MAGNIYA SULFAT inyeksiya uchun eritma 5ml 25% N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Qon uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Magniya sulfat
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
B05ХA05
Инструкция MAGNIYA SULFAT inyeksiya uchun eritma 5ml 25% N10
Dori shakli
25% ли инъекция учун эритма 5 мл ва 10 мл дан шиша ампулаларда ёки тиббий полипропилен ёки полиэтилен ампулаларда.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Вена ичига(оқим билан секин ёки томчилаб). Пациент ётган ҳолатда бўлиши керак. Магний сульфати эритмасини 0.9% натрий хлорид эритмаси ёки 5% декстроза (глюкоза) эритмаси билан эритиш мумкин. Мушак ичи терапия фақат препаратни вена ичига юбориш мумкин бўлмаганда, масалан, периферик томирларга юбориш имкони бўлмаганда ишлатилиши керак Преэклампсия ва эклампсия: доза клиник ҳолатга қараб шахсий белгиланади. Туйиниш дозаси: 2-4 г (8-16 мл) 5-20 минут давомида (в/и инфузия). Ушлаб турувчи доза: соатига. 1-2 г (4-8 мл). Бачадон тетанияси: Туйиниш дозаси 20 минут ичида(инфузия) 4 г (16 мл). Тутиб Ушлаб турувчи доза дастлаб соатига 1-2 г (4-8 мл), сўнгра соатига 1 г (4 мл) (24-72 соат давомида в/и томчилаб юбориш ҳам мумкин). Гипомагниемия: Гипомагниемия катталарда, енгил. Магний сульфат эритмаси, оғиз орқали магний препаратларини юбориш мумкин бўлмаса ёки мақсадга мувофиқ бўлмаса (кўнгил айниши, қусиш, меъдада сўрилишнинг бузилиши ва бошқалар туфайли), парентерал равишда ишлатилади. Суткалик доза - 1-2 г (250 мг/мл вена ичига ва мушак орасига юбориш учун 4-8 мл эритма). Бу доза бир марта ёки 2-3 қабулда юборилади. Юбориш жойларини алмаштириб туриш керак. Катталардаги оғир гипомагниемия - Бошланғич доза – 5 г (250 мг/мл вена ичига ва мушак орасига юбориш учун 20 мл эритма) вена ичига секин 1 л инфузион эритмада(0.9% натрий хлориди эритмаси ёки 5% декстроза (глюкоза) эритмаси). Доза қон зардобидаги магний ионларининг таркибига қараб белгиланади. Фақат парэнтерал озиқланувчи пациентларда гипомагниемиянинг олдини олиш: агарда озуқа эритмаларида магний бўлмаса, уни қўшимча қўшилади. Суткалик доза 1.5-4 г (6-16 мл)0, одатда 1 л парэнтерал озиқланиш эритмаси учун 1 г магний сульфати қўшилади. Гипертоник кризда магний сульфатини вена ичига 1,25-5 г (5-20 мл) (секин!) юборилади. Аритмияни бартараф этиш учун вена ичига 1-2 г (4-8 мл) тахминан 5 минут давомида юборилади, такрор юбориш мумкин. Тиришиш ҳолатида 5-10-20 мл 25 % эритмаси мушак орасига юборилади(тиришиш синдроминининг ифодаланишига кўра). Магний сульфатини антидот сифатида қўлланилади: симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан заҳарланишда – 5 мл дан 25% эритмани вена ичига оқим билан. Болалар Янги туғилган даврдаги болаларда мушак ичига ва томир ичига томизилади. Магний препаратларини гипермагниемия ва нафас, юрак тўхташи, артериал гипотензия ривожланиши эҳтимоли туфайли янги туғилган чақалоқларга вена ичига юбориш тавсия этилмайди. Болаларга тутқаноқни бартараф этиш учун препарат мушак ичига 20-40 мг/кг (0.08-0.16 мл/кг 25% ли эритма) миқдорида буюрилади. Янги туғилган чақалоқ организмидан магний танқислигини бартараф этиш учун суткалик доза - 0,5-0,8 мл/кг тана вазнига, томир ичига аста-секин, кунига бир марта 5-8 кун давомида. Туғруқда оғир гипоксия бўлган болаларга 0,2 мл/кг тана вазнига, дозани 0,8 мл/кг гача ошириб, 3-4 кун давомида юборила бошланади. Фақат парентерал озиқланишни олган чақалоқларда ва болаларда гипомагниемиянинг олдини олишда ушлаб турувчи дозалари оралиғи кунига 0.25 г дан 1.25 г гача (1-5 мл эритма) тагкил қилади, бу дозани юбориладиган эритманинг бутун ҳажмида бир хил эритилади(0.9% натрий хлорид эритмаси ёки 5% декстроза(глюкоза) эритмаси. Магний сульфатни қайта инъекция қилишдан олдин тизза рефлексини текшириш лозим. Агарда рефлекс йўқолган бўлса, препаратни юбориш мумкин эмас! Магний сульфатининг юқори суткалик дозаси катталар учун – 40 г(буйракларнинг нормал функциясида 160 мл). Буйракларнинг функцияси бузилишларида катталар учун магний сульфатининг максимал суткалик дозаси 48 соат давомида 20 г(80 мл) дан кўп эмас.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат бирга юборилганида седатив воситалар, наркотиклар, анальгетиклар ва миорелаксантларнинг таъсирини кучайтиради, кальций тузларининг таъсирини сусайтиради. Нифедипин билан бирга қўллаш оғир гипотензия ва нерв –мушак ўтказувчанлигини блокадасига олиб келиши мумкин. Қон плазмасида магнийнинг концентрацияси юқори бўлган эмизикли болада магний сульфати билан даволаш фонида гентамицин қўлланганда нафасни тўхтаб қолиши таърифланган. Перорал антикоагулянтларнинг (шу жумладан кумарин ҳосилаларн ёки индандион дериваталари), юрак гликозидлари, фенотиазинларнинг (айниқса хлорпромазинни) самарасини камайтиради. Ципрофлоксацин, этидрон кислотасининг сўрилишини пасайтиради, стрептомицин ва тебромициннинг таъсирини сусайтиради. Магний сульфатнинг дозаси ошириб юборилганида антидот сифатида кальций препаратлари – кальций хлориди ёки кальций глюконати қўлланади. Фармацевтик номутаносиблик(чўкма ҳосил бўлади): кальций препаратлари, этанол (юқори концентрацияларда) карбонатлар, ишқорий металларнинг гидрокарбонатлари ва фосфатлари, маргумуш кислотаси тузлари, барий, стронций тузлари, клиндамицин фосфати, гидрокортизон, натрий сукцинати, полимиксин В сульфати, прокаин гидрохлориди, салицилат ва тартратлар билан (чўкма ҳосил бўлади).
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· Препаратга юқори сезувчанлик; · Атриовентикуляр блокада; · Брадикардия; · Ифодаланган артерриал гипотензия; · Кальций етишмовчилиги ва нафас марказини сусайиши билан боғлик бўлган ҳолатлар; · Туғриқдан олдинги давр(туғишдан 2 соат олдин); Эҳтиёткорлик билан: · Миастения; · Сурункали буйрак етишмовчилиги( агар креатинин клирренси 20мл/мин юқори бўлса); · Нафас аъзолари касалликлари; · Меъда-ичак йўллари ўткир яллиғланиш касалликлари; · Кекса ёш; · Ҳомиладорлик, эмизиш даври; · Болаларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин. Эритма хиралашганда ёки чўкма ҳосил бўлганида қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Нафас марказининг фалажига осонликча олиб келадиган заҳарли концентрация ҳосил бўлмаслиги учун, препаратни эҳтиеткорлик билан қўллаш керак. Узоқ муддат қўлланганда қон босими, юрак функцияси, пай рефлекслари, буйрак функцияси ва нафас олиш тезлигини кузатиш тавсия этилади. Керак бўлганда, кальций ва магний тузларини бир вақтнинг ўзида юбориш керак, дориларни турли томирларда қўлланилиши юбориш керак. Танқислик ҳолатларини даволашда магнийнинг буйрак орқали чиқариш кучини ортиши ва гипермагниемиянинг юзага келишидан қочиш учун эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Буйракларнинг функцияси бузилган пациентлар, хусусан кексаларда препаратни камроқ дозаларда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Магний сульфати қўлланганида технецийни юбориб ўтказиладиган радиологик тадқиқотларнинг натижалари ўзгариши мумкин. Юрак блокадасида, миокарднинг шикастланишида, нафас аъзоларининг касалликларда, ОИТ ўткир яллиғланиш касалликларида, ҳомидорликда эҳтиётирлик билан қўлланади. Препаратни туғруқнинг сўнгги икки соати давомида юбориш тавсия этилмайди (бошқа воситалар билан тиришишни тўхтата олмайдиган ҳоллар бундан мустасно). Тутқаноқ ҳолатини йўқ қилиш учун (комплекс даво таркибида) қўллаш мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Ҳомиладорлик даврида магний сульфат фақат кутилган терапевтик таъсир ҳомила учун потенциал хавфдан ортиқ бўлган ҳолларда эҳтиёткорлик билан ишлатилади. Туғруқдаги оғриқсизлантиришда бачадон мушакларининг қисқарувчанлик қобилиятини пасайтириш имкониятини кўриб чиқиш керак, бу туғруқни рағбатлантирадиган воситаларни қўллашни талаб қилади. Эмизиш пайтида фойдаланиш керак бўлганда, эмизишни тўхтатиш керак.
Nojo'ya samaralari
Терида нуқта-нуқта тошмалар кўринишидаги ўта юқори сезувчанлик реакцияси. Гипермагниемия: кўнгил айниши, қусиш, ҳолсизлик, брадикардия, диплопия, юзга бирдан қонни оқиб келиши, бош оғриғи, АБ ни пасайиши, тери қопламаларини қизариши, чанқоқлик, уйқучанлик, онгни чалкашиши, гипотензия, гипотермия, мушак тонусини сусайиши, пай рефлексларининг сусайиши, ЭКГ да РQ оралиғини узайиши ва QRS комплексини кенгайиши (2,5-5 ммоль/л), нафас тез-тезлигининг секинлашиши, юрак уриши тез-тезлигини камайиши ва юрак аритмияси, юракни тўхташи, полиурия, бачадон атонияси, гипергидроз, хавотирлик, яққол седатив самара.
Farmakokinetikasi
Парентерал юборилганида препарат тиришишга қарши, антиаритмик, қон-томирларни кенгайтирувчи (артерияларга), марказий нерв тизимига тинчлантирувчи (дозага боғлиқ ҳолда - седатив, ухлатувчи ёки наркотик), юқори дозаларда сусайтирувчи (нерв-мушак ўтказувчанлигига) гипотензив (артериал босимни пасайтиради), диуретик (диурезни кучайтиради) таъсир кўрсатади ва нафас марказини бостиради.
Farmakodinamikasi
Парентерал юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 25-30% ни ташкил қилади. Барча аъзолар ва тўқималарга ўтади, гемотоэнцефалик ва йўлдош тўсиқлар орқали ўтади. Асосан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат, сўлак ва сут билан чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилганда гипермагниемия юзага келади, унинг белгилари “Ножўя таъсирлари” бўлимида таърифланган. Нафасни сусайиши 5-10 мл 10% ли кальций хлоридининг эритмасини в/и юбориш, кислород ёки карбоген билан нафас олиш, сунъий нафас олиш орқали бартараф қилинади. Агар буйракларнинг функцияси меъёрида бўлса, физиологик эритма в/и томчилаб юборилади ва диурез маннитол билан кучайтирилади. Буйрак функциясининг етишмовчилиги ёки оғир гипермагниемияда гемодиализ ўтказиш зарур.
Umumiy ma'lumot
MAGNIYA SULFAT inyeksiya uchun eritma 5ml 25% N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA MAGNIYA SULFAT MAGNESIUM SULFATE Preparatning savdo nomi: Magniya sulfat Ta‘sir etuvchi modda (XPN): magniy sulfati Dori shakli: in‘eksiya uchun eritma 250 mg/ml. Tarkibi: Bir ampula (5 ml) quyidagilarni saqlaydi: faol modda: magniy sulfati – 1,25 g, yordamchi modda: in‘eksiya uchun suv. Ta‘rifi: tiniq, rangsiz suyuqlik. Farmakoterapevtik guruhi: Plazma o‘rnini bosuvchi va perfuzion eritmalar. Vena ichiga yuborish uchun eritmalarga qo‘shimchalar. Elektrolitlar. ATX kodi: V05XA05. Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Parenteral yuborilganida sedativ, uxlatuvchi, umumiy anesteziyalovchi, tirishishlarga qarshi, aritmiyaga qarshi, gipotenziv, spazmolitik va tokolitik ta‘sir ko‘rsatadi. Ta‘sir mexanizmi. Kalsiyning fiziologik antagonisti bo‘lib hisoblanadi, uni bog‘langan joylaridan siqib chiqaradi. Almashinuv jarayonlari, neyromediator jarayonlari va nerv-mushak o‘tkazuvchanligini tartibga soluvchi 300 dan ortiq fermentativ reaksiyalarda ishtirok etadi. Magniy ionlari hujayra membranasining potensial bog‘liq kalsiy kanallari blokatorlari sifatida qatnashadi. Natijada kalsiy ionlarining presinaptik membrana orqali tushishi buziladi, bu esa asetilxolinning ajralishini kamayishiga va nerv-mushak o‘tkazilishini susayishiga olib keladi. Plazmada konsentrasiyasi oshib borishi bilan avval sedativ, so‘ngra uxlatuvchi va tirishishlarga qarshi va nihoyat umumiy anesteziya (narkoz) ta‘sirini keltirib chiqargan holda bosh miya po‘stlog‘ida kalsiy orqali neyromediatorlarning ajralishini dozaga bog‘liq holda susaytiradi. Magniy sulfati ichki a‘zolar, bachadon va qon tomirlarning silliq mushaklarini bo‘shashtiradi. Ko‘proq yuqori arterial qon bosimini pasaytiradi va normal arterial qon bosimiga kuchsiz ta‘sir ko‘rsatadi. Magniy ionlari harakat potensialining repolyarizasiyasi tezlanishi va umumiy davomiyligi qisqarishi (harakat potensialining [2] va [3] fazalariga ta‘siri) hisobiga erta va kechki trigger faolligi keltirib chiqaradigan taxiaritmiyalarda aritmiyaga qarshi ta‘sir ko‘rsatadi. EKGda PQ intervalining uzayishi va QRS kompleksi va QT intervalining qisqarishi kuzatiladi. Zardobdagi magniyning normal miqdori 0,7-1,0 mmol/l ni tashkil etadi. Farmakokinetikasi Vena ichiga yuborilganida tirishishiga qarshi ta‘siri darhol namoyon bo‘ladi, mushak ichiga yuborilganidan keyin esa 1 soat davomida rivojlanadi. Ta‘sirning saqlanishi davomiyligi vena ichiga yuborilganida 30 minut atrofida va mushak ichiga yuborilganida 3-4 soat bo‘ladi. Qon plazmasida magniy ionlarining konsentrasiyasi normada o‘rtacha 0,84 mmol/l ni tashkil etadi, ushbu miqdorning 25-35% oqsillar bilan bog‘langan holatda bo‘ladi. Yo‘ldosh va gematoensefalik to‘siq orqali yaxshi o‘tadi, ko‘krak sutida plazmadagi konsentrasiyadan 2 marta yuqori konsentrasiyani hosil qiladi. Filtrasiya yo‘li bilan siydik orqali chiqariladi (bunda diurezni kuchaytiradi), buyrak ekskresiyasining tezligi plazmadagi konsentrasiyaga proporsional. Magniyning 93-99% buyrakning proksimal va distal kanalchalarida qayta reabsorbsiyaga uchraydi. Qo‘llanilishi gipomagniemiyani, shu jumladan qandli diabetda, to‘liq parenteral oziqlantirishda, diuretiklarni, miorelaksantlarni qabul qilishda, surunkali alkogolizmda, malabsorbsiyada to‘g‘rilash va profilaktika qilishda; aritmiyada (supriventrikulyar taxikardiya, «piruet» tipidagi yurak qorinchalari taxikardiyasida); arterial gipertenziyada, shu jumladan bosh miya shish ko‘rinishlari bilan kechuvchi gipertonik krizda; tirishish sindromida (oyoqlarda tortishishlar, mushaklarning tortishishlari, tremor va tetanik tirishishlarda); preeklampsiya va eklampsiyada; muddatidan oldingi tug‘ruqda, homiladorlikning kechki toksikozida; og‘ir metallar: mыshyak, tetraetilqo‘rg‘oshin, bariyning eruvchan tuzlari bilan zaharlanishda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Davolashdan oldin va davolash vaqtida magniyning zardobdagi darajalarini nazorat qilish zarur. Magniy sulfatining dozasi shaxsiy ravishda pasientning ehtiyojlari va davolashga nisbatan javobiga bog‘liq ravishda tanlanishi kerak. Magniyning zardobdagi darajasi > 2,5 mmol/l dan oshishiga yo‘l qo‘ymaslik lozim. Magniy sulfatining dozalari grammlarda ko‘rsatilgan. Ularga eritmaning quyidagi miqdori mos keladi: 1 g – 4 ml (25%), 2 g – 8 ml (25%), 3 g – 12 ml (25%), 4 g – 16 ml (25%), 5 g – 20 ml (25%), 10 g – 40 ml (25%), 15 g – 60 ml (25%), 20 g – 80 ml (25%), 30 g – 120 ml (25%), 40 g – 160 ml (25%). 25% li magniy sulfati eritmasining 1 ml 1 mmol magniy saqlaydi. Magniy sulfatining ampulalardagi eritmasini natriy xloridining 0,9% li yoki dekstrozaning (glyukozaning) 5% li eritmalari bilan suyultirish mumkin. Magniyning o‘rtacha tanqisligini davolashda kattalar uchun bir martalik doza 1 g ni (25% li eritmaning 4 ml ni) tashkil etadi. Mushak ichiga har olti soatda sutkada 4 marta yuboriladi. Og‘ir gipomagniemiyani davolashda doza tana vaznining har kilogrammiga 250 mg ni (1 kg massaga 25% li eritmaning 1,0 ml ni) tashkil etadi va mushak ichiga to‘rt soat davomida, agar bu zarur bo‘lsa, yuborilishi mumkin. Bundan tashqari, 5 g vena ichiga sekin uch soat davomida qo‘shimcha yuborilishi mumkin. Tanqislik holatlarini davolashda magniyni buyrak ekskresiyasi quvvati oshishiga va gipermagniemiya yuzaga kelishiga yo‘l qo‘ymaslik uchun, ehtiyotkorlik choralariga rioya qilish kerak. Parenteral oziqlantirishda profilaktik qo‘llanilishi Kattalarda qo‘llaniladigan samarani bir maromda ushlab turuvchi doza kuniga 1 g dan 3 g gacha oralig‘ida bo‘ladi; chaqaloqlar va bolalar uchun mazkur oraliq sutkasiga 0,25 g dan 1,25 g gachani tashkil etadi. Yurak ritmini buzilishida 1-2 g magniy sulfati 5 minut davomida yuboriladi. Takroran yuborilishi mumkin. Paroksizmal bo‘lmachalar taxikardiyasida magniy sulfatidan faqat, agar odatdagi choralar samarasiz bo‘lganida va miokardda shikastlanish mavjud bo‘lmaganda foydalanish lozim. Odatdagi doza 3 g dan 4 g gachani (25% li eritmaning 12 ml dan 16 ml gachani) tashkil etadi va o‘ta ehtiyotkorlik bilan vena ichiga asta-sekin yuboriladi. Bariy bilan zaharlanganda magniy sulfatining odatdagi dozasi vena ichiga 1 g dan 2 g gachani tashkil etadi. Antidot sifatida magniy sulfatidan simob, mishyak, tetraetilqo‘rg‘oshin bilan zaharlanganda 5 ml 25% li eritmani vena ichiga oqim bilan yuborish orqali foydalaniladi. Tokoliz: boshlang‘ich doza 4 g magniy sulfati vena ichiga, so‘ngra esa soatiga 1-2 g magniy sulfat yuboriladi. Tutqanoq, glomerulonefrit bilan bog‘liq tirishishlarni bartaraf etish uchun kattalarga odatdagi doza 1 g ni tashkil etadi va u mushak ichiga yoki vena ichiga yuboriladi. Aritmiyalarni bartaraf etish uchun 2,0-4,0 g magniy sulfati (8-16 ml 25% li eritma) vena ichiga 1-2 minut davomida asta-sekin yuboriladi, so‘ngra 2 soat davomida samarani bir maromda ushlab infuzion yuborilishga o‘tiladi. Buning uchun 10 ml 25% li eritma 200 ml 5% li glyukoza eritmasida yoki kaliy-qutblantiruvchi aralashmada eritiladi va minutiga 3-20 mg (minutiga 5-30 tomchi) tezligida yuboriladi. Kechki toksikoz, preeklampsiya va eklampsiyani davolashda magniy sulfatini Richard sxemasi bo‘yicha: dastlab 4,0 g (16 ml 25% li eritma) 3-4 minut davomida asta-sekin vena ichiga yuboriladi, 4 soatdan keyin vena ichiga yuborish aynan o‘sha dozada takrorlanadi va qo‘shimcha ravishda 5,0 g (20 ml 25% li eritma) yuboriladi. Undan keyin har 4 soatda magniy sulfatini 4,0-5,0 g (16-20 ml 25% li eritma) dozada mushak ichiga yuborish takrorlanadi. Richard sxemasining o‘rniga 5,0 g magniy sulfatini (20 ml 25% li eritma) 400 ml 0,9% li natriy xloridi eritmasida yoki 5% li glyukoza eritmasida eritilgan holda minutiga 9-25 mg (minutiga 15-40 tomchi) tezlikda vena ichiga tomchilab yuborish mumkin. Preeklampsiya va eklampsiyani davolashda mushak tirishishlarga qarshi samarali ta‘siriga magniyning zardobdagi darajasi 1,6 dan 3,3 mmol/l gacha bo‘lganida erishiladi. Magniyning zardobdagi darajasi 2,64 mmol/l bo‘lganida tirishishlarni nazorat qilish uchun eng optimal hisoblanadi. Magniy sulfatining maksimal sutkalik dozasi 30-40 g dan oshmasligi kerak. Buyrak faoliyati buzilishida 20 g ortiq bo‘lmagan magniy sulfati 48 soat davomida yuboriladi. Bolalarda qo‘llanilishi Gipomagniemiyani davolash va profilaktika qilishda: Yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda: 25–50 mg/kg hisobidan magniy sulfatini mushak yoki vena ichiga har 8-12 soatda yuboriladi. Bolalarda: 25–50 mg/kg hisobidan magniy sulfatini mushak yoki vena ichiga har 4-6 soatda yuboriladi. Maksimal bir martalik doza 2000 mg ni tashkil etadi. Bolalar va chaqaloqlarga vena ichiga yuborish uchun magniy sulfatining 1% li (millilitrga 10 mg) eritmasidan foydalanish tavsiya etiladi. Eritma vena ichiga 1 soat davomida yuboriladi. Og‘ir holatlarda dozaning yarmisini birinchi 15-20 minut davomida yuborilishi mumkin. Zarurat bo‘lganida bolalarda vena ichiga yuborish uchun magniy sulfatining 3% li eritmasini qo‘llash mumkin. Keksa yoshdagi pasientlarda qo‘llanilishi Keksa yoshdagi bemorlarda magniy sulfatining dozasi ularda buyrak faoliyati buzilishi darajasi bilan aniqlanadi. Nojo‘ya ta‘sirlari bradikardiya, o‘tkazuvchanlikning buzilishi; qizib ketish hissi, ko‘p terlash; gipotenziya, holsizlik, bosh og‘rig‘i; chuqur sedasiya, pay reflekslarining susayishi; hansirash; ko‘ngil aynishi, qusish; poliuriya. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar miasteniyada; bradikardiyada; yaqqol ifodalangan arterial gipotenziyada; gipokalsiemiyada; tug‘ruq oldi davrida (tug‘ruqdan 2 soat oldin) buyrak faoliyatining yaqqol ifodalangan buzilishlarida (kreatinin klirensi minutiga 20 ml dan kam); o‘ta yuqori sezuvchanlik va gipermagniemiyada qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Birga qo‘llanilganida nerv tizimini susaytiruvchi boshqa vositalarning (alkogol, psixotrop, uxlatuvchi, Parkinson kasalligiga qarshi, tirishishga qarshi vositalar) ta‘sirini kuchaytiradi. Barbituratlar, narkotik analgetiklar, gipotenziv vositalar bilan birga qo‘llanilganida nafas olish markazini susayishi ehtimoli kuchayadi. Yurak glikozidlari magniy sulfati bilan birga qo‘llanilganida o‘tkazuvchanlik buzilishlari va atrioventrikulyar blokada rivojlanishi xavfini kuchaytiradi. Aminoglikozid antibiotiklar, nifedipin va miorelaksantlar magniy tuzlari keltirib chiqaradigan nerv-mushak blokadasini kuchaytirishi mumkin. Kalsiy tuzlarini vena ichiga yuborilishi magniy sulfati samarasini susaytiradi. Magniy sulfatini qon tomirlarni kengaytiruvchi boshqa vositalar bilan bir vaqtda qo‘llanilganida ularning gipotenziv ta‘siri kuchayadi. Kalsiy preparatlari (cho‘kma hosil qiladi), alkogol (yuqori konsentrasiyalarda), karbonatlar, bikarbonatlar va ishqoriy metallarning fosfatatlari, mыshyak kislotasi, bariy, stronsiy tuzlari, klindamisin fosfati, gidrokortizon suksinat, polimiksin V sulfati, prokain, salisilatlar va tartratlar bilan farmasevtik nomutanosib. Maxsus ko‘rsatmalar Homiladorlik va laktasiya davrida. Homiladorlik davrida magniy sulfati ehtiyotkorlik bilan, faqat kutilayotgan terapevtik samara homila uchun potensial xavfdan yuqori bo‘lgan hollardagina qo‘llaniladi. Homilador ayollarda muddatidan oldin tug‘ruqni oldini olish uchun dori vositasini 5-7 kundan ortiq qo‘llash mumkin emas, chunki bu yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda kalsiy darajasining pasayishiga va suyak tizimida o‘zgarishlarga olib kelishi mumkin. Laktasiya davrida qo‘llash zarurati yuzaga kelganida emizishni to‘xtatish lozim. Pediatriyada qo‘llanilishi. Magniy sulfatini bir yoshga to‘lmagan bolalarda ko‘rsatmalar bo‘yicha qo‘llanilishi paylar reflekslari va plazmada magniy konsentrasiyasi nazorat qilingan holda amalga oshirilishi mumkin. Uzoq muddat davomida qo‘llanilganida markaziy gemodinamika ko‘rsatkichlari nazorati, arterial bosim, yurak faoliyati, pay reflekslari, nafas olish tezg‘tezligi va buyrak faoliyati monitoringi talab qilinadi. Kalsiy preparatlarini magniy sulfati bilan bir vaqtda yuborilishi zarurati bo‘lganida ularni turli venalarga yuborish lozim. Plazmada magniy darajasini laboratoriya nazoratida, plazmada magniy darajasining normal ko‘rsatkichlari uning to‘qimalarda tanqisligini istisno etmasligini nazarda tutish lozim, chunki plazmada magniy konsentrasiyasi va uning hujayralararo suyuqlikdagi darajasi doimo ham o‘zaro bog‘liq emas. Avtotransport va boshqa mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri. Davolash davrida transport vositalarini boshqarish va diqqatni yuqori jamlash va psixomotor reaksiyalarining tezligini talab qiladigan boshqa potensial xavfli faoliyat turlari bilan shug‘ullanishda ehtiyotkorlik choralarini ko‘rish zarur. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Plazmada magniy darajasi 2,0-3,5 mmol/l ga qadar oshganida chuqur pay (tizza) reflekslarining pasayishi intoksikasiyaning klassik erta belgisi bo‘lib hisoblanadi. Plazmada magniy darajasi 3,5-5,0 mmol/l ga yetganida PQ intervalining uzayishi paydo bo‘ladi. Plazmada magniy darajasi 4-5 mmol/l bo‘lganida chuqur pay reflekslari yo‘qoladi, ko‘ngil aynishi, qusish, arterial bosimning keskin pasayishi, gipergidroz, diplopiya yuzaga keladi, noaniq nutq paydo bo‘ladi. Magniyning darajasi 5,0-7,5 mmol/l bo‘lganida nafas olishning zo‘riqishi va yurakda o‘tkazuvchanlikning buzilishi yuzaga keladi. Magniyning darajasi 12,5 mmol/l bo‘lganida yurakning to‘xtashi va markaziy nerv tizimining chuqur zo‘riqishi kuzatiladi. Yordam choralari. Spesifik antidot – kalsiy tuzlarini (kalsiy xloridi yoki glyukonatini) 5-10 minut davomida 100-200 mg ionlashgan kalsiy hisobida vena ichiga yuboriladi. Zarurat bo‘lganida antidot takroran kiritiladi. Og‘ir intoksikasiya holatlarida o‘pkani sun‘iy ventilyasiyasi, peritoneal dializ yoki gemodializ qo‘llaniladi. Simptomatik davolash (markaziy nerv tizimining stimulyatorlari, yurak-qon-tomir tizimi faoliyatini muvofiqlashtiruvchi vositalar bilan) o‘tkaziladi. Chiqarilish shakli 5 ml dan ampulalarda. № 10. Saqlash sharoiti Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: