ARTRIKYUR tabletkalari N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Tayanch-harakat tizimi uchun
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
kombinirovanniy rastitelniy preparat
Производитель:
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
M09AХ
Инструкция ARTRIKYUR tabletkalari N30
Dori shakli
10 та таблетка блистерда, 3 та блистер тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга картон ўрамда. 60 та таблетка тиббиётда қўлланилишига доир йўриқнома билан бирга пластик банкада.
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Катталарга 1 ой мобайнида эрталаб ва кечқурун суткасига 2 марта 2 тадан таблетка тайинланади. Сўнгра доза суткасига 2 марта 1 тадан таблеткагача пасайтирилиши мумкин. Таблеткалар овқатланишдан кейин қабул қилинади, устидан 2/1 стакан илиқ сув ичилади. Артрикюр® узоқ вақт қўлланиши мумкин, бироқ 3-4 ой қабул қилингандан сўнг 2 ҳафталик танаффус қилиш тавсия этилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Артрикюр® дори воситаси ва антацидлар бир вақтда қўлланганда, қабул қилишлар ўртасида 1,5-2 соат танаффус қилиш тавсия этилади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Дори воситаси таркибий моддаларига юқори сезувчанлик.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Препарат яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Ичак яллиғланиш касалликларида ва диареяда эҳтиёткорлик билан тайинланиши керак. Оч қоринга қабул қилинмасин.
Nojo'ya samaralari
Дори воситаси таркибий моддаларига юқори сезувчанлик реакциялари пайдо бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Ўсимликдан тайёрланган комбинацияланган аюрведик дори воситаси бўлиб, унинг хоссалари дори воситаси таркибига кирувчи таркибий моддалар билан боғлиқ. Артрикюр® таркибида таянч-ҳаракатлантирувчи тизим касалликларини даволашда самарали ўсимликлар мавжуд. Занжабил доривор ўсимлиги яллиғланишга қарши, ревматизмга қарши ва спазмолитик хоссаларга эга, шунингдек овқатни ҳазм қилиш жараёнларини меъёрлаштиради. Қора қалампир яққол яллиғланишга қарши таъсирга эга, мушак ва ревматизм оғриғини камайтиради. Узун қалампир кучли антисептик таъсир кўрсатади, шунингдек яққол иммуностимулловчи ва антиоксидант хоссаларга эга. Комифора Вигma моддалар алмашинувини яхшилайди, қонда холестерин ва триглицеридлар даражасини пасайтиради, спазмага қарши, оғриқсизлантирувчи, яллиғланишга қарши ва антисептик таъсирларга эга, тромбоцитлар агрегациясини камайтиради. Терминалия хебула ифодаланган тетиклантирувчи ва яллиғланишга қарши таъсирларга эга, кўриш қобилиятини яхшилайди, асаб тизимига ижобий таъсир кўрсатади. Терминалия белерика тетиклантирувчи, тозаловчи, ёшартирувчи восита сифатида таъсир кўрсатади, қон айланишини, меъда-ичак йўли фаолиятини яхшилайди. Филатус эмблика вирусга қарши, антибактериал ва замбуруғга қарши самарали восита ҳисобланади, шунингдек пешоб ҳайдайдиган таъсир кўрсатади. Витания уйқу чақирувчи умумий қувват оширувчи ва иммуностимулловчи самараларга эга, стресс, хавотирлик, сурункали чарчоқ, уйқусизлик симптомларини камайтиради. Узун куркума кучли антиоксидант, яллиғланишга қарши, детоксикация ва сафро ҳайдайдиган таъсирларга эга. Боеравия ёйилган яллиғланишга қарши, тетиклантирувчи, диуретик дори воситаси каби таъсир кўрсатади. Иштаҳани кучайтиради. Махараснади гана артридга қарши, яллиғланишни олдини олувчи восита ҳисобланади.
Farmakodinamikasi
Фармакокинетикаси ўрганилмаган
Dozani oshirib yuborilishi
Дори воситаси ортиқча дозаланишига тааллуқли маълумотлар йўқ. Ортиқча дозаланганда меъдани ювиб ташлаш ва симптоматик терапияни тайинлаш тавсия этилади.