KETANEYM suppozitorii 100mg N12

Обновлено: 21.07.2022

KETANEYM suppozitorii 100mg N12
  • Категория:

    Yallig'lanishga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    Makedoniya

  • Активное вещество:

    Ketoprofen

  • Производитель:

    REPLEK FARM Ltd.

  • Количество в упаковке:

    12

  • Код ATX:

    M01AE03

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция KETANEYM suppozitorii 100mg N12

  • Dori shakli

    6 суппозиторийлардан поливинилхлорид (PVC) ва полиэтилен (PE) ли сут-оқ рангли ячейкали стрипларга жойлаштирилади. 2 стрипдан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

  • Qadoqda soni

    12

  • Dozirovkasi

    Кетанейм суппозиторийлари тўғри ичакка киритилади, бир кунда бир ёки икки марта 1 суппозитарийдан, одатда ва эрталаб ва кечқурун қўлланади. Мажмуавий қўллаш мумкин: эрталаб ва кундузи 1 капсуладан кетопрофен (50 мг), кечқурун – 1 суппозитарий. Мажмуавий дозалашда максимал суткалик доза 200 мг ташкил этади. Кетопрофенни болаларга қўллаш тавсия этилмайди.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Агар бошқа бирон-бир дори препаратини қабул қилаётган бўлсангиз, албатта шифокорга маълум қилинг! Бошқа анальгетиклар/НЯҚП (жумладан циклооксигеназ-2 селектив ингибиторлари) ва салицилатлар, юқори дозада: бир вақтда икки ва ундан кўп НЯҚП (жумладан аспирин) қабул қилишдан четланиш керак, чунки бу нохуш таъсир, айниқса меъда-ичак йўллари (ОИТ) яралари ва қон кетиши хавфини ошириш мумкин. Антигипертензив воситалар (бета-блокаторлар, ангиотензин-айлантирувчи фермент ингибиторлари, диуретиклар): антигипертензив фаоллик сусайиши (НЯҚП, томир кенгайтирувчи воситалар простагландинлар сусайиши) хавфи. Диуретиклар: пешоб ҳайдаш самараси камайиш хавфи. Диуретиклар қабул қилувчи ва айниқса, сувсизланган пациентлар простагландинлар сусайиши туфайли юзага келган буйрак қон айланиши камайишига нисбатан иккиламчи буйрак етишмовчилиги ривожланиши катта хавфига учрайди. Бундай пациентларда, кетопрофен буюришдан олдин, регидратация ўтказиш лозим. Даволаш бошланмасдан олдин буйраклар функциясини назорат қилиш олиш керак. Юрак гликозидлари: НЯҚП юрак етишмовчилигини чуқурлаштириши, калавалар фильтрация тезлигини камайтириши ва плазмадаги гликозидлар даражасини ошириши мумкин. Циклоспорин: нефротоксиклик хавфини, айниқса кексаларда, оширади. Кортикостероидлар: меъда-ичак яраларининг ҳосил бўлиши ёки МИЙ дан қон кетиши хавфини оширади.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    анамнезда кетопрофенга, препаратнинг бошқа компонентларига ёки бошқа НЯҚП га бронхоспазм, астма хуружлари, ринит, ангиодистрофия, эшакеми каби юқори сезувчанлик реакциялари ёки бошқа аллергик реакциялар бўлганда; - анус, тўғри ичак (проктит) ва сигмасимон ичакда яралар ёки ўткир яллиғланиш; - оғир юрак етишмовчилиги; - анамнезда фаол пептик яра ёки меъда-ичакдан қон кетиши, ярани ҳосил бўлиши ёки перфорацияси; - геморрагик диатез; - оғир буйрак етишмовчилиги; - оғир жигар етишмовчилиги; - ҳомиладорликнинг III уч ойлиги; - болалар ва 18 ёшдан кичик ўсмирликда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Қуруқ, ёруғликда ҳимояланган ерда 25ºСдан ошмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин!   Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати тугагач қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Қисқа давр давомида энг кам самарали доза симптомларни бартараф қилиш учун қўлланганда ноҳуш реакциялар минимумга келтирилиши мумкин. Кетопрофеннинг НЯҚП, шу жумладан циклооксиген-2 селектив ингибиторлари билан мажмуада қўллашдан сақланиш керак. Кексалар: НЯҚП га, айниқса баъзида ўлимга олиб келиши мумкин бўлган меъда-ичакдан қон кетиши ва перфорацияси бўлган кексаларда ножўя реакциялар ривожланиши хавфи юқори. Юрак-қон томир, буйрак ва жигар бузилишлари: юрак етишмовчилиги, жигар дисфункцияси ва циррози, нефроз, сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, диуретик даволаш қабул қилаётган (айниқса кексалар) пациентларда даволанишни бошида буйрак функцияси синчков текшириш керак. Юрак-қон томир ва цереброваскуляр самаралар: гипертония ва/ёки енгил ёки бироз намоён бўлган димланган юрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун мувофиқ мониторинг ва тавсиялар керак, чунки НЯҚП билан даволашда суюқликлар туриб қолиши ва шишлар ҳақида хабар берилган. Нафасни бузилиши: сурункали ринит, сурункали синусит ва/ёки бурун полиплари билан бирга астмаси бўлган пациентларда аспирин ва/ёки НЯҚП га аллергия ривожланиши хавфи юқори бўлади. Бу препаратларнинг қўлланилиши, айниқса аспирин ёки НЯҚП га аллергияли пациентларда астма ёки бронхоспазм хуружини чақириши мумкин. Меъда -ичакдан қон кетиши, яранинг хосил бўлиши ва перфорацияси: ҳар қандай НЯҚП, даволаш давомида ҳар қандай вақтда қўлланганда яранинг хосил бўлиши, баъзида ўлим ҳолатига олиб келиши мумкин бўлган перфорация ёки қон кетиши ҳақида хабарлар бўлган. Улар олдин анамнезда МИЙ томонидан жиддий вазиятлари, огоҳлантирувчи симптомлари билан ёки уларсиз бўлиши мумкин. Аёллар репродуктив қобилияти: бошқа НЯҚП лар каби кетопрофенни қўллаш, аёллар фертиллигига таъсир кўрсатиши мумкин ва шунинг учун ҳомиладорликни режалаштираётган аёлларга тавсия қилинмайди. Уруғланиш қийин бўлган ва бепуштлик бўйича текширишлар ўтказилаётган аёлларда кетопрофенни  қўллаш мумкин эмас. Юқумли касалликлар: бошқа НЯҚП ҳолатлари каби, инфекцион касалликларда кетопрофенни яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва ҳароратни туширувчи самаралари инфекциянинг зўрайишини (масалан, безгакда) ниқоблаши мумкин. Стероид даволаш: агар кетопрофен билан даволаш вақтида, гормонлар дозаси камайтирилса ёки уни қабул қилиш тўхтатилса, гормон дозасини секин-аста камайтириш ва ножўя самараларини диққат билан назорат қилиш керак, чунки буйрак усти бези етишмовчилиги ривожланиши ва ревматоид артрит симптомлари зўрайиши мумкин. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўллаш Постагландинлар синтези сусайиши ҳомиладорликка ва/ёки ҳомила ривожига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Ушбу кузатувлар ҳомиладорликнинг эрта босқичларида простагландин синтези ингибиторлари қўллангандан кейин ҳомила тушиб қолишини, юрак етишмовчилиги ва гастрошизис (олд қорин деворининг туғма нуқсони) хавфи юқори бўлиши ҳақида далолат беради. Юрак-қон томир тизими нуқсонлари ривожланиши мутлақ хавфи 1% дан кам тахминан 1,5% гача кўтарилади. Автомобиль ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Пациентларни уйқучанлик, бош айланиши, тиришишлар, чарчоқ ва кўриш бузилиши ривожланиши эҳтимоли ҳақида огоҳлантириш керак. Агар бу симптомлар кузатилса, улар машина ва ҳаракатланувчи механимларни бошқармасликлари лозим.

  • Nojo'ya samaralari

    Нохуш ножўя реакцияларни учраш тезлигига бўйича ривожланиш таснифи: жуда тез (1/10); тез-тез (1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотларга кўра ножўя таъсирларни учраш тезлиги бўйича ривожланишини баҳолашнинг имкони йўқ). Маълумотлар катталардаги ножўя реакциялар бўйича олинган. Тез-тез (1/100 дан <1/10 гача): - диспепсия, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, қайт қилиш, иштаҳа пасайиши. Тез-тез эмас (1/1000 до <1/100): - қабзият, диарея, метеоризм, гастрит - тошма, қичишиш, шиш, чарчоқ. Кам ҳолларда (1/10000 дан <1/1000 гача): - геморрагик анемия, қон кетиш туфайли анемия - анафилактик реакция (жумладан, шок) - парестезия, визуал бузилишлар (кўриш хиралашуви), қулоқларда шовқин, вазн ортиши - астма, бронхиал астма хуружи - стоматит, ярали касаллик, гепатит, қон зардобида билирубиннинг, трансаминаз даражасининг ошиши (гепатит билан боғлиқ бузилишлар). Жуда кам ҳолларда (<1/10000): - панкреатит (НЯҚП қабул қилиш билан боғлиқ). Тез-тезлиги номаълум: - агранулоцитоз, тромбоцитопения, илик фаолияти тўхташи, нейтропения - кайфият ўзгариши, тиришишлар, таъм билиш бузилиши, депрессия, онг хиралашуви, галлюцинация, бош айланиши, дармонсизлик, мудроқ, энса мушаклари ригидлиги билан, бош оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, безгак ёки ориентацияни бузилиши, кўриш нерви неврити билан кечувчи асептик менингит (айниқса тизимли қизил югирик бириктирувчи, тўқималар аралаш касаллиги каби аутоиммун касалликлари бўлган беморларда) - юрак етишмовчилиги, шишлар, гипертония, томирлар кенгайиши - бронхоспазм (айниқса аспиринга ва бошқа НФҚПларга юқорисезувчанлиги маълум беморларда), ринит, носпецифик аллергик реакциялар, хансираш - колит ва Крон касаллиги зўрайиши, меъда-ичакдан қон кетиши ва перфорацияси, гастралгия, мелена, қонли қусиш, жигар функцияси бузилиши, сариқ касаллиги Фотосезувчанлик реакцияси, соч тўкилиши, эшакеми, ангиодистрофия, буллёз тошмаси, жумладан Стивенс-Жонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз, эксфолиатив ва буллёз дерматозлар (жумладан эпидермал некролиз, мультишаклли эритема), пурпура - ўткир буйрак етишмовчилиги, тубулоинтерстициал нефрит, буйрак синдроми, буйраклар функцияси бузилиши - бош оғриғи, таъм бузилиши.            Меъда-ичакдан қон кетиши баъзида ўлимга олиб бориши мумкин, айниқса кексаларда. Мавжуд маълумотларга кўра, баъзи НЯҚП қабул қилиниши (айниқса юқори дозаларда ва узоқ муддат даволанишда) артериал тромботик вазиятлар, масалан, миокард инфаркти ёки инсульт юзага келиши хавфини оширади.

  • Farmakokinetikasi

    Кетопрофен бир қатор фармакологик самарага: яллиғланишга қарши, анальгетик ва ҳарорат туширувчи таъсирга эга самарали ностероид яллиғланишга қарши препарат ҳисобланади. Кетопрофен 10 мг/кг дозада юрак-қон томир, респиратор, марказий ва вегататив нерв тизимига таъсир кўрсатмади.

  • Farmakodinamikasi

    Ушбу дори шаклидан кетопрофеннинг биокираолишлиги тахминан 90% ташкил қилади. Ректал қўллангандан кейин кетопрофен яхши сўрилади, маҳаллий қабулдан кейин фақат кетопрофеннинг озгина қисмигина сўрилади. Кетопрофенни организм суюқликлари ва тўқималарида тақсимланиши тез ва тўлиқ юз беради. У плазмадаги максимал концентрациянинг 30% гачани ташкил қилувчи максимал концентрацияли синовиал суюқликка тақсимланади. Юборилгандан 4-6 соатдан кейин концентрациялар тенглашади. Кетопрофен плазма оқсиллари, асосан альбумин билан 99% боғланади. Кетопрофен метаболизми аниқ тури аниқланмаган, лекин маълумки, у жигарда, асосан глюкурон кислота билан конъюгация йўли орқалитез ва жадал метаболизмга учрайди. Кетопрофен ва унинг метаболитлари асосан сийдик ва қисман ахлат билан чиқарилади. Сийдик билан у асосан метаболитлар (кетопрофен глюкурониди) кўринишида ва фақат 1% ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Кексаларда ярим чиқариш даври қисман 3-5 соатга чўзилади, эҳтимол, препарат глюкуронизацияси жараёни сусайиши туфайли рўй беради. Буйрак функцияси бузилишлари бўлган пациентларда ярим чиқариш даври узаяди, бироз бузилганда (креатинин клериенси 20-60 мл/минут) у 3,5 соатни ташкил қилади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлар: кетопрофен дозаси 2,5 г гача бўлганда дозадан ошиб кетиш ҳолати ҳақида хаьарлар бўлган. Асосан кузатиладиган симптомлар зарарсиз бўлган ва летаргия, уйқучанлик, кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрияда оғриқлар билан чекланган. Шунингдек бош оғриғи, баъзи ҳолларда диарея, ориентация йўқолиши, қўзланувчанлик, кома, бош айланиши, қулоқларда шовқин, ҳушдан кетиш, баъзида тутқаноқ ҳам кузатилиши мумкин. Пропион кислота ҳосилалари дозадан ошиб кетишида кузатиладиган гипотония, бронхоспазм ва МИЙ да қон қуйилиши каби ножўя оқибатларни кутиш керак. Кучли заҳарланишда ўткир буйрак етишмовчилиги ва жигар шикастланиши рўй бериши мумкин. Буйрак етишмовчилигида айланиб юрган дори воситасини кетказиш учун гемодиализ фойда бериши мумкин. Даволаш: махсус антидот йўқ. Сувсизланиш компенсацияси, диурез назорати ва ацидозни тузатиш учун, агар улар мавжуд бўлса, симптоматик ва тутиб турувчи даволаш тавсия этилади. Кетопрофен секин ажралиб чиқиши туфайли, ичга тушгандан кейин 16 соат давомида сўрилишда давом этишини кутиш керак. Буйрак ва жигар функцияларини синчиклаб назорат қилиш лозим. Пациентлар кетопрофенни потенциал токсик дозаси қабул қилингандан кейин минимум тўрт соат кузатув остида бўлишлари лозим. Тез-тез ёки узоқ тутқаноқларда вена ичига диазепам юбориш тавсия этилади.  

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?