TUGEVIYA sirop 150ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
Turkiya
Активное вещество:
Suxie konsentrati svetkov lipi, suxoy ekstrakt melissi lekarstvennoy, Suxoy konsentrat svetkov romashki aptechnoy, Suxoy ekstrakt semyan fenxelya obiknovennogo, Suxoy konsentrat travi melissi lekarstvennoy
Производитель:
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
А16АХ
Инструкция TUGEVIYA sirop 150ml
Dori shakli
Ичга қабул қилиш учун сироп 150 мл дан сариқ рангли флаконда бураладиган ҳимоя қопқоғи ёпилган. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва ўлчов стакани билан бирга картон қутига жойланган.
Dozirovkasi
Тугевия сиропи ичга 5 мл дан кунига 2-3 марта овқатдан бир соат олдин қабул қилинади. Қабул қилишдан олдин сиропни чайқатиш керак. Зарурат бўлганида сиропни сувда, мевали шарбатда, болалар озуқасида суюлтириш мумкин. Сиропни дозалаш учун 2,5 мл, 3 мл, 5 мл, 7,5 мл, 10 мл, 15 мл сиғимларга бўлинган ўлчов стакани ишлатилади. Даволаш курси ва давомийлиги шифокор томонидан белгиланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа препаратлар билан ўзаро таъсири таърифланмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.
Maxsus shartlar
Препаратнинг таркибида табиий компонентлар борлиги туфайли чўкма ҳосил бўлиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорликда ва лактация даврида препаратни қўллаш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳомиладорлик ва лактация даврида, она учун препаратни қўллашдан кутиладиган фойда ҳомила ёки гўдак учун бўлиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина препаратни қўллаш мумкин. Педиатрияда қўлланиши Препарат педиатрия амалиётида қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат болаларда қўллаш учун мўлжалланган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Препарат пациентлар томонидан яхши ўзлаштирилади. Тавсия этилган дозалардан ортиқ дозаларда ишлатилганида кўнгил айниши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Тугевия – ўсимликлардан олинадиган мажмуавий препарат бўлиб, ел ҳайдовчи ва спазмолитик таъсир кўрсатади. Таъсир механизми таркибига кирувчи компонентлари билан ифодаланади. Юраксимон жўка гуллари тинчлантирувчи, спазмолитик, сийдик ҳайдовчи таъсир кўрсатади. Таркибида биофлавоноидлар борлиги ҳисобига яллиғланишга қарши ва иситмани туширувчи таъсир кўрсатади. Ҳаракат безовталигини камайтиради, диққатни жамлаш қобилиятини оширади. Жўкани кенг таъсир доираси гулларининг кимёвий таркиби билан ифодаланади, уларга гликозидлар, ошловчи моддалар, каротин ва аскорбин кислотаси (А ва С витаминлари), сапонинлар, флавоноидлар, кумарин, шунингдек эфир мойлари ва микроэлементлар киради. Доривор лимонўт ўти ва барглари миянинг фаолиятини яхшилайди, бош оғриғини бартараф қилади, яхши терлатувчи ва яллиғланишга қарши восита бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, лимонўт нерв тизимини тинчлантиради ва табиий антидепрессант ҳисобланади. Овқат ҳазм бўлишини яхшилайди. Доривор мойчечак гуллари яллиғланишга қарши, қон тўхтатувчи, антисептик, дезинфекция қилувчи, бужмайтирувчи, оғриқ қолдирувчи, седатив, тиришишга қарши, терлатувчи, сафро ҳайдовчи ҳусусиятларга эга. Мойчечакнинг таркибига оқсиллар, камед, шиллиқ, аччиқ моддалар, эфир мойи ва бошқа моддалар киради. Эфир мойининг таркибига кирувчи азулен (хамазулен) яллиғланишга қарши ҳусусиятларга эга, мойчечакдан ажратиб олинган апигенин ва апинин – спазмолитик ҳусусиятга эга. Оддий фенхель уруғлари меъда шираси секрециясини ошириб ва перистальтикани кучайтириб, овқат ҳазм бўлишини рағбатлантиради, шунинг учун овқат тезроқ парчаланади ва сўрилади. Фаол моддалар газларни тўпланишини олдини олади ва уларни чиқарилишига ёрдам беради, ичак “спазмларини юмшатади”.
Farmakodinamikasi
Тугевия препаратининг таъсири унинг таркибидаги компонентларининг ҳусусиятларини йиғиндиси билан ифодаланади, шунинг учун кинетик кузатишларни ўтказиш имкони йўқ.
Dozani oshirib yuborilishi
Тугевия препаратининг дозаси ошириб юборилиш ҳолатлари хақида хабар берилмаган. Дозаси ошириб юборилганида меъдани ювиш ва симптоматик даволаш буюриш керак.