AKSAFLOKS OD infuziya uchun eritma 100ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Antibiotiklar
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Ornidazol, Ofloksasin
Производитель:
Axa Parenterals Ltd
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
J01M
Инструкция AKSAFLOKS OD infuziya uchun eritma 100ml
Dori shakli
100 мл дан препарат полипропилен контейнерда. 1 полипропилен контейнер картон қутига қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамланган.
Dozirovkasi
Препаратнинг дозаси инфекциянинг тури ва оғирлигига боғлиқ. Катталар учун у кунига 100 мл дан 400 мл гачани ташкил этади. Офлоксацинни 200 мл гача суткалик бир марталик доза сифатида буюриш мумкин (эрталаб қабул қилиш учун). Тавсия қилинган дозалари: Нафас йўлларининг, шунингдек томоқ, қулоқ ва бурун инфекцияларида – суткада 200 мл (оғир ҳолларда суткада 300-400 мл гача) Тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекцияларида – суткада 200 мл Суяклар ва бўғимларнинг инфекцияларида – суткада 200 мл Қорин бўшлиғининг инфекцияларида – суткада 200 мл Бактериал энтеритда – суткада 200 мл Юқори сийдик чиқариш йўллари ва жинсий аъзоларнинг инфекцияларида – суткада 200 мл Қуйи сийдик чиқариш йўлларининг асоратсиз инфекцияларида – суткада 100 мл.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Антацид ёки таркибида темир сақловчи воситалар билан бирга қабул қилинганида, Аксафлокс-ОД нинг самарадорлиги пасаяди, шунинг учун дори воситаси юқорида келтирилган воситаларни қабул қилишдан 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилинади. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) билан бирга қабул қилинганида, тиришишларнинг хавфи ошади. Пробенецид, циметидин, фуросемид ва метотрексат чиқарилишини тормозлаб, токсиклигини ошириши мумкин. Глибенкламиднинг концентрациясини оширади. Гепарин сақловчи эритмада аралаштириш мумкин эмас (преципитация хавфи мавжуд). Аксафлокс-ОД кумарин қатори антикоагулянтларининг самарасини кучайтиради, векуроний бромидининг миорелаксация қилувчи таъсирини узайтиради.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препарат ва унинг компонентларига юқори сезувчанлик; тутқаноқда, анамнезида марказий нерв тизимини шикастланишида (хусусан, бош мия жароҳатидан, инсультдан ёки марказий нерв тизимидаги яллиғланиш жараёнларидан кейинги) қўллаш мумкин эмас. Препаратни болаларга, ўсмирларга, ҳомиладор аёлларга ва эмизикли оналарга буюриш мумкин эмас, чунки Аксафлокс-ОД ни бу гуруҳ беморларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича етарли маълумотлар йўқ.
Maxsus shartlar
Аксафлокс-ОД билан даволаш вақтида фотосенсибилизация хавфининг мавжудлиги сабабли бевосита қуёш нурларининг тушишидан, ультрабинафша нурлари билан нурланишдан (симоб-кварц лампалари, солярий) сақланиш керак. Аксафлокс-ОД амбулатор беморларда пневмонияни даволашда қўлланувчи биринчи қатор дори воситаси ҳисобланмайди (пневмониянинг қўзғатувчиси кўпинча - пневмококк). Ножўя таъсирлари, айниқса нерв тизими томонидан, аллергик реакциялар ривожланганида, дори воситасини бекор қилиш лозим. Аксафлокс-ОД билан даволашда диареянинг кучайиши сохтамембраноз колитнинг белгиси бўлиши мумкин. Бу асоратни ривожланишига шубҳа бўлса, Аксафлокс-ОД қабул қилинишини тезда тўхтатиш ва шошилинч антибактериал даволаниш буюриш керак (ичга - ванкомицин ёки метронидазол). Ичак перистальтикасини камайтирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Буйраклар фаолиятини бузилиши ёки жигарнинг оғир шикастлари (цирроз) бўлган беморларда препаратнинг ўртача суткалик дозасини (200 мл) оширмаслик керак. Аксафлокс-ОД ни узоқ муддат қабул қилганда иккиламчи инфекцияни ривожланиш хавфи мавжуд (препаратга резистент микроорганизмларни ўсиши сабабли). Агар даволаш вақтида иккиламчи инфекциянинг ривожланиш хавфи туғилса, мувофиқ чоралар кўрилиши лозим. Препарат алкоголь билан номутаносиб!
Nojo'ya samaralari
Меъда-ичак тизими томонидан: оғизда металл таъми ва оғизни қуриши, кўнгил айниши, қоринда оғирлик ва оғриқ, иштаҳа йўқолиши, диарея, қусиш; Марказий нерв тизими томонидан: уйқучанлик, бош оғриғи, бош айланиши, тремор, ригидлик, ҳаракат координациясини бузилиши, вақтинчалик ҳушдан кетиш, толиқиш, атаксия, тиришишлар, онгни чалкашиши, сенсор ёки аралаш периферик нейропатия белгилари; Қон яратиш тизими томонидан: жуда кам ҳолларда лейкоцитлар, эритроцитлар ва/ёки қон пластинкалари сонини камайиши кузатилади (лейкопения, агранулоцитоз, анемия, тромбоцитопения, панцитопения); Юрак-қон томир тизими томонидан: гипотензия, тахикардия; Бошқалар: қонда креатинин даражасини ошиши, жигар ферментлари, билирубин фаоллигини ошиши, артралгия, миалгия; Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, фотосенсибилизация, Квинке шиши, кўп шаклли эритема; Бошқа ножўя таъсирлари: гипогликемик дори воситаларини қабул қилаётган қандли диабети бўлган беморларда гипогликемия.
Farmakokinetikasi
Аксафлокс-ОД мажмуавий дори воситасидир. Офлоксацин – фторхинолон гуруҳига мансуб кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита. Бошқа фторхинолонлар каби офлоксациннинг бактерицид таъсири, унинг ДНК-гираза бактериал ферментни блоклаш қобилияти билан боғлиқ. Офлоксацин кенг таъсир доирасига эга: у кўпчилик грамманфий - Escherichia coli, Klebsiella, Proteus, Salmonella, Yersinia, Providencia, Shigella, Enterobacter, Citrobacter, Providentia, Pseudomonas, Hafnia, шунингдек Staphylococcus (метицилинга ва бошқа антибиотикларга чидамли микрофлорани ҳам қўшиб) бактерияларга нисбатан фаол. Шунингдек препаратга Neisseria, Mycoplasma, Chlamydia, Campylobacter, Brucella, Vibrio, Aeromonas, Plesiomonas, Haemophilus influenzae, Versinia лар ҳам сезгир. Препаратга: энтерококклар, стрептококклар (S.pyogenes, S.pneumoniae, S.viridans), Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Acinetobacter, Mycoplasma (M.hominis, M.pneumoniae), туберкулез микобактериялари, шунингдек Мусоbacterium fortuitum, Gardnerella vaginalis, Ureaplasma, Bruccella доимий бўлмаган сезгирликка эга. Анаэроб бактериялар (B. urealiticusдан ташқари), Тrероnеmа раllidum, вируслар, замбуруғлар ва бир ҳужайралилар дори воситасига сезгир эмас. Орнидазол – протозойларга қарши ва антибактериал восита. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis) ларга, шунингдек айрим Bacteroides, Clostridium spp., Fusobacterium spp. каби анаэроб бактерияларга ва анаэроб коккларга нисбатан фаол. Таъсир механизми бўйича орнидазол – нитрогуруҳни тиклаш ва ферридоксинлар гуруҳи оқсилларни нитробирикмалар билан ўзаро таъсирини тезлаштириш қобилиятига эга фермент тизими бўлган микроорганизмларга нисбатан танлаб таъсир қилувчи ДНК-троп препаратдир. Препаратни микроб хужайрасига кирганидан кейин унинг таъсир механизми микроорганизмдаги нитроредуктаза таъсири остида нитрогуруҳини тикланиши ва тикланган нитроимидазолни фаоллиги билан ифодаланади. Тикланиш маҳсулотлари ДНК деградациясини чақириб, у билан комплекс ҳосил қилади, ДНК репликацияси ва транскрипцияси жараёнларини бузади. Бундан ташқари, препарат метаболизмининг маҳсулотлари цитотоксик хусусиятларига эга ва ҳужайра нафаси жараёнларини бузади.
Farmakodinamikasi
Офлоксацин тез ва деярли тўлиқ сўрилади. Препаратнинг биокираолишлиги деярли 100% га етади. Офлоксациннинг қон плазмасидаги максимал концентрацияси 0,5-1 соатдан сўнг аниқланади. Ярим чиқарилиш даври 5-7 соатни ташкил қилади. Препаратнинг тахминан 90% буйраклар орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади, юборилган миқдорининг тахминан 5% метаболизмга учрайди. Орнидазол организмнинг сафро, сўлак, плеврал, перитонеал ва орқа мия суюқлиги (қон плазмасидаги концентрациясидан тахминан 43%), қин секрети, суяк тўқимаси, жигар, эритроцитлар каби кўпчилик тўқималари ва биологик суюқликларида тақсимланади. Плазма оқсиллари билан боғланиши 20% дан камроқни ташкил қилади. Орнидазол йўлдош тўсиғи орқали ўтади, кўкрак сутига чиқарилади. Организмда препаратнинг деярли 30-60% гидроксилизация, оксидланиш ва гликозилизация йўли билан метаболизмга учрайди. Асосий метаболити (2-оксиметронидазол) ҳам протозойларга қарши ва антибактериал таъсирга эга. Орнидазол бир марта юборилганидан кейин асосан сийдик билан (60-80%), қисман – сафро билан ўзгармаган ҳолда ва метаболитлари кўринишида 5 сутка давомида чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: марказий нерв тизими томонидан: бош айланиши, онгни чалкашиши, тиришишлар; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши ва қусиш; шиллиқ қаватларнинг эрозияси. Даволаш: симптоматик. Специфик антидоти йўқ.
Umumiy ma'lumot
AKSAFLOKS OD infuziya uchun eritma 100ml qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA AKSAFLOKS-OD AXAFLOX-OD Preparatning savdo nomi: Aksafloks – OD Ta‘sir etuvchi moddalar (XPN): ofloksasin, ornidazol Dori shakli: infuziya uchun eritma Tarkibi: 100 ml eritma quyidagilarni saqlaydi: faol moddalar: ofloksasin – 200,0 mg; ornidazol – 500,0 mg; yordamchi moddalar: natriya xloridi, natriy gidroksidi, xlorid kislotasi, in‘eksiya uchun suv. Ta‘rifi: tiniq, och sariq eritma. Farmakoterapevtik guruhi: antibakterial sintetik vositalar. ATX Kodi: J01M. Farmakologik xususiyatlari Aksafloks-OD majmuaviy dori vositasidir. Ofloksasin – ftorxinolon guruhiga mansub keng ta‘sir doirasiga ega mikroblarga qarshi vosita. Boshqa ftorxinolonlar kabi ofloksasinning bakterisid ta‘siri, uning DNK-giraza bakterial fermentni bloklash qobiliyati bilan bog‘liq. Ofloksasin keng ta‘sir doirasiga ega: u ko‘pchilik grammanfiy – Escherichia coli, Klebsiella, Proteus, Salmonella, Yersinia, Providencia, Shigella, Enterobacter, Citrobacter, Providentia, Pseudomonas, Hafnia, shuningdek Staphylococcus (metisilinga va boshqa antibiotiklarga chidamli mikroflorani ham qo‘shib) bakteriyalarga nisbatan faol. Shuningdek preparatga Neisseria, Mycoplasma, Chlamydia, Campylobacter, Brucella, Vibrio, Aeromonas, Plesiomonas, Haemophilus influenzae, Versinia lar ham sezgir. Preparatga: enterokokklar, streptokokklar (S.pyogenes, S.pneumoniae, S.viridans), Serratia marcescens, Pseudomonas aeruginosa, Acinetobacter, Mycoplasma (M.hominis, M.pneumoniae), tuberkulez mikobakteriyalari, shuningdek Musobacterium fortuitum, Gardnerella vaginalis, Ureaplasma, Bruccella doimiy bo‘lmagan sezgirlikka ega. Anaerob bakteriyalar (B. urealiticusdan tashqari), Treronema rallidum, viruslar, zamburug‘lar va bir hujayralilar dori vositasiga sezgir emas. Ornidazol – protozoylarga qarshi va antibakterial vosita. Trichomonas vaginalis, Entamoeba histolytica, Giardia lamblia (Giardia intestinalis) larga, shuningdek ayrim Bacteroides, Clostridium spp., Fusobacterium spp. kabi anaerob bakteriyalarga va anaerob kokklarga nisbatan faol. Ta‘sir mexanizmi bo‘yicha ornidazol – nitroguruhni tiklash va ferridoksinlar guruhi oqsillarni nitrobirikmalar bilan o‘zaro ta‘sirini tezlashtirish qobiliyatiga ega ferment tizimi bo‘lgan mikroorganizmlarga nisbatan tanlab ta‘sir qiluvchi DNK-trop preparatdir. Preparatni mikrob xujayrasiga kirganidan keyin uning ta‘sir mexanizmi mikroorganizmdagi nitroreduktaza ta‘siri ostida nitroguruhini tiklanishi va tiklangan nitroimidazolni faolligi bilan ifodalanadi. Tiklanish mahsulotlari DNK degradasiyasini chaqirib, u bilan kompleks hosil qiladi, DNK replikasiyasi va transkripsiyasi jarayonlarini buzadi. Bundan tashqari, preparat metabolizmining mahsulotlari sitotoksik xususiyatlariga ega va hujayra nafasi jarayonlarini buzadi. Farmakokinetikasi Ofloksasin tez va deyarli to‘liq so‘riladi. Preparatning biokiraolishligi deyarli 100% ga yetadi. Ofloksasinning qon plazmasidagi maksimal konsentrasiyasi 0,5-1 soatdan so‘ng aniqlanadi. Yarim chiqarilish davri 5-7 soatni tashkil qiladi. Preparatning taxminan 90% buyraklar orqali o‘zgarmagan holda chiqariladi, yuborilgan miqdorining taxminan 5% metabolizmga uchraydi. Ornidazol organizmning safro, so‘lak, plevral, peritoneal va orqa miya suyuqligi (qon plazmasidagi konsentrasiyasidan taxminan 43%), qin sekreti, suyak to‘qimasi, jigar, eritrositlar kabi ko‘pchilik to‘qimalari va biologik suyuqliklarida taqsimlanadi. Plazma oqsillari bilan bog‘lanishi 20% dan kamroqni tashkil qiladi. Ornidazol yo‘ldosh to‘sig‘i orqali o‘tadi, ko‘krak sutiga chiqariladi. Organizmda preparatning deyarli 30-60% gidroksilizasiya, oksidlanish va glikozilizasiya yo‘li bilan metabolizmga uchraydi. Asosiy metaboliti (2-oksimetronidazol) ham protozoylarga qarshi va antibakterial ta‘sirga ega. Ornidazol bir marta yuborilganidan keyin asosan siydik bilan (60-80%), qisman – safro bilan o‘zgarmagan holda va metabolitlari ko‘rinishida 5 sutka davomida chiqariladi. Qo‘llanilishi Preparatga sezgir qo‘zg‘atuvchilar (mikroorganizm va sodda hayvonlar) chaqirgan aralash infeksiyalarni davolashda: siydik-jinsiy tizimining kasalliklari: o‘tkir va surunkali pielonefrit, prostatit, sistit, epididimit, siydik yo‘llarining asoratli yoki qaytalanuvchi infeksiyalari; penisillinga chidamli gonokokklar, xlamidiyalar, trixomonadalar va boshqa mikroorganizmlar chaqirgan jinsiy yo‘l orqali yuqadigan kasalliklar; Naemophilus influenzae yoki boshqa grammanfiy qo‘zg‘atuvchilar, shuningdek tillarang stafilokokk, ichak tayoqchasi, klebsiella, enterobakteriyalar, protey, Rseudomonas, legionela, stafilokokklar chaqirgan nafas yo‘llarining o‘tkir, surunkali va qaytalanuvchi infeksiyalari (bronxitlar, pnevmoniya); qorin bo‘shlig‘i a‘zolari va o‘t-chiqarish yo‘llarining infeksiyalari, shuningdek amebiaz – ameb dizenteriya, uning ichakdan tashqari shakllari, ayniqsa amyobali jigar abssessi; lyamblioz, qorin tifi, salmonellyoz, shigelyoz; quloq, tomoq va burunning surunkali va qaytaluvchi infeksiyalarida, agarda ular grammanfiy qo‘zg‘atuvchilar (shu jumladan Rseudomonas) yoki stafilokokk tomonidan chaqirilgan bo‘lsa; og‘iz bo‘shlig‘ining infeksiyalari, o‘tkir nekrotik yarali gingivit; teri va yumshoq to‘qimalarning infeksiyalari; suyaklar va bo‘g‘imlarning infeksiyalari; immuntanqisligi yoki neytropeniyasi bo‘lgan bemorlarda infeksion asoratlarni oldini olish; jarrohlik infeksiyalarini, ayniqsa gastroenterologiyada, operasiyadan oldingi profilaktika yoki operasiyadan keyingi davolash; ginekologik kasalliklarda qo‘llanadi; Qo‘llash usuli va dozalari Preparatning dozasi infeksiyaning turi va og‘irligiga bog‘liq. Kattalar uchun u kuniga 100 ml dan 400 ml gachani tashkil etadi. Ofloksasinni 200 ml gacha sutkalik bir martalik doza sifatida buyurish mumkin (ertalab qabul qilish uchun). Tavsiya qilingan dozalari: Nafas yo‘llarining, shuningdek tomoq, quloq va burun infeksiyalarida – sutkada 200 ml (og‘ir hollarda sutkada 300-400 ml gacha) Teri va yumshoq to‘qimalarning infeksiyalarida – sutkada 200 ml Suyaklar va bo‘g‘imlarning infeksiyalarida – sutkada 200 ml Qorin bo‘shlig‘ining infeksiyalarida – sutkada 200 ml Bakterial enteritda – sutkada 200 ml Yuqori siydik chiqarish yo‘llari va jinsiy a‘zolarning infeksiyalarida – sutkada 200 ml Quyi siydik chiqarish yo‘llarining asoratsiz infeksiyalarida – sutkada 100 ml. Nojo‘ya ta‘sirlari Me‘da-ichak tizimi tomonidan: og‘izda metall ta‘mi va og‘izni qurishi, ko‘ngil aynishi, qorinda og‘irlik va og‘riq, ishtaha yo‘qolishi, diareya, qusish; Markaziy nerv tizimi tomonidan: uyquchanlik, bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi, tremor, rigidlik, harakat koordinasiyasini buzilishi, vaqtinchalik hushdan ketish, toliqish, ataksiya, tirishishlar, ongni chalkashishi, sensor yoki aralash periferik neyropatiya belgilari; Qon yaratish tizimi tomonidan: juda kam hollarda leykositlar, eritrositlar va/yoki qon plastinkalari sonini kamayishi kuzatiladi (leykopeniya, agranulositoz, anemiya, trombositopeniya, pansitopeniya); Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: gipotenziya, taxikardiya; Boshqalar: qonda kreatinin darajasini oshishi, jigar fermentlari, bilirubin faolligini oshishi, artralgiya, mialgiya; Allergik reaksiyalar: teri toshmasi, qichishish, fotosensibilizasiya, Kvinke shishi, ko‘p shaklli eritema; Boshqa nojo‘ya ta‘sirlari: gipoglikemik dori vositalarini qabul qilayotgan qandli diabeti bo‘lgan bemorlarda gipoglikemiya. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Preparat va uning komponentlariga yuqori sezuvchanlik; tutqanoqda, anamnezida markaziy nerv tizimini shikastlanishida (xususan, bosh miya jarohatidan, insultdan yoki markaziy nerv tizimidagi yallig‘lanish jarayonlaridan keyingi) qo‘llash mumkin emas. Preparatni bolalarga, o‘smirlarga, homilador ayollarga va emizikli onalarga buyurish mumkin emas, chunki Aksafloks-OD ni bu guruh bemorlarda qo‘llashning xavfsizligi bo‘yicha yetarli ma‘lumotlar yo‘q. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Antasid yoki tarkibida temir saqlovchi vositalar bilan birga qabul qilinganida, Aksafloks-OD ning samaradorligi pasayadi, shuning uchun dori vositasi yuqorida keltirilgan vositalarni qabul qilishdan 2 soat oldin yoki qabul qilinganidan keyin 2 soat o‘tgach qabul qilinadi. Nosteroid yallig‘lanishga qarshi vositalar (NYAQV) bilan birga qabul qilinganida, tirishishlarning xavfi oshadi. Probenesid, simetidin, furosemid va metotreksat chiqarilishini tormozlab, toksikligini oshirishi mumkin. Glibenklamidning konsentrasiyasini oshiradi. Geparin saqlovchi eritmada aralashtirish mumkin emas (presipitasiya xavfi mavjud). Aksafloks-OD kumarin qatori antikoagulyantlarining samarasini kuchaytiradi, vekuroniy bromidining miorelaksasiya qiluvchi ta‘sirini uzaytiradi. Maxsus ko‘rsatmalar Aksafloks-OD bilan davolash vaqtida fotosensibilizasiya xavfining mavjudligi sababli bevosita quyosh nurlarining tushishidan, ultrabinafsha nurlari bilan nurlanishdan (simob-kvars lampalari, solyariy) saqlanish kerak. Aksafloks-OD ambulator bemorlarda pnevmoniyani davolashda qo‘llanuvchi birinchi qator dori vositasi hisoblanmaydi (pnevmoniyaning qo‘zg‘atuvchisi ko‘pincha – pnevmokokk). Nojo‘ya ta‘sirlari, ayniqsa nerv tizimi tomonidan, allergik reaksiyalar rivojlanganida, dori vositasini bekor qilish lozim. Aksafloks-OD bilan davolashda diareyaning kuchayishi soxtamembranoz kolitning belgisi bo‘lishi mumkin. Bu asoratni rivojlanishiga shubha bo‘lsa, Aksafloks-OD qabul qilinishini tezda to‘xtatish va shoshilinch antibakterial davolanish buyurish kerak (ichga – vankomisin yoki metronidazol). Ichak peristaltikasini kamaytiruvchi preparatlarni qo‘llash mumkin emas. Buyraklar faoliyatini buzilishi yoki jigarning og‘ir shikastlari (sirroz) bo‘lgan bemorlarda preparatning o‘rtacha sutkalik dozasini (200 ml) oshirmaslik kerak. Aksafloks-OD ni uzoq muddat qabul qilganda ikkilamchi infeksiyani rivojlanish xavfi mavjud (preparatga rezistent mikroorganizmlarni o‘sishi sababli). Agar davolash vaqtida ikkilamchi infeksiyaning rivojlanish xavfi tug‘ilsa, muvofiq choralar ko‘rilishi lozim. Preparat alkogol bilan nomutanosib! Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi. Preparatni homilador va emizikli ayollarga buyurish mumkin emas. Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri. Preparatning ba‘zi nojo‘ya ta‘sirlari (bosh aylanishi, uyquchanlik, ongni chalkashishi, ko‘rish va eshitish qobiliyatini buzilishi, harakatlar koordinasiyasini buzilishi) psixomotor reaksiyalar tezligini sekinlashtirishi va avtotransport vositalarini boshqarish yoki xavfli mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatini yomonlashtirishi mumkin. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: markaziy nerv tizimi tomonidan: bosh aylanishi, ongni chalkashishi, tirishishlar; ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: ko‘ngil aynishi va qusish; shilliq qavatlarning eroziyasi. Davolash: simptomatik. Spesifik antidoti yo‘q. Chiqarilish shakli 100 ml dan preparat polipropilen konteynerda. 1 polipropilen konteyner karton qutiga qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan o‘ramlangan. Saqlash sharoiti Quruq va yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Muzlatilmasin. Yaroqlilik muddati 2 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: