KALSEMIN tabletkalari N120
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
Germaniya
Активное вещество:
kalsiy, Med, xolekalsiferol (vitamin D3), Sink, Marganes, Bor
Производитель:
Bayer Consumer Care AG
Количество в упаковке:
120
Код ATX:
A12AX
Инструкция KALSEMIN tabletkalari N120
Dori shakli
30, 60 ва 120 таблеткадан флаконда. Флакон йўриқнома билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
120
Dozirovkasi
6 дан 12 ёшгача бўлган болаларга 1 таблеткадан кунига 1 марта овқатланиш вақтида. Катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга – 1 таблеткадан кунига 2 марта овқатланиш вақтида. Ҳомиладорликни 20-ҳафтасидан бошлаб ва бутун лактация даврида – 1 таблеткадан кунига 2 марта. Даволашнинг давомийлиги Остеопорозни олдини олиш ва мажмуавий даволаш учун қўлланганда даволашнинг давомийлиги шифокор томонидан шахсий равишда белгиланади. Кальций ва D3 витаминини танқислигини тўлдириш учун қўлланганда даволаш курсининг ўртача давомийлиги камида 4-6 ҳафта. Бир йил давомидаги такрорий курсларнинг сони шахсий равишда аниқланади. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларга: дозани тўғрилаш талаб қилинмайди. Буйраклар функциясини бузилиши бўлган пациентларга: оғир даражали буйрак етишмовчилигида Кальцемин препаратини қўллаш мумкин эмас. Кекса ёшли пациентларга: дозаси катталар учун қўлланадиган доза билан бир хил. Буйраклар функциясини пасайиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Фенитоин, барбитуратлар, карбамазепин, рифампицин: D3 витаминини самарасини метаболизм ва фаол бўлмаган метаболитлар йўли орқали камайтириш мумкин. Бисфосфонатлар, фторидлар: бисфосфонатлар ва натрий фторидни меъда-ичак йўлларига сўрилишини пасайиши мумкин. Кальцемин препаратини минимум 1-2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади. Асосан бисфосфонатлар ва кальций препаратини сутканинг хар қандай вақтида қабул қилиш мумкин. Тетрациклин: тетрациклинни меъда-ичак йўлларида сўрилишини пасайиши мумкин. Шунинг учун тетрациклин қатори препаратларини Кальцемин препаратини қабул қилишдан камида 2-3 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш керак. Юрак гликозидлари, кальций каналлари блокаторини: юрак гликоздилари токсиклигини ошиши мумкин (хавфли аритмияли ўлим). Қон зардобидаги кальцийнинг миқдори ва ЭКГ ни назорат қилиш керак. Кальций каналлари блокаторини самараси пасаяди, шунингдек липилловчи аритмияда верапамил. Биргаликда қўллаш тавсия этилмайди. Левотироксин, кетоконазол, хинолонлар, айрим цефалоспоринлар, темир препаратлари, рух, магний, эстрамустин, қалқонсимон без темирлари, ранелат стронция, элтромбопаг, фосфатлар, бисфосфонатлар ва фторидлар: сўрилишни бузилиши мумкин. Ушбу препаратни биргаликда қабул қилгандан кейин интервали камида 2 соатдан ёки 4-6 соатгача бўлиши тавсия этилади. Тиазид диуретиклар: тиазид диуретиклар сийдикда кальцийни чиқарилишини камайтиради. Тиазид диуретикларни ва кальций препаратларини даволашни узоқ муддат бир вақтда қўлланилганда гиперкальциемияни хавфини ошириши мумкин, қон зардобида кальций даражасини мунтазам назоратини олиб бориш зарур. Глюкокортикоидлар, ҳомилага қарши гормонал воситалар: кальцийни сўрилишини камайтиради, D3 витаминлар самарасини пасайтириш мумкин. Кальцемин препаратини дозасии мувофиқлаштириш талаб этилиш мумкин. Ионообмен қатронлар, булар холестирамин, ич сурувчи, орлистат: ушбу препаратлар билан бир вақтда қўлланилганда D3 витаминини меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайтириши мумкин. D витаминини қабул қилгандан кейин 2 соат олдин ёки 4-6 соатдан кейин қабул қилиш тавсия этилади. Озиқланиш махсулотлари: аниқ озуқа мухсулотлари билан ўзаро таъсири бўлиши мумкин (масалан, шовул кислотаси, фосфатлар, фитин кислотаси сақловчи ёки юқори таркибли клетчаткали). Кальцийни сўрилишини хавфли камайиши билан боғлиқ бўлганда кальцийни ва шу озуқа махсулотларини 2 соатдан кам бўлмаган вақтда препаратни қабул қилишда интервални сақлаш тавсия этилади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг таркибига кирувчи моддаларга юқори сезувчанлик («Таркиби» бўлимига қаранг); оғир гиперкальциурия ва гиперкальциемия, шунингдек касалликлар ва/ёки ҳолатлар, улар гиперкальциемия ва/ёки гиперкальциурия олиб келиши мумкин (масалан, саркоидоз, миелома, суякларда метастазалар, бирламчи гиперпаратиреоз); нефрокальциноз, нефролитиаз; D гипервитаминоз; оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл); 6 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар олаолмайдиган жойда. Яроқлилик муддати 3 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Кальцемин барча дори препаратлари каби ножўя реакцияларни чақириши мумкин, бироқ у ҳаммада ҳам пайдо бўлмайди. Қуйидаги нохуш реакциялари қайд этилган, уларнинг тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга кўра тез-тезлигини намоён бўлиши аниқлашни иложи йўқ): - иммун тизими томонидан бузилишлар: аллергик реакциялар (тошма, эшакеми, шиш, қичишиш), анафилактик реакциялар, анафилактик шок, юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан астматик синдроми, тери ва/ёки нафас тизими томонидан енгил ва ўртача оғирликдаги реакциялар, меъда-ичак йўллари ва/ёки юрак-қон томир тизими томонидан (симптомлар жумладан респиратор дистресс-синдромини ўз ичига олиши мумкин); - меъда-ичак бузилишлари: қабзият, қоринни дам бўлиши, қоринда оғриқ, диарея, кўнгил айниши, қусиш; - метаболизм ва озиқланиш томонидан бузилишилар: гиперкальциемия, гиперкальциурия, гиперфосфатемия (буйрак функцияси бузилган пациентларда), сут-ишқор синдроми (қоида бўйича дозани ошириб юборилишида); - буйрак ва сийдик-чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: нефрокальциноз, нефролитиаз (буйрак функцияси бузилиш бўлган пациентларда). Нохуш реакциялар тўғрисида маълумотлар Агар Сизда ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлса, шифокор билан маслаҳатлашинг. Ушбу тавсиялар хар қандай нохуш реакцияларига, шу жумладан қуйидаги йўриқномадада санаб ўтилмаганларга ҳам таалуқлидир. Сиз шунингдек нохуш реакциялар (таъсири) тўғрисида ахборот базасига, шу жумладан дори воситасини самарасизлиги тўғрисида маълумот беришингиз мумкин. Нохуш реакциялар тўғрисида маълумот бериб, сиз препаратнинг хавфсизлиги тўғрисида кўпроқ маълумот олишга ёрдам берасиз.
Farmakokinetikasi
Витаминлар, макро-/микроэлементларни сақловчи мажмуавий препарат. Таъсири уларни таркибига кирувчи ингредиентларининг хусусиятлари билан боғлиқ.
Dozani oshirib yuborilishi
Ўткир ёки давомий кальций ва D витаминини дозасини ошириб юборилганда, айниқса мойиллиги бўлган пациентларда D гипервитаминозини, гиперкальциемияни, гиперкальциурия ва гиперфосфатемияни чақириши мумкин. Натижада буйрак етишмовчилигини, сут-ишқорий синдромини, томирлар ва юмшоқ тўқималарни кальцификациясини, шу жумладан нефролитиазга олиб келадиган кальцинозни ўз ичига олади. Ўткир дозани ошириб юборилишнинг аломатлари қўқисдан бош оғриғи, онгни чалкашиши, меъда-ичак бузилишлари (қабзият, диарея, кўнгил айниши ва қусиш). Токсикликни ва гиперкальциемияни лаборатор ва клиник кўринишлари турлича ва пациентларни сезувчанлигига ва ёндош ҳолатларга боғлиқ. Симптомлари ўз ичга анорексия, вазнни йўқотишни, чанқаш, полиурия ва бошқа минералларни сўрилишини бузилишини олади. Лаборатор кўрсаткичлар ўзгариши мумкин: қон плазмасида аспартатаминотрансферазалар ва аланинаминотрансферазалар концентрациясини ошиши. Сурункали дозани ошириб юборилиши гиперкальциемия томонидан чақирилган қон-томирларини ва аъзоларни кальцификациясига олиб келиши мумкин. Ҳаддан зиёд юқори гиперкальциемия кома ва ўлимга олиб келиши мумкин. Даволаш: регидратация, ҳалқали диуретикларни қўллаш (масалан, фуросемид), глюкокортикостероидлар кальцитонин, бисфосфонатлар, оғир холатларда гемодиализ ўтказиш.