ISHAZIM ZING tabletkalari N28
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Simetikon, Alfaamilaza, papain
Производитель:
Isshaan Healthcare Pvt. Ltd
Количество в упаковке:
28
Код ATX:
A03AX
Инструкция ISHAZIM ZING tabletkalari N28
Qadoqda soni
28
Dozirovkasi
Препарат 1 таблеткадан кунига 2-3 марта овқатдан кейин перорал қабул қилинади. Таблеткани 120-140 мл сувда эритиш керак. Меъда ости бези фаолиятини бузилишларида препаратни 2 таблеткадан кунига икки марта буюрилади. Ичакни таъсирланиш синдромида ва дисбактериозда препаратни мажмуавий даволаш таркибига киритилади. Оақат ҳазм қилиш тизими аъзоларини диагностик текширувларидан олдин 2 кун давомида кунига 2 таблеткадан қабул қилинади. Шунингдек препаратни фермент препарати сифатида вазнни тутиб туриш ва камайтириш учун (вегетариан пархез ва пархезли овқатланиш таркибида) қўлланади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- ўткир панкреатит; - МИЙ ўткир касалликлари; - овқат ҳазм қилиш тизимининг ярали шикастланишлари. - меъда-ичакдан қон кетишлар. - 12 ёшгача бўлган болалар. - ҳомиладорлик ва эмизиш даври. - препаратнинг таъсир этувчи ва ёрдамчи моддаларини шахсий ўзлаштираолмаслик. Препарат буйрак ва жигар етишмовчилиги, артериал гипертензияда, шу жумладан кексаларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.
Maxsus shartlar
Пациент ўзини ёмон хис қилиши ёки ножўя самаралар пайдо бўлиши холларида шифокорга мурожаат қилиши хақида маълумотга эга бўлишлари керак.
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар, терини қизариши (айниқса юз ва бўйинда) кузатилиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Метеоризмни камайтирувчи компоненти билан овқат ҳазм қилиш фермент препаратидир. Папаин ва альфа-амилаза овқат ҳазм қилишни ва организмда оқсил, ёғлар ва углеводларни тақсимланишини енгиллаштирувчи овқат ҳазм қилиш ферменти ҳисобланади. Семитикон газ пуфакчаларини ҳосил бўлишини қийинлаштиради ва парчаланишига ёрдам беради, ичакдан газларни чиқишини енгиллаштиради, шу билан қоринни дам бўлишини, кўнгил айнишини, метеоризм чақирган оғриқ ва дискомфортни камайтиради. Ишазим Зинг – овқатдан кейин овқат ҳазм бўлишига ва меъдадаги дискомфортни тез камайишига ёрдам берувчи вишилловчи таблеткалар. Стресс, овқатни хаддан ташқари кўп истеъмол қилганда ёки тез истеъмол қилганда, овқат ҳазм бўлишини секинлашади ва издан чиқади, бу оғирлик хиссига, жиғилдон қайнашига, қоринни дам бўлишига ва уйқучанликка олиб келади. Таблеткаларнинг таъсири 15 минутдан камроқ вақт давомида, дискомфортни камайтириб ва овқат ҳазм бўлишини яхшилаши билан кузатилади. Папаин – папая илдизларидан олинадиган, оқсилни хазм бўлишида ёрдамчи васита сифатида қўлланадиган овқат ҳазм қилиш ферментидир. У йирик оқсилларни майда пептидлар ва аминокислоталарни гидролизлаш хусусияти билан характерланади. Унинг кенг субстрат спецификаси ва кичик пептидларни, шу жумладан йирик оқсилларни гидролизлаш хусусияти папаинни идеал ферментатив махсулот қилади. Папаин меъдага юмшоқ, тинчлантирувчи таъсир кўрсатади ва оқсилларни тақсимланишига ёрдам беради. Альфа-амилаза, aspergillus oryzae дан олинадиган фермент препарати ҳисобланади ва солюбилизация қилинган ёки суюлтирилган крахмални асосан Мальтозага айлантирувчи юқори фаолликдаги Альфа-амилаза сақлайди. Амилаза ишлаб чиқаришда енгил ҳазм бўлувчи унли махсулотларда ёки крахмални ачитқи қандга айлантириш учун қўлланилади. Амилаза ҳар хил хосилалардан овқат ҳазм қилиш ферменти ишлаб чиқаришда ингредиент сифатида қўлланилган. Симетикон – юзаки фаол модда, кўпиришга қарши хусусиятга эга. Ичакда газ пуфакчалари юзасини таранглашишини камайтириш хусусиятига, асосан симетикон уларни бирлашишига ва кейинги организмдан чиқарилишига ёрдам беради.
Farmakodinamikasi
Препаратнинг терапевтик самараси унинг компонентларини бирга таъсири ҳисобланади, шунинг учун фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш мумкин эмас.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратни бутун қўллаш вақт давомида бирон мара таблеткаларни дозасини ошириб юборилиши аниқланмаган.