KREATON poroshok 1,0g N1

Обновлено: 21.07.2022

KREATON poroshok 1,0g N1
  • Категория:

    Yurak-qon tomir vositalari

  • Страна производитель:

    XXR

  • Активное вещество:

    Kreatin fosfat natriya

  • Производитель:

    Furen Pharmaceutical Group Co., Ltd.” Xuanwu Economic developing-area, Luyi County, Henan Province, P.R. China.

  • Количество в упаковке:

    1

  • Код ATX:

    C01EB05

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция KREATON poroshok 1,0g N1

  • Dori shakli

    1 г дан кукун флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    1

  • Dozirovkasi

    Миокард инфаркти: Биринчи кундан бошланғич дозаси 2 гр, вена ичига оқим билан юборилади (инъекция 4 минутдан кўпроқ вақт давом этиши керак). 2 соат ўтгач 5 гр препаратни томчилаб юбориш керак, унинг ҳар грамми 30 мл 5% глюкоза эритмасида суюлтирилади (томчилб юбориш 1 соат давомида ўтказилади). 2- 5 суткалари препарат 5 г дан вена ичига ҳар куни юборилиши мумкин. Агар бемор критик ҳолатда бўлса, ёки препаратнинг терапевтик самараси етарли бўлмаса, дозаси 10 г гача оширилиши мумкин. Юрак етишмовчилиги: Биринчи 14 кун давомида препарат 1 г дан кунига икки марта вена ичига юборилади. Препарат аста секин (2 минутдан зиёдроқ вақт давомида) юборилиши керак. 15 – 44 суткалари препаратни вена ичига юбориладиган дозаси 0,5 – 1 г гача, мушак ичига юбориладиган дозаси 0,5 гача камайтирилиши мумкин. Мушак ичига юбориш учун инъекция қилинган жойдаги оғриқни олдини олиш мақсадида, препарат 40 мг лидокаин сақловчи 4 мл эритувчида эритилади. Юрак хирургияси: Операциядан олдинги 2 кун давомида 12 мл инъекция учун стерил сувда эритилган 2 г препаратни ҳар куни вена ичига аста секин (камида 4 минут) юбориш тавсия этилади. Сўнгра аортани қисиш олдидан ва то тўлиқ анестезияга эришгунча, кардиоплегик эритма ишлатилгунча вена ичига соатига 1 г дозада юборилади. Операция вақтида ушбу препарат кардиоплегик эритмага концентрацияси 2,5 г/л га (10 ммоль/л) бўлган эритма ҳосил бўлгунча қўшилади ва сўнгра 4 градус С ҳароратда тана вазнига 15 ммоль/кг бирламчи дозада кейинчалик эса, то аорта қисиб қўйиш тугамагунча, 10 ммоль/кг 30 минут дозада юборилади. Операция тугаганидан ва аортадан қисқич олинганидан сўнг, препарат ҳар кунлик 8 г дозада (4 г 500 мл 5% ли глюкоза эритмасида эритилиб соатига 40 мл тезлик билан) узлуксиз 48 соат давомида юборилади.    

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Креатин фосфат дигоксин, фуросемид, допамин, максилетин, карнитин, верапамил, гидрокортизон, цитиколин, окситоцин, пропафеном каби препаратлари билан бирга қўлланилганда 3 – 5 соат давомида барқарорлиги сақланади.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Препаратга бўлган шахсий юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда , 25 градус С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати: 2 йил.

  • Maxsus shartlar

    Препарат 1 г : 6 мл нисбатида инъекция учун сувда эритилиши мумкин, вена ичига юборилиш вақти камида 2 минутни ташкил этади. Препарат 5% ли глюкоза эритмаси, инъекция учун сув, физиологик ва кардиоплегик эритмаларда камида 16 соат барқарор бўлади. Препарат юракни ҳимояловчи воситадир, лекин у кардиокинетик терапия ўрнини боса олмайди. Қадли диабети бўлган пациентлар учун препарат 5% ли глюкоза эритмасида суюлтирилиши мумкин эмас, лекин инъекция учун сувда ёки физиологик эритмада эритилиши мумкин.

  • Nojo'ya samaralari

    Ушбу препарат физиологик фаол субстанция ҳисобланади ва ножўя самаралари аниқланмаган.

  • Farmakokinetikasi

    Кардиопротектор, мембраналарни барқарорлаштирувчи, антиаритмик, метаболик восита. Креатин фосфат организмнинг турли тўқималарида, айниқса миокардда кенг тарқалган эндоген физиологик фаол субстанциядир. Креатин фосфат малекуласидаги фосфор кислотасининг юқори энергияли боғи миокардни энергия билан таъминлаши мумкин. Экзоген креатин фосфат ҳужайраларда энергия манбаи бўлган фосфорланувчи бирикмаларнинг ҳужайра ичидаги миқдорини меъёрида тутиб туради. Ушбу препарат 5 – нуклеотидазанинг фаоллигини сусайтириши орқали АТФ синтезини ошириши ва фосфолипидазани ингибиция қилиши орқали ҳужайра мембранаси барқарорлаштириши ва шундай қилиб, ҳужайраларни эркин радикаллар томонидан чақирилган шикастланишдан ҳимоя қилиш мумкин. Ишемик реперфузия вақтида креатин фосфат энергияга боғлиқ бўлган секин кальций каналларини фаоллаштиради ва кальцийни секин оқимини оширади, қутбсизланишни максимал тезлигини пасайтиради, бу унинг антиаритмик самарасига сабабчи бўлади. Креатин фосфат юқори самарали ва кам заҳарли, юракни ҳимояловчи восита бўлиб, у миокард инфарктида некроз соҳасини анча қисқартириши мумкин, ўткир қоринчалар аритмиясини камайтиради, миокард ҳужайраларига барқарорлаштирувчи таъсир кўрсатиб, уларнин ишемиясини олдини олади. Креатон одатдаги даволаш билан бирга сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ножўя таъсирлар кўрсатмай, юрак фаолиятининг кўрсаткичларини оширади ва уларнинг клиник статусини яхшилайди. Юракда жарроҳлик аралашувлари ўтказилаётган вақтда кардиоплегик эритмага креатин фосфат қўшилганда миокард ишемиясидан ҳимояланишга эришиш мумкин. Бунда юрак фаолиятини тикланиши тезлашади, юрак аритмиялари ва бошқа асоратларнинг ривожланишини олди олинади.

  • Farmakodinamikasi

    Вена ичига бир марта инфузия қилингандан сўнг қон плазмасида      С max 1 – 3 минутда аниқланади. Энг юқори миқдорларда скелет мушаклари, миокард ва мияда тўпланади, аҳамиятсиз миқдорларда жигар ва ўпка тўқималарида тўпланади. Т1/2 тез фазасида 30 – 35 минут, секин фазасида – бир неча соатни ташкил этади. Буйраклар орқали чиқарилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ҳозирги вақтгача препаратнинг дозасини ошириб юбориш ҳоллари ҳақида хабар берилмаган.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?