BOLBURG LAYT suspenziya 120mg/5ml 60ml N1
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Og'riq qoldiruvchi vositalar
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Parasetamol
Производитель:
Rhydburg LLP, Индия произведено: Rhydburg Pharmaceuticals Ltd
Количество в упаковке:
1
Код ATX:
N02BE01
Инструкция BOLBURG LAYT suspenziya 120mg/5ml 60ml N1
Dori shakli
Шиша флаконда 60 мл жигарраанг суспензия. 1 флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Qadoqda soni
1
Dozirovkasi
Ичга қабул қилиш учун суспензия. Болалар учун бир марталик доза. 2-6 ойлик: 2,5 мл, 6-24 ойлик: 5,0 мл, 2-4 ёшда: 7,5 мл, 4-8 ёшда: 10,0 мл, 8-10 ёшда: 15,0 мл, 10-12 ёшда: 20,0 мл, Қўллаш сони - камида 4 соатлик интервал билан суткада 4 марта қўлланади. Препаратни қабул қилишдан олдин яхшилаб чайқатилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Жигар микросомал ферментлари индукторлари, гепатотоксик таъсирга эга бўлган воситалар билан бир вақтда кўлланилганда парацетамолнинг гепатотоксик таъсирини кучайиш хавфи пайдо бўлади. Антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланилганда протромбин вақтини яққол ёки ўртача даражада ортиши кузатилиши мумкин. Антихолинергик воситалар билан бир вақтда қўлланилганда парацетамолни сўрилиши камайиши мумкин. Перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг организмдан чиқарилиши тезлашиши ва анальгетик таъсири камайиши мумкин. Урикозуритик воситалар билан бир вақтда қўлланилганда уларнинг самарадорлиги пасаяди. Фаоллаштирилган кўмир бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг биокираолишлиги пасаяди. Диазепам бир вақтда қўлланганда диазепамнинг экскрецияси камайиши мумкин. Изониазид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг токсик таъсир кўринишлари таърифланган. Карбамазепин, фенитоин, фенобарбитал, примидон билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг самарадорлиги камаяди, бу унинг метаболизмини (глюкулонизацияси ва оксидланиш жараёнларини) ва организмдан чиқарилишини ошиши билан боғлиқ. Парацетамол ва фенобарбитал бирга қўлланилганда гепатоксиклик ҳолатлари таърифланган. Парацетамол қабул қилингандан сўнг 1 соатдан кам вақт давомида колестерамин қўлланганда, парацетамолни сўрилиши камайиши мумкин. Ламотриджин билан бир вақтда қўлланганда ламотриджиннинг организмдан чиқарилиши ўртача даражада ошади. Метоклопрамид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолни сўрилиш кучайиши ва унинг қондаги концентрацияси ортиши мумкин. Пробенецид билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг клиренси ортиши мумкин: рифампицин, сульфинпиразон билан -жигарда парацетамолнинг метаболизмини ортиши натижасида унинг клиренси ошиши мумкин. Этинилэстрадиол билан бир вақтда қўлланганда парацетамолнинг ичакдан сўрилиши ортади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Сурункали алкоголизм, парацетамолга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Парацетамол йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Ҳозирги вақтгача парацетамолнинг одам ҳомиласига сальбий таъсири аниқланмаган. Парацетамол кўкрак сути билан ажралиб чиқади: унинг сутдаги миқдори она томонидан қабул қилинган дозанинг 0,04-0,23% ни ташкил этади. Парацетамолни ҳомиладорликда ва лактация (эмизиш) даврида қўллаш зарурати туғилганида она учун даволашдан кутилаётган фойда ва ҳомила ёки бола учун потенциал ҳавф синчковлик билан чамалаб кўрилиши лозим. Экспериментал тадқиқотларда парацетамолнинг эмбиотоксик, тератоген ва мутаген таъсири аниқланмаган. Жигар функциясини бузилишларида қўлланиши Жигар функциясини бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Буйрак функциясини бузилишларида қўлланиши Буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўлланилади. Болаларда қўлланиши Дозалаш тартибига қараб қўллаш мумкин. Кекса ёшдаги пациентларда қўлланиши Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Автомобилни ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Болбург Лайт автомобилни бошқариш ва психомотор реакцияларнинг юқори тезлигини талаб қилувчи ишларни бажариш қобилиятига таъсир қилмайди.
Nojo'ya samaralari
Овқатни ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – диспептик кўринишлар, юқори дозаларда узоқ вақт қўлланилганда-гепатотоксик таъсир. Қон тизими томонидан: кам ҳолларда -тромбоцитопения, лейкопения, панцитопения, нейтропения, агранулоцитоз. Аллергик реакциялар: кам ҳолларда -терида тошмалар, қичишиш, эшакеми кузатилиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Анальгетик-антипиретик. Анальгетик, ҳароратни туширувчи ва кучсиз яллиғланишга қарши таъсирга эга. Таъсир механизми простагландинлар синтезини ингибиция қилиш ва асосан гипоталамусдаги ҳароратни бошқарувчи марказга таъсири билан боғлиқ.
Farmakodinamikasi
Парацетамол ичга қабул қилингандан кейин меъда-ичак йўлларидан тезда, асосан ингичка ичакда пассив транспорт йўли билан сўрилади. 500 мг дозада бир марта қабул қилингандан кейин қон плазмасидаги максимал концентрациясига 10-60 минутдан кейин эришилади ва тахминан 6 мкг/мл ни ташкил этади, сўнгра секин-аста пасаяди ва 6 соатдан кейин 11-12 мкг\мл ташкил қилади. Тўқималарда кенг тақсимланади ва ёғ тўқимаси ва орқа мия суюқлигидан ташқари, асосан организмнинг суюқ муҳитларида тақсимланади. Оқсиллар билан боғланиши 10% дан камни ташкил этади ва доза ошириб юборилганда бироз ортади. Сульфатли ва глюкуронидли метаболитлари ҳатто нисбатан юқори концентрацияларда ҳам зардоб оқсиллари билан боғланмайди. Парацетамол асосан жигарда глюкуронид билан коньюгация, сульфат билан коньюгация орқали ва жигарнинг аралаш оксидазалари ва цитохром Р450 иштирокида оксидланиш йўли билан метаболизмга учрайди. Кўп бўлмаган миқдорда аралаш оксидазалр таъсирида жигар ва буйракда ҳосил бўлган ва одатда глютатион билан боғланиш орқали детоксикация қилинувчи салбий таъсирга эга бўлган гидроксилланган метаболит –n-ацетил р-бензохиномин парацетамолнинг дозаси ошириб юборилганда тўпланиши ва тўқималар шикастланишини чақириши мумкин. Катталарда парацетамолнинг катта қисми глюкурон кислотаси билан боғланади, камроқ даражада - сульфат кислотаси билан боғланади. Ушбу коньюгацияланган метаболитлар биологик фаолликга эга эмас. Чала туғилган болаларда, янги туғилган чақалоқларда ва ҳаётининг биринчи йили давомида сульфатли метаболит кўпроқ ҳосил бўлади. Ярим чиқарилиш даври 1-3 соатни ташкил этади. Жигар циррози бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври бироз кўпроқ. Парацетамолнинг буйрак клиренси 5% ни ташкил этади. Асосан глюкуронидли ва сульфатли коньюгатлар кўринишида сийдик билан чиқарилади. 5% дан камроқ қисми ўзгармаган парацетамол кўринишида чиқарилади.