ARGINDA eritma 250 ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Gepatoprotektorlar, fosfolipidlar
Страна производитель:
Buyuk Britaniya
Активное вещество:
Sorbitol, Larginin gidroxlorid
Производитель:
Infomed Fluids S.R.L.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
А05ВА
Инструкция ARGINDA eritma 250 ml
Dori shakli
250 мл дан препарат шиша флаконларда. 1 флакондан картондан ўрамга давлат ва рус тилларида тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга флаконни осиб қўйиш қурилмаси билан мажмуада жойланади.
Dozirovkasi
Инфузия учун эритма дозаси аргинин бўйича аниқланади. Ўсиш танқислиги бўлган болаларда парентерал озиқланишга қўшимча сифатида қўллашда, максимал тавсия этиладиган суткалик доза суткада кг га 500 мг L-аргинин гидрохлоридни ташкил қилади. Оғир метаболик алкалозда инфузия учун аргинин-сорбит эритмаси дозаси плазмада бикарбонат концентрациясига мувофиқ ҳисобланади. Тавсия этиладиган доза 30 минут давомида вена ичига юбориладиган 10 г L-аргинин гидрохлоридни ташкил қилади. Оғир гипераммонемияларда ёки жигар энцефалопатияда юклама доза сифатида 4 соат давомида тана вазнига кг га 200-800 мг L-аргинин гидрохлорид юбориб, кейинчалик кунига кг га 200-800 мг L-аргинин гидрохлоридни узлуксиз инфузия кўринишида юбориш керак бўлади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аргинда қўлланилганда жигар етишмовчилиги фонида, препарат спиронолактон қабул қилаётган ёки аввал қабул қилган пациентларда яққол ифодаланган ва турғун гиперкалиемияни чақириши мумкинлигини инобатга олиш зарур. Олдин қўлланилган калий сақловчи диуретиклар ҳам, қонда калий концентрациясини ошишига олиб келиши мумкин. Аминофиллин билан бир вақтда қўлланилганда қонда инсулин миқдорини ошиши мумкин. Препарат тиопентал билан номутаносиб.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препарат компонентларига юқори сезувчанлик; - метаболик ацидоз; - қоннинг электролит таркибини бузилиши (айниқса гиперхлоремия); - фруктозани ўзлаштираолмаслик; - ўт йўлини обструкциясида қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Оригинал ўрамда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Сақлаш муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Аргинда препаратини жигар етишмовчилигида, анурияда, қонда электролитлар мувозанати бузилганида, жигарни оғир касалликларида эҳтиёткорлик билан буюриш керак бўлади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда, препарат билан инфузияни бошлашдан аввал, диурезни ва қон плазмасида калий даражасини текшириш зарур бўлади, чунки препарат гиперкалиемия ривожланишига ёрдам бериши мумкин. Эндокрин безлар бузилишида препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш зарур, чунки инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини стимуляцияси эҳтимоли мавжуд. Оғизда қуруқлик ҳисси пайдо бўлишида қондаги қанд миқдорини текшириш зарур бўлади. Агар препаратни қабул қилиш фонида астения симптомлари ўсиб бораётган бўлса, даволашни тўхтатиш керак бўлади. Аргинда препарати допинг препаратлари рўйҳатига кирмайди. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш бўйича маълумотлар мавжуд эмас. Агар Аргинда препаратини буюриш зарур бўлса, шифокор фойда/хавф нисбатини олдиндан баҳолаши керак. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Аргинда препарати автомобилни бошқариш ёки механизмлар билан ишларни ўтказиш қобилиятига таъсир қилмайди.
Nojo'ya samaralari
- кўнгил айниши, қусиш, жиғилдон қайнаши, яра (меъдада кислота секрецияси ошиши ҳисобига); - тошма, эшакеми, ангионевротик шиш, юбориш жойидаги бузилишлар (гиперемия, қичишиш, терини оқариб кетиши то акроцианозгача); - бош оғриғи, парестезиялар, артериал босимни пасайиши, юрак ритмини ўзгариши, юрак соҳасидаги оғриқ; - гиперкалемия, лактоацидоз, гиперурикемия; - инсулинга сезувчанликни пасайиши кузатилади.
Farmakokinetikasi
Аргинин портал гипертензия ва жигар энцефалопатиясида асосан гипераммонемияни пасайтириш учун қўлланиладиган аминокислота ҳисобланади. Самара мочевинани ҳосил қилинишини стимуляция қилишга йўналтирилган, яъни у жигар даражасида мочевинани ҳосил қилиш циклида орнитин ўтмишдоши каби таъсир қилади. Сорбитол - кўп атомли спирт бўлиб, у асосан жигарда фруктозагача ёки глюкозагача (анча паст пропорцияда) метаболизмга учрайди ва жигар ҳужайралари учун энергетик субстрати бўлиб ҳисобланади.:
Farmakodinamikasi
Сорбитол фруктозагача, айниқса жигарда, сорбитолдегидрогеназа таъсири остида метаболизмга учрайди. Сорбитни бир қисми бевосита глюкозагача альдозоредуктаза таъсирида метаболизмга учрайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Қузатилмаган.