TOKSIVENOL inyeksiya uchun eritma 150 mg 150 mg+1,5 mg N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yurak-qon tomir vositalari
Страна производитель:
Turkiya
Активное вещество:
karbazoxrom, Trokserutin
Производитель:
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Mefar Ilac Sanayii A.S.
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
C05CA54
Инструкция TOKSIVENOL inyeksiya uchun eritma 150 mg 150 mg+1,5 mg N10
Dori shakli
Инъекция учун эритма 3 мл дан сариқ рангли шиша ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Дозалаш тартиби ва даволаш курси индивидуал: мушак ичига суткада 3-9 мл.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат қон-томирлар деворининг структураси ва ўтказувчанлигига нисбатан аскорбин кислотасининг таъсирини кучайтиради.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 5 йил.
Maxsus shartlar
Ампуланинг ичидаги эритмани таркибида аскорбин кислотасини сақловчи эритмалар билан аралаштириш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги аниқланмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Даволаниш вақтида препарат психомотор реакциялар тезлигига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Препарат ножўя самараларсиз, яхши ўзлаштирилади
Farmakokinetikasi
Троксерутин ва карбазохром компонентларидан таркиб топган оптимал мажмуа препаратнинг юқори фармакологик самарадорлигини таъминлайди, бу капиллярларнинг сустлиги ошганида қон-томир касалликлари ва қон кетиши синдромини мақсадга мувофиқ равишда даволаш имконини беради. Троксерутин, шунингдек Р4 витамини сифатида маълум, у қон-томирларнинг резистентлигини кучайтириб (қон-томирларни ҳимоя таъсири) ва ўтказувчанлигини камайтириб, қоннинг суюқ компонентини тўқималарга ўтишига тўсқинлик қилади (шишга қарши ва ўтказмаслик таъсири). Препаратнинг фармакологик самараси кейинчалик фаоллашиб, қон-томирлар деворининг мустаҳкамлиги учун жавоб берадиган мукополисахарид – гиалурон кислотасини ишлаб чиқарадиган гиалуронни сусайиши ва мембраналар ўтказувчанлигининг ҳимоя фаолиятини бажарадиган С витаминининг таъсирини кучайишини таъминлайди. Бундан ташқари, қон-томирларни кенгайтирувчи ва шишни ривожланишини чақирадиган модда гистаминни ажралиб чиқишини пасайиши кузатилади. Карбазохром – иккиламчи аминогуруҳи ва о-дифенол гуруҳларини йўқлиги туфайли, симпатомиметик фаолликка эга бўлмаган адреналиннинг оксидланиш маҳсулоти – ортохинондир. Қон кетаётган соҳадаги майда қон-томирларига маҳаллий қон томирларни торайтирувчи таъсири қон кетиши давомийлигини қисқаришига таъсир қилади. Бундай кўриниш артериал босим ошмасдан ва юрак фаолиятига таъсир қилмасдан амалга ошади. Капиллярларнинг мустаҳкамлиги ва ўтказувчанлигига, шунингдек қон-томирларнинг тонуси ва қисқарувчи кучига карбазохромни яққол тарзда таъсир қилиши аниқланган. Инъекция учун эритма дори шакли шошилинч даволашда ва тез терапевтик самара кузатилиши зарур бўлган ҳолатда қўлланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозасини атайлаб ёки бехосдан ошириб юбориш симптомлари кузатилмаган. Дозаси ошириб юборилганида – симптоматик даволаш ўтказилади