OMITOKS kapsulalar 20mg N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Oshqozon kasalliklari uchun dorilar
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Omeprazol
Производитель:
Shreya Life Sciences PVT. LTD.
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
A02BC01 Омепразол
Инструкция OMITOKS kapsulalar 20mg N30
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Ичга кўп бўлмаган миқдордаги сув билан ичилади (капсула ичидагисини чайнаш мумкин эмас). Зўрайиш босқичидаги ўникки бармоқ ичакни яра касаллиги - суткада 20 мг дан 2-4 хафта давомида (резистент холларда суткада 40 мг гача). Зўрайиш босқичидаги меъда яра касаллиги ва эрозив-ярали эзофагит - суткада 20-40 мг 4-8 хафта давомида. НЯҚП қабул қилиш чақирган меъда ва ўникки бармоқ ичакни эрозив - ярали шикастланишлари-суткада 20 мг дан 4-8 хафта давомида. Helicobacter pylori эрадикацияси - суткада 2 марта 20 мг дан 7 кун давомида антибактериал воситалари билан биргаликда. Меъда ва ўникки бармоқ ичак яра касаллигини қайталанишига қарши даволаш -суткада 10-20 мг дан. Рефлюкс - эзофагитни қайталанишига қарши даволаш - суткада 20 мг дан узоқ вақт давомида (6 ойгача). Золлингер-Эллисон синдроми - меъда секрециясини дастлабки даражасига қараб доза шахсий танланади, одатда суткада 60 мг дан бошлаб. Зарурати бўлганида доза суткада 80-120 мг гача кўпайтирилади, бу холда уни 2 қабулга бўлинади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Омепразолни 20 мг дозада суткада 1 марта узоқ муддат кофеин, теофиллин, пироксикам, диклофенак, напроксен, метопролол, пропроналол, этанол, циклоспорин, лидокаин, хинидин ва экстрадиол билан комбинацияда қўллаш плазмада уларни концентрациясини ўзгаришига олиб келмайди. Бир вақтда қабул қилинган антацидлар билан ўзаро таъсири аниқланган. Сўрилиши рН қийматига боғлиқ бўлган ҳар қандай препаратни биокираолишлигини ўзгартиради (масалан, темир тузларини).
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратга бўлган юқори сезувчанлик, болалик ёши, ҳомиладорлик ва лактация даври.
Maxsus shartlar
Даволашни бошлашдан олдин хавфли жараён борлигини мустасно қилиш керак (айниқса меъда ярасида), чунки даволаш белгиларини ниқоблаб, тўғри ташхис қўйишни орқага суриши мумкин. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш уни самарадорлигига таъсир қилмайди. Бутун капсулани ютишда қийинчиликлар туғиладиган бўлса, уни ичидагисини очгандан кейин ёки капсула сўрилганидан кейин ютиш мумкин, шунингдек капсула ичидагисини бироз нордонланган суюқлик (шарбат, йогурт билан) аралаштириш ва олинган суспензияни 30 минут давомида ишлатиш мумкин. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган беморларда суткалик доза 20 мг дан ошмаслиги керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддат ўтгандан сўнг қўллаш мумкин эмас.
Nojo'ya samaralari
Кам холларда қуйидаги, одатда қайтувчи ножўя таъсирлари бўлиши мумкин: Овқат хазм қилиш аъзолари томонидан: диарея ёки қабзият, кўнгил айнаши, қусиш, метиоризм, қорин оғриғи, оғизни қуриши, таъмни бузилиши, стоматит, плазмада "жигар" ферментларини транзитор ортиши; илгари жигарни оғир касаллиги бўлган беморларда – гепатит (шу жумладан сариқлик билан), жигар фаолиятини бузилиши. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, асабийлашиш, уйқучанлик, уйқусизлик, парастезиялар, депрессия, галлюцинациялар; оғир йўлдош соматик касалликлари бўлган беморларда, илгари жигарнинг оғир касалликлари бўлган беморларда – энцефалопатия. Таянч-харакат аппарати томонидан: мушаклар бўшашиши, миалгия, артралгия. қон яратиш тизими томонидан: лейкопения, тромбоцитопения; алоҳида ҳолларда – агранулоцитоз, панцитопения. Тери қопламалари томонидан: қичима; кам, алоҳида ҳолларда – фотосенсибилизация, мультиформ эритема, алопеция. Аллергик реакциялар: эшакеми, ангионевротик шиш, бронхоспазм, интерстициал нефрит ва анафилактик шок. Бошқалар: кўришни бузилиши, периферик шишлар, терлашни кучайиши, иситма, гинекомастия; кам – узоқ муддатли даволаниш вақтида меъда гландуляр кисталари ҳосил бўлиши (хлорид кислотаси секрециясини ингибирланиши оқибатида, хавфсиз, қайтувчи характерга эга).
Farmakokinetikasi
Фермент Н+К+ АТФ-азани ("протон насоси") меъдани париетал ҳужайраларида ингибиция қилади ва шу билан хлорид кислотаси синтезини якуний босқичини блоклайди. Бу қўзғатувчини табиатидан қаътий назар, базал ва рағбатлантирилган секреция даражасини пасайишига олиб келади. Препарат ичга бир марта қабул қилинганидан кейин, омепразолни таъсири биринчи соат давомида бошланади ва 24 соат давом этади, самарасининг максимумига 2 соатдан кейин эришилади. Ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган беморларда 20 мг омепразол қабул қилиш, меъда ичидаги рН ни - 3 да 17 соат давомида тутиб туради. Препарат қабул қилиш тўхтатилганидан кейин, секретор фаоллик 3-5 сутка ўтгач тўлиқ тикланади.
Farmakodinamikasi
Омепразол меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмада концентрациясини чўқисига 0,5-1 соатдан сўнг эришилади. Биокираолишлиги 30-40% ташкил қилади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90% га етади. Омепразол амалда тўлиқ жигарда метаболизмга учрайди. Ярим чиқарилиш даври – 0,5-1 соат. Асосан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади. Сурункали буйрак етишмовчилигида чиқарилиши креатинин клиренсини пасайишига пропорционал равишда пасаяди. Кекса пациентларда чиқарилиши камаяди, биокираолишлиги ошади. Жигар етишмовчилигида биокириолишлиги – 100% ташкил қилади, ярим чиқарилиш даври – 3 соат.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юбориш белгилари: кўришни бузилиши, уйқучанлик, асабийлашиш, онгни чалкашиши, бош оғриғи, кўп терлаш, оғизни қуриши, кўнгил айниш, аритмия. Специфик антидоти мавжуд эмас. Даволаш симптоматик. Гемодиализ – етарлича самарали эмас.