BAKDIAR tabletkalari 100mg N20
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Nifuroksazid
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
20
Код ATX:
A07AX03
Инструкция BAKDIAR tabletkalari 100mg N20
Dori shakli
Плёнка қобиқ билан қопланган 100 мг дан таблеткалар, блистерда 10 та таблеткадан, 1 ёки 2 та блистер ўрамга жойланган.
Qadoqda soni
20
Dozirovkasi
Ичга қабул қилинади. Катта ёшдаги пациентлар ва 7 ёшдан катта ёшдаги болалар: бир кунда 4 маҳал 6 соат оралиқ вақт билан 2 тадан таблетка (200 мг). Таблетка бутунлигича ютилиши, устидан тегишли миқдорда сув ичилиши керак. Таблеткани чайнаш, майдалаш мумкин эмас. Даволаш курси давомийлиги: 5-7 кун, бироқ 7 кундан кўп эмас. Агар препарат қабул қилинган дастлабки 3 кун давомида соғайиш кузатилмаса, шифокорга мурожаат қилиш керак. Препарат фақатгина ундан фойдаланишга доир йўриқномада қайд этилган қўлланиш усули ва дозаларга мувофиқ қўлланилиши керак. Зарур ҳолларда, дори препарати қўлланилишидан олдин, илтимос, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Нифуроксазид билан даволаш вақтида нифуроксазиднинг яққол ифодаланган адсорбцион хусусиятлари туфайли ичга қабул қилиш учун бошқа дори препаратларини бир вақтда қабул қилишдан сақланиш керак. Дисульфирамсимон реакциялар ривожланишини пайдо қиладиган препаратлар, марказий нерв тизими функциясини сусайтирадиган дори препаратлари билан бир вақтда қўлланиши тавсия этилмайди. Агар Сиз бошқа дори препаратларини (шу жумладан, рецептурасиз) қабул қилаётган бўлсангиз, Бакдиар препарати қўлланилишидан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Нифуроксазидга, нитрофуран ҳосилаларига ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик ҳолатларида ҳамда 7 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати тугагандан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Диареяни бир вақтда нифуроксазид билан терапия ёрдамида даволашда, пациент ҳолатига қараб, суюқлик йўқотилишини перорал ёки парентерал усулда тўлдириш керак. Тизимли шикастланиш (умумий аҳвол ёмонлашиши, тана ҳарорати кўтарилиши, интоксикация ёки инфекциялар симптомлари) белгиларига эга бактериал диареяда тизимли таъсир этувчи антибактериал препаратлар қўлланилиши тўғрисидаги масалани ҳал қилиш учун шифокорга мурожаат қилиш керак. Нифуроксазид билан даволаш вақтида алкоголь ичимликларини истеъмол қилиш дисульфирамсимон реакцияларни пайдо қилиши мумкин. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари (нафас сиқилиши, тери тошмаси, тери қичишиши) пайдо бўлган ҳолатда препарат қабул қилинишини тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Она учун кутиладиган фойда ҳомила ва бола учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳолатдагина препарат ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши мумкин. Транспорт воситаларини ёки механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат транспорт воситаларини ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир этмайди.
Nojo'ya samaralari
Нифуроксазидни ўзлаштирилиши яхши бўлиб, ножўя таъсирлари деярли кузатилмаган. Нифуроксазидга юқори индивидуал сезувчанлик мавжудлигида айрим ҳолатларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари (ҳансираш, юз, лаб, тил шиши, тери тошмаси, қичишиши), шу жумладан, пустулез тери тошмаси, тугунчали қичима, қориндаги оғриқ, кўнгил айниши ва диарея кучайиши, гранулоцитопения пайдо бўлиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Нифуроксазид нитрофуран ҳосиласи бўлиб, Campylobacter jejuni, Escherichia coli, Salmonella spp., Shigella spp., Clostridium perfringens, Vibrio cholerae, патоген Vibrions ва Vibrio parahaemolytique, Staphylococcus spp., Yersinia spp. бактерияларга нисбатан юқори фаолдир. Нифуроксазидга кучсиз сезувчан: Citrobacter spp., Enterobactercloacae ва Proteusindologenes. Нифуроксазид Proteus vulgaris, Klebsiella spp., Proteus mirabilis, Providencia spp. ва Pseudomonasspp. туридаги бактерияларга нисбатан антибактериал таъсирга эга эмас. Нифуроксазид овқатни ҳазм қилиш йўлларининг нормал бактериал флораси таркибига таъсир этмайди. Ўткир даражали бактериал диареяда ичаклар эубиозини тиклайди. Энтеротроп вируслар юқтирилганида бактериал суперинфекциялар ривожланишига тўсқинлик қилади. Препаратнинг батафсил таъсир механизми номаълум, нифуроксазид бактериялар ҳужайраларида дегидрогеназ фаоллигини ва оқсиллар синтезини тўхтатиши, нафас йўллари занжирларини, трикарбон кислотаси циклини ва микроб ҳужайрасидаги бошқа бир қатор биокимёвий жараёнларни бартараф этиши тахмин қилинади. Микроб ҳужайраси мембранасини бузади, микроорганизмлар томонидан токсинлар ишлаб чиқаришини пасайтиради. Препаратга чидамли штаммлар пайдо бўлишини юзага келтирмайди, бошқа бактерияларга қарши препаратлар билан кесишган чидамлилик ҳам кузатилмаган. Нифуроксазид таъсирининг самарадорлиги ичаклар оралиғидаги pH муҳитига ва микроорганизмларнинг бактерияларга қарши препаратларга нисбатан сезувчанликка боғлиқ эмас. Препарат овқатни ҳазм қилиш йўлларидан деярли сўрилмайди, фақат ичаклар оралиғида таъсир этади.
Farmakodinamikasi
Перорал қабул қилинганидан сўнг нифуроксазид овқатни ҳазм қилиш йўлларидан деярли сўрилмайди ва фақат ичаклар оралиғида антибактериал таъсир этади. Нифуроксазид тизимли таъсирга эга эмас. Нифуроксазид ичаклар томонидан: 20% ўзгармаган шаклда, нифуроксазиднинг қолган миқдори эса – кимёвий ўзгарган шаклда чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Ҳозирги вақтгача препарат қўлланилганида дозани ошириб юбориш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.