ARTROZAN inyeksiya uchun eritma 2,5ml 6mg/ml N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Yallig'lanishga qarshi vositalar
Страна производитель:
Rossiya
Активное вещество:
Meloksikam
Производитель:
ОАО «Фармстандарт-УфаВИТА»
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
M01AC06
Инструкция ARTROZAN inyeksiya uchun eritma 2,5ml 6mg/ml N10
Dori shakli
Мушак ичига юбориш учун эритма 6 мг/мл. 2,5 мл дан препарат сиғими 5 мл бўлган ампуланинг юқори қисмида яшил ва сариқ рангли ҳалқаси бўлган 1 гидролитик синф шиша ампулада. 3 ёки 5 ампула поливинилхлорид плёнкали фольгасиз контур уяли ўрамда. 5 ампуладан 1 ёки 2 контур уяли ўрам ёки 3 ампуладан 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Даволашнинг биринчи 2-3 куни препаратни мушак ичига юбориш кўрсатилган. Кейинчалик даволашни перорал шаклларини (таблеткалар) қўллаш билан давом эттирилади. Тавсия этилган дозаси оғриқ жадаллиги ва яллиғланиш жараёнининг оғирлик даражасига қараб, суткада 1 марта 7,5 мг дан 15 мг гачани ташкил қилади. Ножўя реакцияларнинг потенциал хавфи доза ва даволаш давомийлигига боғлиқлиги туфайли, энг паст самарали дозада ва иложи боричи минимал қисқа курслар билан қўллаш керак. Гемодиализда бўлган оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда доза кунига 7,5 мг дан ошмаслиги керак. Препарат мушак ичига чуқур инъекция орқали юборилади. Ампула ичидагисини бошқа дори воситалари билан битта шприцда аралаштириш мумкин эмас. Препаратни вена ичига юбориш мумкин эмас.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
- бошқа НЯҚП лар (шу жумладан, ацетилсалицил кислотаси) билан бир вақтда қўлланилганида меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланиши ва қон кетиши хавфи ошади; - гипотензив препаратлар билан бир вақтда қўлланилганида гипотензив препаратларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин; - литий препаратлари билан бир вақтда қўлланилганида литийни тўпланиши ва унинг токсик таъсири ошиши мумкин (қонда литийнинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади); - метотрексат билан бир вақтда қўлланилганида метотрексатнинг қон яратиш тизимига ножўя таъсири кучаяди (анемия ва лейкопения пайдо бўлиши хавфи, қоннинг умумий таҳлилини вақти-вақти билан ўтказиш кўрсатилган); - диуретиклар ва циклоспорин билан бир вақтда қўлланилганида буйрак етишмовчилиги ривожланиши хавфи ошади; - бачадон ичи контрацептив воситалар билан бир вақтда қўлланилганида бу воситаларнинг самарадорлиги пасайиши мумкин; - антикоагулянтлар (гепарин, варфарин), тромболитик препаратлар (стрептокиназа, фибринолизин) ва антиагрегантлар (тиклопидин, клопидогрел, ацетилсалицил кислотаси) билан бир вақтда қўлланилганда қон кетиши ривожланиши хавфи ошади (қон ивиши кўрсаткичларини вақти-вақти билан назорат қилиш керак); - колестирамин билан бир вақтда қўлланилганида мелоксикамни МИЙ орқали чиқарилиши тезлашади; - серотонинни қайта қамраб олинишининг селектив ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганида меъда-ичакдан қон кетиши ривожланиши хавфи ошади. - при одновременном применении с селективными ингибиторами обратного захвата серотонина возрастает риск развития желудочно-кишечных кровотечений.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· мелоксикам ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик; · декомпенсацияланган юрак етишмовчилиги; · аорто-коронар шунтлашдан операциясидан кейинги эрта давр; · бронхиал астма, қайталанувчи бурун ва бурун ёндош бўшлиқлари полипози ва ацетилсалицил кислотаси ёки бошқа НЯҚП ларни тўлиқ ёки тўлиқ бўлмаган бирга кечиши; меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши; меъда-ичакдан фаол қон кетиши; · ичакнинг яллиғланиш касалликлари (зўрайиш босқичидаги ярали колит, Крон касаллиги); · цереброваскуляр қон кетишлар ёки бошқа қон кетишлар; · гемофилия ва қон ивишининг бошқа бузилишлари; · яққол жигар етишмовчилиги ёки жигарнинг фаол касаллиги; · сурункали буйрак етишмовчилиги (гемодиализда бўлмаган беморларда (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам)); буйракнинг авж олувчи касаллиги, шу жумладан тасдиқланган гиперкалиемия; · 18 ёшгача бўлган болалар; · ҳомиладорлик; эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.
Maxsus shartlar
- Препарат тромбоцитларни хусусиятларини ўзгартириши мумкин, лекин юрак-қон томир касалликларида ацетилсацил кислотасининг профилактик таъсирини ўрнини босмайди. - Анамнезида меъда ва 12-бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда ва антикоагулянт даволанаётган пациентларда препаратни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Бундай пациентларда меъда-ичак йўлларининг эрозив-ярали касалликларини пайдо бўлиши хавфи юқори. - Препаратни кекса ва айланиб юрувчи қон хажми ва калавалар фильтрацияси секинлашган (дегидратация, сурункали юрак етишмовчилиги, жигар циррози, нефротик синдром, клиник жиҳатдан яққол намоён бўлган буйрак касалликлари, диуретикларни қабул қилиш, катта жаррохлик операцияларидан кейин сувсизланиш) беморларда препаратни қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш ва суткалик диурез ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. - Жигарни шикастланишининг белгилари (терини қичишиши, тери қопламаларини сарғайиши, кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, сийдик рангини тўқлашиши, трансаминазалар даражасини турғун ва аҳамиятли ошиши ва жигар фаолиятининг бошқа кўрсаткичларини ўзгариши) пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва даволовчи шифокорга мурожаат этиш керак. - Препаратни икки хафта қўллагандан кейин “жигар” ферментларининг фаоллигини назорат қилиш керак. - Буйрак фаолиятини аҳамиятсиз ёки ўртача пасайиши (креатинин клиренси ≥30 мл/мин) бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. - Сийдик ҳайдовчи воситалар ва мелоксикамни бир вақтда қабул қилаётган пациентлар етарли даражада суюқлик қабул қилишлари керак. - Даволаш жараёнида аллергик реакциялари (қичишиш, тери тошмаси, эшакеми, фотосенсибилизация)пайдо бўлганда препаратни қабул қилишни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш мақсадида шифокорга мурожаат этиш керак. - Бошқа НЯҚП лар каби мелоксикам инфекцион касалликларнинг симптомларини ниқоблаши мумкин. - Простагландинларнинг синтезини блокловчи бошқа препаратлар каби мелоксикамни қўллаш фертилликка таъсир қилиши мумкин, шунинг учун ҳомиладорликни режалаштирган аёллар томонидан қабул қилишлари тавсия этилмайди. - Препаратни бошқа НЯҚП лар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Препаратни қўллаш бош оғриғи, бош айланиши ва уйқучанликни пайдо бўлишини чақириши мумкин. Бу кўринишлар пайдо бўлганда транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари бажаришдан воз кечиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Nojo'ya samaralari
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: 1% дан кўпроқ – диспепсия, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, қабзият, метеоризм; 0,1-1% - “жигар” трансаминазалари фаоллигини ўтувчан ошиши, гипербилирубинемия, кекириш, эзофагит, меъда ёки 12-бармоқ ичак яра касаллиги, меъда-ичакдан қон кетиши (яшириш ёки яққол), стоматит; 0,1% дан камроқ – МИЙ аъзолари перфорацияси, колит, гепатит, гастрит. Қон яратиш аъзолари томонидан: 1% дан кўпроқ – анемия, 0,1-1% - лейкопения, тромбоцитопения; Тери қопламалари томонидан: 1% дан кўпроқ – қичишиш, тери тошмаси; 0,1-1% - эшакеми; 0,1% дан камроқ –фотосенсибилизация, буллёз тошмалар, кўп шаклли эритема, шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз. Нафас тизими томонидан: 0,1% дан камроқ – бронхоспазм; Марказий нерв тизими томонидан: 1% дан кўпроқ – бош айланиши, бош оғриғи; 0,1-1% - қулоқларда шовқин, уйқучанлик; 0,1% дан камроқ – эмоционал лабиллик, онгни чалкашиши, дезориентация. Юрак-қон томир тизими томонидан: 1% дан кўпроқ – периферик шишлар; 0,1-1% - артериал босим даражасини ошиши, юрак уришини ҳис қилиш, юз гиперемияси. Сийдик чиқариш тизими томонидан: 0,1-1% - гиперкреатининемия, зардобда мочевина концентрациясини ошиши; 0,1% дан камроқ – ўткир буйрак етишмовчилиги; мелоксикамни қабул қилиш билан боғлиқлиги аниқланмаган – интерстициал нефрит, альбуминурия, гематурия. Сезги аъзолари томонидан: 0,1% дан камроқ – конъюнктивит, кўришни ноаниқлиги. Аллергик реакциялар: 0,1% дан камроқ – ангионевротик шиш, анафилактик, анафилактоид реакциялар.
Farmakokinetikasi
Мелоксикам – яллиғланишга қарши, иситмани туширувчи ва оғриқни қолдирувчи таъсирга эга ностероид яллиғланишга қарши препаратдир (НЯҚП). Оксикамлар синфига мансуб, энолиен кислотасининг ҳосиласи ҳисобланади. Таъсир механизми яллиғланиш соҳасида простангландинлар биосинтезида иштирок этувчи иккинчи тип циклооксигеназа (ЦОГ-2) нинг ферментатив фаоллигини танлаб тормозлаш оқибатида простагландинлар синтезини ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Юқори дозаларда буюрилганда, узоқ вақт қўлланилганда ва организмнинг шахсий хусусиятларида ЦОГ-2 га нисбатан танловчанлик пасаяди. Меъда-ичак йўллари (МИЙ) шиллиқ қаватини ҳимоя қилувчи ва буйракларда қон айланишини бошқаришда иштирок этувчи простагландинлар синтезида иштирок этувчи биринчи тип циклооксигеназа (ЦОГ-1) га камроқ даражада таъсир кўрсатади. Кўрсатилган ЦОГ-2 фаоллигини танлаб сусайтириш туфайли, препарат МИЙ ни эрозив-ярали шикастланишларини камроқ чақиради.
Farmakodinamikasi
Плазмадаги оқсиллар билан боғланиши 99% ни ташкил қилади. Препарат гистогематик тўсиқлар орқали ўтади, орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги максимал концентрациясининг 50% ни ташкил қилади. Фармакологик жиҳатдан фаол бўлмаган тўртта ҳосилаларини ҳосил қилиб жигарда тўлиқ метаболизмга учрайди. Асосий метаболити, 5’-карбоксимелоксикам (дозанинг 60%) оралиқ метаболит 5’-гидроксиметилмелоксикамни оксидланиши йўли билан ҳосил бўлади, у ҳам, лекин камроқ даражада (дозанинг 9%) чиқарилади. In vitro шароитда ўтказилган тадқиқотлар ушбу метаболик айланишда CYP2С9 изоферменти асосий ролни ўйнайди, CYP3А4 изоферменти қўшимча аҳамиятга эга. Препарат дозасининг мувофиқ равишда 16% ва 4% ни ташкил этувчи иккита метаболитларини ҳосил бўлишида пероксидаза иштирок этади. Плазмадаги клиренси минутига 8 мл ни ташкил этади. Кекса ёшдаги одамларда препаратнинг клиренси камаяди. Тақсимланиш ҳажми паст ва ўртача 11 л ни ташкил қилади. Ўртача даражадаги жигар ёки буйрак етишмовчилиги мелоксикамнинг фармакокинетикасига сезиларли даражада таъсир кўрсатмайди. Ахлат ва сийдик билан тенг пропорцияда, асосан метаболитлари кўринишида чиқарилади. Ичак орқали ўзгармаган кўринишда суткалик дозанинг 5% дан камроғи, сийдикда препарат ўзгармаган кўринишда фақат жуда кам миқдорда аниқланади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлари: онгни бузилиши, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрийда оғриқ, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, жигар етишмовчилиги, нафасни тўхташи, асистолия. Даволаш: специфик антидоти ва ангонистлари йўқ. Препаратни қон оқсиллари билан юқори даражада боғланиши туфайли, жадаллаштирилган диурез, сийдикни ишқорийлаштириш, гемодиализ кам самарали.
Umumiy ma'lumot
ARTROZAN inyeksiya uchun eritma 2,5ml 6mg/ml N10 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA ARTROZAN® ARTROSAN® Preparatning savdo nomi: Artrozan® Ta‘sir etuvchi modda (XPN): meloksikam Dori shakli: mushak ichiga yuborish uchun eritma Tarkibi: 1 ml quyidagilarni saqlaydi: faol modda: meloksikam – 6,00 mg; yordamchi moddalar: meglyumin – 3,75 mg, poloksamer 188 – 50,00 mg, tetragidrofurfuril makrogol (glikofurol) – 100,00 mg, glisin – 5,00 mg, natriy xloridi – 3,00 mg, 1M natriy gidroksidi eritmasi – rN 8,2-8,9 gacha, in‘eksiya uchun suv – 1 ml gacha. Bir ampula 15 mg meloksikam saqlaydi. Ta‘rifi: tiniq, yashil-sariq rangli eritma. Farmakoterapevtik guruhi: nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparat. ATX kodi: M01AS06. Farmakologik xususiyatlari Farmakodinamikasi Meloksikam – yallig‘lanishga qarshi, isitmani tushiruvchi va og‘riqni qoldiruvchi ta‘sirga ega nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparatdir (NYAQP). Oksikamlar sinfiga mansub, enolien kislotasining hosilasi hisoblanadi. Ta‘sir mexanizmi yallig‘lanish sohasida prostanglandinlar biosintezida ishtirok etuvchi ikkinchi tip siklooksigenaza (SOG-2) ning fermentativ faolligini tanlab tormozlash oqibatida prostaglandinlar sintezini ingibisiya qilinishi bilan bog‘liq. Yuqori dozalarda buyurilganda, uzoq vaqt qo‘llanilganda va organizmning shaxsiy xususiyatlarida SOG-2 ga nisbatan tanlovchanlik pasayadi. Me‘da-ichak yo‘llari (MIY) shilliq qavatini himoya qiluvchi va buyraklarda qon aylanishini boshqarishda ishtirok etuvchi prostaglandinlar sintezida ishtirok etuvchi birinchi tip siklooksigenaza (SOG-1) ga kamroq darajada ta‘sir ko‘rsatadi. Ko‘rsatilgan SOG-2 faolligini tanlab susaytirish tufayli, preparat MIY ni eroziv-yarali shikastlanishlarini kamroq chaqiradi. Farmakokinetikasi Plazmadagi oqsillar bilan bog‘lanishi 99% ni tashkil qiladi. Preparat gistogematik to‘siqlar orqali o‘tadi, orqa miya suyuqligidagi konsentrasiyasi plazmadagi maksimal konsentrasiyasining 50% ni tashkil qiladi. Farmakologik jihatdan faol bo‘lmagan to‘rtta hosilalarini hosil qilib jigarda to‘liq metabolizmga uchraydi. Asosiy metaboliti, 5’-karboksimeloksikam (dozaning 60%) oraliq metabolit 5’-gidroksimetilmeloksikamni oksidlanishi yo‘li bilan hosil bo‘ladi, u ham, lekin kamroq darajada (dozaning 9%) chiqariladi. In vitro sharoitda o‘tkazilgan tadqiqotlar ushbu metabolik aylanishda CYP2S9 izofermenti asosiy rolni o‘ynaydi, CYP3A4 izofermenti qo‘shimcha ahamiyatga ega. Preparat dozasining muvofiq ravishda 16% va 4% ni tashkil etuvchi ikkita metabolitlarini hosil bo‘lishida peroksidaza ishtirok etadi. Plazmadagi klirensi minutiga 8 ml ni tashkil etadi. Keksa yoshdagi odamlarda preparatning klirensi kamayadi. Taqsimlanish hajmi past va o‘rtacha 11 l ni tashkil qiladi. O‘rtacha darajadagi jigar yoki buyrak yetishmovchiligi meloksikamning farmakokinetikasiga sezilarli darajada ta‘sir ko‘rsatmaydi. Axlat va siydik bilan teng proporsiyada, asosan metabolitlari ko‘rinishida chiqariladi. Ichak orqali o‘zgarmagan ko‘rinishda sutkalik dozaning 5% dan kamrog‘i, siydikda preparat o‘zgarmagan ko‘rinishda faqat juda kam miqdorda aniqlanadi. Qo‘llanilishi Osteoartroz, revmatoid artrit, ankilozlovchi spondilit (Bexterev kasalligi), osteoxondroz va boshqa og‘riq sindromi bilan kechuvchi mushak-bo‘g‘im tizimining yallig‘lanishli va degenerativ kasalliklarini simptomatik davolash uchun qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Davolashning birinchi 2-3 kuni preparatni mushak ichiga yuborish ko‘rsatilgan. Keyinchalik davolashni peroral shakllarini (tabletkalar) qo‘llash bilan davom ettiriladi. Tavsiya etilgan dozasi og‘riq jadalligi va yallig‘lanish jarayonining og‘irlik darajasiga qarab, sutkada 1 marta 7,5 mg dan 15 mg gachani tashkil qiladi. Nojo‘ya reaksiyalarning potensial xavfi doza va davolash davomiyligiga bog‘liqligi tufayli, eng past samarali dozada va iloji borichi minimal qisqa kurslar bilan qo‘llash kerak. Gemodializda bo‘lgan og‘ir darajadagi buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda doza kuniga 7,5 mg dan oshmasligi kerak. Preparat mushak ichiga chuqur in‘eksiya orqali yuboriladi. Ampula ichidagisini boshqa dori vositalari bilan bitta shprisda aralashtirish mumkin emas. Preparatni vena ichiga yuborish mumkin emas. Nojo‘ya ta‘sirlari Ovqat hazm qilish tizimi tomonidan: 1% dan ko‘proq – dispepsiya, shu jumladan ko‘ngil aynishi, qusish, qorinda og‘riq, qabziyat, meteorizm; 0,1-1% – “jigar” transaminazalari faolligini o‘tuvchan oshishi, giperbilirubinemiya, kekirish, ezofagit, me‘da yoki 12-barmoq ichak yara kasalligi, me‘da-ichakdan qon ketishi (yashirish yoki yaqqol), stomatit; 0,1% dan kamroq – MIY a‘zolari perforasiyasi, kolit, gepatit, gastrit. Qon yaratish a‘zolari tomonidan: 1% dan ko‘proq – anemiya, 0,1-1% – leykopeniya, trombositopeniya; Teri qoplamalari tomonidan: 1% dan ko‘proq – qichishish, teri toshmasi; 0,1-1% – eshakemi; 0,1% dan kamroq –fotosensibilizasiya, bullyoz toshmalar, ko‘p shaklli eritema, shu jumladan Stivens-Djonson sindromi, toksik epidermal nekroliz. Nafas tizimi tomonidan: 0,1% dan kamroq – bronxospazm; Markaziy nerv tizimi tomonidan: 1% dan ko‘proq – bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i; 0,1-1% – quloqlarda shovqin, uyquchanlik; 0,1% dan kamroq – emosional labillik, ongni chalkashishi, dezorientasiya. Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: 1% dan ko‘proq – periferik shishlar; 0,1-1% – arterial bosim darajasini oshishi, yurak urishini his qilish, yuz giperemiyasi. Siydik chiqarish tizimi tomonidan: 0,1-1% – giperkreatininemiya, zardobda mochevina konsentrasiyasini oshishi; 0,1% dan kamroq – o‘tkir buyrak yetishmovchiligi; meloksikamni qabul qilish bilan bog‘liqligi aniqlanmagan – interstisial nefrit, albuminuriya, gematuriya. Sezgi a‘zolari tomonidan: 0,1% dan kamroq – kon‘yunktivit, ko‘rishni noaniqligi. Allergik reaksiyalar: 0,1% dan kamroq – angionevrotik shish, anafilaktik, anafilaktoid reaksiyalar. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar meloksikam yoki preparatning yordamchi komponentlariga o‘ta yuqori sezuvchanlik; dekompensasiyalangan yurak yetishmovchiligi; aorto-koronar shuntlashdan operasiyasidan keyingi erta davr; bronxial astma, qaytalanuvchi burun va burun yondosh bo‘shliqlari polipozi va asetilsalisil kislotasi yoki boshqa NYAQP larni to‘liq yoki to‘liq bo‘lmagan birga kechishi; me‘da va o‘n ikki barmoq ichak yara kasalligini zo‘rayishi; me‘da-ichakdan faol qon ketishi; ichakning yallig‘lanish kasalliklari (zo‘rayish bosqichidagi yarali kolit, Kron kasalligi); serebrovaskulyar qon ketishlar yoki boshqa qon ketishlar; gemofiliya va qon ivishining boshqa buzilishlari; yaqqol jigar yetishmovchiligi yoki jigarning faol kasalligi; surunkali buyrak yetishmovchiligi (gemodializda bo‘lmagan bemorlarda (kreatinin klirensi minutiga 30 ml dan kam)); buyrakning avj oluvchi kasalligi, shu jumladan tasdiqlangan giperkaliemiya; 18 yoshgacha bo‘lgan bolalar; homiladorlik; emizish davrida qo‘llash mumkin emas. Ehtiyotkorlik choralari Keksa yoshdagi pasientlarda va anamnezida quyidagi holatlar bo‘lganda preparatni ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak: yurak ishemik kasalligi, dimlangan yurak yetishmovchiligi, serebrovaskulyar kasalliklar, periferik arteriyalar kasalliklari, dislipidemiya/giperlipidemiya, qandli diabet, surunkali buyrak yetishmovchiligi (kreatinin klirensi minutiga 30-60 ml); me‘da-ichak yo‘llarini yarali shikastlanishi, Helicobacter pylori ni mavjudligi, chekish, og‘ir somatik kasalliklar. NYAQP larni uzoq vaqt qo‘llaganda, alkogolni suiiste‘mol qilganda, antikoagulyantlar (masalan, varfarin), antiagregantlar (masalan, asetilsalisil kislotasi, klopidogrel), peroral glyukokortikosteroidlar (masalan, prednizolon), serotoninni qayta qamrab olinishining selektiv ingibitorlari (masalan, sitalopram, fluoksetin, sertralin, paroksetin) bilan yondosh davolaganda preparatni ehtiyotkorlik bilan qabul qilish kerak. Me‘da-ichak yo‘llaridan noxush ko‘rinishlar rivojlanishi xavfini kamaytirish uchun qisqa kurs bilan minimal samarali dozani qo‘llash kerak. Dorilarning o‘zaro ta‘siri boshqa NYAQP lar (shu jumladan, asetilsalisil kislotasi) bilan bir vaqtda qo‘llanilganida me‘da-ichak yo‘llarini eroziv-yarali shikastlanishi va qon ketishi xavfi oshadi; gipotenziv preparatlar bilan bir vaqtda qo‘llanilganida gipotenziv preparatlarning samaradorligi pasayishi mumkin; litiy preparatlari bilan bir vaqtda qo‘llanilganida litiyni to‘planishi va uning toksik ta‘siri oshishi mumkin (qonda litiyning konsentrasiyasini nazorat qilish tavsiya etiladi); metotreksat bilan bir vaqtda qo‘llanilganida metotreksatning qon yaratish tizimiga nojo‘ya ta‘siri kuchayadi (anemiya va leykopeniya paydo bo‘lishi xavfi, qonning umumiy tahlilini vaqti-vaqti bilan o‘tkazish ko‘rsatilgan); diuretiklar va siklosporin bilan bir vaqtda qo‘llanilganida buyrak yetishmovchiligi rivojlanishi xavfi oshadi; bachadon ichi kontraseptiv vositalar bilan bir vaqtda qo‘llanilganida bu vositalarning samaradorligi pasayishi mumkin; antikoagulyantlar (geparin, varfarin), trombolitik preparatlar (streptokinaza, fibrinolizin) va antiagregantlar (tiklopidin, klopidogrel, asetilsalisil kislotasi) bilan bir vaqtda qo‘llanilganda qon ketishi rivojlanishi xavfi oshadi (qon ivishi ko‘rsatkichlarini vaqti-vaqti bilan nazorat qilish kerak); kolestiramin bilan bir vaqtda qo‘llanilganida meloksikamni MIY orqali chiqarilishi tezlashadi; serotoninni qayta qamrab olinishining selektiv ingibitorlari bilan bir vaqtda qo‘llanilganida me‘da-ichakdan qon ketishi rivojlanishi xavfi oshadi. Maxsus ko‘rsatmalar Preparat trombositlarni xususiyatlarini o‘zgartirishi mumkin, lekin yurak-qon tomir kasalliklarida asetilsasil kislotasining profilaktik ta‘sirini o‘rnini bosmaydi. Anamnezida me‘da va 12-barmoq ichak yara kasalligi bo‘lgan pasientlarda va antikoagulyant davolanayotgan pasientlarda preparatni qo‘llaganda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak. Bunday pasientlarda me‘da-ichak yo‘llarining eroziv-yarali kasalliklarini paydo bo‘lishi xavfi yuqori. Preparatni keksa va aylanib yuruvchi qon xajmi va kalavalar filtrasiyasi sekinlashgan (degidratasiya, surunkali yurak yetishmovchiligi, jigar sirrozi, nefrotik sindrom, klinik jihatdan yaqqol namoyon bo‘lgan buyrak kasalliklari, diuretiklarni qabul qilish, katta jarroxlik operasiyalaridan keyin suvsizlanish) bemorlarda preparatni qo‘llaganda ehtiyotkorlikka rioya qilish va sutkalik diurez va buyrak faoliyatini nazorat qilish kerak. Jigarni shikastlanishining belgilari (terini qichishishi, teri qoplamalarini sarg‘ayishi, ko‘ngil aynishi, qusish, qorinda og‘riq, siydik rangini to‘qlashishi, transaminazalar darajasini turg‘un va ahamiyatli oshishi va jigar faoliyatining boshqa ko‘rsatkichlarini o‘zgarishi) paydo bo‘lganda preparatni qabul qilishni to‘xtatish va davolovchi shifokorga murojaat etish kerak. Preparatni ikki xafta qo‘llagandan keyin “jigar” fermentlarining faolligini nazorat qilish kerak. Buyrak faoliyatini ahamiyatsiz yoki o‘rtacha pasayishi (kreatinin klirensi ≥30 ml/min) bo‘lgan pasientlarda dozaga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Siydik haydovchi vositalar va meloksikamni bir vaqtda qabul qilayotgan pasientlar yetarli darajada suyuqlik qabul qilishlari kerak. Davolash jarayonida allergik reaksiyalari (qichishish, teri toshmasi, eshakemi, fotosensibilizasiya)paydo bo‘lganda preparatni qabul qilishni to‘xtatish masalasini hal qilish maqsadida shifokorga murojaat etish kerak. Boshqa NYAQP lar kabi meloksikam infeksion kasalliklarning simptomlarini niqoblashi mumkin. Prostaglandinlarning sintezini bloklovchi boshqa preparatlar kabi meloksikamni qo‘llash fertillikka ta‘sir qilishi mumkin, shuning uchun homiladorlikni rejalashtirgan ayollar tomonidan qabul qilishlari tavsiya etilmaydi. Preparatni boshqa NYAQP lar bilan bir vaqtda qo‘llash mumkin emas. Preparatni qo‘llash bosh og‘rig‘i, bosh aylanishi va uyquchanlikni paydo bo‘lishini chaqirishi mumkin. Bu ko‘rinishlar paydo bo‘lganda transport vositalarini boshqarish va diqqatni yuqori jamlash va psixomotor reaksiyalarning tezligini talab etuvchi boshqa potensial xavfli faoliyat turlari bajarishdan voz kechish kerak. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: ongni buzilishi, ko‘ngil aynishi, qusish, epigastriyda og‘riq, me‘da-ichak yo‘llaridan qon ketishi, o‘tkir buyrak yetishmovchiligi, jigar yetishmovchiligi, nafasni to‘xtashi, asistoliya. Davolash: spesifik antidoti va angonistlari yo‘q. Preparatni qon oqsillari bilan yuqori darajada bog‘lanishi tufayli, jadallashtirilgan diurez, siydikni ishqoriylashtirish, gemodializ kam samarali. Chiqarilish shakli Mushak ichiga yuborish uchun eritma 6 mg/ml. 2,5 ml dan preparat sig‘imi 5 ml bo‘lgan ampulaning yuqori qismida yashil va sariq rangli halqasi bo‘lgan 1 gidrolitik sinf shisha ampulada. 3 yoki 5 ampula polivinilxlorid plyonkali folgasiz kontur uyali o‘ramda. 5 ampuladan 1 yoki 2 kontur uyali o‘ram yoki 3 ampuladan 1 kontur uyali o‘ram qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutida. Saqlash sharoiti Yorug‘likdan himoyalangan joyda, 25°S dan yuqori bo‘lmagan haroratda. Yaroqlilik muddati 5 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha. Ulashish: