IBRA tabletkalari N30

Обновлено: 21.07.2022

IBRA tabletkalari N30
  • Категория:

    Tayanch-harakat tizimi uchun

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Askorbinovaya kislota, xondroitin sulfat natriya, Marganes, glyukozamina sulfata kaliya xlorid, Metilsulfonilmetan

  • Производитель:

    Dr Sertus Ilaç Sanayi ve Ticaret Limited Şirketi

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    M09AX

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция IBRA tabletkalari N30

  • Dori shakli

    Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблеткадан блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Ибра препарати ичга, овқатланишдан 20 минут олдин, етарли миқдордаги сув билан қабул қилинади. Биринчи уч ҳафта давомида 1 таблеткадан суткада 2-3 марта буюрилади; кейинги кунларда – 1-2 таблекадан суткада 1 марта буюрилади. Даволашнинг давомийлиги – 3-6 ойни ташкил этади. Зарурат бўлганида такрорий даволаш курсларини ўтказиш мумкин, уларнинг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Ибра ярим синтетик пенициллинлар ва хлорамфениколнинг таъсирини камайтиради, антикоагулянтларнинг таъсирини кучайтиради.   

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    •       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; •       тромбофлебитлар; •       қонашга мойиллик бўлганида; •       ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.  

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.

  • Maxsus shartlar

    Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан ножўя реакциялар пайдо бўлганида препаратнинг дозасини 2 марта камайтириш керак, яхшиланиш бўлмаганида эса – препаратни бекор қилиш керак. Ибра ГКС ҳамда НЯҚП билан мажмуавий даволашнинг таркибида қўлланиши мумкин. Қандли диабет билан хасталанган беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади, чунки хондроитин сульфати инсулинга бўлган толерантликни пасайтириш самарасига эга. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик ва лактация даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Педиатрияда қўлланиши 15 ёшгача бўлган болаларда Ибра препаратини қўллаш ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ибра автотранспортни бошқариш ва диққатни жамлашни талаб этувчи потенциал ҳавфли фаолият турларини бажариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: метеоризм, диарея, қабзият. Бошқалар: артериал босимни ошиши, аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

  • Farmakokinetikasi

    Ибра – тоғай тўқимаси регенерациясини стимулятори. Препаратнинг фармакологик таъсири препаратнинг таркибига кирувчи компонентларнинг ҳусусиятларига боғлиқ. Глюкозамин сульфати одам организмида физиологик ҳолатда мавжуд бўлган табиий глюкозамин аминосахаридини тузи ҳисобланади. Протеогликанлар, гликозаминогликанлар, гиалурон ва хондроитинсульфат кислотаси ва бўғим қобиғи, бўғим ички суюқлиги ва тоғай тўқимасининг таркибига кирувчи бошқа моддалар синтезини фаоллаштиради, коллаген синтезини рағбатлантиради. Тоғайни метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади – анаболик жараёнларни кучайтиради ва катаболик жараёнларни сусайтиради, бўғим капсуласининг ўтказучанлигини оширади, синовиал мембрана ва бўғим тоғайи ҳужайраларида ферментатив жараёнларни тиклайди. Хондропротектор ва остеотроп таъсир кўрсатади, суяк тўқимасига кальцийни тўпланишини нормаллаштиради. Простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ бўлмаган, аммо антиоксидант фаоллик (супероксид радикалларни ҳосил бўлишини блоклаши орқали) ва лизосомал ферментларнинг фаоллигини сусайиши ҳисобига реализация бўладиган ўртача даражадаги яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Ностероида яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) ва глюкокортикостероидлар (ГКС) нинг таъсиридан тоғайни кузатилиши мумкин бўлган шикастланишини олдини олади. Хондроитин сульфат тоғай тўқимасини қурилишида иштирок этадиган юқори молекуляр мукополисахарид ҳисобланади (тоғай матриксини ҳосил бўлиши учун қўшимча субстрат бўлиб хизмат қилади. Хондропротектор таъсир кўрсатади, тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Гиалин тўқимасида моддалар алмашинувини нормаллаштиради, гиалурон кислотасини ҳосил бўлишини, протеогликанлар ҳамда коллагеннинг II турини синтезини рағбатлантиради; гиалурон кислотасини ферментатив парчаланишдан, шу жумладан бириктирувчи тўқимани парчаланишига олиб келадиган лизосомал ферментлар таъсирида парчаланишдан ҳимоя қилади. Тоғай тўқимасида фосфор-кальций алмашинувига таъсир қилади, суяк тўқимасини резорбциясини секинлаштиради ва кальцийни йўқолишини камайтиради, тоғай тўқимасининг дегенерация жараёнларини секинлаштиради. Бириктирувчи тўқимани эзилишини олдини олади ва бўғим юзаси учун мойловчи модда ролини ўйнайди, бўғим суюқлигини ҳосил бўлишини нормаллаштиради. Глюкозамин сульфати ва хондроитин сульфати бириктирувчи тўқимани биосинтезида иштирок этиб, тоғайни парчаланиш жараёнига тўсқинлик қилади ва тоғай тўқимасини регенерациясини рағбатлантиради, бу ҳолат оғриқ синдромининг яққоллигини камайишига ва бўғимнинг функционал ҳолатини яхшиланишига олиб келади. Аскорбин кислотаси коллаген синтезини рағбатлантиради ва аггрекан (бўғим тоғайининг асосий протеогликани) синтезини ўртача даражада оширади. Шунингдек аскорбин кислотасини фонида сульфат гуруҳи бириккан протеогликанлар синтезини аҳамиятли даражада оширади, оғриқ синдромининг яққоллигини пасайтиради. Марганец энергия ҳосил бўлиши жараёнларида, оқсиллар ҳамда ёғлар метаболизмида, суяклар ҳамда бириктирувчи тўқима синтезида иштирок этади. Метилсульфонилметан (МСМ) – яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга бўлган табиий органик олтингугурт бирикмасидир. Бўғимлар ва боғламларни даволашда ва мустаҳкамлашда юқори биологик фаоллик намоён қилади. Олтингугурт жигар томонидан минерал моддаларни сўрилишига ёрдам беради, мияни ишлаши, сочлар, тирноқлар, бириктирувчи тўқима, тоғайларни ҳосил бўлиши учун аҳамиятга эга, аллергияга қарши яққол таъсир кўрсатади. Метилсульфонилметан тўқималардан лактатни, токсинларни чиқарилишига ёрдам беради, бу озуқа моддаларини ўтишини оширади; организмда шикастланган тери ҳужайралари ва бириктирувчи тўқимани тикланишига ёрдам беради, уларнинг эластиклигини оширади. МСМ глюкозамин, хондроитин ва ўсимлик экстрактлари билан мажмуада бўғимларда оғриқ бўлган беморларнинг ҳолатини аҳамиятли даражада енгиллаштиради. Босвелия камеди қатронини қуруқ экстракти – самарали яллиғланишга қарши восита. Меъда-ичак йўлларининг шиллиқ қаватини таъсирланишини, бронхоспазмлар, эшакемини чақирмайди. Бундан ташқари, Босвелия экстракти асосида олинган препаратларни қабул қилганда яллиғланган бўғимлар ва тўқималарни қон билан таъминланиши яхшиланади, шикастланган қон томирлари тикланади. Босвелия таянч-ҳаракат аппаратини тутиб туради, яллиғланишга қарши, антисептик ва оғриқ қолдирувчи таъсир кўрсатади. Мушук тирноғи пўстлоғини қуруқ экстракти иммунитетни рағбатлантиради, иммуноглобулинлар (антителолар) нинг даражасини нормаллаштиради, тўқима ҳамда қонда айланиб юрувчи иммун комплексларни парчаланиши ва чиқарилишига ёрдам беради, яллиғланишга ва антиоксидант таъсир кўрсатади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Дозани ошириб юборилиш ҳоллари маълум эмас.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?