SEFYAPS poroshok 750mg N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Antibiotiklar
Страна производитель:
Bolgariya
Активное вещество:
Sefuroksim
Производитель:
Balkanpharma-Razgrad AD
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
J01DC02
Инструкция SEFYAPS poroshok 750mg N5
Dori shakli
Бирламчи ўрами: 750 мг дан фаол модда цефуроксимга қайта ҳисобланганида, 8 H рангсиз шишали III типдаги гидролитик флаконларга жойлаштирилади, I типли резина тиқинлар билан беркитилади ҳамда алюминийли қалпоқчалар билан айлантирилиб ёпилади. Иккиламчи ўрами: 5 та флакондан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картонли қутига жойлаштирилади.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Куллаш усули: мушак орасига ёки вена ичига. Вена ичига секин юборилади, 3-5 дақиқа мобайнида, шунингдек инфузия шаклида томчилатиб ёки оқим билан ҳам юбориш мумкин (30-60 минут мобайнида), ёки чуқур мушак орасига. Препарат билан муолажа ўтказиш давомийлиги касаллик оғирлиги ва унинг кечиши билан аниқланади. Катталар ва тана вазни 40 кг дан юқори болалар: мушак орасига ёки вена ичига 750 мг, суткасига 3 марта. Анча оғир ҳолатларда препарат 1,5 г дозада вена ичига юборилади, суткасига 3 марта. Зарур ҳолатларда Цефяпс препарати ҳар 6 соатда юборилиши мумкин, суткалик дозаси эса 3 г дан 6 г гача бўлиши мумкин. Баъзи инфекцияларда Цефяпс препаратини 750 мг ёки 1,5 г дан юбориш самарали, суткасига 2 марта (мушак орасига ва вена ичига). Тана вазни 40 кг дан кичик бўлган болалар: вена ичига суткасига 30-100 мг/кг, доза 3-4 га бўлиб юборилади. Кўпчилик инфекциялар учун оптимал дозаси суткасига 60 мг/кг ни ташкил килади. Янги туғилган чақалоклар: вена ичига суткасига 30-100 мг/кг, доза 2-3 га бўлиб юборилади. Гонорея Бир марталик 1,5 г дозада юборилади (750 мг дан иккита дозаси мушак орасига ҳар ҳил инъекцион нуқталарга, иккала думба соҳаси мушакларига). Бактериал менингит Препарат сезувчи штаммлари чақирган бактериал менингитни даволашда монотерапия сифатида кўлланилиши мумкин. Катталар ва тана вазни 40 кг дан юқори болалар: вена ичига 3 г дан ҳар 8 соатда. 40 кг дан кичик болалар: суткасига вена ичига 150-250 мг/кг дан, 3-4 га бўлиб юборилади. Янги туғилган чақалоклар (1 ойгача): суткасига 100 мг/кг вена ичига. Операциядан кейинги асоратларни олдини олиш Катталар: қорин бўшлиги аъзолари, тос операцияларида ва ортопедик аралашувларида Цефяпс препарати 1,5 г дозада киритиладиган анестезия вактида юборилади. Операциядан 8-16 соатдан кейин қўшимча мушак орасига 750 мг Цефяпс препаратини юбориш мумкин. Юрак, ўпка, ҳалкум ва томирлар операцияларида киритиладиган анестезия вактида Цефяпс препарати вена ичига 1,5 г дозада юборилади, кейин 24-48 соат давомида 750 мг дан суткасига 3 марта мушак орасига. Катталарнинг босқичли терапиясида Пневмония: 1,5 г дан суткасига 2-3 марта (вена ичига ёки мушак орасига) 48-72 соат давомида кейинчалик цефуроксимнинг перорал дори шаклига ўтган ҳолда, 500 мг дан суткасига 2 марта, 7-10 кун давомида. Сурункали бронхит ҳуружи: 750 мг Цефяпс суткасига 2-3 марта (вена ичига ёки мушак орасига) 48-72 соат давомида кейинчалик цефуроксимнинг перорал дори шаклига ўтган ҳолда, 500 мг дан суткасига 2 марта, 5-10 кун давомида. Ҳар бир давр давомийлиги (парентерал терапия ва ичга қабул килиш) инфекция оғирлиги ва беморнинг умумий ҳолати билан аниқланади. Ўзига ҳос клиник ҳолатлардаги қўллаш усули ва дозалари Буйрак етишмовчилиги: Цефуроксим буйрак метаболизми орқали чиқарилади. Буйрак етишмовчилигида Цефяпс препаратининг дозасини камайтириш тавсия этилади. Креатинин клиренси минутига 20 мл юқори бўлган беморларда препаратнинг стандарт дозасини камайтириш зарурияти йўқ (750 мг-1,5 г дан суткасига 3 марта). Катталарда буйрак етишмовчилигида Цефяпс дозасини тузатиш Креатинин клиренси Цефяпс препаратининг дозаси >20 мл/минут 750 мг-1,5 г суткасига 3 марта 10-20 мл/минут 750 мг суткасига 2 марта <10 мл/минут Суткасига 750 мг Гемодиализдаги беморлар Қўшимча 750 мг дозасини вена ичига ёки мушак орасига диализнинг ҳар бир сеансидан кейин юбориш лозим. Буйрак етишмовчилиги мавжуд беморлар муттасил артериовеноз гемодиализда (CAVH) ёки юқори узлуксиз гемофильтрацияда (HF), интенсив терапия бирлигида. 750 мг дан кунига 2 марта. Куйи узлуксиз гемофильтрация учун буйрак фаолияти бузилганда тавсия қилинган дозаси юборилади. Кекса ёшлилар: кекса ёшдаги беморларда мушак орасига ёки вена ичига юборилганида цефуроксимнинг сўрилиши, тарқалиши ва чиқарилиши, буйраклар фаолияти тенг қийматли бўлган анча ёшроқ беморлар билан ўхшаш. Модомики кекса беморларда буйраклар фаолияти бузилиши эҳтимоли юқори экан, уларга дозани аниқлаш алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак ва буйраклар фаолиятини кузатиш тавсия қилинади. Жигар етишмовчилиги: модомики цефуроксим асосан буйраклар орқали чиқарилар экан, жигарнинг бузилган фаолияти цефуроксимнинг фармакокинетикасига таъсири кутилмайди. Инъекция учун эритма тайёрлаш Суспензия оқ рангдан оқ-сариқ рангача бўлиши мумкин, эритманинг ранги – оқ сарғиш рангдан тўқ сариқ рангача. Препаратнинг ранги унинг самарадорлиги ва ҳавфсизлиги билан боғлиқ эмас. Мушак орасига юбориш учун: Цефяпс флакони ичидаги 750 мг ни 3 мл, 1,5 г лиги 6 мл стерил инъекция учун сувда ёки лидокаиннинг 1% ли инъекция учун эритмасида эритилади. Хира суспензия ҳосил бўлгунча силкитилади. Лидокаин педиатрик амалиётида эритма сифатида ишлатилмайди. Вена ичига юбориш учун: 750 мг ли Цефяпс флакони 6 мл дан кам бўлмаган инъекция учун сувда эритилади ва бир жинсли модда ҳосил бўлгунча силкитилади. 1,5 г ли Цефяпс флакони 15 мл ли инъекция учун сувда эритилади. Инфузион юбориш учун: флакон аввал 15 мл инъекция учун сувда эритилади, кейин 50-100 мл мутаносиб эритмага қўшилади. Ҳосил бўлган эритмани бевосита вена ичига ёки инфузия учун тизимга юбориш мумкин. Тайёрланган эритмани тайёрланган захоти юбориш мақсадга мувофиқ. Агар бунинг иложи бўлмаса, эритма ва суспензияни 2°C-8°С ли ҳароратда (музлатгичда!) 24 соатгача сақлаш мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошка антибиотиклар сингари Цефяпс эстрогенлар сўрилишини ва орал контрацептивлар самарасини камайтирган ҳолда ичак флорасига таъсир қилади. Цефяпс препарати ферментатив усулларга асосланган глюкозани аниқловчи синамаларга таъсир қилмайди. Бенедикт, Фехлинг ва Клинитест усуллари кўрсаткичларига қисман таъсир кўрсатиши аниқланган, шунга қарамасдан соҳта мусбат натижалар кузатилмаган. Гексокиназа ва глюкозоксидазадан фойдаланган ҳолда глюкозани қонда аниқлаш ҳолатларида беморлар цефуроксим қабул қилаётганлари ҳакида маълумот беришлари керак. Цефяпс алкалин пикрат ёрдамида креатининнинг миқдорий аниқлашга таъсир қилмайди. Потенциал нефротоксик препаратлар ва ҳалкали диуретиклар Ҳалкали диуретиклар (фуросемид сингари) ёки потенциал нефротоксик препаратлар (аминогликозидли антибиотиклар сингари) қабул қилаётган беморларга цефалоспоринли юқори дозали препаратлар эҳтиёткорлик билан буюриш лозим, чунки бундай мажмуа қўлланилганида буйраклар фаолиятининг бузилишини истисно қилиб бўлмайди. Перорал антикоагулянтлар билан мажмуада қўлланилиши халкаро нормалашган алоқанинг (ХНА) ортишига олиб келади. Эритмаларнинг мутаносиблиги Цефяпс 1% гача лидокаин сақловчи сув эритмалари билан мутаносиб. Цефяпс препарати энг кенг қўлланиладиган инфузион эритмалар билан мутаносиб. Препарат ҳона ҳароратида қуйдаги эритмалар билан аралаштирилганида 24 соат давомида барқарор: · натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси; · декстрозанинг инъекция учун 5% ли эритмаси; · натрий хлориднинг 0,18% ли ва декстрозанинг инъекция учун 4% ли эритмаси; · декстрозанинг 5% ли ва натрий хлориднинг 0,9% ли эритмаси; · декстрозанинг 5% ли ва натрий хлориднинг 0,45% ли эритмаси; · декстрозанинг 5% ли ва натрий хлориднинг 0,225% ли эритмаси; · декстрозанинг инъекция учун 10% ли эритмаси; · Рингер эритмаси; · Рингер лактати эритмаси; · Хартман эритмаси. Цефяпс препаратининг 0,9% ли натрий хлорид ва 5% ли декстроза эритмасидаги барқарорлиги, гидрокортизон натрий фосфати мавжудлиги билан бузилмайди. Цефяпс препарати ҳона ҳароратида 24 соат давомида қуйдаги эритмалар билан мутаносиб ва барқарор: - гепарин (10 ТБ/мл и 50 ТБ/мл) натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида; - калий хлориди (10 мЭк/л и 40 мЭк/л) натрий хлориднинг 0,9% ли эритмасида. Пробенецид рақобатдош сифатида буюрилса, цефуроксимнинг чиқарилиши секинлашади, бу эса унинг плазма зардобидаги даражасини ошишига олиб келади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг фаол компоненти ва бошка цефалоспоринли антибиотикларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик, анамнезида бошқа бета-лактамли антибактериал препаратларга (масалан, пенициллинлар, монобактамлар ёки карбапенемлар) нисбатан оғир ўта юқори сезувчанлик реакциясининг мавжудлиги (масалан анафилактик реакция) - лактация даври. Лидокаинда эритилган цефуроксим куйдаги ҳолатларда мумкин эмас: - лидокаинга ёки бошка маҳаллий амидли анестетикларга нисбатан аввал аниқланган юқори сезувчанлик; - атриовентрикуляр юрак ритми ҳайдовчиси ўрнатилмаган блокадаси мавжуд беморлар; - оғир юрак етишмовчилиги; - вена ичига юбориш; - 15 ёшгача ёки тана вазни 50 кг дан кичик бўлган болалар; Шунингдек лидокаиннинг қўллаш бўйича йўриқномасидаги маълумотларни, айникса қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларини ҳам инобатга олиш керак.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат эритилганидан кейин 2-8°C сақланса бир сутка давомида барқарор. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Maxsus shartlar
Ўта юқори сезувчанлик реакцияси Бошқа бета-лактамли антибиотиклар қўлланилиши сингари цефуроксим қўлланганидан кейин оғир ва баъзан муқаррар ўта юқори сезувчанлик реакциялари қайд этилган. Оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланганда Цефяпс препарати билан даволашни тўхтатиш ва зарур тезкор чор-тадбирларни қўллаш лозим. Препаратни буюришдан олдин анамнезида цефуроксим, бошқа цефалоспоринлар ёки бета-лактамли антибиотикларга нисбатан оғир ўта юқори сезувчанлик реакциялари бор-йўқлигни аниқлаш керак. Кучли таъсир кўрсатувчи диуретиклар ёки аминогликозидлар билан бир қавтдаги муолажаси Цефалоспоринли антибиотикларнинг юқори дозасини бир вақтнинг ўзида кучли таъсир кўрсатувчи диуретиклар (фуросемид сингари) ёки аминогликозидлар билан муолажа олаётган беморларда алоҳида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Ушбу мажмуа қўлланилганида буйраклар фаолияти бузилиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Кекса ёшдаги ва буйраклар патологияси мажуд беморларда буйраклар фаолиятини назорат қилиш керак. Сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг ҳаддан зиёд ўсиши Цефяпс препаратини қўллаш Candida нинг ҳаддан зиёд ўсишига олиб келиши мумкин. Давомий қўллаш шунингдек бошқа сезгир бўлмаган микроорганизмларнинг (масалан, энтерококклар ва Clostridium difficile) ҳаддан зиёд ўсишига ҳам олиб келиши мумкин, бу эса препаратни бекор қилишни талаб қилиши мумкин. Цефуроксимни қўллаш билан боғлик псевдомембраноз колит ҳакида маълумотлар мавжуд. У енгил оғирлик даражасидан ҳаёт учун ҳавфли ҳолатларгача тафовут қилиниши мумкин. Ушбу ташҳисни Цефяпс препарати муолажаси давомида ёки ундан кейин ахлати суюқ келаётган беморларда гумон қилиш лозим. Бундай ҳолатларда Цефяпс препарати билан муолажани бекор қилиш ва Clostridium difficile га қарши самарали спецефик препаратларни буюриш керак. Перистальтикани бостирувчи дори препаратларини ишлатмаслик лозим. Қорин пардаси инфекциялари Фаоллик доирасини ҳисобга олган ҳолда цефуроксим алоҳида грамманфий бактериялар турларини даволаш учун тўғри келмайди. Ташхисий синамалар натижаларига таъсири Цефалоспоринлар эритроцитлар мембранаси юзасида сўриладиган ва препаратнинг таъсир кўрсатувчи моддасига қарши антитаналар билан ўзаро таъсир қилувчи антибиотиклар синфига тегишли, бу эса Кумбснинг соҳта мусбат реакцияси ёки гемолитик анемияга олиб келиши мумкин. Цефяпс препаратини қўллаш билан боғлиқ бўлган Кумбс синамасининг мусбат натижаси қон қуйишда мосликнинг кесишувчи намунаси натижаларига таъсир кўрсатиши мумкин. Мис редукциясининг (Benedict, Fehling, Clinitest) лаборатор ташҳиси усулларини ишлатишда қисман оғиш бўлиши мумкин. Бу баъзи бошқа цефалоспоринлар қўлланганидаги соҳта мусбат натижаларга олиб келмайди. Цефяпс препаратини қабул қилаётган беморларда глюкозанинг қон/плазмадаги даражасини аниқлашда глюкооксидазали ёки гексокиназали синамаларни ишлатиш тавсия этилади, чунки феррицианидли синама соҳта мусбат натижаларни бериши мумкин. Ёрдамчи моддалари ҳақида муҳим малумот. Цефяпс, инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун натрий сақлайди. Буни натрий қабули чегараланган беморларда қўлланилаётганда ҳисобга олиш лозим. Менингитни Цефяпс препарати ёрдамида даволашда баъзиларда эшитиш пасайишининг енгил ва ўрта даражадаги оғирликлари аниқланган, бунда орқа мия суюқлигида 18-36 соатлик терапиядан сўнг Haemophilus influenzae культураси ажралган. Бу сингари ҳолатлар шунингдек бошқа антибиотиклар қўлланилганида ҳам аниқланган, лекин уларнинг клиник аҳамияти маълум эмас. Мушак орасига юборилгандаги оғриқ кўпинча юқори дозалари юборилганда пайдо бўлади, бироқ бу муолажани бекор қилишга сабаб бўлмаслиги керак. Ҳомиладорлик ва лактация даври Препаратнинг ҳомилага эмбриотоксик ёки тератоген таъсири аниқланмаган, лекин Цефяпс препаратини ҳомиладорликнинг биринчи уч ойлигида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Цефуроксим онага мушак орасига ёки вена ичига юборилганида йўлдошга ўтади ва ҳомила олди суюқлиги ҳамда киндик қонида терапевтик даражаларга етади. Цефуроксим кўкрак сути орқали чиқарилади, шуниг учун препаратни эмизувчи оналарга буюрилаётганда эмизишни вақтинчалик тў[татиб туриш лозим. Шиллиқ қаватларнинг замбуруғли инфекциялар диареяси пайдо бўлиш ҳавфи мавжуд. Автоулов воситаси ёки потенциал ҳавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги Маълумотлар мавжуд эмас.
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирлари жуда кам ҳолатларда намоён бўлади ва ўтувчи характерга эга. Ножўя реакциялари қуйдаги классификацияга биноан частота оркали фарк килади: жуда тез-тез ≥1/10, тез-тез ≥1/100 – <1/10, тез-тез эмас ≥1/1000 – <1/100, кам ҳолларда ≥1/10000 – <1/1000, жуда камдан-кам ҳолларда <1/10000. Тез-тез - нейтропения, эозинофилия - жигар ферментларининг транзитор ошиши - инъекция жойидаги реакциялар (оғриқ, қўзғатувчи таъсир, тромбофлебит, флебит) Тез-тез эмас - лейкопения, гемоглобин концентрациясининг камайиши, Кумбснинг соҳта мусбат синамаси. - тери тошмаси, эшак еми, қичишиш, ангионевротик шиш - меда-ичак ттизими томонидан бузилишлар - билирубин даражасининг транзитор ошиши (айниқса аввалги жигар патологияси мавжуд беморларда) Кам ҳолларда - Candida, Clostridium difficile авлод замбуруглари ўсишининг юқорилиги - тромбоцитопения - зардоб касаллиги, анафилактик шок - дори этиологияли иситмали қалтироқ Жуда камдан-кам ҳолларда - гемолитик анемия - агранулоцитоз - интестинал нефрит - анафилаксия, тиришишлар - бронхоспазм - тери васкулити - кўнгил айниши, қусиш, диарея, қорин бўшлиғида оғрик ва спазмлар - псевдомембраноз колит - экссудатив кўп шаклли эритема, Стивенса-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз (Лайелл синдроми) - креатинин, азот, даражасининг ошиши ва креатинин клиренси чикарилишининг камайиши - эшитишнинг пасайиши
Farmakokinetikasi
Цефяпс – II авлод цефалоспорин антибиотиги. Кенг таъсир доирасига эга. Кўпчилик β-лактамазалар таъсирига чидамли, шунинг учун ампициллинга чидамли ёки амоксициллинга чидамли штаммларга нисбатан фаол. Бактерицид таъсир кўрсатади, асосий оқсил-нишонлар билан боғланиш оқибатида бактерия ҳужайра девори синтезини бузади. Штаммлар резистентлиги географик жойлашувига боғлиқ, оғир инфекцияларни даволашда чидамлилиги бўйича маҳаллий маълумотларни ишлатиш зарур. Цефуроксим қуйдаги микроорганизмларга нисбатан фаол Аэроб граммусбат бактериялар: Streptococcus pyogenes, Beta-hemolytic streptococci. Аэробные грамманий бактериялар: Haemophilus influenzae (шу жумладан ампициллинга чидамли штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoea (шу жумладан пенициллиназа ишлаб чиқарадиган ва чиқармайдиган штаммлари). Анаэроб граммусбат бактериялар: Peptostreptococcus spp., Propionibacterium spp., Спирохеталар, Borrelia burgdorferi. Цефуроксимга чидамлилик эҳтимоллиги мавжуд организмлар Аэроб граммусбат бактериялар: Staphylococcus spp., шу жумладан S. aureus (фақат метициллинга сезгир изолятлари), Streptococcus pneumoniae. Аэроб грамманфий бактериялар: Citrobacter spp. (C. Freundii ни ҳисобга олмаганда), Enterobacter spp. (E. aerogenes ва E. Cloacae ни ҳисобга олмаганда), Escherichia coli, Klebsiella spp. (шу жумладан Klebsiella pneumoniae), Proteus mirabilis, Proteus spp. (P. penneri ва P. Vulgaris ни ҳисобга олмаганда), Providencia spp. Анаэроб граммусбат бактериялар: Clostridium spp., C. Difficile ни ҳисобга олмаганда. Анаэроб грамманфий бактериялар: Bacteroides spp., ни ҳисобга олмаганда B. Fragilis, Fusobacterium spp. Цефуроксимга сезгир: Enterococcus spp.(шу жумладан E. faecalis ва E. Faecium), Listeria monocytogenes, Acinetobacter spp., Burkholderia cepacia, Campylobacter spp., Citrobacter freundii, Enterobacter aerogenes, Enterobacter cloacae, Morganella morganii, Proteus penneri, Proteus vulgaris, Pseudomonas spp. (шу жумладан Pseudomonas aeruginosa), Serratia spp., Stenotrophomonas maltophilia, Clostridium difficile, Chlamydia species, Mycoplasma species, Legionella species, Bacteroides fragilis.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши Препарат мушак орасига юборилганида цефуроксимнинг қондаги максимал концентрация (Cmax) 30-45 дақиқада эришилади. Тақсимланиши Плазма оксиллари билан богланиши 33% дан 50% гача (ўлчаш усулларига қараб). Цефуроксимнинг кўпчилик микроорганизмларнинг минимал бостирувчи концентрациясидан юқори концентрациялари суяк тўқимаси, синус тўқималари, бронхларнинг шиллиқ қаватлари, плевра суюқлиги, бўғим суюқлиги, интерстициал суюқлиги, ўт-сафро, балғам, синовиал ва кўз ичи суюқликларида мавжуд. Цефуроксим гемато-энцефал тўсиқдан ўтади. Метаболизми Цефуроксим метаболизга учрамайди. Чиқарилиши Цефуроксимнинг ярим чиқарилиш даври парентерал юборилганидан кейин тахминан 70 дақиқани ташкил этади. Янги туғилган чақалоқларда ҳаётининг биринчи хафтасида цефуроксимнинг ярим чиқарилиш даври катталарникига қараганда 3-5 марта узунроқ бўлиши мумкин. Цефуроксим парентерал юборилганидан кейин 24 соат давомида деярли бутунлай (85-90%) сийдик орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади, бунинг устига препаратнинг кўп қисми – биринчи 6 соат давомида. Цефуроксимнинг зардоб даражалари диализ вақтида камаяди. Ўзига ҳос клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси Жинси Цефуроксимнинг фармакокинетикасида эркаклар ва аёллар ўртасида ҳеч қандай тафовутлар кузатилмаган. Кекса ёшдаги беморлар Кекса беморларда юборилганидан кейин цефуроксимнинг сўрилиши, тақсимланиши ва чиқарилиши, буйраклар фаолияти айнан бўлган анча ёш беморлар билан ўхшаш. Модомики кекса беморларда буйраклар фаолиятининг пасайиши кузатилар экан, цефуроксим дозасини танлашда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, буйраклар фаолиятини назорат қилиш зарур. Болалар Янги туғилган чақалоқларда цефуроксимнинг зардобдаги ярим чиқарилиш даври гестацион ёшига мувофиқ анча узайиши кўрсатилган. Бироқ катта ёшдаги болаларда (3 хафтадан катта) зардобдаги ярим чиқарилиш даври 60 дан 90 дақиқагача, катталарда кузатилгани сингари. Буйрак етишмовчилиги Цефуроксим асосан буйраклар орқали чиқарилади. Бундай антибиотикларни буйраклар фаолияти сезиларли даражада бузилган (масалан клиренси <20 мл/дақиқа) беморларда цефуроксимнинг дозасини унинг чиқарилишини анча секинлаштириш учун камайтириш лозим. Цефуроксим гемодиализ ва перитонеал диализ орқали самарали чиқарилади. Жигар етишмовчилиги Цефуроксим биринчи галда буйраклар орқали бартараф қилингани учун жигар етишмовчилиги цефуроксимнинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатиши кутилмайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: бош мия қобиғи таъсирланишининг ошиши, тиришишлар ва кома ривожланиши билан бирга. Даволаш: симптоматик. Гемодиализ ва перитонеал диализ самарали.