ARTOKSAN suppozitorii 20mg N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yallig'lanishga qarshi vositalar
Страна производитель:
Misr
Активное вещество:
Tenoksikam
Производитель:
Rotapharm, Великобритания произведено: Глобал Напи Фармасьютикалз
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
M01AC02
Инструкция ARTOKSAN suppozitorii 20mg N5
Dori shakli
Ректал суппозиторийлар. 5 суппозиторийдан стрипларда. 1 ёки 2 стрип тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Препарат симптомларни назорат қилиш учун керак бўладиган минимал самарали дозада қисқа вақт давомида ишлатилганида нохуш реакцияларни ривожланишини минимал даражага етказиш мумкин. Дозалаш Барча кўрсатмаларда (подаградаги ўткир артритдан ташқари) тавсия этиладиган дозаси теноксикамни 20 мг дан суткада 1 марта қабул қилишни (сутканинг айнан бир вақтида) ташкил этади. Подаградаги ўткир артритда тавсия этиладиган дозаси дастлабки икки кун давомида теноксикамни 40 мг дан суткада 1 марта ва навбатдаги беш кун даволаш давомида теноксикамни 20 мг дан суткада 1 марта қабул қилишни ташкил этади. Сурункали касалликларда препаратнинг терапевтик самараси даволашни бошланишиданоқ кузатилади; вақт ўтиши билан даволашга нисбатан жавоб ортиб боради. Сурункали касалликларда теноксикамни суткада 20 мг дан ортиқ дозаларда қўллаш мумкин эмас, чунки бунда ҳар доим ҳам яққол ифодаланган терапевтик самарага эришилмайди, нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи эса ошади. Узоқ муддат даволаш талаб этилган ҳолатларда, суткалик дозани самарани бир маромда тутиб турувчи даволаш сифатида перорал 10 мг гача пасайтириш мумкин (дори препаратини кўрсатилган даволаш тартибига риоя қилиш имконини берувчи мувофиқ дори шакли ва дозасида қўллаш керак). Пациентларнинг махсус гуруҳлари Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни тавсия этилган дозаларда буйрак функциясини синчков мониторингини ўтказиш шарти билан қўллаш мумкин. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмаган. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар Енгил ёки ўртача оғирлик даражасидаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни тавсия этилган дозаларда жигар функциясини синчков мониторингини ўтказиш шарти билан қўллаш мумкин. Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тавсия этилмаган. Болалар ва ўсмирлар Болалар ва ўсмирларда теноксикамни клиник қўллаш тажрибаси йўқ. Препарат болалар ва ўсмирларда қўллаш учун тавсия этилмаган. Кекса ёшдаги пациентлар Кекса ёшдаги пациентларда оғир нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошади. НЯҚВни қўллаш зарурати бўлганида уларни минимал самарали дозаларда қисқа вақт давомида қўллаш керак. Кекса ёшдаги пациентларда меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватида яра ҳосил бўлиши ёки перфорацияни ривожланиш ҳавфини ошиши кузатилади, улар ҳаёт учун ҳавфли бўлиши мумкин. Ушбу пациентлар гуруҳи учун, шунингдек ацетилсалицил кислотаси (АСК) нинг кичик дозаларини ёки МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситаларни қабул қилаётган пациентлар учун Артоксан препаратини гастропротектор препаратлар (масалан, мизопростол ёки протон помпа ингибиторлари (ППИ)) билан бирга қўллаш эҳтимолини кўриб чиқиш керак. НЯҚВ билан даволаниш вақтида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши симптомларини эрта аниқлаш мақсадида пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Қўллаш усули Суппозиторийлар ректал киритилади. Зарурат бўлганида даволаш теноксикамни дастлабки 1-2 кун давомида вена ичига ёки мушак ичига юбориш билан бошланиб, кейинчалик перорал ёки ректал қўллашга ўтиш тавсия этилади (дори препаратини кўрсатилган дозалаш тартибига риоя қилиш имконини берувчи мувофиқ дори шаклида ва дозасида қўллаш керак).
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
АСК, салицилатлар ва бошқа НЯҚВ Теноксикам, бошқа НЯҚВ каби, плазма оқсиллари билан боғланган жойидан салицилатлар томонидан сиқиб чиқарилади, натижада унинг клиренси ва тақсимланиш ҳажми ошади. Артоксанни салицилатлар ва бошқа НЯҚВ билан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди, чунки бунда нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфи ошади. Антиагрегантлар ва СҚҚСИ НЯҚВ антиагрегантлар ёки СҚҚСИ билан мажмуада қўлланганида меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ҳавфи ошади. Метотрексат Айрим НЯҚВни буйрак найчаларида метотрексатни секрециясини пасайтириши аниқланган, бунда қон плазмасида унинг концентрацияси ошади ва оғир даражадаги токсик самаралари ривожланади. Шу сабабли Артоксан метотрексат билан бирга қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Зидовудин НЯҚВ зидовудин билан мажмуада қўлланганида эритроцитларга нисбатан токсик таъсир қилиш ҳавфи ошган, бу ҳолат ретикулоцитларга таъсири билан боғлиқ бўлган; ОИТВ билан инфекцияланган пациентларда юқорида кўрсатилган мажмуани қўллаш бошланганидан сўнг бир ҳафта ўтгач оғир анемия ривожланган. НЯҚВ билан даволаш бошланганидан сўнг икки ҳафта ўтгач қон кўрсаткичларини назорат қилиш керак. Мифепристон НЯҚВ мифепристон билан бирга ишлатилганида охиргисининг самарадорлиги пасайиши мумкин. Мифепристон қўлланганидан сўнг 8-12 кун давомида Артоксан препаратини қўллаш мумкин эмас. Литий сақловчи препаратлар Теноксикам литийнинг буйрак клиренсини пасайтиради, натижада қон плазмасида охиргисининг концентрацияси ошиши, шу билан бирга токсик даражагача, ошиши мумкин; шунинг учун Артоксан литий сақловчи препаратлар билан мажмуада ишлатилганида, пациентларнинг қон плазмасида литийнинг даражасини синчиклаб назорат қилиш керак. Циклоспорин Циклоспорин ва НЯҚВ бир вақтда қўлланганида нефротоксик таъсир қилиш ҳавфи ошади, шунинг учун бундай мажмуалар ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Хинолонлар Теноксикам билан даволанаётган пациентларга хинолонлар қўлланганида, тиришишларни ривожланиш ҳавфи ошиши мумкин. Диуретиклар ва/ёки антигипертензив воситалар Теноксикамни, бошқа НЯҚВ каби, калийни тежовчи диуретиклар билан бир вақтда ишлатиш тавсия этилмайди. Маълумки, бундай мажмуалар қўлланганида гиперкалиемия ва буйрак етишмовчилиги ривожланиши мумкин. Теноксикам ва фуросемид ўртасида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлар аниқланмаган; бунда, теноксикамни гидрохлоротиазиднинг гипотензив таъсирини камайтириши аниқланган. Бошқа НЯҚВ каби, теноксикам α-адреноблокаторлар, β-адреноблокаторлар, ангиотензинга айлантирувчи ферментнинг (ААФ) ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларининг блокаторлари (АРБ) нинг гипотензив таъсирини камайтириши мумкин. Теноксикам α-адренорецепторларининг марказий таъсирга эга агонистлари, кальций каналларининг блокаторлари ёки атенолол билан мажмуада қўлланганида клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган. Юрак гликозидлари Теноксикам ва юрак гликозидлари ўртасида ўзаро таъсирлар кузатилмаган, шу сабабли Артоксан ва дигоксинни мажмуавий қўллаш билан боғлиқ бўлган оғир нохуш реакцияларни ривожланиши кутилмайди. Антацидлар ва Н2-гистамин рецепторларининг антагонистлари (циметидин) Антацидлар ва циметидин тавсия этилган дозаларда теноксикам билан бирга қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган. Пробенецид Пробенецид ва теноксикам мажмуада қўлланганида қон плазмасида охиргисининг концентрацияси ошиши мумкин; ушбу ҳолатни клиник аҳамияти номаълум. Антикоагулянтлар Пастмолекуляр гепаринлар, варфарин ёки фенпрокумон тавсия этилган дозаларда теноксикам билан бир вақтда қўлланганида дориларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган. Шундай бўлса-да, Артоксан ва антикоагулянтлар билан мажмуавий даволанаётган пациентларни синчков мониторингини ўтказиш керак. Перорал гипогликемик воситалар Теноксикам перорал гипогликемик воситалар (глиборнурид, глибенкламид, толбутамид) нинг клиник самарадорлигига таъсир қилмайди. Бироқ, бошқа НЯҚВ билан бўлгани каби, Артоксан ва перорал гипогликемик воситалар билан мажмуавий даволанаётган пациентларни синчков мониторингини ўтказиш керак. Алкоголь. Теноксикам билан даволаниш фонида алкоголь истеъмол қилинганида меъданинг шиллиқ қаватини шикастланиш ҳавфи ошади. Олтин тузлари ва пеницилламин Олтин тузлари ва пеницилламин билан бир вақтда теноксикам қабул қилган пациентларнинг кўп бўлмаган миқдори иштирок этган клиник тадқиқотларда дориларнинг клиник аҳамиятли ўзаро таъсири кузатилмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- теноксикамга ёки препаратнинг ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик; - анамнезида салицилатларга ёки бошқа НЯҚВга бронхиал астма, ринит ёки эшакеми каби ўта юқори сезувчанлик реакциялари; - меъда-ичак йўлларидан, НЯҚВ билан илгариги даволаш билан боғлиқ қон кетишлар ёки перфорация, шу жумладан анамнезида; - анамнезида қайталанувчи меъда-ичак яраси ёки меъда-ичак йўлларидан қон кетиши (меъда-ичак яралари ҳосил бўлишини ёки қон кетишларини икки ёки ундан ортиқ ҳуружлари); - оғир даражадаги юрак етишмовчилиги; - оғир даражадаги жигар етишмовчилиги; - оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги; - ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида препаратни қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
НЯҚВ буйракларда простагландинлар ҳосил бўлишини пасайтириши ва буйрак гемодинамикасига ҳамда сув-электролитлар мувозанатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шунинг учун Артоксан препарати қўлланганида буйрак функциясини бузилишлари мавжуд бўлган пациентларда, шу жумладан қандли диабет, жигар циррози, декомпенсацияланган димланган юрак етишмовчилиги, гиповолемияси бўлган пациентларда, шунингдек диуретиклар, кортикостероидлар ёки нефротоксик потенциали маълум бўлган дори препаратларини бир вақтда қабул қилаётган пациентларда юрак ва буйрак функциясини (қон плазмасида мочевина ва креатининнинг концентрацияси, шишларни мавжудлиги, тана вазнини ошиши ва бошқалар) яхшилаб назорат қилиш керак. Пациентларнинг ушбу гуруҳи оғир даражада қон йўқотиши мумкинлиги туфайли, операциядан олдинги ва операциядан кейинги даврларда алоҳида ҳавфга учрайди. Шунинг учун операциядан кейинги даврда ва тикланиш даврида бундай пациентларни синчков кузатуви талаб этилади. Теноксикам плазма оқсиллари билан юқори боғланиш даражасига эга, шунинг учун Артоксан қон плазмасида альбуминнинг концентрацияси аҳамиятли даражада паст бўлган пациентларда ишлатилганида алоҳида эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Артоксан препаратини бошқа НЯҚВ, жумладан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари билан бирга қўллаш мумкин эмас. Препаратни, симптомларни назорат қилиш учун керак бўладиган минимал дозада энг қисқа вақт давомида қўллаш орқали, нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфини минимал даражага етказиш мумкин. Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яралари ва перфорацияси Меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яраларни ҳосил бўлиши ва перфорацияни ривожланиш ҳолатлари НЯҚВ гуруҳига мансуб дори воситалари, жумладан теноксикам билан даволашнинг турли босқичларида, сабаб бўлувчи симптомлар борлигидан ёки анамнезида МИЙ томонидан оғир касалликлар борлигидан қатъий назар, кузатилган. Ҳозирги вақтгача ўтказилган тадқиқотларнинг ҳеч бирида меъда-ичак йўлларида яраларни ҳосил бўлиши ва меъда-ичак йўлларидан қон кетишини ривожланиш ҳавфи бўлмаган пациентларнинг кичик гуруҳи аниқланмаган. Кекса ёшдаги пациентларда НЯҚВ ишлатилганида, ўлимга олиб келиши мумкин бўлган, нохуш реакциялар, айниқса меъда-ичак йўлларидан қон кетиши ва перфорацияни ривожланиш тезлиги ошади. Заифлашган пациентлар меъда-ичак яраси ва қон кетишлари каби нохуш реакцияларни ёмон ўтказадилар. Меъда-ичак йўллари томонидан, НЯҚВни қўллаш билан боғлиқ, ўлим билан якунланган нохуш реакциялар асосан кекса ёшдаги пациентларда ва/ёки заифлашган пациентларда кузатилади. НЯҚВнинг дозаси ошиши билан меъда-ичак йўлларидан қон кетишлари, яраларни ҳосил бўлиши ёки перфорациясини ривожланиш ҳавфи анамнезида яра касаллиги бўлган пациентларда, айниқса қон кетиши ёки перфорация билан асоратланган пациентларда, шунингдек кекса ёшдаги пациентларда ошади; бундай вазиятларда даволашни теноксикамнинг минимал дозаларини қўллаш билан бошлаш керак. Бундай пациентларда, шунингдек АСКни кичик дозаларда ёки МИЙ томонидан нохуш реакцияларни ривожланиш ҳавфини оширадиган бошқа дори воситаларни қабул қилаётган пациентларда гепатопротектор даволаш (масалан, мизопростол ёки ППИ) ўтказиш масаласини кўриб чиқиш керак. Анамнезида ичакнинг яллиғланиш касалликлари (ярали колит, Крон касаллиги) бўлган пациентларда НЯҚВни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак, чунки улар юқорида кўрсатилган касалликларни зўрайишини чақириши мумкин. Анамнезида МИЙ томонидан нохуш реакциялар мавжуд бўлган пациентлар, айниқса кекса ёшдаги пациентлар, айниқса Артоксан препарати билан даволанишни бошланишида одатда кузатилмайдиган ҳар қандай абдоминал симптомлар (хусусан, меъда-ичак йўлларидан қон кетишлар) хақида шифокорга хабар беришлари керак. Агар Артоксан билан даволаниш вақтида пациентда меъда-ичак йўлидан қон кетиши ёки меъда-ичак яраси ривожланса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак. Артоксан перорал қабул қилиш учун кортикостероидлар, антикоагулянтлар, масалан, варфарин, серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторлари (СҚҚСИ), ёки антиагрегантлар, масалан, АСК каби, меъда-ичак яраларини ҳосил бўлиши ёки қон кетишини риволаниши ҳавфини ошириши мумкин бўлган дори воситаларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Тери реакциялари НЯҚВ қўлланганида, баъзида ўлим билан якунланадиган, оғир даражадаги тери реакциялари, жумладан эксфолиатив дерматит, СДС ва ТЭНларни ривожланиш ҳолатлари хақида хабарлар тушган. Юқорида кўрсатилган реакцияларни энг кўп ривожланиш ҳавфи даволашни бошланғич босқичи учун характерли, кўпгина ҳолатларда улар даволашнинг дастлабки ойида кузатилган. Терида оғир реакцияларнинг белгилари ва симптомлари пайдо бўлганида Артоксан препаратини қўллашни тўхтатиш керак. Гематологик самаралари Теноксикам тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади ва гемостазга таъсир қилиши мумкин. Теноксикам қон ивиши факторлари, қон ивиши вақти, протромбин вақти ва фаоллашган қисман тромбопластин вақтига аҳамиятли таъсир кўрсатмайди. Артоксан билан даволанганда қон ивишини бузилишлари бўлган, шунингдек гемостазга таъсир қилувчи дори препаратларни қабул қилаётган пациентларни синчков мониторигини ўтказиш керак. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралари НЯҚВни қўллаш организмда суюқликни ушланиб қолиши ва шишларни ривожланиши билан боғлиқ бўлиши мумкинлиги туфайли, Артоксан қўлланганида, енгил ва ўртача оғирлик даражасидаги артериал гипертензия ва/ёки димланган юрак етишмовчилиги бўлган пациентларни, шу жумладан анамнезида бўлган пациентларни мувофиқ мониторингини ўтказиш керак. Клиник ва эпидемиологик тадқиқотларнинг натижалари, ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари ва айрим НЯҚВ билан даволанганда (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат давомида ишлатилганида) артериал тромбозларни (масалан, миокард инфаркти ёки инсультни) ривожланиш ҳавфи бироз ошиши мумкинлигидан далолат беради. Назорат қилиб бўлмайдиган артериал гипертензия, димланган юрак етишмовчилиги, ташхис қўйилган юрак ишемик касаллиги, периферик артерияларнинг касалликлари ва/ёки цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда, Артоксан препаратини фойда/ҳавф нисбати яхшилаб баҳолангандан кейингина қўллаш керак. Шунингдек фойда/ҳавф нисбатини юрак-қон томир касалликларини ривожланиш ҳавф омиллари (масалан, артериал гипертензия, гиперлипидемия, қандли диабет ва чекиш) бўлган пациентларда Артоксан билан узоқ муддат даволашдан олдин баҳолаш керак. Кўриш аъзолари томонидан самаралари НЯҚВ, шу жумладан теноксикам қўлланганида, кўриш аъзолари томонидан нохуш реакциялар кузатилган, шунинг учун кўришни бузилишига шубҳа бўлган пациентларни мувофиқ офтальмологик текширувдан ўтказиш керак. Иситмани туширувчи самараси Бошқа НЯҚВ каби, теноксикам инфекцион касалликларнинг умумий симптомларини яшириши мумкин. Номутаносиблиги Маълум номутаносиблиги хақида маълумотлар йўқ. Фертиллик, ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Туғруқ ёшидаги аёллар/контрацепция Контрацепциянинг самарадорлигига теноксикамни таъсири юзасидан маълумотлар йўқ. Теноксикам, ҳар қандай бошқа ЦОГ/простагландинлар синтези ингибитори каби, фертилликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорликни режалаштирган аёлларда Артоксан препаратини қўллаш тавсия этилмайди. Зарурат бўлганида, ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларда, препаратни минимал дозада қисқа вақт давомида қўллаш керак. Ҳомиладор бўлолмаётган аёлларда препаратни қўллашни тўхтатиш масаласини кўриб чиқиш керак. Ҳомиладорлик Аёлларда ҳомиладорлик даврида теноксикамни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда, теноксикамни ҳомиладорликка, эмбрион/ ҳомилани ривожланишига, туғруққа ёки постнатал ривожланишга бирор бир бевосита ёки билвосита салбий таъсир кўрсатмаслиги аниқланган. Аёлларда ҳомиладорлик даврида Артоксан қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. НЯҚВ простагландинлар синтезига ингибиция қилувчи таъсир кўрсатадилар, натижада улар ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида қўлланганида ҳомилада артериал қон оқимини муддатидан олдин ёпилиши, шунингдек туғруқ давомийлигини кечикиши ва узайиши кузатилиши мумкин. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида Артоксан препаратини қўллаш мумкин эмас. Лактация Теноксикам бир марта қўлланганидан сўнг аҳамиятсиз миқдорлардагина (дозанинг 0,3% дан камроқ қисми) кўкрак сутига ўтиши аниқланган. Ҳозирги вақтда теноксикам билан даволанган оналарни эмадиган болаларда нохуш реакциялар хақида хабарлар йўқ. Лактация даврида теноксикамни қўллаш тавсия этилмайди. Эмизадиган аёл томонидан теноксикамни қабул қилиш зарурати бўлганида (нохуш реакцияларни ривожланиши хақида маълумотлар йўқлигига қарамай) эмизишни тўхтатиш керак. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Дори препарати қўлланганида, автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир қилиши мумкин бўлган бош айланиши, уйқучанлик ва кўришни бузилиши каби ножўя реакциялар ривожланиши мумкин, шунинг учун улар ривожланганида автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқаришдан сақланиш керак.
Farmakokinetikasi
Теноксикам ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ) гуруҳига мансуб бўлиб, у яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва ревматизмга қарши таъсирларга эга ва тромбоцитлар агрегациясини ингибиция қилади. Теноксикам ҳам in vitro, ҳам in vivo шароитларида простагландинлар биосинтезини ингибиция қилади. COS-7 ҳужайралардан олинган, одам циклооксигеназаси (ЦОГ) нинг рекомбинант изошакллари ёрдамида ўтказилган in vitro тадқиқотларда, теноксикам ЦОГ-1 ва ЦОГ-2 ларни тахминан бир хил даражада ингибиция қилиши аниқланган, ЦОГ-2/ЦОГ-1 нисбати 1,34 ни ташкил этади. In vitro шароитида лейкоцитларнинг пероксидазаси ёрдамида ўтказилган тадқиқотларнинг натижалари, теноксикам яллиғланиш ўчоғида кислороднинг фаол шакллари ҳосил бўлишини пасайтириши мумкин деб тахмин қилиш имконини беради. In vitro шароитларда теноксикам одам организмидаги тоғайларни шикастлайдиган металлопротеиназалар (стромелизина ва коллагеназалар) нинг фаоллигини аҳамиятли даражада пасайтиради. Юқорида кўрсатилган фармакологик ҳусусиятлари таянч-ҳаракат аппаратининг оғриқ синдроми билан кечувчи яллиғланиш ва дегенератив касалликларини даволашда теноксикамнинг клиник самарадорлиги билан ифодаланади.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши Перорал қабул қилинганида теноксикам меъда-ичак йўллари (МИЙ) дан тезда бутунлай сўрилади ва тизимли қон оқимига ўтади (мутлоқ биокираолишлиги 100% ни ташкил этади); ректал киритилганида биокираолишлиги тахминан 80% ни ташкил этади. Теноксикам оч қоринга перорал қабул қилинганидан ёки ректал киритилганидан сўнг дори воситаси қон плазмасида максимал концентрацияси (Cmax) га икки соат давомида эришади. Теноксикам тавсия этилган дозада 20 мг дан суткада бир марта қўлланганида қон плазмасида мувозанат концентрациясига 10-15 кун давомида эришади; бунда дори воситасини организмда тўпланиши кузатилмаган. Теноксикам 20 мг дан суткада бир марта қабул қилинганида мувозанат ҳолатида унинг плазмадаги концентрацияси ўртача 11 мг/л ни ташкил этади; дори воситаси тўрт йил давомида ишлатилганида у ўзгармайди. Қон плазмасида теноксикамнинг мувозанат концентрацияси бир марта қабул қилингандан кейинги концентрациясидан 6 баробар юқори бўлади (бир марта қўлланганидан кейин дори воситасининг кинетикасига асосланиб баҳолаш). Тақсимланиши Вена ичига юборилганида ва перорал қабул қилинганида теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси ўзаро қиёсийдир. Мувозанат ҳолатида дори воситасини тақсимланиш ҳажми ўртача 10-12 л ни ташкил этади. Теноксикам қон плазмасидаги альбумин билан камида 99% га боғланади. Теноксикам синовиал суюқликка яхши ўтади, бироқ дори воситаси у ерда максимал концентрациясига қон плазмасидагига нисбатан кечроқ эришади. Теноксикам бир марта қўлланганидан сўнг фақатгина аҳамиятсиз миқдорларда кўкрак сутига (дозанинг 0,3% дан камроқ) ўтади. Метаболизми Теноксикам жигарда метаболизмга учрайди ва организмдан нофаол метаболитлар кўринишида чиқарилади. Чиқарилиши Перорал қабул қилинганидан сўнг теноксикамнинг юборилган дозасини тахминан 2/3 қисми сийдик билан (асосан нофаол 5-гидрокситеноксикам метаболити шаклида) чиқарилади, қолган миқдори эса сафро билан (асосан глюкурон кислотаси билан конъюгацияланган шаклда) чиқарилади; теноксикамнинг юборилган дозасини 1% гача қисми сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Теноксикамнинг ярим чиқарилиш даври 72 соатни (59-74 соатни) ташкил этади, умумий плазма клиренси минутига 2 мл ни ташкил этади. Пропорционаллиги/нопропорционаллиги Теноксикам 10 мг дан 100 мг гача бўлган дозалар диапазонида унинг фармакокинетикаси пропорционал. Пациентларнинг махсус гуруҳлари Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига яқин концентрацияларга эришиши учун дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмаслигидан далолат беради. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига яқин концентрацияларга эришиши учун дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмаслигидан далолат беради. Кекса ёшдаги пациентлар Клиник тадқиқотларнинг маълумотлари, кекса ёшдаги пациентларда теноксикамнинг қон плазмасидаги концентрацияси соғлом кўнгиллилардагига яқин концентрацияларга эришиши учун дори воситасининг дозасига тузатиш киритиш талаб этилмаслигидан далолат беради. Кекса ёшдаги пациентларда теноксикамнинг фармакокинетик профили соғлом кўнгиллилардаги профилга ўхшаш. Пациентларнинг бошқа гуруҳлари Ревматик касалликлари бўлган пациентларда теноксикамнинг фармакокинетик профили соғлом кўнгиллилардаги профилга ўхшаш. Теноксикамни плазма оқсиллари билан боғланиш даражаси юқори бўлганлиги туфайли, Артоксан қон плазмасида альбуминнинг концентрацияси аҳамиятли даражада паст бўлган пациентларда ишлатилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари Теноксикамнинг дозасини ўткир ошириб юборилиш ҳолатлари кузатилмаган. Бундай вазиятларда “Ножўя таъсирлари” бўлимида кўрсатилган нохуш реакцияларнинг миқдори ва оғирлигини ошиши кузатилади. Меъда-ичак йўлларидан қон кетиши мумкин. Кам ҳолатларда НЯҚВ қўлланганидан кейин артериал гипертензия, ўткир буйрак етишмовчилиги, нафас функциясини сусайиши ва кома кузатилиши мумкин. НЯҚВ терапевтик дозаларда қўлланганида анафилактик реакцияларни ривожланиш ҳолатлари кузатилган; улар НЯҚВнинг дозаси ошириб юборилганда ҳам ривожланиши мумкин. Даволаш Махсус антидоти мавжуд эмас. НЯҚВнинг дозаси ошириб юборилганида симптоматик ва қўллаб қувватловчи даволаш (шу жумладан, дори воситасини сўрилишини пасайтиришга (меъдани ювиш ва фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш) ва организмдан чиқарилишини тезлаштиришга (колестирамин қабул қилиш) қаратилган даволаш) ўтказиш керак. Диализ ўтказилганида НЯҚВнинг плазмадаги клиренси ўзгармайди.
Umumiy ma'lumot
ARTOKSAN suppozitorii 20mg N5 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA ARTOKSAN ARTOXAN Preparatning savdo nomi: Artoksan Ta‘sir etuvchi modda (XPN): tenoksikam Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma tayyorlash uchun liofilizasiyalangan kukun erituvchi bilan majmuada. Tarkibi 1 flakon preparat quyidagilarni saqlaydi: faol modda: tenoksikam – 20 mg; yordamchi moddalar: mannitol, askorbin kislotasi, dinatriy edetati, trometamin, natriy gidroksidi, xlorid kislotasi. 1 ampula erituvchi 2 ml in‘eksiya uchun suv saqlaydi. Ta‘rifi: yashil-sariq rangli liofilizisiyalangan kukun; erituvchi – rangsiz tiniq suyuqlik. Farmakoterapevtik guruhi: nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparatlar. Oksikamlar. ATX kodi: M01AS02 Farmakologik xususiyatlari Artoksan kuchli yallig‘lanishga qarshi, og‘riqni qoldiruvchi va kamroq ifodalangan isitmani tushiruvchi ta‘sirga ega bo‘lgan, samarali nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparat (NYAQV) hisoblanadi. Preparatning hususiyatlari siklooksigenaza fermentining ikkala izoformalarini ingibisiya qilishi bilan bog‘liq, bu araxidon kislotasining metabolizmini buzilishiga va prostaglandinlar sintezini blokadasiga olib keladi. Yallig‘lanishga qarshi samarasi kapillyarlarning o‘tkazuvchanligini kamayishi (ekssudasiyani cheklaydi), lizosomal membranalarni turg‘unlashuvi (lizosomalardan, to‘qimalarni shikastlanishini chaqiradigan fermentlarni ajralib chiqishiga to‘sqinlik qiladi), yallig‘lanish mediatorlari (prostaglandinlar, gistamin, bradikinin, limfokinlar, komplement omillari) sintezini susayishi yoki faolsizlantirilishi bilan bog‘liq. Yallig‘lanish o‘chog‘ida erkin radikallarning miqdorini kamaytiradi, xemotaksis va fagositozni susaytiradi. Yallig‘lanishning proliferativ fazasini tormozlaydi, to‘qimalarni yallig‘lanishdan keyingi sklerozlanishini kamaytiradi; xondroprotektor ta‘sir ko‘rsatadi. Preparat yallig‘lanishi o‘chog‘ida og‘riq sezuvchanligini kamaytiradi va talamusdagi og‘riq markazlariga ta‘sir qiladi, desensibilizasiyalovchi ta‘sirga ega (uzoq muddat qo‘llanganida). Revmatik kasalliklarda tinch xolatda va harakatda bo‘g‘imlardagi og‘riqni susaytiradi, bo‘g‘imlarning ertalabki tangligini va shishini kamaytiradi, bo‘g‘imlarning faoliyatini yaxshilaydi va xarakat xajmini oshiradi. Farmakokinetikasi Uzoq muddatli yarim chiqarilish davriga ega – 60-75 soat. Gistogematik to‘siqlar orqali oson o‘tadi, sinovial suyuqlikka yaxshi o‘tadi. Biokiraolishligi yuqoriligi – 100% bilan xarakterlanadi. Qo‘llanilishi Tayanch-harakat apparatini, og‘riq sindromi bilan birga kechuvchi, yallig‘lanish-degenerativ kasalliklari: revmatoid artrit, podagrali artrit, ankilozlanuvchi spondilit (Bexterev kasalligi); infeksion nospesifik poliartrit; osteoartroz, osteoxondroz; tendinitlar, bursitlar, miozitlar, periartritlar; artralgiya, nevralgiya, mialgiya, ishalgiya, lyumbago; jarohatlar, kuyishlarda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Mushak ichiga yoki vena ichiga yuborish uchun mo‘ljallangan. 20 mg dozada sutkada 1 marta buyuriladi, tutib turuvchi doza: sutkada 10 mg ni tashkil etadi. Yaqqol og‘riq sindromida dozani sutkada 1 marta 40 mg gacha oshirish mumkin. Podagrali artritning o‘tkir xurujlarida: 20 mg dan sutkada 2 marta birinchi 2-3 kun davomida, so‘ngra 20 mg dan sutkada 1 marta 5 kun davomida qo‘llanadi. Nojo‘ya ta‘sirlari Ovqat xazm qilish tizimi tomonidan: qorinda og‘riqlar va noxush xislar, ko‘ngil aynishi, meteorizm. Nerv tizimi tomonidan: bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i. Allergik reaksiyalar: qichishish, eshakemi, eritema, Stivens-Djonson va Layell sindromlari. Laboratoriya ko‘rsatkichlari: plazmada kreatinin, mochevinaning konsentrasiyalarini oshishi, “jigar” transaminazalarining faolligini oshishi kuzatilishi mumkin. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar tenoksikamga yoki boshqa NYAQP yuqori sezuvchanlik; me‘da-ichak yo‘llarining eroziv-yarali shikastlanishlari; me‘da-ichakdan qon ketishlar; homiladorlik; laktasiya davri; bolalar; “aspirin triadasi”; jigar va buyrak faoliyatini yaqqol darajadagi buzilishlari; buyrak yetishmovchiligi; yurak yetishmovchiligi; qon kasalliklarida qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Preparat litiy preparatlari, bilvosita antikoagulyantlarning samarasini kuchaytiradi (protrombin indeksini nazorat qilish kerak). Diuretiklar bilan birga qo‘llanganida organizmda natriy va suvni ushlanib qolishi mumkinligini xisobga olish kerak. Maxsus ko‘rsatmalar Artoksan bilan uzoq muddatli davolash jarayonida jigar va buyraklarning faoliyatini nazorat qilish kerak. Qon ketish vaqti uzayishi mumkin, buni operativ aralashuvlarda xisobga olish kerak. 18 yoshdan kichik bo‘lgan shaxslarda tenoksikamni qo‘llash bo‘yicha yetarli ma‘lumotlar yo‘qligi tufayli, preparat ularga juda ehtiyotkorlik bilan buyuriladi. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi Homiladorlik va laktasiya davrida preparatni o‘ta ehtiyotkorlik bilan buyurish kerak, chunki Artoksanni bu toifa pasientlarda qo‘llash bo‘yicha yetarli ma‘lumotlar yo‘q. Avtomobil va boshqa mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Preparat bilan davolanish vaqtida avtotransportni boshqarish va diqqatni jamlash hamda psixomotor reaksiyalar tezligini talab etuvchi boshqa potensial havfli faoliyat turlarini bajarishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Dozani oshirib yuborilish xollari kuzatilmagan. Chiqarilish shakli Liofilizasiyalangan kukun bo‘lgan 3 flakon va erituvchi bo‘lgan 3 ampula kontur uyali o‘ramda. 1 kontur uyali o‘ram qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutida. Saqlash sharoiti 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: