NITOP tabletkalari 30mg N30

Обновлено: 21.07.2022

NITOP tabletkalari 30mg N30
  • Категория:

    Yurak-qon tomir vositalari

  • Страна производитель:

    Gretsiya

  • Активное вещество:

    nimodipin

  • Производитель:

    Grand Medical Group AG, Швейцария произведено: Anfarm Hellas S.A.

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    C08CA06

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция NITOP tabletkalari 30mg N30

  • Dori shakli

    Қобиқ билан қопланган таблеткалар 30 мг дан. Ўрамда 30 таблеткадан тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга.

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Аневризматик субарохноидал қон кетишлар ва бош мия қон айланишини ўткир бузилишлари. Катталар: тавсия қилинадиган доза - икки таблеткадан ҳар 4 соатда (тўлиқ суткалик доза 360 мг ни ташкил қилади), таблеткалар озгина миқдордаги суюқлик билан бирга бутунлигича қабул қилинади. Таблеткаларни қабул қилиш субарохноидал қон кетиши бошланганидан кейин тўрт кун ўтгач бошланади ва 21 кун давом эттирилиши керак. Хирургик аралашувлар ҳолида Нитоп таблеткаларини қабул қилиш давом эттирилиши керак (дозалаш юқоридагидек), даволаниш даври 21 кунни ташкил қилади. Ножўя реакциялари ривожланган беморларда, заруратга қараб доза камайтирилиши ёки даволаш бекор қилиниши керак. Жигар фаолиятини жиддий бузилишлари, айниқса жигар циррозида метаболик клиренсини секинлашуви туфайли, “биринчи ўтиш” самарасини пасайиши сабабли ва, нимодипиннинг биокираолишлигини ошишига олиб келиши мумкин. Самаралари ва ножўя самаралари, масалан, қон босимини тушиши, бундай пациентларда аниқланиши мумкин. Бундай ҳолларда доза камайтирилиши керак (қон босимига қараб) ёки зарурати бўлганида даволашни тўхтатиш керак. CYP 3A4 ингибиторлари ёки CYP 3A4 индукторлари билан бирга қўлланганида дозани тузатиш керак. Буюрилиши: таблеткаларни бутунлигича озгина миқдордаги суюқлик билан, овқат қабул қилишдан каътий назар қабул қилиш керак. Дозалар орасидаги интервал 4 соатдан кам бўлмаслиги керак. Грейпфрут шарбатини истеъмол қилишдан сақланиш керак. Бош мия қон айланишини сурункали бузилишлари: 1 таблеткадан суткада 3 марта 1-3 ой давомида буюрилади. Мигреноз хуружларни олдини олиш учун: суткада 3 марта 1 таблеткадан буюрилади. Ўтказилган инсультдан кейинги ҳолатлар: суткада 3 марта 1 таблеткадан буюрилади. Когнитив бузилишлар: суткада 2-3 марта 1 таблеткадан 1 ой давомида буюрилади. Кекса пациентлар: бу пациентлар гуруҳида дозани ўзгартиришнинг ҳеч қандай махсус талаблар бўлиши шарт эмас. Болалар: педиатрик дозалаш аниқланган эмас.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Нитоп цитохром Р450 3А4 фермент тизими ферменти иштирокида метаболизмга учрайди, шунинг учун жигар ферментларининг фаоллигини индукция қилувчи ёки ингибиция қилувчи препаратлар, плазмада нимодипиннинг концентрациясига таъсир кўрсатиши мумкин. Бошқа секин кальций каналларининг блокаторларини қўллаш тажрибасидан келиб чиқиб, “жигар” ферментларининг фаоллигини индуктори бўлган рифампицинни, нимодипиннинг метаболизмини тезлаштиришини мумкинлигини кутиш эхтимоли бор. Шу боис, Рифампицин ва нимодипин бир вақтда қўлланганида охиргисининг самарадорлиги пасайиши мумкин. Цитохром Р450 3А4 фермент тизимини индукция қиловчи тутқаноққа қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин ва карбамазепин), нимодипиннинг биокираолишлигини аҳамиятли пасайтиради, шунинг учун уларни бирга қабул қилиш мумкин эмас. Р450 3А4 фермент тизимининг фаоллигини индукция қилувчи қуйидаги препаратлар, плазмада нимодипиннинг концентрациясини оширишлари мумкин: ·        макролидлар (масалан, эритромицин). Тузилиши бўйича яқин азитромицин бундай хусусиятларга эга эмас; ·        ОИТВ-протеазаларнинг ингибиторлари (масалан, ритонавир); ·        азолли антимикотиклар (масалан, кетоконазол); ·        нефазодон ва флуоксетин антидепрессантлари (бирга буюрилганида плазмада нимодипиннинг концентрациясини ошиши 50% га етади); ·        квинопристин/дальфопристин; ·        циметидин; ·        вальпроат кислотаси. Бундай препаратлар бирга буюрилганида нимодипиннинг дозасини камайтирилиши ва артериал босимни мониторинги кўзда тутилган бўлиши керак. Антидепрессант нортриптилин билан нимодипинни узоқ муддат қўллаш қон плазмасида нимодипиннинг концентрациясини аҳамиятсиз ошишига олиб келади; нортриптилиннинг концентрацияси ўзгаришсиз қолади. Нимодипин қуйидагилар билан бирга буюрилганида артериал босимни пасайтириши мумкин: -       диуретиклар; -       бета-адреноблокаторлар; -       ААФ ингибиторлари; -       АТ-1 рецепторларининг блокаторлари; -       бошқа кальций антагонистлари; -       альфа-адреноблокаторлар; -       метилдопа; -       фосфодиэстераза ингибиторлари. Нимодипин бу гуруҳларидаги препаратлар билан бирга қўлланганида артериал босимни синчиклаб назорат қилиш талаб қилинади. Галоперидол билан узоқ муддатли даволанишда бўлган пациентларда, нимодипинни галоперидол билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Бир вақтда вена ичига зидовудин ва нимодипинни буюриш, зидовудин учун AUC ни аҳамиятли ошишига ва нимодипин қўллашнинг самарадорлигини пасайишига олиб келади. Грейпфрут шарбати дигидропиридинларнинг оксидланиш метаболизмини сусайтиради. Грейпфрут шарбати ва нимодипинни қўшишдан сақланиш керак, чунки бу қон плазмасида нимодипиннинг концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратнинг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик, жигар фаолиятини оғир бузилишлари (масалан, жигар циррози), рифампицин ёки тутқаноққа қарши препаратлар (фенобарбитал, фенитоин, карбамазепин) билан бир вақтда буюриш, ҳомиладорлик, лактация даври, 18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан -     артериал гипотензияда (систолик артериал босим 100 мм сим. уст. дан пастроқ); -     буйрак функциясини оғир бузилишлари билан бирга кечувчи патологияси (гломеруляр фильтрация минутига 20 мл дан кам) бўлган кекса пациентларда. Бош мия функциясини бузилишларини даволаш учун Нитоп қабул қилаётган, оғир юрак етишмовчилиги бўлган кекса ёшли пациентлар мунтазам текширишга муҳтождирлар.    

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, ёруғликдан химояланган жойда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.     Яроқлилик муддати 3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Кўплаб ёндош касалликлари, оғир буйрак етишмовчилиги (калава фильтрациясининг катталиги минутига 20 мл дан камроқ) ва оғир юрак-қон томир касалликлари бўлган кекса ёшли пациентларга нимодипинни буюриш, айниқса синчиклаб асосланган бўлиши керак. Даволаш вақтида ва у тугатилганидан кейин бундай пациентлар мунтазам шифокор кузатувига мухтождирлар. Жигар функциясини бузилишларида бирламчи метаболизми жадаллигини пасайиши ва метаболик фаолсизлантирилишини секинлашиши туфайли, нимодипиннинг биокираолишлиги ва бунинг оқибатида асосий ва ножўя таъсирларини ошиши мумкин. Хусусан унинг гипотензив самараси кучайиши мумкин. Бундай ҳолларда артериал босимни пасайиш даражасига қараб препаратнинг дозасини камайтириш, зарурати бўлганида эса нимодипинни қабул қилишни тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик Ҳомиладор аёлларда адекват назоратли текширишлар йўқ. Оғиз орқали қабул қилинганида ҳайвонларда репродуктив токсиклигининг текширишлари, гарчи текширишлар давомида репродуктив токсиклиги аниқланган бўлсада, тератоген таъсирини кўрсатмаган. Лактация даври. Нимодипин ва унинг метаболитлари, одам сутида мавжудлиги аниқланган. Эмизувчи оналарга, ушбу дори воситасини қабул қилаётганда эмизмаслик маслахат қилинади. In vitro фертиллиги. In vitro кальций антагонистларини сперматозоидларнинг бошчасида қайтувчи биохимик ўзгаришлар чақириш қобилиятига эга эканлиги намойиш қилинган, улар сперманинг фаолиятини пасайишига олиб келиши мумкин. Болалар: педиатрик дозалари аниқланганмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири: Артериал босимни пасайиши ва бош айланишини пайдо бўлиши мумкинлиги туфайли Нимодипинни қўллаш транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этиши мумкин.

  • Nojo'ya samaralari

    Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипотензия, тахикардия, периферик шишлар, юз гиперемияси, қизиш ёки иссиқлик туйғуси бўлиши мумкин. Овқат ҳазм килиш тизими томонидан: кўнгил айниши, диспептик симптомлар, қон плазмасида трансаминазаларнинг концентрациясини транзитор ошиши. Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи, ҳолсизлик; алоҳида ҳолларда – уйқуни бузилиши, юқори психомотор фаоллик, тажоввузкорлик, гиперкинезалар, депрессия. Қон яратиш тизими томонидан: тромбоцитопения. Моддалар алмашинуви жараёнлари томонидан: тер ажралишини кучайиши кузатилиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    II синф кальций каналларининг селектив блокатори, дигидропиридон ҳосиласи. L турдаги кальций каналларига танлаб таъсир қилади ва мембраналар орқали кальций ионларини киришини блоклайди. Кўпроқ бош мия қон томирларига томирларни кенгайтирувчи таъсир кўрсатади. Турли қон томирларни торайтирувчи биологик фаол моддалар чақирган қон томирлар спазмини олдини олади ёки бартараф қилади. Қон билан таъминланиши етарли бўлмаган (қон билан таъминланиши нормал бўлган соҳалар билан солиштирганда) бош мия соҳаларида перфузияни яққолроқ ошишига олиб келади. Субарахноидал қон қуйилишларда церебрал қон айланишиини яхшилайди. Мия нейронларининг функционал ҳолатини барқарорлаштиради. Хотира ва диққатни жамлаш қобилиятини яхшилайди. Тизимли артериал қон босимига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди.

  • Farmakodinamikasi

    Ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан тез сўрилади, плазмадаги максимал концентрациясига 1 соат давомида эришилади. Жигардан “биринчи ўтиш”да жадал метаболизмга учрайди. Паст биокираолишликка эга. Плазма оқсиллари билан боғланиши 95% ни ташкил қилади. Эрта ярим чиқарилиш даври 1-2 соат, якуний ярим чиқарилиш даври - 5-9 соат. Буйрак ва ичак орқали (1% дан камроғи ўзгармаган ҳолда) чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: артериал босимни яққол пасайиши, тахикардия ёки брадикардия, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқлар, марказий нерв тизими фаолиятини бузилиш симптомлари. Доза оширилиб юборилган ҳолда препарат қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Даволаш – симптоматик. Биринчи ёрдам меъдани ювишни ва фаоллаштирилган кўмирни қабул қилишни ўз ичига олади. Агар артериал босимни аҳамиятли пасайиши кузатилса, вена ичига допамин ёки норэпинефрин юбориш керак. Нимодипиннинг специфик антидотлари маълум эмас.  

  • Umumiy ma'lumot

    NITOP tabletkalari 30mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA NITOP NITOP   Preparatning savdo nomi: Nitop Ta‘sir etuvchi modda (XPN): nimodipin Dori shakli: qobiq bilan qoplangan tabletkalar Tarkibi: 1 tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 30 mg nimodipin; yordamchi moddalar: mikrokristall sellyuloza – 142,5 mg, polividon – 75,0 mg, krospovidon – 44,4 mg, kartoshka kraxmali – 37,5 mg, magniy stearati – 0,6 mg, gipromelloza – 5,4 mg, makrogol 4000 – 1,8 mg, titan dioksidi Ye171 – 1,8 mg. Ta‘rifi: oq yoki deyarli oq qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Farmakoterapevtik guruhi: kalsiy kanallarining selektiv blokatorlari, digidropiridin hosilalari. ATX kodi: S08SA06.   Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi II sinf kalsiy kanallarining selektiv blokatori, digidropiridon hosilasi. L tur kalsiy kanallari bilan tanlab o‘zaro ta‘sir qiladi va kalsiy ionlarini membranalar orqali kirishini bloklaydi. Ko‘proq bosh miya qon tomirlariga tomirlarni kengaytiruvchi ta‘sir ko‘rsatadi. Turli qon tomirlarni toraytiruvchi biologik faol moddalar chaqirgan qon tomirlar spazmini oldini oladi yoki bartaraf qiladi. Qon bilan ta‘minlanishi yetarli bo‘lmagan (qon bilan ta‘minlanishi normal bo‘lgan sohalar bilan solishtirganda) bosh miya sohalarida perfuziyani yaqqolroq oshishini chaqiradi. Subaraxnoidal qon quyilishlarda serebral qon aylanishiini yaxshilaydi. Miya neyronlarining funksional holatini barqarorlashtiradi. Xotira va diqqatni jamlash qobiliyatini yaxshilaydi. Tizimli arterial qon bosimiga ahamiyatli ta‘sir ko‘rsatmaydi. Farmakokinetikasi Ichga qabul qilinganida me‘da-ichak yo‘llaridan tez so‘riladi, plazmadagi maksimal konsentrasiyasiga 1 soat davomida erishiladi. Jigardan “birinchi o‘tish”da jadal metabolizmga uchraydi. Biokiraolishligi past. Plazma oqsillari bilan bog‘lanishi 95% ni tashkil qiladi. Erta yarim chiqarilish davri 1-2 soat, yakuniy yarim chiqarilish davri – 5-9 soat. Buyraklar (1% dan kamrog‘i o‘zgarmagan holda) va ichak orqali chiqariladi.   Qo‘llanilishi Anevrizmatik subaraxnoidal qon quyilishidan keyingi ishemik nevrologik buzilishlarni oldini olish. Bosh miya qon aylanishining o‘tkir buzilishlari. Bosh miya qon aylanishining surunkali buzilishlari: xotirani yomonlashishi, diqqatni jamlashni buzilishi. Keksa yoshli bemorlardagi yaqqol serebral buzilishlar bilan bo‘lgan ruxiy-emosional beqarorlik. Migrenoz xurujlarni oldini olish. O‘tkazilgan insultdan keyingi holat. Kognitiv buzilishlar, shu jumladan tirishish sindromlarda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Anevrizmatik subaroxnoidal qon ketishlar va bosh miya qon aylanishini o‘tkir buzilishlari. Kattalar: tavsiya qilinadigan doza – 2 tabletka har 4 soatda (to‘liq sutkalik doza 360 mg ni tashkil qiladi), tabletkalar ozgina miqdordagi suyuqlik bilan birga butunligicha qabul qilinadi. Tabletkalarni qabul qilish subaroxnoidal qon ketishi boshlanganidan keyin to‘rt kun o‘tgach boshlanadi va 21 kun davom ettirilishi kerak. Xirurgik aralashuvlar holida Nitop tabletkalarini buyurish, 21 kunlik davolash davrini tamomlash uchun davom ettirilishi kerak (dozalash yuqoridagidek). Nojo‘ya reaksiyalari rivojlangan bemorlarda, zaruratga qarab doza kamaytirilishi yoki davolash bekor qilinishi kerak. Jigar faoliyatini jiddiy buzilishlari, ayniqsa jigar sirrozi, “birinchi o‘tish” samarasini pasayishi va metabolik klirensini tushishi tufayli, nimodipinning biokiraolishligini oshishiga olib kelishi mumkin. Samaralari va nojo‘ya samaralari, masalan, qon bosimini tushishi, bunday pasientlarda aniqlanishi mumkin. Bunday hollarda doza kamaytirilishi kerak (qon bosimiga qarab) yoki zarurati bo‘lganida davolashni to‘xtatish kerak. CYP 3A4 ingibitorlari yoki CYP 3A4 induktorlari bilan birga qo‘llanganida dozani tuzatish kerak. Buyurilishi: tabletkalarni butunligicha ozgina miqdordagi suyuqlik bilan, ovqat qabul qilishdan ka‘tiy nazar qabul qilish kerak. Dozalar orasidagi interval 4 soatdan kam bo‘lmasligi kerak. Greypfrut sharbatini iste‘mol qilishdan saqlanish kerak. Bosh miya qon aylanishini surunkali buzilishlari: 1 tabletkadan sutkada 3 marta 1-3 oy davomida buyuriladi. Migrenoz xurujlarni oldini olish uchun: sutkada 3 marta 1 tabletkadan buyuriladi. O‘tkazilgan insultdan keyingi holatlar: sutkada 3 marta 1 tabletkadan buyuriladi. Kognitiv buzilishlar: sutkada 2-3 marta 1 tabletkadan 1 oy davomida buyuriladi. Keksa pasientlar: bu pasientlar guruhida dozani o‘zgartirishning hech qanday maxsus talablari yo‘q. Bolalar: pediatrik dozalash aniqlangan emas.   Nojo‘ya ta‘sirlari Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: arterial gipotenziya, taxikardiya, periferik shishlar, yuz giperemiyasi, qizish yoki issiqlik tuyg‘usi bo‘lishi mumkin. Ovqat hazm kilish tizimi tomonidan: ko‘ngil aynishi, dispeptik simptomlar, qon plazmasida transaminazalarning konsentrasiyasini tranzitor oshishi. Markaziy nerv tizimi tomonidan: bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i, holsizlik; alohida hollarda – uyquni buzilishi, yuqori psixomotor faollik, tajovvuzkorlik, giperkinezalar, depressiya. Qon yaratish tizimi tomonidan: trombositopeniya. Moddalar almashinuvi jarayonlari tomonidan: ter ajralishini kuchayishi.   Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Preparatning har qanday komponentiga o‘ta yuqori sezuvchanlik, jigar faoliyatini og‘ir buzilishlari (masalan, jigar sirrozi), rifampisin yoki tutqanoqqa qarshi preparatlar (fenobarbital, fenitoin, karbamazepin) bilan bir vaqtda buyurish, homiladorlik, laktasiya davri, 18 yoshgacha bo‘lgan bolalarda qo‘llash mumkin emas. Ehtiyotkorlik bilan arterial gipotenziyada (sistolik arterial bosim 100 mm sim. ust. dan pastroq); buyrak faoliyatini og‘ir buzilishlari bilan birga kechuvchi patologiyasi (glomerulyar filtrasiya minutiga 20 ml dan kam) bo‘lgan keksa pasientlarda. Bosh miya faoliyatini buzilishlarini davolash uchun Nitop qabul qilayotgan, og‘ir yurak yetishmovchiligi bo‘lgan keksa yoshli pasientlar muntazam tekshirishga muhtojdirlar.   Dorilarning o‘zaro ta‘siri Nitop sitoxrom R450 3A4 ferment tizimi fermenti ishtirokida metabolizmga uchraydi, shuning uchun jigar fermentlarining faolligini induksiya qiluvchi yoki ingibisiya qiluvchi preparatlar, plazmada nimodipinning konsentrasiyasiga ta‘sir ko‘rsatishi mumkin. Boshqa sekin kalsiy kanallarining blokatorlarini qo‘llash tajribasidan kelib chiqib, jigar fermentlarining faolligini induktori bo‘lgan rifampisinni, nimodipinning metabolizmini tezlashtirish qobiliyatiga egaligini kutish mumkin. Rifampisin va nimodipin bir vaqtda qo‘llanganida oxirgisining samaradorligi pasayishi mumkin. Sitoxrom R450 3A4 ferment tizimini induksiya qilovchi tutqanoqqa qarshi preparatlar (fenobarbital, fenitoin va karbamazepin), nimodipinning biokiraolishligini ahamiyatli pasaytiradi, shuning uchun ularni birga qabul qilish mumkin emas. R450 3A4 ferment tizimining faolligini induksiya qilovchi preparatlar, plazmada nimodipinning konsentrasiyasini oshirishlari mumkin: makrolidlar (masalan, eritromisin). Tuzilishi bo‘yicha yaqin azitromisin bunday xususiyatlarga ega emas; OITV-proteazalarning ingibitorlari (masalan, ritonavir); azolli antimikotiklar (masalan, ketokonazol); nefazodon va fluoksetin antidepressantlari (birga buyurilganida plazmada nimodipinning konsentrasiyasini oshishi 50% ga yetadi); kvinopristin/dalfopristin; simetidin; valproat kislotasi. Bunday preparatlar birga buyurilganida nimodipinning dozasini kamaytirilishi va arterial bosimni monitoringi ko‘zda tutilgan bo‘lishi kerak. Antidepressant nortriptilin bilan nimodipinni uzoq muddat qo‘llash qon plazmasida nimodipinning konsentrasiyasini ahamiyatsiz oshishiga olib keladi; nortriptilinning konsentrasiyasi o‘zgarishsiz qoladi. Nimodipin quyidagilar bilan birga buyurilganida arterial bosimni pasaytirishi mumkin: diuretiklar; beta-adrenoblokatorlar; AAF ingibitorlari; AT-1 reseptorlarining blokatorlari; boshqa kalsiy antagonistlari; alfa-adrenoblokatorlar; metildopa; fosfodiesteraza ingibitorlari. Nimodipin bu guruhlardan bo‘lgan preparatlar bilan birga qo‘llanganida arterial bosimni sinchiklab nazorat qilish talab qilinadi. Galoperidol bilan uzoq muddatli davolanishda bo‘lgan pasientlarda, nimodipinni galoperidol bilan o‘zaro ta‘siri aniqlanmagan. Bir vaqtda vena ichiga zidovudin va nimodipinni buyurish, zidovudin uchun AUC ni ahamiyatli oshishiga va nimodipin qo‘llashning samaradorligini pasayishiga olib keladi. Greypfrut sharbati digidropiridinlarning oksidlanish metabolizmini bostiradi. Greypfrut sharbati va nimodipinni qo‘shishdan saqlanish kerak, chunki bu qon plazmasida nimodipinning konsentrasiyasini oshishiga olib kelishi mumkin.   Maxsus ko‘rsatmalar Ko‘plab yondosh kasalliklari, og‘ir buyrak yetishmovchiligi (kalava filtrasiyasining kattaligi minutiga 20 ml dan kamroq) va og‘ir yurak-qon tomir kasalliklari bo‘lgan keksa yoshli pasientlarga nimodipinni buyurish, ayniqsa sinchiklab asoslangan bo‘lishi kerak. Davolash vaqtida va u tugatilganidan keyin bunday pasientlar muntazam shifokor kuzatuviga muxtojdirlar. Jigar faoliyatini buzilishlarida birlamchi metabolizmi jadalligini pasayishi va metabolik faolsizlantirilishini sekinlashishi tufayli, nimodipinning biokiraolishligi va buning oqibatida asosiy va nojo‘ya ta‘sirlarini oshishi mumkin. Xususan uning gipotenziv samarasi kuchayishi mumkin. Bunday hollarda preparatning dozasini arterial bosimni pasayish darajasiga qarab pasaytirish, zarurati bo‘lganida esa nimodipinni qabul qilishni to‘xtatish kerak. Homiladorlik Homilador ayollarda adekvat nazoratli tekshirishlar yo‘q. Og‘iz orqali qabul qilinganida hayvonlarda reproduktiv toksikligining tekshirishlari, garchi tekshirishlar davomida reproduktiv toksikligi aniqlangan bo‘lsada, teratogen ta‘sirini ko‘rsatmagan. Laktasiya davri. Nimodipin va uning metabolitlari, ko‘rsatilishicha, odam sutida mavjud bo‘ladi. Emizuvchi onalarga, ushbu dori vositasini qabul qilayotganda emizmaslik maslaxat qilinadi. In vitro fertilligi. In vitro kalsiy antagonistlarini spermatozoidlarning boshchasida qaytuvchi bioximik o‘zgarishlar chaqirish qobiliyatiga ega ekanliklari namoyish qilingan, ular spermaning faoliyatini pasayishi bilan tugashi mumkin. Bolalar: pediatrik dozalari aniqlanganmagan. Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri: Nimodipinni qo‘llash transport vositalarini va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatini, arterial bosimni pasayishi va bosh aylanishini paydo bo‘lishi mumkinligi tufayli buzishi mumkin. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin.   Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: arterial bosimni yaqqol pasayishi, taxikardiya yoki bradikardiya, qusish, epigastral sohada og‘riqlar, markaziy nerv tizimi faoliyatini buzilish simptomlari. Doza oshirilib yuborilgan holda preparat qabul qilishni darhol to‘xtatish kerak. Davolash – simptomatik. Birinchi yordam me‘dani yuvishni va faollashtirilgan ko‘mirni qabul qilishni o‘z ichiga oladi. Agar arterial bosimni ahamiyatli pasayishi kuzatilsa, vena ichiga dopamin yoki norepinefrin yuborish kerak. Nimodipinning spesifik antidotlari ma‘lum emas.   Chiqarilish shakli Qobiq bilan qoplangan tabletkalar 30 mg dan. O‘ramda 30 tabletkadan.   Yaroqlilik muddati 3 yil.   Saqlash sharoiti 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda, yorug‘likdan ximoyalangan joyda saqlansin.   Dorixonalardan berish tartibi Shifokor resepti bo‘yicha beriladi. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?