DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yurak-qon tomir vositalari
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Bendazola gidroxlorid
Производитель:
СП ООО Jurabek Laboratories
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
C04AХ
Инструкция DIBAZOL inyeksiya uchun eritma 2ml 1% N5
Dori shakli
Инъекция учун 1 % ли эритма. 1 мл, 2 мл ёки 5 мл рангсиз шиша ёки полипропиленли ампулаларда. 10 ампулалар кўлланилишига доир йўрикномаси билан бирга картон қутига жойланади. 5 ёки 10 ампулалар контур уяли ўрамга жойланади. 1 ёки 2 контур уяли ўрам қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Гипертоник кризда вена ичига ва мушак ичига 30-50 мг (3-5 мл 1% ли эритма) юборилади. Артериал гипертензия ривожланишида препарат мушак ичига 20-30 мг (2-3 мл 1% ли эритма) дозада юборилади. Даволаш курси 8-14 кун. Силлиқ мушаклар спазмаларида препарат мушак ичига 10-20 мг (1-2 мл 1%- эритма) дозада юборилади. Нерв тизими касалликларини даволашда суткада бир марта ёки кунора 5-10 кун давомида мушак ичига 5 мг дан қўлланади. Даволаш курси 3-4 ҳафтадан кейин такрорланади. Келгуси курслар ҳар 1-2 ойда ўтказилади. Болалар 18 ёшгача бўлган болаларда самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган. Эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак Кекса ёш (юракдан отилиб чиқаётган хажмини пасайиши).
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Папаверин билан бир вақтда қўлланганда дори воситаларининг ўзаро спазмолитик таъсири кучайиши кузатилади. Фентоламин, клонидин, резерпин ва диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда уларнинг гипотензив таъсири кучайиши кузатилади. p-адреноблокаторлар билан бевосита боғлиқ бўлган қон томирларнинг периферик қаршилиги ошиши олдини олади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратиинг компонентларга юқори сезувчанлик. Мушак тонуси пасайиши, тиришиш синдроми билан бирга кечадиган касалликлар. Оғир юрак етишмовчилиги. Артериал гипотензия. Шиши ва азот ажратувчи буйраклар функцияси бузилиши билан сурункали нефрит. Қон кетиш билан бирга кечадиган меъда ва ўн икки бармоқ ичак яраси. Қандли диабетда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати тугагандан кейин ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Нерв тизими томонидан: бош айланиши, бош оғриғи. Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак уриши, юрак соҳасидаги оғрик, узоқ вақт қўлланганда юракдан отилиб чиқаётган хажмини пасайиши туфайли ЭКГ кўрсаткичлари ёмонлашиши; артериал босим пасайиши. Нафас тизими томонидан: қуруқ йўтал, тумов, нафас қийинлашиши. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, томоқда ачитиш. Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, қичишиш, гиперемия, тошма, эшакеми. Умумий реакциялар: иссиқлик ҳисси, кўп терлаш, юз қизариши. Юборилган жойидаги реакциялар: маҳаллий оғриқ.
Farmakokinetikasi
Спазмолитик, қон томир кенгайтирувчи, гипотензив восита. Бевосита қон томирлар ва ички аъзоларнинг силлиқ мушакларига бўшашгтирувчи таъсир кўрсатадиган миотроп спазмолитик ҳисобланади. Периферик қон томирларни кенгайтириши ҳисобига гипотензив таъсирга эга. Препаратнинг гипотензив таъсири ўртача ва қисқа муддатли бўлиб (2-3 соат), мушак ичига юборилгандан кейин 30-60 минутдан кейин ва вена ичига юборилгандан кейин 15-20 минутдан кейин ривожланади. Орқа мияда синаптик узатилишни енгиллаштиради, периферик нервлар функцияларини тикланишига ёрдам беради. Ўртача иммунитентни рағбатлантирувчи фаолликни намоён килиб, у иммун ҳужайраларда цГМФ даражаси ошиши билан ўзаро боғлик, бу етилган Т- ва В-лимфоцитлар пролиферациясини, улар томонидан бошқариш омиллари секрециясини, кооператив реакцияни ва ҳужайраларнинг эффектор функциялари фаоллашишини кучайтиради.
Farmakodinamikasi
Препарат мушак ичига юборилгандан кейин тизимли қон оқимига тез ўтади. Жигарда метаболизмга учрайди. Иккита конъюгат: 1-метил-2-бензилбензимидазол ва 1- карбоэтокси-2-бензилбензимидазол ҳосил килиб бендазолнинг имидазол ҳалқаси аминогуруҳларини метил гурухи ва карбоксиэтил гуруҳи кўшилиш орқали биотрансформация бўлади. Метаболизм махсулотлари кўпроқ сийдик билан чикарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: гипотензия, кўп терлаш. иссиқлик ҳисси, бош айланиши, кўнгил айниши, енгил бош оғриғи. Даволаш: препаратни бекор қилиш керак. Ифодаланган гипотензияда бемор оёқлари кўтарилиб “ётган” ҳолатда артериал босими назорат қилингаи ҳолда трансфузион даволаш, қон томирни торайтирувчи воситалари буюрилади, симптоматик даволаш ўтказилади.