NATRIYA TIOSULFAT eritma 10ml 30% N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dori vositalari
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Natriya tiosulfat
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
V03AB06
Инструкция NATRIYA TIOSULFAT eritma 10ml 30% N10
Dori shakli
Инъекция учун 30% ли эритма: №5, №10, №20, №30, №40, №50 шиша ёки полиэтиленли ампулаларда 5 мл ёки 10 мл дан.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Вена ичига 30% ли эритмани (интоксикациянинг оғирлик даражасига қараб) 5-10 мл дан аста-секин юборилади , цианид бирикмалари билан шикастланишларда- 30% ли эритманинг 50 мл юборилади . Дори восита бутун токсиген давр давомида буюрилади (захарланишнинг биринчи клиник симптомлари пайдо бўлишидан организмдан токсинни тўлиқ чиқарилишигача). Аллергик касалликлари, артритлар, невралгияларда натрия тиосульфатни 1,5-3 г дозада (бу 30 % ли эритмани 5-10 мл тўғри келади) буюрилади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: Болаларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак, препаратни болаларда қўллаш тажрибаси йўк .
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин . Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин .
Maxsus shartlar
Цианидлар билан заҳарланишда бошида метгемоглабин хосил қилувчилар, антициан ёки амилнитрит қўллаш, ва кецинчалик натрий тиосульфатни вена ичига юборишга ўтиш керак. Артериал гипертензия, жигар циррози, димланган юрак етишмовчилиги, буйрак етишмовчилиги, хомиладорлар токсикози бўлган беморларга эхтиёткорлик билан буюриш керак, чунки пациентларни ҳолати ёмонлашиши мумкин. Қўллашдан олдин ампулани ичидагини текшириш керак. Чўкма бўлганида дори воситани қўллаш мумкин эмас. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар. Маълумки, тиосульфат натрий асосан буйраклар орқали чикарилади, ва буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дори воситага токсик реакциясини ривожланиш хавфи юқорироқ бўлиши мумкин. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентларда эхтимол буйрак функциясини сусайиши мумкин, шунинг учун дозани танлашда ва буйрак функциясини назорат қилиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши. Ҳомиладорликда ва лактация даврида препарат факат ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўлланилади . Дори восита транспот воситани ёки патенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига ўзига ҳос таъсири. Даволаш даврида автомобилни бошқариш ва диққатни жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эхтиёткорликка риоя қилиш керак .
Nojo'ya samaralari
Респиратор тизими томонидан: хансираш, қийинлашган нафас. Меъдағичак йўли томонидан: кўнгли айниши , қусиш. Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, онгни бузилиши, қулоқларда жаранглаш, кўришни хиралаштириши. Юрак-қон томир тизими томонидан: коллапсгача артериал босимини камайиши, онгни йўқолиши, тахикардия. Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактик реакциялар, артралгия, иситма. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: қичишиш, тошмалар (шу жумладан макулопапулёз) , эшакеми, гиперемия, қизиш ҳис қилиш. Умумий бузилишлари ва юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойидаги реакциялар, умумий холсизлик, диурезни кучайиши.
Farmakokinetikasi
Комплекс ҳосил қилувчи восита. Дезинтоксикацион, яллиғланишга қарши, десенсибилизацияловчи таъсир кўрсатади, галоидларнинг препаратларини (йод) зарарсизлантиради. Мишьяк , симоб , қўрғошин бирикмалари билан заҳарланганда , заҳарли бўлмаган сульфит бирикмаларни ҳосил қилади. Цианидлар билан заҳарланганда камроқ заҳарлиликка эга бўлган роданид бирикмаларини ҳосил қилади . Кислотали мухитда олтингугурт ва олтингугурт ангидриди ҳосил қилиб парчаланади , улар паразитларга қарши таъсир кўрсатади .
Farmakodinamikasi
Вена ичига юборилганида хужайра ички суюқлигида тақсимланади . Организмдан сийдик билан чиқарилади . Ярим чиқарилиш даври – 0,65 соатни ташкил қилади .
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: артралгия, гиперрефлексия, тиришишлар, психотик хулқ, шу жумладан ажитация, галлюцинациялар; кўнгил айниши, қусиш; ножўя реакцияда кўринишини кучайиши. Даволаш: гемодиализ, самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш.
Umumiy ma'lumot
NATRIYA TIOSULFAT eritma 10ml 30% N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIKNOMA NATRIYA TIOSULFAT NATRII THIOSULFAS Preparatning savdo nomi: Natriya tiosulfat Ta‘sir etuvchi modda (XPN): natriy tiosulfati Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma Tarkibi: faol modda: natriy tiosulfati – 300 mg; yordamchi moddalar: natriy gidrokarbonati – 20 mg; 1 ml gacha in‘eksiya uchun suv. Ta‘rifi: tiniq, rangsiz suyuqlik. Farmakoterapevtik guruxi: zaharlanish va intoksikasiyalarda qo‘llanadigan vosita. ATX kodi: V03AB06 Farmakologik xususiyatlari Dezintoksikasion, yallig‘lanishga qarshi, desensibilizasiyalovchi ta‘sir ko‘rsatadi. Og‘ir metall tuzlari, galogenlar, sianidlar bilan zaharli bo‘lmagan yoki kam zaharli birikmalar hosil qiladi Qo‘llanilishi Margimush, qo‘rg‘oshin, simob, brom, yod, sianidlar bilan zaharlanish; eshakemi, artrit, nevralgiya Qo‘llash usuli va dozalari Vena ichiga 30% eritmaning 5-10 ml, sianidlar bilan zaharlanganda 30% eritmaning 50 ml yuboriladi. Ichga bir marta qabul qilish uchun 2-3 ml dan 10% eritma shaklida buyuriladi (30% li ampulali eritmani suvda yoki natriy xloridning izotonik eritmasida suyultirib tayyorlanadi). Nojo‘ya ta‘sirlari Davolash kursining boshida bosh og‘rig‘i, oyoq – qo‘llarda og‘riqlar, umumiy holsizlanish bo‘lishi mumkin. Odatda bu holatlar o‘z-o‘zidan o‘tib ketadi. Ba‘zida allergik reaksiyalar bo‘lishi mumkin. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Preparatga yuqori sezuvchanlik Dorilarning o‘zaro ta‘siri Preparatni metabolizm jarayonida organizmda aminobenzoy kislotani hosil bo‘lmasligi tufayli, u antisulfanilamid ta‘sir ko‘rsatmaydi va sulfanilamid preparatlar oluvchi bemorlarda qo‘llanilishi mumkin. Simetidin, beta-adrenoblokatorlar va MAO ingibitorlari bilan birga qo‘llanganda preparatni tansiqligi oshadi, bunday majmuani qo‘llash zarurati bo‘lsa, preparatning dozasini kamaytirish zarur. Maxsus ko‘rsatmalar Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin. Chikariliщ shakli 30% in‘eksiya uchun eritma ampulalarda, 5 va 10 ml dan. Saqlash sharoiti Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 250 S dan yuqori bo‘lmagan haroratda. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: