ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 100ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Glyukoza, Kaliya xlorid, Natriya xlorid, Natriya sitrat, sinka sulfat monogidrat
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
A07CA
Инструкция ORSA SINK eritma dlya priema vnutr 100ml
Dori shakli
Полипропилен флаконларда 100 мл, 250 ва 500 мл.
Dozirovkasi
Орса Рух препарати регидратацион даволашга қабул қилишга тайёрланган эритма ҳисобланади. Орса Рух эритмаси ичга (перорал) буюрилади, эритмани вена ичига юбориш учун мўлжалланмаган! Препаратни таъсирини бузмаслик учун бошқа компонентларни эритмага қўшиш ва суюлтириш мумкин эмас. Очилгандан кейин флаконни ичидагисини 24 соат давомида ишлатиш керак. Перорал регидратацион даволаш иккита босқичдан ташкил топган: мавжуд бўлган сув-электролит йўқотишларни тўлдириш босқичи ва самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш босқичи.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Рух препаратлари, мажмуавийи препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин препаратлар) бир вақтда рух сақловчи бир нечта препаратлар қўлланганда плазмада рухни юқори концентрациясига олиб келиши мумкин. Орса Рух препаратини антибиотиклар ва бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўллаш мумкин, аммо рух тузлари тетрациклинлар, мис препаратлари (бу препаратлар Орса Рух қабулдан камида 2 соатдан кейин қўллаш лозим). Темир препаратлари юқори дозаларда, пеницилламин ва бошқа мажмуа воситалар рухни сўрилишини камайтиради (бу препаратларни камида 2 соат Орса Рух қабулидан кейин қўллаш керак). Фолат кислотаси рухни сўрилишини кўп бўлмаган даражада бузиши мумкин. Орса Рух узоқ муддат қўлланилганда мис рух билан ўзлаштирилиши конкуренцияси туфайли мис танқислигини пайдо бўлиш ҳавфини ҳисобга олиш лозим. Эритма кучсиз кислотали реакцияга эга, шунинг учун сўрилиши меъдани ичидаги рН билан боғлиқ дори препаратларини самарадорлигига таъсир қилиш мумкин. Диареяни кўпчилик ингичка ёки ёғон ичакда сўриладиган дори препаратларни ёки метаболизмида ичак-жигар рециркуляцияси ўрин тутган препаратларни сўрилишини ўзгартириш мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- ўткир ёки сурункали буйрак етишмовчилиги; - буйракларни оғир паренхиматоз шикастланишлари; - ҳушсиз ҳолати; - пацентларда режалаштирилган умумий анестезия ёки жарроҳлик аралашувларидан олдин; - гиповолемик шок; - ичак тутилиши; - кучли қусиш; - гиперкалиемия; - препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; - ичакда углеводларни ўзлаштирилишни бузилиши (туғма моносахарид мальабсорбцияси); - метаболик алкалоз; - фаол аутоиммун жараёнларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим: - ҳомиладорлик; - лактация; - қандли диабети бўлган пацентлар; - юрак етишмовчилиги ва артериал гипертензияси бўлган пациентлар; - буйрак функцияси етишмовчилиги билан боғлиқ сув-электролит бузилишлари бўлган пацентлар; - бир вақтда бошқа рух сақловчи препаратлар қабул қилишда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. (Рух препаратлари ва бошқа руҳ сақловчи дори воситалари билан тушувчи руҳни дозасини ҳисобга олиш керак, чунки бу плазмада рухни юқори концентрациясига олиб келиши мумкин).
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Очилгандан кейин, эритма музлатгичда салқин жойда (+2-+8°C ҳароратда) сақланиш ва 24 соат давомида ишлатиш керак! Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатмасин.
Maxsus shartlar
Оғир дегидратацияни (тана вазни камайиши >10% дан кўпроқни ташкил қилади, анурия) вена ичига регидратация учун эритмаларни қўллаш билан тузатиш керак, шундан кейин Орса Рух препаратини юбориш мумкин. Даволашдан олдин дегидратация даражасини ва тана вазнини йўқолишини баҳолаш учун пацентни тарозида тортиш лозим. Перорал регидрацион даволаш вақтида пацентни овқатланиш ёки эмизишни тўхтатиш лозим эмас ёки регидратация ўтказилгандан кейин даволашни дарҳол давом этиш лозим. Ёғлар ва оддий углеводлар бой овқатларни қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади. Овқатни дарҳол регидратациядан кейин қабул қилиш мумкин. Қусишда 10 минут кутиш лозим ва эритмани секин катта бўлмаган миқдорда ҳўплаб ичишга бериш керак. Орса Рух препарати билан даволанганда кислота-ишқорий, электролит ёки углевод мувозанатини бузилиши кузатиладиган жигар етишмовчилиги, қандли диабети ёки бошқа сурункали касалликлари фонида ривожланган дегидратацияси бўлган пацентларга синчиков мониторинг талаб қилинади. Эмизикли болаларда Орса Рух препарати қўлланганда, овқатланиш таркибига ўзгартириш киритиш талаб қилинмайди. Болани эмизиш орасида Орса Рух кичик порцияларини бериш керак. Фосфат, нон маҳсулотлари ёки сабзавотлар билан бой парҳезда (масалан, сутли маҳсулотлари), сўрилмайдиган комплексларга боғланиш йўли орқали рухни сўрилишини камайтиради; бундай овқатлар Орса Рух препарати қўллангандан 2 соатдан кам бўлмаган қабул қилиши мумкин. Орса Рух қўллаш вақтида спиртли ичимликлар истеъмол қилишдан сақлаш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Агар она учун кутиладиган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлганида Орса Рух орал регидратацияси учун эритмани ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин. Бунда Орса Рух дозасига бошқа рух препаратлари ва рух сақловчи мажмуиавий препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин дори препаратлар) буюрилган ҳолатларда тузатиш кириш керак. Лактация даврида рухни нормал суткалик миқдори салбий таъсири тўғрисида маълумотлар йўқлигига қарамасдан, бошқа рух препаратлар ва рух сақловчи мажмуиавий препаратлар (масалан, рух сақловчи минераллар билан поливитамин препаратлар) буюрилган ҳолатларда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва Орса Рух доза тузатиш киритиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация вақтида рухни тавсия қилинадиган доза ўртача 10 мг/суткани ташкил қилинишини ҳисобга олиш керак. Автотранспорт ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсири қилиш қобиляти. Орса Рух автотранспортни хайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилмайди
Nojo'ya samaralari
Орса Рух препаратни тавсия қилинган дозаларга риоя қилинганда ножўя самаралар эҳтимоли кам. Аллергик реакциялар потенциал кузатилиши мумкин. Тавсия қилинган дозалар ошириб юборилганда оғизда металл таъми, бош оғриши, рухни дозаси ошириб юборилиши туфайли деспептик бузилишлар кузатилиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Орса Рух қўллашга тайёр орал регидратацион восита (ОРВ) ҳисобланади. Диарея ва турли дегидратацияда электролитларни ва суюқликни йўқолишини тузатиш ва сув–тузли мувозанатини тиклаш учун қўлланилади. Орса Рух эритмаси ЖССТ ва БМТ нинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) тавсиялари бўйича ищлаб чиқарилган. Орса Рух эритмаси паст осмолярликка эга бўлиб, оптимал концентрацияда ва оптимал ўзаро нисбатда натрий ва глюкоза сақлайди, бу ичакларда сувни ва электролитларни яхши сўрилишига ёрдам беради, ва натижада аҳлат хажмини, аҳлат билан суюқликни ва электролитларни патологик йўқолиш ҳажмини камайтиради ва диареяни давомийлигини қисқартиради, қусишни ва стандарт ОРВ нисбатан вена ичига қуйишларни заруратини камайтиради. Орса Рух эритмаси 75 ммоль/л концентрацияда натрий сақлайди, бу ичак инфекцияларида натрийни ўртача йўқолиш миқдорига тўғри келади. Орса Рух эритмаси стандарт ОРВ га қараганда натрийни паст концентрацияларда сақлайди, бу юқори осмолярлиги билан стандарт ОРВ қўлланилишида учрайдиган гипернатриемия ривожланишини олдини олиш учун муҳим. Глюкоза электролитлар сўрилишига ёрдам беради ва энергия манбалари ҳисобланади. Эритмада цитратлар мавжудлиги туфайли Орса кислота-ишқор мувозанатга тузатувчи таъсир кўрсатади, диареяда пайдо бўладиган метаболик ацидозни ва дегидратацияни ривожланиши олдини олади. Калий 20 ммоль/л миқдори диареяда гипокалиемияни олдини олиш учун орал дегидрация учун эритмаларда тавсия қилинган калий миқдорига тўғри келади. Препаратни таркибига кирувчи рух орал регидратация учун еритмани зарур компаненти бўлиб ЖССТ ва БМТнинг Болалар фонди (ЮНИСЕФ) тавсия қилинган. Тадқиқотлар диарияни оғирлик даражасини ва давомийлигини камайтиради ва диареянинг кейинги эпизодларини олдини олади. Диареяда рух: • ичакда сувни ва электролитларни сўрилишини кучайтиради; • ичак эпителийсининг регенерациясини тезлаштиради; • овқат ҳазм қилувчи ферментларини фаоллаштиради; • иммун жавобни яхшилайди. Ёшга боғлиқ бўлган диареяда рухни тавсия қилинган дозалари (ЖССТ, UNICEF 2004 й, 2006 й) Ёш мг/суткада 6 ойгача бўлган болалар 10 мг/суткада 6 ойдан ощган болалар ва катталар 20 мг/суткада Орса Рух эритмасида рухни концентрацияси 20 мг/л ни ташкил қилади. Орса Рух эритмасини осмолярлиги 246 ммоль/л, кучсиз кислатаси рН муҳити 4,8-5,2 ни ташкил қилади. ОРСА РУХ компонентлари г/л Рух сульфат моногидрат 0,055 Сувсиз глюкоза 13,5 Калий хлориди 1,5 Натрий хлориди 2,6 Натрий цитрат дигидрати 2,9 ОРСА РУХ ион таркиби ммоль/л мг/л Рух 0,31 20 Сульфат 0,31 29,415 Сувсиз глюкоза 75 13500 Калий 20 780 Хлорид 80,5 2580 Натрий 75 1705 Цитрат 10 1765
Farmakodinamikasi
Глюкоза перорал қўллангандан кейин карбонат ангидрид газигача (СО2) ва сувгача (Н2О) метаболизмга учрайди, бошқа компонентлари асосан сийдик ва аҳамиятсиз миқдорда тер ва аҳлат билан чиқарилади. Руҳ аҳлат (90%), буйраклар ва ўпкалар орқали чиқарилади.