KONTRISEL poroshok 10000ed N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Qon uchun
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Aprotinin
Производитель:
United Biotech (P) Limited
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
B02AB01
Инструкция KONTRISEL poroshok 10000ed N10
Dori shakli
Кукунли 5 флакон ва эритувчили 5 ампула контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Вена ичига (секин), оқим билан ёки томчилаб юборилади. Дозаси пациентнинг ҳолатига қараб индивидуал равишда танланади. Панкреатитда: ўткир панкреатитда – суткада 300000-1000000 КФБ 2-6 сутка давомида, сурункали панкреатитни зўрайиши – суткада 25000-50000 КФБ 3-6 сутка давомида, травматик панкреатитни олдини олиш учун – операциядан олдин 200000 КФБ ва аралашувдан сўнг 100000 КФБ дан ҳар 6 соатда юборилади. Гиперфибринолитик коагулопатияларда юқори дозаларда (1 млн КФБ ва ундан ортиқ) юборилади. Болаларда гемостазни бузилишларида суткада тана вазнига 20000 КФБ/кг дозада юборилади. Узоқ муддатли аҳамиятсиз даражадаги қон кетишларида 100000 КФБ дозада препаратнинг эритмаси шимдирилган салфеталар кўринишида маҳаллий қўллаш мумкин. Шокда: 300000-400000 КФБ бошланғич дозада, сўнгра 200000 КФБ дан ҳар 4 соатда вена ичга оқим билан юборилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа дори воситалари (электролитлар ва глюкоза эритмаларидан ташқари) фармацевтик жиҳатдан номутаносибдир. Фибринолитик воситалар, шу жумладан стрептокиназа, урокиназанинг фаоллигини пасайтиради.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ўта юқори сезувчанлик, ТИДИ синдроми, ҳомиладорлик (I уч ойлиги), эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил.
Maxsus shartlar
Вена ичига фақат ётган ҳолатда юборилади. Қўллашдан олдин индивидуал ўта юқори сезувчанлик реакцияларни аниқлаш учун тери синамасин ўтказиш керак. Аллергик реакцияларга мойиллиги бўлган шахсларга, шунингдек бундан 2-3 кундан олдин миорелаксантлар олган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак. Анафилактик реакциялар ривожланганида препаратни юборишни зудлик билан тўхтатилади ва мувофиқ даволаш ўтказилади. Ҳомиладорлик ва эмизиш вақтида қўлланиши Ҳомиладорликни I ва III уч ойликларида препаратни қўллаш мумкин эмас. ҳомиладорликни II уч ойлиги ва лактация даврида апротининни қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан клиник маълумотлар йўқ. Лактация даврида препаратни қўллаш заурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: галлюцинациялар, онгни чалкашиш, психозлар. Юрак қон-томир тизими ва қон (қон яратилиши, гемостаз) томонидан: артериал гипотензия, тахикардия. Бошқалар: бронхоспазм, аллергик (тери тошмалари) ва анафилактик (ҳатто анафилактик шоккача) реакциялар; тез юборилганида – кўнгил айниши, қусиш; узоқ муддат юборилганида – инъекция қилинган жойда тромбофлебит бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Фармакологик таъсири - антифибринолитик, гемостатик, антипротеолитик таъсир кўрсатади. Қон ва тўқималарда протеолитик ферментлар (трипсин, химотрипсин, калликреин, плазмин ва бошқалар) ни ингибиция қилади. Антипротеаза фаоллиги меъда ости безини шикастланишларида ва плазмада ҳамда қонда калликреин ва бошқа протеиназаларнинг миқдори юқори бўлган бошқа ҳолатларда самарадорлигини белгилайди. Плазминни ингибиция қилиб, қоннинг фибринолитик фаоллигини пасайтиради, фибринолизни тормозлайди ва коагулопатияларда гемостатик таъсир кўрсатади. Калликреин-кинин тизимини блокадаси шокнинг турли шаклларини олдини олиш ҳамда даволаш учун, ангионевротик шишда апротининни ишлатиш имконини беради.
Farmakodinamikasi
Вена ичига юборилганидан сўнг ҳужайрадан ташқари бўшлиққа тез тақсимланади, жигарда қисқа муддат тўпланади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври Т1/2 тахминан 150 минутни ташкил этади. Буйракнинг лизосомал ферментлари таъсирида секин парчаланади ва сийдик билан чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиш ёки интоксикация симптомлари маълум эмас, аммо дозаси ошириб юборилганида ножўя кўринишлар, шу жумладан аллергик реакцияларни кўринишлари кучайиши мумкин. Махсус антидоти йўқ.