ROKSIPIM poroshok 1,0g N1

Обновлено: 21.07.2022

ROKSIPIM poroshok 1,0g N1
  • Категория:

    Antibiotiklar

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Sefepim

  • Производитель:

    Rotapharm Ilaclari Ltd Sti., Турция произведено: Pharma Vision San. Ve Tic. A.S.

  • Количество в упаковке:

    1

  • Код ATX:

    J01DA24

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ROKSIPIM poroshok 1,0g N1

  • Dori shakli

    Роксипим 1,0 г №1 эритувчи билан мажмуада Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан рангсиз шиша флаконларда, бромбутилкаучук тиқин ёпилган ва flip-off типидаги мажмуавий қалпоқча билан маҳкамланган, рангсиз шиша ампуладаги эритувчи билан мажмуада. Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукунли 1 флакон ва эритувчили (инъекция учун сув) 1 ампула тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Роксипим 1,0 г №10 Инъекция учун эритма тайёрлаш учун кукун 1,0 г дан рангсиз шиша флаконларда, бромбутилкаучук тиқин ёпилган ва flip-off типидаги мажмуавий қалпоқча билан маҳкамланган. 10 флакон контур уяли ўрамларда. 1 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    1

  • Dozirovkasi

    Препарат вена ичига ёки мушак ичига юбориш учун мўлжалланган. Препаратнинг дозаси ва юбориш усули пациентнинг умумий аҳволи, буйрак функцияси ва инфекцияни оғирлик даражасига боғлиқ. Қўллаш усули Вена ичига юборилиши Вена ичига юбориш усули оғир даражадаги ёки ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи инфекциялари бўлган пациентларда, айниқса септик шокни ривожланиш ҳавфи бўлганида қўлланади. Вена ичига инъекция қилиш учун препаратнинг кукуни қуйидаги эритувчиларнинг бирида эритилади (қуйида “Мушак ичига ва вена ичига юбориш учун эритмани тайёрлаш” жадвалига қаранг). -       стерил инъекция учун сув; -       инъекция учун 5% ли глюкоза эритмаси; -       инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси. Препаратнинг тайёрланган эритмаси вена ичига секин 3-5 минут давомида юборилади. Вена ичига инфузия қилиш учун препаратнинг тайёрланган эритмасини (тайёрланишини юқорига қаранг) мутаносиб инфузия учун эритма сақловчи флаконга қўшилади, ва камида 30 минут давомида юборилади. Препаратнинг 1-40 мг/мл концентрациядаги тайёрланган эритмаси қуйидаги эритмалар билан мутаносибдир: -       инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси; -       инъекция учун 5% ёки 10% ли глюкоза эритмаси; -       инъекция учун 1/6 М натрий лактат эритмаси; -       инъекция учун 5% ли глюкоза эритмаси ва инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси; -       инъекция учун Рингер лактат эритмаси ва инъекция учун 5% ли глюкоза эритмаси. Тайёрланган эритмалар 15°С-25°С ҳароратда сақланганида 24 соат давомида ёки совутгичда (2°С-8°С) сақланганида 7 кун давомида барқарор бўлади. Мушак ичига юборилиши Препаратнинг кукуни қуйидаги эритувчилардан бирида (қўшиладиган эритувчиларнинг ҳажми қуйида “Мушак ичига ва вена ичига юбориш учун эритмани тайёрланиши” жадвалига қаранг) эритилади: -       стерил инъекция учун сув; -       инъекция учун 5% ли глюкоза эритмаси; -       инъекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси; -       парабенлар ва бензил спирти бўлган инъекция учун бактериостатик сув; -       инъекция учун 0,5% ли ёки 1,0% ли лидокаин гидрохлориди эритмаси*. Тайёрланган эритмалар 15°С-25°С ҳароратда сақланганида 24 соат давомида ёки совутгичда (2°С-8°С) сақланганида 7 кун давомида барқарор бўлади. Препаратнинг тайёрланган эритмаси катта мушак массасига (масалан, думбанинг катта мушагини ташқи юқори квадрантига) мушак ичига чуқур юборилади. 1 г гача бўлган дозаси бир марталик инъекция кўринишида юборилиши мумкин. 2 г максимал дозани тананинг турли соҳаларига иккита инъекция кўринишида юбориш керак. *Препаратнинг мушак ичига юбориладиган инъекциялари одатда оғриқсиз бўлганлиги туфайли, кўпчилик ҳолатларда эритувчи сифатида лидокаин гидрохлориди эритмасини қўллаш зарурати йўқ. Жадвал. Мушак ичига ва вена ичига юбориш учун эритмани тайёрланиши Цефепимнинг дозаси/флакон Қўшиладиган эритувчининг ҳажми, мл Ҳосил бўлган тахминий ҳажми, мл Цефепимнинг тахминий концентрацияси, мг/мл Вена ичига 1 г 10 11,4 90 Мушак ичига 1 г 3,0 4,4 230 Препаратни бир шприцда ёки инфузия учун битта флаконда бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Кўпгина бета-лактам антибиотиклар билан бўлгани каби Роксипим эритмасини, физикавий ёки кимёвий номутаносиблик бўлганлиги туфайли, метронидазол, ванкомицин, гентамицин, тобрамицин сульфат ёки нетилмицин сульфати эритмасига қўшиш мумкин эмас. Агар цефепим билан ёндош даволаш буюрилган бўлса, ушбу дори воситаларнинг ҳар бири алоҳида юборилиши керак. Препаратнинг тайёрланган эритмасини юборишдан олдин эритманинг ичида механик заррчалар йўқлигига ишонч ҳосил қилиш керак. Ёд заррачалар мавжуд бўлганида препаратни қўллаш мумкин эмас. Микробиологик нуқтаи назардан препаратни зудлик билан ишлатиш керак. Агар препарат тайёрланган заҳоти ишлатилмаса, у ҳолда эритмани сақлаш шароити ва муддати эритма назоратсиз ва ностерил шароитларда тайёрланганида 2°С-8°C ҳароратда 24 соатдан ошмаслиги керак. Бошқа цефалоспоринлар билан бўлгани каби, препаратнинг тайёрланган эритмаси сарғиш-жигарранг рангли бўлиши мумкин, бу препаратнинг фаоллиги ва сифатига таъсир қилмайди. Дозалаш тартиби Буйрак функцияси нормал бўлган катталар ва тана вазни ˃40 кг бўлган болалар Буйрак функцияси нормал* бўлган катталар ва тана вазни ˃40 кг бўлган болалар учун тавсия этилган дозалаш тартиби қуйидаги жадвалда келтирилган: Инфекциянинг тури ва оғирлик даражаси Препаратнинг дозаси ва юбориш йўли Юборишлар ўртасидаги оралиқ Сийдик чиқариш йўлларининг енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги инфекциялари 1,0 г вена ичига ёки мушак ичига 12 соат Енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги бошқа инфекциялар 1,0 г вена ичига ёки мушак ичига 12 соат * одатдаги даволаш давомийлиги 7-10 кунни ташкил этади, янада оғирроқ инфекцияларда янада узоқроқ муддат даволаш талаб этилиши мумкин. Фебрил нейтропенияни эмпирик даволаш учун одатдаги даволаш давомийлиги 7 кундан камроқ муддатни ёки нейтропения йўқолгунгача бўлган муддатни ташкил этади. Интраабдоминал операцияларни ўтказишда (катталарда) жарроҳлик инфекцияларини олдини олиш Жарроҳлик операцияси бошланишидан 60 минут аввал 2 г препарат вена ичига 30 минут давомийликдаги инфузия кўринишида юборилади. Инфузия тугатилган заҳоти пациентга 0,5 г метронидазол вена ичига юборилади. Метронидазол ва цефепим фармацевтик жиҳатдан номутаносиб бўлганлиги туфайли, уларни инфузион эритманинг битта флаконида аралаштириш мумкин эмас. Метронидазолни юборишдан аввал инфузион тизимни мутаносиб суюқлик билан ювиш тавсия этилади. Давомли (12 соатдан ортиқ) жарроҳлик операциялари вақтида препаратнинг биринчи дозаси юборилгандан сўнг 12 соатдан кейин цефепим айнан шундай дозада такроран юборилиб, кейинчалик метронидазол юборилади. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда цефепимнинг дозасига препаратни буйраклар орқали секинлашган чиқарилиш тезлигини компенсация қилиш учун тузатиш киритиш керак. Буйрак функциясини енгилдан ўртача оғирлик даражасигача бузилиши бўлган пациентларда цефепимнинг тавсия этиладиган бошланғич дозаси, буйрак функцияси нормал бўлган пациентлардаги каби бўлиши керак. Буйрак функциясини бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентлар учун тавсия этиладиган тутиб турувчи дозалар қуйидаги жадвалда келтирилган: Креатинин клиренси (мл/мин) Тавсия этилган тутиб турувчи дозалари >50 Одатдаги дозаси, дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди 2 г дан ҳар 8 соатда 2 г дан ҳар 12 соатда 1 г дан ҳар 12 соатда 0,5 г дан ҳар 12 соатда 30-50 2 г дан ҳар 12 соатда 2 г дан ҳар 24 соатда 1 г дан ҳар 24 соатда 0,5 г дан ҳар 24 соатда 11-29 2 г дан ҳар 24 соатда 1 г дан ҳар 24 соатда 0,5 г дан ҳар 24 соатда 0,5 г дан ҳар 24 соатда ≤10 1 г дан ҳар 24 соатда 0,5 г дан ҳар 24 соатда 0,25 г дан ҳар 24 соатда 0,25 г дан ҳар 24 соатда Гемодиализ* 0,5 г дан ҳар 24 соатда 0,5 г дан ҳар 24 соатда 0,5 г дан ҳар 24 соатда 0,5 г дан ҳар 24 соатда * Гемодиализдаги пациентларда фармакокинетик тадқиқотларнинг маълумотларига кўра, препаратнинг дозасини камайтириш мумкин. Гемодиализ муолааси ўтказиладиган пациентларда, препаратнинг бошланғич дозаси даволашнинг дастлабки кунида 1 г ни ташкил этади, кейинчалик самарани тутиб турувчи суткалик доза, фебрил нейтропениядан ташқари барча инфекцияларда 0,5 г ни ташкил этади, фебрил нейтропенияда самарани тутиб турувчи суткалик доза 1 г ни ташкил этади. Гемодиализ кунида препарат диализ муолажаси тугаганидан сўнг юборилади. Имкон борича препаратнинг эритмасини ҳар куни айнан бир вақтда юбориш керак. Агар мувозанат ҳолатида қон зардобида фақат креатининнинг концентрацияси маълум бўлса, креатинин клиренси (СLcr) ни қуйидаги Кокрофт-Голт формуласи бўйича ҳисоблаш мумкин: тана вазни (кг) х [140 – ёши (йиллар)] Эркаклар: 72 × зардоб креатинини (мг/дл) СLcr (мл/мин) = Аёллар: СLcr (мл/мин) = СLcr (эркаклардаги) × 0,85 Диализдаги пациентлар 3 соат давомидаги гемодиализда организмдан препаратнинг юборилган дозасини тахминан 689% чиқарилади. Доимий амбулатор перитонеал диализда препаратни буйрак функцияси нормал бўлган пациентлар учун тавсия этилган дозаларда, масалан, инфекциянинг оғирлик даражасига қараб, 0,5 г, 1 г ёки 2 г дозаларда, юборишлар ўртасида 48 соатлик оралиқ билан қўллаш мумкин. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар Дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Буйрак функцияси нормал бўлган болалар (2 ойлик ва ундан катта) Пневмония, сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари, тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари Тана вазни ≤40 кг бўлган болалар учун тавсия этиладиган одатдаги доза 50 мг/кг дан ҳар 12 соатда 10 кун давомида қўллашдан иборат. Янада оғирроқ инфекцияларда юборишлар ўртасидаги оралиқ 8 соатгача қисқартирилиши мумкин. Сепсис, бактериал менингит ва фебрил нейтропенияни эмпирик даволаш Тана вазни ≤40 кг бўлган болалар учун тавсия этиладиган одатдаги доза 50 мг/кг дан ҳар 8 соатда 7-10 кун давомида қўллашдан иборат. 2 ойликкача бўлган болаларда цефепимни қўллаш тажрибаси чекланган. Цефепимни 50 мг/кг дозада клиник қўллаш тажрибасига қарамай, 2 ойликдан ошган болаларда қўллаш натижасида олинган фармакокинетик тадқиқотларнинг маълумотлари, 1-2 ойликдаги болаларда цефепимни 30 мг/кг дан ҳар 12 ёки 8 соатда қўллаш мумкинлигини кўрсатади. Препаратнинг 2 ойликдан ошган пациентлар учун 50 мг/кг дозаси ва 1-2 ойликдаги пациентлар учун 30 мг/кг дозаси катталар учун мўлжалланган 2 г доза билан қиёслаб бўладиган даражададир. Препарат қўлланганида ушбу ёш гуруҳидаги пациентлар синчков кузатувда бўлишлари керак. Тана вазни ˃40 кг бўлган болалар учун препаратни дозалаш тартиби катталардагига ўхшашдир. Болалар учун дозаси катталар учун тавсия этилган максимал дозадан (2 г дан ҳар 8 соатда) ошмаслиги керак. Болаларда цефепимни мушак ичига юбориш тажрибаси чекланган. Буйрак функциясини бузилиши бўлган болалар Цефепим асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, буйрак функциясини бузилиши бўлган болаларда, буйрак функциясини бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентлар учун тавсия этилган тутиб турувчи дозаларига мувофиқ равишда препаратнинг дозасини камайтириб ва/ёки юборишлар ўртасидаги оралиқни узайтириб, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Қон зардобидаги креатининнинг маълум концентрациясига қараб креатинин клиренси қуйидаги формула бўйича ҳисобланади: 0,55 х бўйи (см) зардоб креатинини (мг/100 мл) СLcr (мл/мин/1,73 м2) = 0,52 х рост (см) ёки – 3,6 зардоб креатинини (мг/100 мл) СLcr (мл/мин/1,73 м2) = Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини пасайиш эҳтимоли юқори бўлганлиги туфайли, препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш ва буйрак функциясини мониторинигини ўтказиш керак. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш тавсия этилади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Антикоагулянтлар, тромболитиклар ва антиагрегантлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетишини кучайиши кузатилиши мумкин. Пробенецид цефепимни буйраклар орқали чиқарилишини секинлаштириб, унинг таъсирини кучайтиради ва узайтиради. Алкоголь билан бирга қабул қилинганида цефепим кўнгил айниши ва қусиш билан кечувчи “антабус, дисульфирамсимон” реакцияни чақириши мумкин. Препаратни қўлланиши сийдикда глюкозани аниқлашда сохта мусбат натижаларга олиб келиши мумкин. Шу боисдан сийдикда глюкозани аниқлаш учун глюкозаоксидаза ёрдамида ўтказиладиган ферментли синамалардан фойдаланиш тавсия этилади. Бактериостатик антибактериал препаратлар билан бирга қўллаш β-лактам антибиотикларнинг самаралорлигини пасайтириши мумкин.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Цефепимга ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига, ёки бошқа цефалоспоринларга ёки β-лактам антибиотикларга (масалан, пенициллинлар, монбактамлар ва карбапенемларга) юқори сезувчанликда препаратни қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Тайёрланган эритма 15°С-25°С ҳароратда 24 соат давомида ёки 2°С-8°С хароратда 7 кун давомида барқарор ҳисобланади. Яроқлилик муддати Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин

  • Maxsus shartlar

    Ўта юқори сезувчанлик реакциялари Бошқа β-лактам антибиотиклар қўлланганида бўлгани каби, оғир даражадаги юқори сезувчанлик реакциялар, жумладан ўлим билан якунланган ҳолатлар ривожланганлиги хақида хабарлар тушган. Препарат билан даволашни бошлашдан олдин анамнезида цефепимга, β-лактамларга ёки бошқа дори воситаларига юқори сезувчанлик реакциялари кузатилиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида пациентлар яхшилаб текширилиши керак. Анамнезида астма билан хасталанган ёки аллергияга мойиллиги бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Даволанишни бошланишида пациент синчков кузатув остида бўлиши керак. Цефепимга аллергик реакция ривожланганида препаратни қўллашни зудлик билан тўхтатиш ва мувофиқ даволашни буюриш керак. Оғир юқори сезувчанлик реакцияларида адреналин қўллаш ва қўшимча тутиб турувчи даволашни ўтказиш талаб этилиши мумкин. Цефепимнинг антибактериал фаоллиги Препаратни қўллашни бошлашдан аввал қўзғатувчини идентификация қилиш ва цефепимга сезувчанлигини аниқлаш керак. Буйрак функциясини бузилиши Буйрак функциясини бузилиши (креатинин клиренси минутига ≤ 50 мл ташкил этади) бўлган ёки буйрак функциясини бузилишига олиб келувчи бошқа ҳолатлари бўлган пациентларда, буйраклар орқали препаратни пасайган чиқарилиш тезлигини компенсация қилиш учун, препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Буйрак функциясини бузилишлари ёки буйрак функциясига таъсир этувчи бошқа омиллари бўлган пациентларда препарат одатдаги дозалаш тартибида қўлланганида цефепимнинг даражаси юқори бўлиши ва узоқ муддат сақланиб туриши мумкинлиги туфайли, самарани тутиб турувчи доза камайтирилиши керак. Оптимал дозалаш тартибини аниқлашда буйрак функциясини бузилиш даражаси, инфекцияни оғирлиги ва инфекцияни чақирган микроорганизмларнинг сезувчанлигини инобатга олиш керак. Цефепимни постмаркетинг қўллаш тажрибаси жараёнида қуйидаги оғир нохуш реакциялар: қайтувчан энцефалопатия (онгни бузилиши, жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ступор ва кома), миоклония, тиришишлар (жумладан ноконвульсив тутқаноқ статуси) ва/ёки буйрак етишмовчилиги кузатилган. Кўпчилик ҳолатлар буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда цефепим тавсия этилган дозалардан юқори дозаларда қўлланганида кузатилган. Умуман олганда, нейротоксик симптомлар қайтувчан бўлган ва цефепимни қўллаш тўхтатилганидан сўнг ва/ёки гемодиализдан сўнг ўтиб кетган. Айрим ҳолатларда ўлим билан якунланган ҳолатлар хақида хабарлар берилган. Clostridium difficile билан ассоциацияланган диарея Кенг таъсир доирасига эга бўлган деярли барча антибактериал препаратлар, жумладан цефепим, Clostridium difficile билан ассоциацияланган диареяни (CDAD) чақириши мумкин, бу ҳолат енгил даражадаги диареядан ўлим билан якунланадиган колитгача бўлиши мумкин. Шундай қилиб, антибактериал воситалар қўлланганидан кейин юзага келувчи диарея бўлган пациентларда ушбу ташхисни инобатга олиш муҳим. CDAD ривожланишини аниқлаш мақсадида пациентларни яхшилаб кузатиш керак, чунки уни ривожланиш ҳолатлари антибактериал даволаш ўтказилганидан сўнг икки ойдан кейин кузатилган. CDADга шубҳа қилинганида ёки тасдиқланганида Clostridium difficile ни бостириш учун буюрилган антибиотиклардан ташқари бошқа антибиотикларни қўллашни тўхтатиш керак. Суперинфекция Препаратни қўллаш сезувчан бўлмаган микроорганизмларни ўсишига олиб келиши мумкин. Суперинфекция ривожланганида мувофиқ чораларни кўриш керак. Аминогликозидлар ёки кучли таъсир этувчи диуретиклар каби потенциал нефротоксик самараларга эга бўлган препаратлар Роксипим билан бир вақтда қўлланганида буйрак функциясини яхшилаб назорат қилиш керак. Кекса ёшдаги пациентлар 6400 нафардан ортиқ катта ёшдаги пациентлар (65 ёшдан ошган пациентлар 35% ва 75 ёш ва ундан ошган пациентлар 16%) иштирок этган клиник тадқиқотлар вақтида препарат катталар учун тавсия этилган одатдаги дозада қўлланганида цефепимнинг клиник самарадорлиги ва ҳавфсизлиги, кексалик ва қарилик ёшида бўлмаган, буйрак функцияси нормал бўлган катта ёшдаги пациентлардаги кўрсаткичлар билан қиёслаб бўладиган даражада бўлган. Ёшроқ субъектларга нисбатан ярим чиқарилиш даврини бироз узайиши ва буйрак клиренсини пасайиши кузатилган. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш тавсия этилади. Цефепим, асосан буйраклар орқали чиқарилганлиги туфайли, буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда токсик реакцияларни ривожланишини ошиш ҳавфи мавжуд. Кекса ёшдаги пациентларда буйрак функциясини пасайиш эҳтимоли юқори бўлганлиги туфайли, препаратнинг дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш ва буйрак функциясини мониторингини ўтказиш керак. Қайтувчан энцефалопатия (онгни бузилиши, жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ступор ва кома), миоклония, тиришишлар (жумладан ноконвульсив тутқаноқ статуси) ва/ёки буйрак етишмовчилиги каби, оғир нохуш реакциялар буйрак етишмовчилиги бўлган кекса ёшдаги пациентларда цефепим одатдаги дозаларда қўлланганида кузатилган. Лаборатор текширув натижаларига таъсири Цефепим суткада икки марта юборилган пациентларда Кумбс синамасини гемолизсиз кечувчи сохта мусбат натижалари кузатилган. Бошқа цефалоспоринлар қўлланганида бўлгани каби, препарат билан даволаниш вақтида мисни кимёвий қайтарилишига асосланган усуллар ёрдамида (Бенедик эритмаси, Фелинг эритмаси ёки “Клинитест” таблеткалари ёрдамида) ўтказилган глюкозурик синамаларнинг сохта мусбат натижалари кузатилиши мумкин. Шу сабабли, сийдикда глюкозани аниқлаш учун глюкозоксидаза ёрдамида ферментли синамалардан фойдаланиш тавсия этилади. Фертиллик, ҳомиладорликда ва лактация вақтида қўлланилиши Фертиллик Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда фертилликни ёмонлашиши кузатилмаган. Одамнинг фертиллигига цефепимни таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Одам учун потенциал ҳавфи номаълум. Ҳомиладорлик Ҳомиладор аёлларда адекват ва яхши назоратли тадқиқотлар ўтказилмаган. Сичқонлар, каламушлар ва қуёнларда ўтказилган репродуктив тадқиқотларда ҳомилани ривожланишига бевосита ёки билвосита таъсири аниқланмаган. Фертиликка ва ҳомилани ривожланишига, туғруққа ва постнатал ривожланишга цефепимнинг таъсирини ўрганиш юзасидан клиник олди тадқиқотлари етарли эмас. Шунинг учун ҳомиладорликда препаратни жуда зарур бўлган ҳолатлардагина, терапевтик фойда потенциал ҳавфдан устун бўлганида қўллаш тавсия этилади. Лактация Цефепим кўкрак сутига аҳамиятсиз миқдорларда ажралиб чиқади. Эмизиш вақтида препаратни эҳтиёткорлик билан, она учун потенциал фойда, бола учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш керак. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш юзасидан тадқиқотлар ўтказилмаган. Бироқ цефепим қўлланганида автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилувчи нохуш реакциялар (онгнинг ҳолатини ўзгариши, бош айланиши, онгни чалкашиши ёки галлюцинация кабилар) ривожланиши мумкин.

  • Nojo'ya samaralari

    Бошқа цефалоспоринлар қўлланганида қуйидаги нохуш реакциялар: Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, токсик эпидермал некролиз, токсик нейропатия, апластик анемия, гемолитик анемия, геморрагия ва сийдикда глюкозанинг даражасини аниқлаш натижаларини сохта мусбат бўлиши хақида хабарлар тушган. Клиник тадқиқотлар Цефепим ёрдамида ўтказилган клиник тадқиқотларда (n = 5598) энг кенг тарқалган нохуш реакциялар меъда-ичак йўллари томонидан кузатилган нохуш реакциялар ва ўта юқори сезувчанлик реакциялари бўлган. Учраш тезлиги: <0,05% Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: анафилаксия. Марказий нерв тизими томонидан: тиришишлар. Учраш тезлиги: 0,05-0,1% Меъда-ичак йўллари томонидан: абдоминал оғриқлар, қабзият, кандидоз. Марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, парестезиялар, таъм билишни бузилиши. Бошқа реакциялар: вазодилатация, ҳансираш, гениталийни қичишиши, эт увишиши, вена ичига юборилганида инъекция жойида яллиғланиш (0,1%). Учраш тезлиги: >0,1-1% Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: қичишиш, эшакеми. Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидози, колит (жумладан сохта мембраноз колит). Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи. Бошқа реакциялар: иситма, вагинит, эритема. Учраш тезлиги: >1% Ўта юқори сезувчанлик реакциялари: тошма (1,8%). Меъда-ичак йўллари томонидан: диарея (1,2%). Бошқа реакциялар: вена ичига юборилганида юборилган жойдаги реакциялар (5,2%), шу жумладан флебит (2,9%), мушак ичига инъекция қилинган жойда яллиғланиш ва оғриқ (2,6%). Постмаркетинг қўллаш тажрибаси Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Ҳар бир гуруҳида нохуш реакциялар уларнинг жиддийлик даражаси камайиш тартибида келтирилган. Инфекцион ва паразитар касалликлар: тез-тез эмас – оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати кандидози, вагинал инфекциялар; кам ҳолларда – кандидоз. Қон ва лимфа тизимлари томонидан: тез-тез – анемия, эозинофилия; тез-тез эмас – тромбоцитопения, лейкопения, нейтропения; учраш тезлиги номаълум – апластик анемия, гемолитик анемия, агранулоцитоз. Иммун тизими томонидан: кам ҳолларда – анафилактик реакция, ангионевротик шиш; учраш тезлиги номаълум – анафилактик шок. Руҳиятни бузилишлари: учраш тезлиги номаълум – онгни чалкашиши, галлюцинациялар. Нерв тизими томонидан: тез-тез эмас – бош оғриғи; кам ҳолларда – тиришишлар, парестезия, дисгевзия, бош айланиши; учраш тезлиги номаълум – кома, ступор, энцефалопатия, онгни ўзгарувчан ҳолати, миоклонус. Қон-томирлари томонидан: тез-тез – юборилган жойда флебит; кам ҳолларда – вазодилатация; учраш тезлиги номаълум – геморрагия. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан: кам ҳолларда – диспноэ. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – диарея; тез-тез эмас – сохта мембраноз колит, колит, кўнгил айниши, қусиш; кам ҳолларда – қоринда оғриқ, қабзият; учраш тезлиги номаълум – меъда-ичак бузилишлари. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез – тошма; тез-тез эмас – эритема, эшакеми, қичишиш; учраш тезлиги номаълум – токсик эпидермал некролиз*, Стивенс-Джонсон синдроми*, кўп шаклли эритема*. Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан: учраш тезлиги номаълум – буйрак функциясини бузилиши, токсик нефропатия*. Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан: учраш тезлиги номаълум – гениталий соҳасида қичишиш. Умумий бузилишлар ва юборилган соҳадаги бузилишлар: тез-тез – инфузия соҳасидаги реакциялар, юборилган соҳада оғриқ, юборилган жойда яллиғланиш; тез-тез эмас – пирексия, инфузия соҳасида яллиғланиш; кам ҳолларда – эт увишиши. Лаборатор ва инструментал текширувларнинг натижаларига таъсири: жуда тез-тез –Кумбс синамасини ижобий натижаси; тез-тез – аланинаминотрансфераза, аспартатаминотрансфераза, ишқорий фосфатазанинг даражаларини ошиши, қонда билирубиннинг концентрациясини ошиши, протромбин вақтини узайиши, қисман тромбопластин вақтини узайиши; тез-тез эмас – қонда мочевина, креатининнинг даражасини ошиши; учраш тезлиги номаълум – сийдикда глюкозанинг даражасини аниқлашни сохта мусбат натижаси*. *Одатда цефалоспоринлар гуруҳининг бошқа бирикмаларига тааллуқли нохуш реакциялар. Болалар Янги туғилган чақалоқлар ва болаларда цефепимнинг ҳавфсизлик профили катталардаги ҳавфсизлик профилига ўхшаш. Клиник тадқиқотларда хабар берилган энг кенг тарқалган нохуш реакция тошма бўлган. Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.

  • Farmakokinetikasi

    Роксипим препаратининг фаол моддаси цефепим мушак ичига ёки вена ичига юбориш учун мўлжалланган кенг таъсир доирасига эга бўлган тўртинчи авлод цефалоспоринлар гуруҳига мансуб антибиотик ҳисобланади. Таъсир механизми Цефепим, ҳужайра девори синтезини ингибиция қилиб, бактерицид таъсир кўрсатади. Цефепим турли граммусбат ва грамманфий бактерияларга нисбатан фаол, жумладан аминогликозидлар ёки цефалоспоринларнинг учинчи авлодига резистент бўлган кўпгина штампларига нисбатан фаол. Фармакодинамик самаралари Цефепим кўпчилик β-лактамазаларнинг гидролизига чидамлилиги юқори, хромосома генлари томонидан кодланадиган β-лактамазаларга нисбатан яқинлиги паст, ва грамманфий бактерияларнинг ҳужайраларига тезда ўтади. Бактерия ҳужайраларини ичида цефепимнинг молекуляр нишонлари бўлиб пенициллинни боғловчи оқсиллари (РВР) ҳисобланадилар. Escherichia coli ва Enterobacter cloacae ёрдамида ўтказилган тадқиқотларда цефепим PBP3, PBP2, PBP1a ва PBP1b оқсилларга нисбатан яқинлиги энг юқори бўлган. PBP2 билан боғланиши бошқа парентерал цефалоспоринларга нисбатан янада юқори даражадаги аффинлик билан амалга ошган, бу цефепимнинг антибактериал фаоллигини ошириши мумкин. Цефепимни PBP1a ва PBP1b оқсилларига нисбатан ўртача яқинлиги ҳам унинг умумий антибактериал фаоллигига сабабчи бўлиши мумкин. Роксипим микроорганизмларнинг кенг доирасига нисбатан фаол. Цефепим учун минимал бактерицид концентрацияни минимал ингибиция қилувчи концентрациясига нисбати (MBC/MIC) барча ўрганилган граммусбат ва грамманфий микроорганизмларнинг 80% дан ортиқ изолятлари учун ≤2 ни ташкил этади. In vitro шароитида Pseudomonas aeruginosa изолятларидан ўтказилган тадқиқотларда цефепимни аминогликозидлар билан синергик таъсири аниқланган. Бактерияларнинг айрим штаммлари резистентлигини тарқалганлиги географик ва вақтга қараб ўзгариб туриши мумкин. Шунинг учун даволашни бошлашдан олдин конкрет ҳудуд учун микроорганизмларнинг резистентлиги хақидаги маълумотни инобатга олиш керак. Препарат қуйидаги микроорганизмларга нисбатан фаол: - аэроб граммусбат микроорганизмлар: Staphylococcus aureus (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Staphylococcus epidermidis (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), стафилококкларнинг бошқа штаммлари, жумладан Staphylococcus hominis, Staphylococcus saprophyticus; Streptococcus pyogenes (А гуруҳи стрептококклари), Streptococcus agalactiae (В гуруҳи стрептококклари), Streptococcus pneumoniae (жумладан пенициллинга резистентлиги ўртача бўлган штаммлари – MIC 0,1-1 мкг/мл ташкил этади), бошқа β-гемолитик стрептококклар (С, G, F гуруҳлари), Streptococcus bovis (D гуруҳи), Viridans гуруҳи стрептококклари. Изоҳ: энтерококкларнинг кўпчилик штаммлари, масалан, Enterococcus faecalis, ва метициллинга резистент стафилококклар, кўпгина цефалоспорин антибиотиклар, жумладан цефепимга ҳам резистентдир. - аэроб грамманфий микроорганизмлар: Acinetobacter calcoaceticus (anitratus, lwoffii кичик турлари), Aeromonas hydrophila, Capnocytophaga sp., Citrobacter sp. (жумладан Citrobacter diversus, Citrobacter freundii), Campylobacter jejuni, Enterobacter sp. (жумладан Enterobacter cloacae, Enterobacter aerogenes, Enterobacter sakazakii), Escherichia coli, Gardnerella vaginalis, Haemophilus ducreyi, Haemophilus influenzae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Haemophilus parainfluenzae, Hafnia alvei, Klebsiella sp. (жумладан Klebsiella pneumoniae, Klebsiella oxytoca, Klebsiella ozaenae), Legionella sp., Morganella morganii, Moraxella catarrhalis (Branhamella catarrhalis, жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари); Neisseria gonorrhoeae (жумладан β-лактамаза ишлаб чиқарувчи штаммлари), Neisseria meningitidis, Pantoea agglomerans (илгари Enterobacter agglomerans сифатида маълум бўлган), Proteus sp. (жумладан Proteus mirabilis, Proteus vulgaris), Providencia sp. (жумладан Providencia rettgeri, Providencia stuartii), Pseudomonas sp. (жумладан Pseudomonas aeruginosa, Pseudomonas putida, Pseudomonas stutzeri), Salmonella sp., Serratia sp. (жумладан Serratia marcescens, Serratia liquefaciens), Shigella sp., Yersinia enterocolitica. Изоҳ: цефепим Stenotrophomonas maltophilia (илгари Xanthomonas maltophilia (Pseudomonas maltophilia) сифатида маълум бўлган) нинг кўпгина штаммларини нисбатан фаол эмас. - анаэроб микроорганизмлар: Bacteroides sp., Clostridium perfringens, Fusobacterium sp., Mobiluncus sp., Peptostreptococcus sp., Prevotella melaninogenica (илгари Bacteroides melaninogenicus сифатида маълум бўлган), Veillonella sp. Изоҳ: цефепим Bacteroides fragilis ва Clostridium difficile нисбатан фаол эмас.

  • Farmakodinamikasi

    Катталар Тақсимланиши Катта ёшдаги соғлом эркакларга цефепим 0,5 г, 1 г ва 2 г дозаларда вена ичига 30 минут давомида ва мушак ичига бир марта юборилганидан сўнг турли муддатларда цефепимнинг қон плазмасидаги ўртача концентрацияси қуйидаги жадвалда келтирилган. Катта ёшдаги эркакларнинг қон плазмасида цефепимнинг ўртача концентрацияси (мг/мл) Цефепимнинг дозаси 0,5 соат 1 соат 2 соат 4 соат 8 соат 12 соат Вена ичига юборилганида 0,5 г 38,2 21,6 11,6 5,0 1,4 0,2 1 г 78,7 44,5 24,3 10,5 2,4 0,6 2 г 163,1 85,8 44,8 19,2 3,9 1,1 Мушак ичига юборилганида 0,5 г 8,2 12,5 12,0 6,9 1,9 0,7 1 г 14,8 25,9 26,3 16,0 4,5 1,4 2 г 36,1 49,9 51,3 31,5 8,7 2,3 Сўрилиши Цефепим мушак ичига юборилганидан сўнг бутунлай сўрилади. Турли тўқималар ва суюқликларда цефепимнинг терапевтик концентрациялари қуйидаги жадвалда кўрсатилган. Организмнинг турли суюқликларида (мкг/мл) ва катта ёшдаги соғлом эркакларнинг тўқималарида (мкг/г) цефепимнинг ўртача концентрациялари Тана ва тўқима суюқликлари Дозаси (в/и) Дозалашдан кейин синамаларни ўртача йиғиб олиш вақти (соатлар) Ўртача концентрацияси Сийдик 0,5 г 1 г 2 г 0-4 0-4 0-4 292 926 3120 Сафро 2 г 9,4 17,8 Перитонеал суюқлик 2 г 4,4 18,3 Пўрсилдоқ суюқлиги 2 г 1,5 81,4 Бронхларнинг шиллиқ қавати 2 г 4,8 24,1 Балғам 2 г 4,0 7,4 Простата 2 г 1,0 31,5 Аппендикс 2 г 5,7 5,2 Ўт пуфаги 2 г 8,9 11,9 Метаболизми/чиқарилиши Цефепим метаболизмга учраб N-метилпирролидин ҳосил қилади, у тезда N-метилпирролидин оксидига айланади. Сийдикда ўзгармаган цефепимнинг юборилган дозасини тахминан 85%, N-метилпирролидиннинг 1% дан камроқ қисми, 6,8% N-оксиди ва 2,5% цефепим эпимери аниқланади. Цефепимни қон зардоби оқсиллари билан боғланиш даражаси ўртача 16,4% ни ташкил этади ва қон зардобидаги препаратнинг концентрациясига боғлиқ эмас. 250 мг дан 2 г гача бўлган дозалари юборилганидан сўнг цефепимни организмдан ярим чиқарилиш даври (T1/2) ўртача тахминан 2 соатни ташкил этади. Цефепимни 2 г гача бўлган дозаларда 8 соатлик интервал билан 9 кун давомида юборилган соғлом кўнгиллиларда организмда цефепимни тўпланиши кузатилмаган. Ўртача умумий клиренси минутига 120 мл ни ташкил этади. Цефепим бутунлай буйраклар орқали, асосан калавалар фильтрацияси йўли билан чиқарилади (ўртача буйрак клиренси минутига 110 мл ни ташкил этади). Пациентларнинг алоҳида гуруҳларида препаратнинг фармакокинетикаси Муковисцидоз билан хасталанган пациентлар Клиник аҳамиятли яхшиланиш муковисцидоз билан хасталанган, цефепим юборилган пациентларда, ўпканинг ўткир касалликларида (n=24, ўртача ёши 15 ёш, ёш оралиғи 5-47 ёш) кузатилган. Антибиотиклар билан даволаниш бундай пациентларда бактериологик эрадикацияга олиб келмаслиги мумкин. Муковисцидоз билан хасталанган пациентларда цефепимнинг фармакокинетикасида клиник аҳамиятли ўзгаришлар кузатилмаган. Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентлар Турли даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда организмдан T1/2 узаяди, бунда умумий клиренси ва креатинин клиренси ўртасида пропорционал боғлиқлик кузатилади. Буйрак функцияси бузилганида дозага тузатиш киритиш талаб этилади. Буйрак функциясини, диализ муолажасини ўтказиш талаб этилган, оғир даражадаги бузилишлари бўлган пациентларда ўртача ярим чиқарилиш даври гемодиализда 13 соатни ва доимий перитонеал диализда 19 соатни ташкил этади. Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентлар Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда 1 г цефепим бир марта юборилганидан сўнг унинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Ушбу пациентлар гуруҳида препаратнинг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмайди. Кекса ёшдаги пациентлар 1 г цефепим 65 ёшдан ошган соғлом кўнгиллиларга вена ичига бир марта юборилганидан сўнг “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдонини (AUC) соғлом субъектларга нисбатан ошиши ва буйрак клиренсини камайиши кузатилган. Буйрак функциясини бузилиши бўлган кекса ёшдаги пациентларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш тавсия этилади. Болалар Цефепимнинг фармакокинетикаси 2,1 ойликдан 11,2 ёшгача бўлган болаларда, вена ичига ёки мушак ичига тана вазнига 50 мг/кг дозада бир марта ва кўп марта юборилганидан сўнг, шунингдек цефепим такроран юборилганидан сўнг (ҳар 8 ёки 12 соатдан камида 48 соат давомида) ўрганилган. Препарат вена ичига бир марта юборилганидан сўнг умумий клиренсини ўртача қиймати ва тақсимланиш ҳажми мувофиқ равишда 3,3 мл/мин/кг ва 0,3 л/кг ни ташкил этган. Организмдан ярим чиқарилиш даври ўртача 1,7 соатни ташкил этган. Цефепимни ўзгармаган олда буйраклар орқали чиқарилиши юборилган дозанинг ўртача 60,4% ни, буйрак клиренси эса – 2,0 мл/мин/кг ни ташкил этган. Препарат вена ичига кўп марта юборилганидан сўнг мувозанат ҳолатида цефепимнинг қон плазмасидаги концентрацияси, бироз кумуляциясидан ташқари, бир марта юборилгандан кейинги кўрсаткичлардан фарқланмаган. Гўдаклар ва болалардаги бошқа фармакокинетик кўрсаткичлари бир марта юборилганда ҳам, кўп марта юборилганда ҳам, шунингдек турли дозалаш тартибларида (8 ёки 12 соат) юборилганда ҳам фарқланмаган. Пациентларнинг ёши ва жинси цефепимнинг фармакокинетикасига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Мушак ичига юборилганидан сўнг мувозанат ҳолатида цефепимнинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси ўртача 68 мкг/мл ни ташкил этган ва ўртача 0,75 соатдан кейин эришилган. Мушак ичига юборилганидан сўнг 8 соатдан кейин цефепимнинг қон плазмасидаги минимал концентрацияси мувозанат ҳолатида ўртача 6 мкг/мл ни ташкил этган. Цефепим мушак ичига инъекция қилинганидан сўнг унинг биокираолишлиги ўртача 82% ни ташкил этган. Гўдаклар ва болаларда цефепимнинг орқа мия суюқлиги (ОМС) ва қон плазмасидаги концентрацияси (± стандарт силжиши) ва ОМС/қон плазмасидаги концентрациялари нисбатан қуйидаги жадвалда келтирилган*. Юборилгандан кейинги вақт, соатлар N Плазмадаги концентрацияси, мкг/мл ОМС даги концентрацияси, мкг/мл ОМС/қон плазмасидаги концентрациялари нисбати 0,5 7 67,1 (51,2) 5,7 (7,3) 0,12 (0,14) 1 4 44,1 (7,8) 4,3 (1,5) 0,10 (0,04) 2 5 23,9 (12,9) 3,6 (2,0) 0,17 (0,09) 4 5 11,7 (15,7) 4,2 (1,1) 0,87 (0,56) 8 5 4,9 (5,9) 3,3 (2,8) 1,02 (0,64) * Пациентларнинг ёши 3,1 ойликдан 12 ёшгача оралиқда бўлган, бунда стандарт силжиш 2,6 (3,0) йил бўлган. Марказий нерв тизимини инфекция билан зазрарланишига шубҳа қилинган пациентларда цефепимнинг дозаси вена ичига 5-20 минута давомида ҳар 8 соатда юборилганида тана вазнига 50 мг/кг ни ташкил этган. Қон плазмаси ва ОМС даги концентрацияси цефепимни 2-чи ёки 3-чи кунлари юбориш якунида аниқланган.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Дозаси ошириб юборилганида, тавсия этилган дозалардан аҳамиятли даражада оширилганида, айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, цефепимни организмдан чиқариш учун гемодиализ ўтказилади. Перитонеал диализ самарасиз. Дозани бехосдан ошириб ошириб юборилиши буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда цефепимнинг юқори дозалари қўлланганида кузатилган. Дозани ошириб юборилиш симптомлари: энцефалопия (онгни бузилиши, жумладан онгни чалкашиши, галлюцинациялар, ступор, кома), миоклония, тиришишлар.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?