ROTALFEN inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/2ml N5

Обновлено: 21.07.2022

ROTALFEN inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/2ml N5
  • Категория:

    Yallig'lanishga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Deksketoprofen

  • Производитель:

    Rotapharm İlaçları Limited Şirketi, Турция произведено: Rompharm İlaç San. Ve Tic. Ltd. Şti.

  • Количество в упаковке:

    5

  • Код ATX:

    M01AE17

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ROTALFEN inyeksiya uchun eritma 2ml 50mg/2ml N5

  • Dori shakli

    Инъекция учун эритма/инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат 2 мл дан тўқ рангли шиша ампулаларда. 5 ёки 6 ампула контур уяли ўрамда. 1 ёки 2 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.

  • Qadoqda soni

    5

  • Dozirovkasi

    Катталар Декскетопрофеннинг тавсия этиладиган дозаси 50 мг ни ташкил этади, ҳар 8-12 соатда юборилади. Зарурат бўлганида ҳар 6 соатда такроран юбориш мумкин. Декскетопрофеннинг умумий суткалик дозаси 150 мг дан ошмаслиги лозим. Роталфен қисқа муддат қўллаш учун мўлжалланган, қўллаш давомийлиги ўткир оғриқ симптомларини бартараф қилиш учун керак бўладиган давр (2 кундан кўп эмас) билан чекланиши керак. Имкон бўлиши билан пациентлар перорал анальгетикларни қабул қилишга ўтишлари керак. Нохуш реакцияларни препаратнинг минимал самарали дозаларини, симптомларни назорат қилиш учун керак бўладиган имкон борича қисқа вақт давомида қўллаш орқали минимал даражага етказиш мумкин. Операциядан кейинги ўртача ёки юқори жадалликдаги оғриқ синдромида Роталфен препарати опиоид анальгетиклар билан мажмуада қўлланиши мумкин, у буюрилганида катталар учун тавсия этилган дозалар қўлланади. Болалар Болалар ва ўсмирларда декскетопрофенни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентлар учун дозага тузатиш киритиш одатда талаб этилмайди. Бироқ кекса ёшдаги пациентларда буйраклар функцияси физиологик жиҳатдан пасайганлиги туфайли, буйраклар функцияси енгил бузилганида камайтирилган дозани буюриш тавсия этилади: суткалик доза 50 мг дан ошмаслиги лозим. Жигар функциясини бузилиши Жигар функциясини енгил даражадан ўртача даражагача бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 5-9 балл) бўлган пациентлар учун дозани суткада 50 мг гача камайтириш ва жигар функциясини синчиклаб назорат қилиш керак. Жигар функциясини оғир даражадаги бузилиши (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 10-15 балл) бўлган пациентларга Роталфен препаратини буюриш мумкин эмас. Буйрак функциясини бузилиши Буйрак функциясини енгил пасайиши (креатинин клиренси минутига 60-89 мл) бўлган пациентларда декскетопрофеннинг дозасини суткада 50 мг дан ошириш мумкин эмас. Буйрак функциясини ўртача ва оғир даражадаги бузилиши (креатинин клиренси ≤ 59 мл/мин) бўлган пациентларга препаратни буюриш мумкин эмас. Препаратни қўллаш усули Роталфен инъекция учун эритма / инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрати мушак ичига ва вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Мушак ичига юбориш Бир ампуланинг ичидаги препарат (2 мл) мушакка чуқур секин юборилади. Вена ичига инъекция (болюс ҳолида юбориш) Бир ампуланинг ичидаги препарат (2 мл) вена ичига камида 15 секунд давомида юборилади. Вена ичига инфузия Бир ампуланинг ичидаги препарат (2 мл) 30-100 мл физиологик эритма, глюкоза эритмаси ёки Рингер лактат эритмасида суюлтирилади. Тайёр бўлган эритма 10-30 минут давомида вена ичига секин инфузия йўли билан юборилади. Препаратни қўллаш қоидаси Препарат мушак ичига ёки вена ичига болюс ҳолида юборилганида эритма ампуладан тортиб олинган заҳоти зудлик билан юборилиши керак. Препарат вена ичига инфузия йўли билан юборилганида эритмани асептик шароитларда тайёрлаш ва ҳамиша кундузга ёруғлик таъсиридан ҳимоялаш керак. тайёрланган эритма 5°С ± 3°С ёки 25°С ± 2°С ҳароратда сақланганида 24 соат давомида барқарор бўлиб қолади. Роталфен катта бўлмаган ҳажмларда (масалан, шприцда) гепарин, лидокаин, морфин ва теофиллиннинг инъекцион эритмалари билан аралаштирилганида мутаносибдир. Роталфен препаратини катта бўлмаган ҳажмларда (масалан шприцда) дофамин, прометазин, пентазоцин, петидин ёки гидроксизин эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас, чунки чўкмани ҳосил бўлишига олиб келади. 100 мл физиологик эритма ёки глюкоза эритмасида суюлтирилган Роталфен препарати дофамин, гепарин, гидроксизин, лидокаин, морфин, петидин ва теофиллин билан мутаносибдир. Инфузия учун эритмани прометазин ва пентазоцин билан аралаштириш мумкин эмас. Роталфен препаратини, санаб ўтилган препаратлардан ташқари бошқа препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Препарат бир марта юборишга бир дозани тайёрлаш учун мўлжалланган, ишлатилмаган эритма утилизация қилинади. Эритмани юборишдан олдин, эритма тиниқ ва рангсиз эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Тавсия этилмайдиган мажмуалар Бошқа НЯҚП, жумладан салицилатлар юқори дозаларда (суткада ≥ 3 г): синергик таъсири ҳисобига меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиш ва қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади. Антикоагулянтлар: декскетопрофенни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси юқори бўлганлиги, тромбоцитлар функциясини ингибиция бўлиши ва гастродуоденал шиллиқ қавати шикастланиши туфайли, НҚЯП, варфарин каби, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Агар бундай мажмуада қўллашдан сақланиш иложиси бўлмаса, лаборатор кўрсаткичларни мувофиқ назорати билан бирга пациентнинг аҳволини синчиклаб назорат қилиш керак. Гепаринлар: қон кетиши ҳавфи ошади (тромбоцитлар функциясини ингибиция бўлиши ва гастродуоденал шиллиқ қаватни шикастланиши туфайли). Агар бундай мажмуада қўллашдан сақланиш иложиси бўлмаса, лаборатор кўрсаткичларни мувофиқ назорати билан бирга пациентнинг аҳволини синчиклаб назорат қилиш керак. Кортикостероидлар: меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ва қон кетиши ҳавфи ошади. Литий: НЯҚП қонда литийнинг даражасини оширадилар, бу ҳолат литийни буйраклар орқали чиқарилишини камайиши ҳисобига токсик қийматларга етиши мумкин. Декскетопрофен билан даволаш бошланганида, дозасига тузатиш киритилганида ва даволаш бекор қилинганида литийнинг қондаги даражасини назорат қилиш керак. Метотрексат юқори дозаларда (ҳафтада 15 мг ва юқори): метотрексатни буйрак орқали чиқарилиши камайиши ҳисобига унинг гематологик токсиклиги ошади. Гидантоинлар ва сульфонамидлар: ушбу моддаларнинг токсик ҳусусиятлари кучайиши мумкин. Қўллашдан эҳтиёткорлик талаб қилинадиган мажмуалар Диуретиклар, ангиотензинга айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторлари, аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотиклар ва ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари: декскетопрофен диуретиклар ва бошқа антигипертензив воситаларнинг таъсирини сусайтириши мумкин. Буйрак функциясини бузилиши (масалан, организм сувсизланганида ёки буйрак функциясини бузилиши бўлган кекса ёшдаги шахсларда) бўлган айрим пациентларда ЦОГ нинг таъсирини сусайтирувчи воситаларни ААФ ингибиторлари, ангиотензин II рецепторларининг антагонистлари ёки аминогликозидлар гуруҳига мансуб антибиотиклари билан бир вақтда қўллаш одатда қайтувчан бўлган буйрак функциясини янада ёмонлашишига олиб келиши мумкин. Декскетопрофен диуретик билан бир вақтда қўлланганида, пациент адекват равишда гидратация бўлганлигига ишонч ҳосил қилиш, ва даволашни бошланишида буйрак функциясини назорат қилиш керак. Метотрексат кичик дозаларда (ҳафтада 15 мг дан кам): НЯҚП қўллаш фонида метотрексатнинг буйрак клиренси камайиши туфайли унинг гематологик токсиклиги ошиши мумкин. Даволашнинг биринчи ҳафталарида, айниқса буйрак функциясини ҳатто аҳамиятсиз даражада пасайиши бўлганида, шунингдек кекса ёшдаги шахсларда қоннинг клиник манзарасини ҳар ҳафта назорат қилиш лозим. Пентоксифиллин: қон кетиши ҳавфи ошади, клиник кузатиш ва қон кетиши вақтини назорат қилиш керак. Зидовудин: НЯҚП буюрилганида сўнг бир ҳафтадан кейин ретикулоцитларга таъсири билан боғлиқ эритроцитларга токсик таъсирини ошиши ҳавфи оғир даражадаги анемияни ривожланиши билан кечади. НЯҚП даволаш бошланганидан сўнг 1-2 ҳафтадан кейин қоннинг барча ҳужайра элементлари, шу жумладан ретикулоцитларни назорат қилиш керак. Сульфонилмочевина: НЯҚП қон оқсиллари билан боғланган жойида сиқиб чиқариши ҳисобига сульфонилмочевинанинг гипогликемик таъсирини кучайтириши мумкин. Алоҳида эътиборни талаб этувчи мажмуалар β-адренорецепторларнинг блокаторлари: простагландинлар синтезини сусайиши ҳисобига уларнинг антигипертензив таъсири пасайиши мумкин. Циклоспорин ва такролимус: НЯҚП нефротоксикликни кучайтириши мумкин, бу буйрак простагландинларини таъсири билан ифодаланади. Мажмуавий даволашни ўтказиш вақтида буйрак функциясини назорат қилиш керак. Тромболитиклар: қон кетишини ривожланиш ҳавфи ошади. Тромбоцитлар агрегациясини ингибиторлари ва серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари: меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ҳавфи ошади. Пробенецид: плазмада декскетопрофеннинг концентрацияси ошиши мумкин, бу буйрак секрециясини ингибиция бўлиши ва глюкурон кислотаси билан конъюгация бўлиши билан ифодаланиши мумкин. Бу ҳолат декскетопрофеннинг дозасига тузатиш киритишни талаб этади. Юрак гликозидлари: қон плазмасида уларнинг концентрацияси ошиши мумкин. Мифепристон: простагландинлар синтези ингибиторларининг таъсири остида мифепристоннинг самарадорлигини назарий жиҳатдан ўзгариш ҳавфи борлиги туфайли, НЯҚП мифепристон бекор қилинганидан сўнг камида 8-12 соатдан кейин буюриш мумкин эмас. Хинолон антибиотиклари: ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, хинолонларнинг юқори дозаларини НЯҚП билан бирга қўллаш тиришишларни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкинлигини кўрсатади.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -      декскетопрофенга ёки бошқа НЯҚПга ёки препаратнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларидан бирортасига юқори сезувчанлик; -      анамнезида ўхшаш таъсир механизмига эга бўлган моддалар (ацетилсалицил кислотаси ва бошқа НЯҚП) қўллаш билан боғлиқ бўлган астма хуружлари, бронхоспазм, ўткир ринит, назал полиплар уртикариялар ёки ангионевротик шиш ривожланган бўлса; -      анамнезида кетопрофен ёки фибратлар қўлланганида фотосенсибилизация ёки фототоксиклик кузатилган бўлса; -      анамнезида меъда-ичак йўлларидан, илгари НЯҚПни қабул қилиш билан боғлиқ қон кетишлари ёки перфорация кузатилган бўлса; -      анамнезида фаол ёки мавжуд бўлган қайталанувчи пептик яралар / қон кетиши ёки перфорация бўлса; -      сурункали диспепсия; -      бошқа фаол қон кетишлар ёки коагуляцион бузилишлар; -      Крон касаллиги ёки язвали колит; -      оғир даражадаги юрак етишмовчилиги; -      буйрак функциясини ўртача даражадан оғир даражагача (креатинин клиренси ≤ 59 мл/мин); -      жигар функциясини оғир бузилишлари (Чайлд-Пью шкаласи бўйича 10-15 балл); -      геморрагик диатез ва бошқа коагулопатиялар; -      оғир дегидратация (қусиш, диарея ёки етарли даражада суюқлик истеъмол қилмаслик); -      ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлиги ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг таркибида этанол борлиги туфайли, Роталфен препаратини интратекал ва эпидурал юбориш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Роталфен анамнезида аллергик реакциялари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препаратни бошқа НЯҚП, шу жумладан ЦОГ-2 селектив ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак. Нохуш реакцияларни препаратнинг минимал самарали дозаларини, симптомларни назорат қилиш учун керак бўладиган имкон борича қисқа вақт давомида қўллаш орқали минимал даражага етказиш мумкин. Меъда-ичак йўлларига таъсири НЯҚП билан даволаниш вақтида, исталган вақтда меъда-ичак йўлларидан, ўлим билан якунланиши мумкин бўлган қон кетиши, яраларни ҳосил бўлиши ёки перфорация ривожланиши мумкин. Бундай асоратларни ривожланиши учун олдиндан хабар берувчи симптомларни бўлиши ёки анамнезида ярали шикастланишларни бўлиши шарт эмас. Агар декскетопрофен қўлланганида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ёки яраларни ҳосил бўлиши юз берса, препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатиш керак. Кўрсатилган нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи НЯҚП дозасига пропорционал равишда, шунингдек анамнезида меъда ёки ўн икки бармоқ ичак яраси бўлган, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда, ва кекса ёшдаги шахсларда юқори бўлади. Кекса ёшдаги пациентларда НЯҚП нисбатан нохуш реакциялар, айниқса меъда-ичак йўлларидан, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган қон кетишлар ва перфорацияни ривожланиш тезлиги ошган бўлади. Бу пациентлар даволашни энг кичик дозалар билан бошлашлари лозим. НЯҚП анамнезида меъда-ичак йўлларининг касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак, чунки уларнинг аҳволи ёмонлашиши мумкин. Анамнезида эзофагит, гастрит ва/ёки пептик яралари бўлган пациентларда декскетопрофенни қўллашни бошлашдан олдин, бошқа НЯҚП қўлланганида бўлгани каби, ушбу касалликлар ремиссия босқичида эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Анамнезида меъда-ичак йўлларининг патологияси симптомлари ва меъда-ичак йўлларининг касалликлари бўлган пациентларда меъда-ичак йўллари томонидан кузатилиши мумкин бўлган бузилишларни, айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетишини аниқлаш учун назорат ўтказиш керак. Бундай пациентларга меъда-ичак йўлларига ҳимояловчи таъсир кўрсатувчи дори воситалар (мизопростол, протон помпа ингибиторлари) буюрилиши мумкин. Бу шунингдек ацетилсалицил кислотасининг кичик дозаларини ёки меъда-ичак йўллари томонидан асоратларни ривожланиш ҳавфини оширадиган бошқа воситаларни бир вақтда қўллашга муҳтож бўлган пациентларга ҳам тааллуқли. Меъда-ичак йўллари соҳасида бирор-бир дискомфорт ҳолати (биринчи навбатда – меъда-ичак йўлларидан қон кетиши), айниқса даволанишнинг бошланишида пайдо бўлганида, улар шифокорга хабар беришлари кераклиги хақида пациентларни огоҳлантириш керак. Меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ёки қон кетишини ошириши мумкин бўлган, орал кортикостероидлар, варфарин каби антикоагулянтлар, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари ёки аспирин каби антитромбоцитар препаратлар каби ёндош препаратларни қабул қилаётган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Буйрак функциясига таъсири Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларга препаратни эҳтиёткорлик билан буюриш керак, чунки уларда НЯҚП қўллаш буйрак функциясини ёмонлаштириши, организмда суюқликни ушланиб қолиши, шишларни пайдо бўлишини чақириши мумкин. Роталфен препарати диуретикларни қабул қилаётган пациентларга, ва гиповолемияни ривожланиш ҳавфи бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади, чунки уларда нефротоксикликни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. Сувсизланиш, ва эҳтимол, у билан боғлиқ бўлган юқори токсикликни олдини олиш мақсадида, даволаниш вақтида суюқликни адекват равишда истеъмол қилиниши таъминланиши керак. Декскетопрофен, бошқа НЯҚП каби, қон плазмасида мочевина азоти ва креатининнинг даражасини ошириши мумкин. Простагландинлар синтезини бошқа ингибиторлари каби, декскетопрофенни қўллаш ҳам буйрак томонидан, гломерулонефрит, интерстициал нефрит, папилляр некроз, нефротик синдром, ва ўткир буйрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин бўлган нохуш реакциялар билан кечиши мумкин. Кекса ёшдаги шахслар, буйрак функциясини бузилишига кўпроқ мойилдирлар. Жигар функциясига таъсири Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга Роталфен препаратини эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Декскетопрофен жигарнинг айрим кўрсаткичларини қисқа муддатга бироз ошириши, шунингдек АсАТ ва АлАТ қийматларини аҳамиятли даражада ошириши мумкин. Ушбу кўрсаткичлар мувофиқ ошганида, даволаш тўхтатилиши керак. Кекса ёшдаги шахслар, жигар функциясини бузилишига кўпроқ мойилдирлар. Юрак-қон томир тизимига таъсири Препарат артериал гипертензияси ва/ёки енгил ёки ўртача оғирлик даражадаги димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларга буюрилганида синчков мониторинг ўтказиш керак, чунки НЯҚП билан даволанганда суюқлик ушланиб қолиши ва шишларни юзага келганлиги тўғрисида хабарлар бор. Анамнезида юрак касалликлари бўлган, айниқса юрак етишмовчилигининг эпизодлари бўлган пациентларга алоҳида эҳтиёткорлик талаб этилади, чунки юрак етишмовчилигини ривожланиш ҳавфи юқори. Клиник тадқиқотлар ва эпидемиологик маълумотлар, айрим НЯҚП ни қўллаш (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат қўлланганида) артериал тромботик асоратлар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ни ривожланиш ҳавфини бироз ошиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Ушбу ҳавфни декскетопрофен оқибатида эканлигини истисно қилиш учун маълумотлар етарли эмас. Назорат қилиб бўлмайдиган гипертензия, сурункали юрак етишмовчилиги, юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларни шикастланиши ва/ёки цереброваскуляр бузилишлари бўлган пациентларга декскетопрофен фойда ва ҳавф нисбати яхшилаб баҳолангандан кейингина буюрилади. Гиперлипидемия, гипертензия, қандли диабет каби юрак-қон томир тизими касалликларини ривожланиш ҳавф омиллари бўлган пациентларга ва пациент чекканида, декскетопрофен билан узоқ муддат даволашнинг мақсадга мувофиқлиги худди шунга ўхшаш принциплар бўйича баҳоланади. Барча носелектив НЯҚП простагландинлар синтезини ингибиция бўлиши ҳисобига тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилиши ва қон кетиши вақтини узайтириши мумкин. Операциядан кейинги даврда паст молекуляр гепаринни профилактик дозаларда ва декскетопрофенни бир вақтда қўллаш назоратли клиник тадқиқотларда ўрганилган, коагуляция кўрсаткичларига таъсири аниқланмаган. Шундай бўлишига қарамай, декскетопрофенни гемостазга таъсир қилувчи препаратлар, масалан варфарин, бошқа кумаринлар ёки гепаринлар билан бир вақтда қабул қилаётган пациентларга шифокорнинг синчков назорати талаб этилади. Кекса ёшдаги шахслар юрак-қон томир тизими функциясини бузилишига кўпроқ мойилдирлар. Тери қопламларига таъсири НЯҚП қўллаш билан боғлиқ бўлган жиддий тери реакциялари (айримлари ўлим билан якунланган), жумладан эксфолиатив дерматит, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни ривожланганлиги хақида жуда кам хабарлар берилган. Кўпинча нохуш реакциялар даволашнинг бошланишида ривожланади; кўпчилик ҳолларда – даволашнинг биринчи ойларида ривожланади. Тери тошмалари, шиллиқ қаватларни шикастланишининг биринчи белгилари пайдо бўлганида ёки ўта юқори сезувчанликни бошқа кўринишларида Роталфенни зудлик билан бекор қилиш керак. Қўшимча маълумотлар Препарат қуйидаги пациентларга буюрилганида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш талаб этилади: -       порфирин метаболизмини туғма бузилиши (масалан, вақти-вақти билан кузатиладиган ўткир порфирияси) бўлган; -       сувсизланиш бўлган; -       бевосита йирик жарроҳлик аралашувларидан кейин талаб этилади. Узоқ муддатли даволаш зарурати бўлганида қон манзараси, жигар ва буйрак функциясини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Оғир даражадаги ўткир ўта юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, анафилактик шок) жуда кам ҳолларда кузатилган. Декскетопрофен қабул қилинганидан сўнг оғир даражадаги ўта юқори сезувчанлик реакцияларининг биринчи белгилари пайдо бўлганида даволаш тўхтатилиши керак. Сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полиплари билан бирга астма билан хасталанган пациентларда ацетилсалицил кислотаси ва/ёки НЯҚП га аллергияни ривожланиш ҳавфи юқори бўлади. Декскетопрофенни қабул қилиш, айниқса ацетилсалицил кислотаси ёки НЯҚП га аллергияси бўлган пациентларда астма ёки бронхоспазм ҳуружларини чақириши мумкин. Сувчечакда декскетопрофенни қўллашдан сақланиш тавсия этилади, чунки ушбу инфекцияда асоратларни юзага келишида НЯҚП ролини истисно қилиш мумкин эмас. Роталфен препарати гемопоэзни бузилишлари, тизимли қизил югурик ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Бошқа НЯҚП каби, декскетопрофен инфекцион касалликларининг симптомларини яшириши мумкин. НЯҚП қўллаш вақтида юмшоқ тўқималардаги инфекцион жараёнларни алоҳида фаоллашуви ҳолатлари таърифланган. Агар даволаниш вақтида бактериал инфекцияларнинг симптомлари ривожланса ёки кучайса, пациент зудлик билан шифокорга мурожаат қилиши керак. Препаратнинг ҳар бир ампуласи 200 мг этанол сақлайди, бу 5 мл пиво ёки 2,08 мл винога тўғри келади. Препарат алкоголизм билан хасталанган шахсларга салбий таъсир қилиши мумкин. Препарат ҳомиладорликда ва лактация даврида, болаларга ва ҳавф гуруҳига кирувчи пациентларга, масалан жигар касалликларида, шунингдек тутқаноқ билан хасталанган пациентларга буюрилганида таркибида этанол борлигини инобатга олиш керак. Препаратнинг бир ампуласида 23 мг (1 ммоль) дан кам натрий сақланади, яъни умуман олганда “натрийдан ҳоли” ҳисобланади. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик Простагландинлар синтезини ингибиция бўлиши ҳомиладорликка ва/ёки эмбриофетал ривожланишга салбий таъсир қилиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ҳомиладорликнинг эрта муддатларида простагландинлар синтезини ингибиторлари қўлланганидан сўнг ҳомиладорликни кўтариб юролмаслик ҳавфи, шунингдек юрак нуқсонлари ва гастрошизисни ривожланиш ҳавфини юқори бўлишини кўрсатди. Юрак нуқсонларини мутлоқ ривожланиш ҳавфи камида 1% дан тахминан 1,5% гача ошган. Препаратнинг дозаси оширилганида ва даволашнинг давомийлиги узайтирилганида ушбу ҳавф ошади деб ҳисобланади. Ҳайвонларда простагландинлар синтези ингибиторини қўллаш имплантациядан олдинги ва кейинги йўқотишларни ва эмбриофетал ўлимни ошишига олиб келган. Бундан ташқари, органогенез даврида простагландинлар синтези ингибиторини олган ҳайвонларда турли ривожланиш нуқсонлари, жумладан юрак-қон томир нуқсонларини ривожланиш тезлигини ошиши кузатилган. Шундай бўлишига қарамай, ҳайвонларда декскетопрофенни ўрганиш репродуктив токсиклик ривожланишини кўрсатмаган. Ҳомиладорликнинг биринчи ва иккинчи уч ойликларида декскетопрофенни, она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Декскетопрофен ҳомиладорликни режалаштираётган аёлга қўлланганида ёки ҳомиладорликнинг биринчи ёки иккинчи уч ойликларида қўлланганида максимал қисқа вақт давомида минимал дозаларни қабул қилиши керак. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида простагландинлар синтезини барча ингибиторларини қўллаш юрак-ўпка токсиклигини ривожланиш ҳавфига (артериал қон оқимини муддатидан олдин ёпилишига ва ўпка гипертензиясига) олиб келиши; буйрак дисфункциясига олиб келиши, бу эса олигогидрамнион билан кечувчи буйрак етишмовчилигигача зўрайиши мумкин; ҳомиладорликнинг якунида онага ва янги туғилган чақалоққа қон кетиш вақтини узайиш ҳавфини ошишига, ҳатто кичик дозаларда ҳам намоён бўлиши мумкин бўлган антиагрегацион самарасини ривожланишига; бачадонни қисқариши оқибатида туғруқни кечикишига ёки давомли бўлишига олиб келиши мумкин. Роталфен препаратини ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Лактация Декскетопрофенни кўкрак сутига ўтиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Лактация даврида Роталфен препаратини қўллаш мумкин эмас. Фертиллик Ҳар қандай НЯҚП каби, декскетопрофенни қўллаш фертилликни издан чиқариши мумкин, ҳомиладор бўлишга ҳаракат қилаётган аёлларга қўллаш тавсия этилмайди. Ҳомиладор бўлишда қийинчиликни бошдан кечираётган ёки бепуштликни сабаби аниқланаётган аёлларда Роталфен препаратини бекор қилиш заруриятини кўриб чиқиш керак. Педиатрияда қўлланиши Болалар ва ўсмирларда декскетопрофенни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат билан даволанишда бош айланиши ва уйқучанлик кузатилиши мумкинлиги сабабли, препарат автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига енгил ёки ўртача таъсир кўрсатади.

  • Nojo'ya samaralari

    Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Қон яратиш ва лимфа тизимлари томонидан: тез-тез эмас – анемия; жуда кам ҳолларда – нейтропения, тромбоцитопения. Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – хиқилдоқни шиши; жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар, жумладан анафилактик шок. Моддалар алмашинуви ва озиқлантириш томонидан: кам ҳолларда – гипергликемия, гипогликемия, гипертриглицеридемия, анорексия. Руҳий бузилишлар: тез-тез эмас – уйқусизлик. Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик; кам ҳолларда – парестезия, хушдан кетиш. Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – ноаниқ кўриш. Эшитиш ва мувозанат аъзолари томонидан: кам ҳолларда – қулоқларда шовқин. Юрак томонидан: кам ҳолларда – экстросистолия, тахикардия. Қон-томирлари томонидан: тез-тез эмас – гипотензия, қизиб кетиш ҳисси; кам ҳолларда – гипертензия, юзаки тромбофлебит. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – брадипноэ; жуда кам ҳолларда – бронхоспазм, ҳансираш. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – қоринда оғриқ, диспепсия, диарея, қабзият, гематемезис, оғизни қуриши; кам ҳолларда – пептик яра, пептик ярадан қон кетиши ёки перфорацияси; жуда кам ҳолларда – панкреатит. Гепатобилиар тизими томонидан: кам ҳолларда – гепатит, сариқлик; жуда кам ҳолларда – жигарни шикастланиши. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – дерматит, қичишиш, тошмалар, кучли терлаш; кам ҳолларда – эшакеми, акне; жуда кам ҳолларда – Стивенс-Джонсон синдроми, Лайелл синдроми, ангионевротик шиш, юзни шиши, ёруғликка сезувчанлик реакциялари. Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: кам ҳолларда – мушаклар ригидлиги, бўғимлар танглиги, мушак спазмлари, белда оғриқ. Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: кам ҳолларда – ўткир буйрак етишмовчилиги, полиурия, буйракда оғриқ, кетонурия, протеинурия; жуда кам ҳолларда – нефрит ёки нефротик синдром. Репродуктив тизими ва сут безлари томонидан: кам ҳолларда – ҳайз кўриш циклини бузилиши, простата бези фаолиятини бузилиши. Умумий бузилишлар ва юборилган жойдаги бузилишлар: тез-тез – инъекция жойида оғриқ, инъекция жойида реакциялар, жумладан яллиғланиш, гематома ёки қон кетиши; тез-тез эмас – пирексия, толиқиш, оғриқ, совуқни ҳис этиш; кам ҳолларда – этни увишиши, периферик шишлар. Лаборатор кўрсаткичлар: кам ҳолларда – жигар синамаларини аномал кўрсаткичлари. Кўпинча нохуш реакциялар меъда-ичак йўллари томонидан кузатилади. Меъда-ичак йўллари томонидан, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, баъзида ўлимга олиб келадиган, пептик яралар, перфорациялар ёки қон кетишлари ривожланиши мумкин. Мавжуд маълумотларга асосланиб, препаратни қўллаш фонида кўнгил айниши, қусиш, диарея, метеоризм, қабзият, диспепсия, қоринда оғриқ, мелена, гематемезис, ярали стоматит, колитни зўрайиши, Крон касаллиги пайдо бўлиши мумкин. Кам ҳолларда гастрит кузатилади. Шунингдек НЯҚП қўллаш фонида шишлар, гипертензия ва юрак етишмочилиги бўлиши мумкин. Бошқа НЯҚП қўлланганида бўлгани каби, энг аввало тизимли қизил югурик билан хасталанган ёки бириктирувчи тўқиманинг аралаш касалликлари билан хасталанган пациентларда кузатиладиган асептик менингит ва гематологик реакциялар (пурпура, апластик ва гемолитик анемия, кам ҳолларда – агранулоцитоз ва медулляр гипоплазия) ривожланиши мумкин. Буллёз реакциялар, жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз (жуда кам ҳолларда) ривожланиши мумкин. Клиник тадқиқотларнинг натижалари ва эпидемиологик маълумотларга мувофиқ, айрим НЯҚП, айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат давомида қўллаш артериялар тромбози оқибатида юзага келган патологиялар (масалан, миокард инфаркти ёки инсульт) ривожланиш ҳавфини бироз ошиши билан кечиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Декскетопрофен трометамол – S-(+)-2-(3-бензоилфенил) пропион кислотасининг трометамин тузи бўлиб, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши ва иситмани пасайтирувчи хусусиятларга эга ва ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) синфига киради. Таъсир механизми циклооксигеназа (ЦОГ) ни ингибиция қилиши ҳисобига простагландинлар синтезини пасайтириши билан боғлиқ. Хусусан, арахидон кислотасини PGG2 ва PGH2 циклик эндопероксидларга айланишини ингибиция қилади, уларда PGE1, PGE2, PGF2α ва PGD2 простагландинлар, шунингдек PGI2 простациклин ва TxA2 ва TxB2 тромбоксанлар ҳосил бўлади. Бундан ташқари, простагландинлар синтезини ингибиция бўлиши кининлар каби бошқа яллиғланиш медиаторларига таъсир қилиши мумкин, бу эса препаратнинг асосий таъсирига билвосита таъсир қилиши мумкин. Тажрибадаги ҳайвонларда ва одамларда ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларнинг фаоллигига декскетопрофеннинг ингибиция қилувчи таъсири аниқланган. Мушак ичига ва вена ичига юборилганида декскетопрофеннинг оғриқ қолдирувчи таъсири жарроҳликнинг турли соҳаларида (ортопедик жарроҳлик ва гинекологик/абдоминал жарроҳлик) ўртача даражадан оғир даражагача бўлган оғриқларни даволашда, шунингдек мушак-скелет оғриқларида (люмбагода ўткир оғриқ синдроми) ва буйрак санчиқларида ўрганилган. Тадқиқот вақтида оғриқ қолдирувчи самараси тез бошланган, максимал самарасига дастлабки 45 минут давомида эришилган. 50 мг декскетопрофен юборилганидан сўнг оғриқ қолдирувчи самарасининг давомийлиги одатда 8 соатни ташкил этади. Операциядан кейинги оғриқларни бартараф қилиш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотда, опиоид анальгетиклар билан мажмуавий даволанганда кетопрофен опиоидларга бўлган эҳтиёжни аҳамиятли пасайтиргани кўрсатилган. Операциядан кейинги оғриқни бартараф қилиш юзасидан ўтказилган тадқиқот вақтида пациент томонидан назорат қилинадиган анальгезия тизими орқали морфин қабул қилаётган пациентларда, декскетопрофенни қабул қилганда морфинга бўлган эҳтиёж плацебо қабул қилган пациентларга нисбатан аҳамиятли даражада (30-45% га) пасайган.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши Декскетопрофен мушак ичига юборилганидан кейин одамда максимал концентрациясига 20 минут (10-45 минут) дан кейин эришилади. 25-50 мг дозада бир марта юборилганидан кейин “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдони (AUC) мушак ичига юборилганда ҳам, вена ичига юборилганда ҳам дозага пропорционал бўлган. Тақсимланиши Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси юқори (99%) бўлган бошқа дори воситалари каби, тақсимланиш ҳажми ўртача 0,25 л/кг дан кам қийматни ташкил этади. Ярим парчаланиш даври тахминан 3,5 соатни, ярим чиқарилиш даври эса 1-2,7 соатни ташкил этади. Фармакологик тадқиқотлар, Cmax ва AUC қийматлари препарат мушак ичига ёки вена ичига бир марта ва такроран юборилганидан сўнг ўхшаш эканлигини кўрсатган, бу препаратни организмда кумуляция бўлмаслигини англатади. Биотрансформацияси ва элиминацияси Декскетопрофен трометамол қабул қилинганидан сўнг сийдикда фақат S-(+) энантиомери аниқланади, бу одамда R-(-) энантиомерига трансформация бўлмаслигидан далолат беради. Декскетопрофенни асосий чиқарилиш йўли глюкуронид конъюгация бўлиб, кейинчалик буйраклар орқали чиқарилади. Кекса пациентлар Кекса ёшдаги (65 ёш ва ундан катта) соғлом одамларда препаратнинг экспозицияси бир марта ёки кўп марта перорал қабул қилинганидан сўнг соғлом кўнгиллиларга нисбатан аҳамиятли даражада (55% гача) юқори бўлган, айни вақтда на Cmax ва на Tmax қийматларида аҳамиятли фарқлар кузатилмаган. Ярим чиқарилиш даври бир марта ёки кўп марта қабул қилинганидан сўнг (48% гача) узайган, аниқ умумий клиренси эса камайган.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Дозани ошириб юборилишининг симптомлари номаълум. Худди шунга ўхшаш дори воситалари меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар (қусиш, анорексия, қоринда оғриқ) ва нерв тизими томонидан бузилишлар (уйқучанлик, бош айланиши, дезориентация, бош оғриғи) ни чақиради. Дозаси бехосдан ошириб юборилганида беморнинг клиник аҳволига қараб зудлик билан симптоматик даволашни бошлаш керак. Декскетопрофен трометамолни организмдан чиқариш учун диализдан фойдаланиш мумкин.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?