил бўлади. Перорал дозанинг тахминан 22% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Фақат озгина миқдоригина аҳлатда аниқланган.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

  • Umumiy ma'lumot

    VRAGGRIPP ZING tabletkalari N50 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA VRAGGRIPP VRAGGRIPP Preparatning savdo nomi: Vraggripp Ta‘sir etuvchi modda (XPN): ksilometazolin Dori shakli: 0,1% li burun tomchilari Tarkibi: 1 ml eritma quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 1 mg ksilometazolin gidroxloridi; yoramchi moddalar: benzalkoniy xloridining 50% li eritmasi, natriy xloridi, dinatriy edetati, dinatriy gidrofosfati, natriy digidrofosfati, tozalangan suv. Ta‘rifi: tiniq, rangsiz eritma. Farmakoterapevtik guruhi: LOR-a‘zolari kasalliklarini davolash uchun vosita. ATX kodi: R01AA07. Farmakologik ta‘siri Farmakodinamikasi Ksilometazolin noselektiv ta‘sirga ega alfa-adrenomimetik hisoblanadi. Past konsentrasiyalarda α2-adrenoreseptorlarga, yuqori konsentrasiyalarda α1-adrenoreseptorlarga rag‘batlantiruvchi ta‘sir ko‘rsatadi. Burun shilliq qavatiga bevosita ta‘sirga ega va qon tomirlarni toraytirish, yallig‘lanish jarayoni va ekssudasiyani susaytirish maqsadida LOR amaliyotida qo‘llanadi. Burun shilliq qavatining giperemiyasi va shishini kamaytiradi yoki bartaraf etadi va rinitlarda burun orqali nafas olishni yengillashtiradi. Preparatning ta‘siri qo‘llagandan keyin bir necha minut davomida boshlanadi va 10 soatgacha davom etadi. Hatto shilliq qavati sezuvchan pasientlar tomonidan ham yaxshi o‘zlashtiriladi va kipriksimon epiteliy faoliyatini izdan chiqarmaydi. Farmakokinetikasi Preparat mahalliy qo‘llanilganida deyarli so‘rilmaydi, shuning uchun uning qon plazmasida konsentrasiyasi juda kam va zamonaviy analitik usullar yordamida aniqlab bo‘lmaydi. Qo‘llanilishi har xil turdagi rinit; burun yondosh bo‘shliqlari kasalliklari (drenajni yengillashtirish uchun); o‘rta otit (burun-halqum shilliq qavatining shishini kamaytirish uchun majmuaviy davolash tarkibida); rinoskopiyani o‘tkazishni yengillashtirish uchun qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Vraggripp flakonda mavjud bo‘lgan uchlik yordamida burunga tomizib, intranazal qo‘llanadi. 1 ml/1 ml konsentrasiyali eritma kattalar va 6 yoshdan oshgan bolalarga har bir burun yo‘liga 2-3 tomchidan sutkada 3-4 marta buyuriladi. Davolash kursi odatda 5-7 kunni tashkil etadi. Tomizish muolajasini bajarish: preparatni qo‘llashdan oldin va uni qo‘llagandan 5 minutdan keyin burun yo‘llarini tozalash kerak. Qo‘llashdan oldin flakon qalpoqchasi yechiladi. O‘tirgan holatda boshni orqaga tashlanadi yoki yotiladi, tubi bilan yuqoriga qaratilgan flakon uchligining uchi burun yo‘llarining biriga ehtiyotkorlik bilan kiritiladi, har bir burun yo‘liga preparat tomiziladi, boshni har bir tomonga bir necha marta ehtiyotkorlik bilan yengashtiriladi. Ishlatilgandan keyin uchlik uchi tozalanadi, flakon qopqoq bilan berkitiladi. Flakon infeksiya yuqishi xavfi tufayli faqat bitta shaxs tomonidan ishlatilishi kerak. Nojo‘ya ta‘sirlari Nafas tizimi tomonidan: qisqa muddatli ta‘sirlanish (burun shilliq qavatida achishish yoki qurishi). Kam hollarda shilliq qavat shishini oshishi, burundan ajralmalar ajralishini kuchayishi va reaktiv rinit hisobiga “burun bitishi” hissini paydo bo‘lishi. Vraggrippni yuqori dozalarda uzoq vaqt va tez-tez qo‘llash achishish, qurish, shuningdek reaktiv rinit paydo bo‘lishiga olib kelishi mumkin. Bu samara hatto davolash tugatilganidan 5-7 kundan keyin kuzatilishi va shilliq qavatni qaytmas shikastlanishi va quruq rinit paydo bo‘lishiga olib kelishi mumkin. Nerv tizimi tomonidan: kam hollarda bosh og‘rig‘i, uyqusizlik, toliqish paydo bo‘ladi. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: kam hollarda: yurak urib ketishi, pulsni tezlashishi, arterial bosimni oshishi. Immun tizimi tomonidan: kam hollarda: allergik reaksiyalar, hansirash, angionevrotik shish. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar ksilometazolin va preparatning boshqa komponentlariga yuqori sezuvchanlik; glaukoma; quruq rinit; transsfenoidal gipofizektomiya yoki bosh miya pardalari butunligini buzilishi bilan kechuvchi boshqa jarroxlik aralashuvlari; 6 yoshgacha bolalarda qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Vraggrippni tavsiya etilgan dozalarda qo‘llanilganida tizimli samaralar deyarli kuzatilmaydi. Lekin trisiklik yoki tetrasiklik antidepressantlar, MAO ingibitorlari bilan bir vaqtda qo‘llanilganida arterial bosim oshishi mumkin. Qon tomirlarni toraytiruvchi boshqa dori vositalarini birga buyurish nojo‘ya samaralar rivojlanishi xavfini oshiradi. Maxsus ko‘rsatmalar Vraggrippni qon tomirlarni toraytiruvchi boshqa preparatlar kabi arterial gipertenziya, yurak-qon tomir kasalliklari, gipertireoz, qandli diabet yoki qon tomirlarni toraytiruvchi preparatlarga uyqusizlik, bosh aylanishi va boshqalar ko‘rinishida namoyon bo‘luvchi yuqori sezuvchanligi bo‘lgan pasientlarda ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak. Davolash davomiyligi 7 kundan oshmasligi kerak. Surunkali rinitda Vraggrippni medikamentoz rinit rivojlanishi xavfini hisobga olib, faqat shifokor bilan maslahatlashgandan keyin qo‘llash mumkin. Homiladorlik va laktasiya Ksilometazolinning qon tomirlarni toraytiruvchi xususiyatlarini hisobga olib, ehtiyotkorlik chorasi sifatida homiladorlik va laktasiya davrida Vraggripp dori vositasini qo‘llashdan saqlanish kerak. Lekin agar ona uchun foyda homila yoki bola uchun potensial xavfdan yuqori bo‘lsa, preparatni homiladorlik va laktasiya (emizish) davrida tavsiya etilgan dozadan oshirmasdan qo‘llash mumkin. Avtomobilni boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri Vraggripp tavsiya etilgan dozalardan yuqori bo‘lmagan dozalarda transport vositalari va uskunalarni boshqarish qobiliyatiga ta‘sir qilmaydi. Lekin Vraggripp tavsiya etilgan dozalardan yuqori dozalarda uzoq vaqt qo‘llagandan keyin yurak-qon tomir va markaziy nerv tizimiga umumiy ta‘sirini inkor etib bo‘lmaydi. Bunday hollarda transport vositalarini yoki mexanizmlarni boshqarish qobiliyati buzilishi mumkin. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin.   Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: Kattalarda dozani oshirib yuborilishi holatlari haqida xabar berilmagan. Kam holatlarda preparatni to‘satdan yutib yuborilganda (ko‘pincha bolalarda) klinik manzarada taxikardiya, aritmiya, arterial bosimni oshishi, uyquchanlik, ongni chalkashishi, nafasni susayishi yoki muntazam bo‘lmagan nafas olish kabi simptomlar ustun bo‘lgan. Davolash: qo‘llashni to‘xtatish, adrenoblokatorlar, simptomatik davolash (vazopressor vositalarni qo‘llash mumkin emas). Chiqarilish shakli 10 ml dan HDPE flakon-tomchilagichda. Har bir flakon-tomchilagich qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan. Saqlash sharoiti Quruq, yorug‘likdan himoyalangan joyda 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Reseptsiz. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?