EVKALIPT aerozol 30ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Tomoq hastaliklariga qarshi dorilar
Страна производитель:
Rossiya Federatsiyasi
Активное вещество:
Timol, Evkaliptovoe maslo, Sulfatiazol, sulfatiazol natriya pentagidrat
Производитель:
ОАО «Фармстандарт-Лексредства»
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
R02AA20
Инструкция EVKALIPT aerozol 30ml
Dori shakli
Маҳаллий қўллаш учун аэрозоль. 30 мл дан узлуксиз таъсирга эга клапанлар ва ҳимоя қалпоқчалари билан таъминланган, моноблокли алюмин аэрозоль баллонларда. Ҳар бир баллон пуркагич ва давлат ва рус тилларидаги қўллаш йўриқномаси билан картон қутига жойланади.
Dozirovkasi
Маҳаллий қўлланади. Баллондан ҳимоя қалпоқчасини олиб, воситани оғиз бўшлиғига 1-2 секунд давомида пуркалади. Оғиз олдиндан қайнаган сувда чайилади ва суткада 3-4 марта пуркалади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа дори препаратлари билан мутаносиб, клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик, эмизиш даври; 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus shartlar
Эвкалипт препаратини болаларда фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш мумкин! Болаларда, препаратни аэрозоль қўлланганида оғиздаги ёт жисмга (аппликаторга) қаршилик кўрсатмайдиган ва препарат сепилганида нафасни тутиб тураоладиган ёшда бўлганларида қўллаш мумкин. Баллон очилмасин ва қиздирилмасин
Nojo'ya samaralari
Аллергик реакциялар, томоқда қисқа муддатли ачишиш ёки қирилишни ҳис этиш кузатилади. Ножўя реакциялар пайдо бўлганда препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.
Farmakokinetikasi
Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликларида маҳаллий қўллаш учун мажмуавий препарат. Препаратнинг таркибига кирувчи эрувчан сульфаниламидлар микробларга қарши (оғиз бўшлиғи ва томоқнинг касалликларини чақирувчи граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан) таъсир кўрсатади. Тимол, эвкалипт мойи ва қалампир ялпиз мойи замбуруғларга қарши (Candida турига мансуб замбуруғларга нисбатан), микробларга қарши, яллиғланишга қарши ва енгил оғриқ қолдирувчи самара кўрсатади.
Dozani oshirib yuborilishi
Ичга қабул қилинганидаги ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар. Жабрланган дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак. Доза ошириб юборилганида кўриладиган ёрдам чоралари: препаратни меъда-ичакдан йўқотиш (меъдани ювиш, сунъий тарзда қустириш, тузли сурги воситаларни ишлатиш, клизма, ичак адсорбентларини – фаоллаштирилган кўмирни қўллаш), симптоматик даволаш. Зарурати бўлганида оксигено- ва трансфузион даволаш ўтказилади.