SOLPADEIN AKTIV tabletkalari N12
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Og'riq qoldiruvchi vositalar
Страна производитель:
Gretsiya
Активное вещество:
Parasetamol, Kofein
Производитель:
Новартис Консьюмер Хелс СА
Количество в упаковке:
12
Код ATX:
N02BE51
Инструкция SOLPADEIN AKTIV tabletkalari N12
Dori shakli
6 ёки 12 таблеткадан блистерда. 1 ёки 2 блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
12
Dozirovkasi
Фақат ичга (перорал) олдиндан сувда эритилиб (1/2 стакандан кам эмас) ичга қабул қилинади. Катталар (шу жумладан кексалар) ва 12 ёшдан катта болалар: зарурат бўйича 1-2 таблеткадан ҳар 4-6 соатда. Суткада 8 таблеткадан ортиқ қабул қилиш мумкин эмас. Қабул қилишларнинг минимал орқалиғи – 4 соат. Самарага эришиш учун зарур бўлган энг паст дозаларни ва қабулни минимал давомийлигини ишлатиш керак. Болалар: 12 ёшгача бўлган болаларга тавсия этилмайди. Тавсия этилган дозани оширманг.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Парацетамол: Агар Сиз қонни суюлтириш учун варфарин ёки ўхшаш дори воситаларини қабул қилаётган бўлсангиз, бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслахатлашинг. Узоқ вақт давомида қабул қилишда препарат варфарин ва бошқа кумаринларнинг таъсирини кучайтиради, бу қон кетиш хавфини оширади, бироқ бир марталик дозани қабул қилиш ахамиятли самара кўрсатмайди. Кофеин: Кофеин организмдан литийнинг чиқарилишини кучайтириши мумкин. Бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Анамнезидаги парацетамолга, кофеинга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 4 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Maxsus shartlar
ПАРАЦЕТАМОЛ САҚЛАЙДИ. Бошқа парацетамол сақловчи воситалар билан бир вақтда қабул қилинмасин. Бошқа парацетамол сақловчи воситалар билан бир вақтда қабул қилиниши дозанинг ошириб юборилишини чақириши мумкин. Парацетамол дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилигини чақириши мумкин, у жигарни кўчириб ўтказилишига ёки ўлим билан якунланишига олиб келиши мумкин. Биргаликда кечувчи жигарнинг йўлдош касалликлари парацетамол томонидан уни шикастланиши хавфини оширади. Жигар ёки буйрак етишмовчилиги диагностика қилинганда пациентлар бу препаратни қабул қилишдан олдин шифокорга мурожаат қилишлари керак. Глутатион даражаси паст бўлган пациентларда (озиб кетишда, анорексияси бўлган беморларда, тана вазни кескин пасайиб кетган пациентларда, сурункали оғир алкоголизми ёки сепсиси бўлган пациентларда) жигар дисфункцияси/етишмовчилиги ҳолатлари ҳақида хабар берилган. Глутатион даражаси паст бўлган пациентларда парацетамолни қўллаш метаболик ацидоз хавфини ошириши мумкин. Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслахатлашиш лозим, агар · Сизда жигар ёки буйрак касалликлари бўлса; · Сизда тана вазни паст ёки озиб кетиш бўлса; · Сиз мунтазам алкоголь истъемол қилсангиз. Эхтимол Сизга ушбу дори воситасини қўллашдан сақланиш ёки парацетамолнинг миқдорини чеклаш лозим бўлади. · Сизда оғир инфекция, озиб кетиш, тана вазнини кескин пасайиб кетиши, алкоголизм бўлса, чунки бу метаболик ацидоз хафини ошириши мумкин. Агар сизда метаболик ацидознинг қуйидаги симптомлари бўлса: чуқур, тез, қийиналиб нафас олиш; ўзини ёмон хис қилиш (кўнгил айниши), қусиш; иштаҳани йўқолиши; дархол шифокорга мурожаат қилинг. Препаратни қабул қилиш вақтида кофеин сақловчи ичимликларни (масалан: кофе, чой ва айрим консервацияланган ичимликлар) қабул қилиш тавсия этилмайди. Кофеинни юқори дозаларда қабул қилиш, уйқусизликка, тремор ва кучли юрак уришини ҳис қилиш билан боғлиқ бўлган кўкрак қафаси соҳасида нохуш туйғуларга олиб келиши мумкин. Тавсия этилган дозадан оширманг. Агар симптомлар сақланиб турса шифокорга мурожаат этинг. Хар доим дори воситасини йўриқномасини ўқинг ва унга риоя қилинг. Хар бир таблетка 427 мг натрий сақлайди. Хар бир таблетка 50 мг (Е420) сорбитол сақлаши туфайли, ушбу препаратни наслий ҳ Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик: Ҳомиладорлик вақтида кофеин бола ташлаш хавфини ошириши туфайли, парацетамолни кофеин билан мажмусини ҳомиладорлик вақтида тавсия этилмайди. Лактация: Лактация вақтида қабул қилиш тавсия этилмайди. Тавсия этилган дозаларда қабул қилганда парацетамол клиник ахамиятсиз миқдорда кўкрак сутига ўтади. Эмизикли болага сутдаги кофеин кўкрак сутида потенциал рағбатлантирувчи самара кўрсатиши мумкин, лекин деярли аҳамиятли токсиклиги кузатилмаган.
Nojo'ya samaralari
Постмаркетинг маълумотлар: Клиник текширувлар вақтида ножўя самаралар кам учраган ва қисқа вақт даврида кузатилган пациентлар гуруҳлардан олинган. Мувофиқ равишда, постмаркетинг кузатувининг катта тажрибасидан олинган ножўя самаралар терапевтик/тавсия этилган дозага ҳос бўлиб қуйидаги жадвалда тизимлар ва аъзолар синфларига мувофиқ берилган. Постмаркетинг қўллаш вақтида аниқланган ножўя самаралари ҳақидаги маълумот ноаниқ ўлчамдаги популяциядан кўнгилли хабар берилган, бу реакцияларнинг учраш тезлиги номаълум, лекин катта эхтимоллик билан жуда кам (<1/10000). Тизим ва аъзолар синифи Ножўя самаралар Парацетамол Қон ва лимфатик тизими томонидан бузилишлар Тромбоцитопения Иммун тизими томонидан бузилишлар Анафилаксия Ўта юқори сезувчанликнинг тери реакциялари, шу жумладан тошма, Квинке шиши, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар Аспиринга ёки бошқа НЯҚВ сезувчанлиги бўлган пациентларда бронхоспазм Гепатобилиар тизими томонидан бузилишлар Жигар дисфункцияси Кофеин Нерв тизими томонидан бузилишлар Бош айланиши, бош оғриғи, уйқусизлик, қўзғалувчанлик, хавотирлик ва таъсирчанлик, асабийлик Юрак томонидан бузилишлар Кучли юрак уришини ҳис қилиш Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар Меъда-ичак бузалишлари Даволаниш вақтида кофеин сақловчи ичимликлар билан қабул қилиш организмда кофеиннинг дозасини ошишига олиб келади, у ўз навбатида кофениннинг ножўя реакцияларини пайдо бўлиш хавфини ошириши мумкин. Бу препаратни қабул қилишни тўхтатинг ва дархол шифокорга хабар беринг, агар: · Сизда, терида тошма ёки терида қичишиш каби, айрим холларда нафасни қийинлашиши ёки лабларни, тилни, томоқни ёки юзни шиши билан аллергик реакциялари пайдо бўлса; · Сизда тошма, терини кепакланиши ёки оғиз бўшлиғида яра пайдо бўлса; · Сизда олдин аспирин ёки бошқа ностероид яллиғланишга қарши воситаларни қўллаганда нафас билан муаммолар пайдо бўлган бўлса, шунингдек бу дори воситаси билан ўхшаш реакциялар пайдо бўлган холда; · Сизда аниқланмаган сабаблар бўйича кўкаришлар ёки қон кетишлари пайдо бўлса. Бу реакциялар кам холларда учрайди. Эти реакции встречаются редко.
Farmakokinetikasi
Препарат икки фаол ингредиентлар комбинациясини сақлайди: парацетамол ва кофеин. Парацетамол анальгетик-антипиретик ҳисобланади. Уни таъсир механизми аввало марказий нерв тизимида простагландинлар синтезини ингибицияланишини ўз ичига олади. Кофеин парацетамолнинг оғриқ қолдирувчи таъсирини бир нечта механизмлар орқали потенциялайди: (i) аденозиннинг периферик проноцицептив таъсирини блокадаси; (ii) оғриқсизлантиришининг эндоген тизимини ташкил қилувчи ўтказувчанликнинг марказий норадренергик йўлларининг фаоллашуви; ва (iii) оғриқнинг аффектив компонентини кейинги модуляцияси билан МНТ рағбатлантирилиши. Простагландинларнинг периферик ингибицияланиши бўлмаганлиги туфайли, анамнезида меъда-ичакдан қон кетишлари бўлган пациентлар ёки кекса ёшдаги пациентларда қўллаш учун препарат тўғри келади.
Farmakodinamikasi
Парацетамол: меъда-ичак йўлларидан тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Терапевтик концентрацияларда плазма оқсиллари билан боғланиши минимал даражада. Парацетамол жигарда метаболизмга учрайди ва глюкуронид ва сульфатлар шаклида асосан сийдик билан чиқарилади, 5% дан ками ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Кофеин: перорал қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан енгил сўрилади. Кофеин организмда кенг тақсимланади. Кофеин жигарда турли ксантинларгача оксидланиш ва демитилизация йўли орқали деярли тўлиқ метаболизмга учрайди. Перорал қабул қилингандан кейин ўртача ярим чиқарилиш даври 1,9-12,2 соат чегараси оралиғида тахминан 4,9 соатни ташкил қилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Агар Сиз препаратни тавсия этилганидан кўпроқ миқдорда қабул қилган бўлсангиз: Жигар етишмовчилиги хавфи туфайли, хаттоки агар Сизда хеч қандай симптомлар бўлмаганда ҳам, дархол шифокорга мурожаат қилинг. Парацетамол Симптомлари: Парацетамолнинг дозасини ошириб юборилиши жигар етишмовчилигини чақириши мумкин, у жигарни кўчириб ўтказишга ёки ўлимга олиб келиши мумкин. Ўткир панкреатит ҳолатлари одатда жигар дисфункцияси ва гепатотоксикликда аниқланган. Даволаш: парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганда, хатто дозанинг ошириб юборилиши симптомлари бўлмаганда ҳам, дархол даволаш талаб этилади. Парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганлиги гумон қилинганда ёки тасдиқланганда, хатто дозанинг ошириб юборилишининг симптомлари бўлмаса ҳам, жигрнинг кечиккан шикастланишининг хавфи туфайли дархол шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилинг. N-ацетилцистеин ва метионинни қўллаш талаб этилиши мумкин. Кофеин Симптомлари: кофеин дозасининг ошириб юборилиши эпигастрал соҳадаги оғриқларга, қусишга, диурезни кучайишига, тахикардия ёки аритмияга, МНТ нинг рағбатлантирилишига (уйқусизлик, ҳавотирлик, қўзғалувчанлик, юқори нерв-рефлектор қўзғалувчанлик сндроми, тремор ва тиришишлар) олиб келиши мумкин. Препарат дозасини оширб юбориш билан боғлиқ кофеин дозасини ошириб юборилишининг клиник ахамиятли симптомларини пайдо бўлиши, парацетамолнинг жиддий токсиклиги борлигидан далолат бериши мумкин. Даволаш: махсус антидоти йўқ, пациентларга кардиотоксик самараларни нейтраллаштириш учун бета-адренорецепторларнинг антагонистларини қўллаш каби, умумий тутиб турувчи даволаш ўтказилиши керак. Натрий бикарбонати Симптомлари: натрий бикарбонатининг юқори дозалари меъда-ичак симптомларини чақириши мумкин, шу жумладан кекириш, кўнгил айниши. Шунингдек натрий бикарбонатнинг юқори дозалари гипернатриемия чақириши мумкин. Даволаш: қонда электролитлар даражасини назорат қилиш, симптоматик даволаш ўтказилиши керак.