INTRIZOL krem 20g
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Ketokonazol, Neomisina sulfat, klobetazola propionat
Производитель:
Harasha Pharma Pvt. Ltd
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
D01AC08, S02AA07, D07AD01
Инструкция INTRIZOL krem 20g
Dori shakli
Сиртга қўллаш учун крем 20 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Dozirovkasi
Интризолни сиртга қўллаш учун. Кунига 2 марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб суртилади. Силлиқ терининг оддий трихофитияси ва оралиқ трихофитиясини даволашда, даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади, товонлар ва кафтлар эпидермофитиясини даволашда эса 4 ҳафтани ташкил қилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратга ва унинг ингредиентларидан бирига ўта юқори сезувчанлик
Maxsus saqlash sharoitlari
Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, болалар олаолмайдиган жойда, 25°С юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати. 3 йил.
Maxsus shartlar
Интризол кремни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин! Юз териси ёки тананинг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади. Ҳомиладорлик ва эмизикли аёллар, шунингдек эмизикли болаларга препарат эҳтиёткорлик билан қўлланади. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Даволаш вақтида крем суртилган жойда ачишиш ёки таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин, бироқ, бу одатда препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
Farmakokinetikasi
Кетоконазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасидаги восита ҳисобланади, замбуруғнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг ўтказувчанлигини ўзгартиради. Фармакологик тадқиқотлар кетоконазолни дерматофитлар (Trichophytonspp., Epidermophytonspp., Microsporumspp.), сахаромицетлар ва Candidaalbicans га қарши ҳаддан ташқари кучли антимикоз таъсирга эгалигини кўрсатди. Замбуруғ штаммлари кетоконазолнинг таъсирига нисбатан табиий чидамлиликка эга эмас. Клобетазол пропионати ножўя таъсирлари энг кам бўлган, яллиғланиш ва аллергияга қарши юқори самарали кортикостероид гормондир. Неомицин сульфати граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши самарали воситадир. Ушбу воситаларнинг мажмуаси замбуруғли ва бактериал инфекцияларда, яллиғланиш ва қичишишда, бу препаратнинг самарасини оширади.