EMOTROP ko'z tomchilari 5ml 1% N1
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Oftalmologik vositalar
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Emoksipin (metiletilpiridinol gidroxlorid)
Производитель:
Aseptica, ООО
Количество в упаковке:
1
Код ATX:
S01XA
Инструкция EMOTROP ko'z tomchilari 5ml 1% N1
Dori shakli
Кўз томчилари 1%. 5 дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. Хар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон пеналда.
Qadoqda soni
1
Dozirovkasi
Препарат конъюнктива бўшлиғига 1-2 томчидан кунига 2-3 марта томизилади. Даволаш курси 3-30 кун. Зарурати бўлганида ва яхши ўзлаштирилганида даволаш курси 6 ойгача давом эттирилиши ва 1 йилда 2-3 марта такрорланиши мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препаратни бошқа дори воситалар билан аралаштириш мумкин эмас.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик. Лактация даври (эмизиш), 18 ёшгача бўлган болалар.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин! Болалардан асранг! Яроқлилик муддати 2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Бошқа кўз томчиларини бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида препаратни охирги бўлиб, аввалги томчилар тўлиқ сўрилганидан кейин (камида 10-15 минутдан кейин) томизилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг қўлланмасин.
Nojo'ya samaralari
Ачишишни ҳис қилиш, қичишиш, конъюнктивани қисқа муддатли гиперемияси, кам ҳолларда – маҳаллий аллергик реакциялар.
Farmakokinetikasi
Антиоксидант (хужайра мембраналари липидларининг перекисли оксидланишига тўсқинлик қилувчи дори воситаси), ангиопротектор (томирларнинг чидамлилигини оширувчи), антиагрегацион (тромбоцитларнинг ёпишишига тўсқинлик қилувчи) ва антигипоксик (тўқималарни кислороднинг етишмовчилигига чидамлилигини оширувчи) фаолликка эга. Капилярларнинг ўтказувчанлигини камайтиради ва томирлар деворини мустаҳкамлайди (ангиопротектор). Қоннинг қовушқоқлигини ва тромбоцитларнинг агрегациясини камайтиради (антиагрегант). Эркин радикалли жараёнларнинг ингибитори, мембраналарни мустаҳкамловчи таъсирга эга. Ретинопротектор хусусиятларга эга, тўр парда ва кўзнинг бошқа тўқималарни юқори жадалликдаги ёруғликнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Кўз ички қон қуйилишларининг сўрилишига ёрдам беради, қоннинг ивувчанлигини пасайтиради, кўзнинг микроциркуляциясини яхшилайди. Шох пардадаги репаратив жараёнларини (шу жумладан эрта операциядан кейинги ва жароҳатдан кейинги даврда) рағбатлантиради.
Farmakodinamikasi
Аъзолар ва тўқималарга тез киради, у ерда унинг тўпланиши ва метаболизми юз беради. Кўз тўқималаридаги концентрацияси қондагига қараганда юқори. Алмашинувининг алкил гуруҳини ажралган ва конъюгация қилинган маҳсулотлари бўлган 5 метаболити аниқланган. Метаболитлари буйрак орқали чиқарилади. 2-этил-6-метил-3-оксипиридин-фосфат аҳамиятли миқдори жигарда аниқланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Аниқланмаган.