LARGIN infuziya uchun eritma 100ml 4,2%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Qon uchun
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Arginina gidroxlorid
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
B05ХB01
Инструкция LARGIN infuziya uchun eritma 100ml 4,2%
Dori shakli
Полипропилендан тайёрланган флаконларда 100 мл.дан эритма.
Dozirovkasi
Дори воситаси вена ичидан биринчи 10-15 дақиқа мобайнида бир дақиқада 10 томчи тезлигида томчилаб юборилади, сўнгра юбориш тезлиги бир дақиқада 30 томчигача оширилиши мумкин. Суткалик доза – 100 мл эритма. Марказий ва сиртқи томирларда қон айланиши оғир бузилишларида, аниқ ифодаланган интоксикация, гипоксия ҳолатларида, астеник ҳолатларда дозани суткасига 200 мл.гача ошириш мумкин. Инфузия эритмасини юбориш максимал тезлиги соатига 20 ммолдан юқори бўлмаслиги керак. 12 ёшгача болаларга дори воситаси дозаси суткасига тана вазнининг 1 кг.га 5-10 мл.ни ташкил этади. Метаболик алкалозни даволаш учун дозани қуйидаги тарзда ҳисоблаб чиқиш мумкин: аргинин гидрохлорид (ммоль)/ ишқорлар (Ве) қолдиғига бўлиш (ммоль/л) ва 0,3 га кўпайтириш ҳамда тана вазни кг.га кўпайтириш. Дори воситаси юборилишини ҳисоблаб чиқилган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Эҳтимолий қўшимча тузатиш янгиланган кислота-ишқор мувозанати натижалари олингандан сўнг амалга оширилиши керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Ларгинни қабул қилишда дори воситаси спиронолактон қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак фаолияти етишмовчилиги ҳолатида ифодаланган ва турғун гиперкалиемияни пайдо қилиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Олдиндан калий тежамли диуретиклар қабул қилиниши ҳам қонда калий концентрацияси даражасини оширишга шароит яратиши мумкин. Аминофилин билан бир вақтда қабул қилинганда қонда инсулин даражаси ошиши мумкин. Бир-бирига мос келмаслик. Дори воситаси тиопентал билан бир-бирига мос келмайди.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Дори воситасига юқори сезувчанлик. Буйрак фаолияти оғир бузилишлари, гиперхлоремик ацидоз; анамнезда аллергик реакциялар; калий тежамли диуретиклар, шунингдек спиронолактон қабул қилиниши.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган 25°C даражадан юқори бўлмаган ҳарорат остида сақлансин. Дори воситаси болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати 2 йил. Қадоқ идишда қайд этилган яроқлилик муддати тугагандан сўнг, дори воситасидан фойдаланилмасин.
Maxsus shartlar
Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир кўрсатиши Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлаш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки дори воситаси бош айланишини пайдо қилиши мумкин.
Nojo'ya samaralari
Умумий бузилишлар: гипертермия, тана қизиши, зирқираган оғриқ сезилиши. Суяк-мушак тизими томонидан: бўғимлардаги оғриқ. Овқатни ҳазм қилиш йўли томонидан: оғиз қуриши, кўнгил айниши, қайт қилиш. Тери ва тери ости бириктирувчи тўқималар томонидан: дори юборилган жойдаги ўзгаришлар, шу жумладан гиперемия, қичима, акроцианозгача тери оқариши. Иммун тизим томонидан: ўта сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тошма, эшак еми касаллиги, ангионевротик шиш. Юрак-томир тизими томонидан: қон босим ўзгаришлари, юрак уриш мароми ўзгариши, юрак соҳасидаги оғриқлар. Асаб тизими томонидан: бош оғриши, бош айланиши, қўрқинч ҳисси, бемадорлик, томир тортишишлар, тремор, кўпинча дори юбориш тезлиги оширилганда юз беради. Лаборатория кўрсаткичлари: гиперкалиемия.
Farmakokinetikasi
Аргинин (a-амино-d-гуанидиновалерианова кислота) – шартли алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар туркумига мансуб аминокислота бўлиб, организм кўплаб муҳим функцияларининг фаол ва кўп томонламали ҳужайра регулятори ҳисобланади ва организмнинг оғир ҳолатида муҳим протектор таъсирларини намоён қилади. Ларгин антигипоксик, мембраностабилловчи, цитопротектор, антиоксидант, антирадикал, дезинтоксикацион фаоллик кўрсатади, ўзини оралиқ алмашинув ва қувват таъминлаш жараёнларининг фаол регулятори сифатида намоён қилади, организмда гормонал мувозанатни бир маромда сақлашда муайян роль ўйнайди. Маълумки, аргинин қонда инсулин, глюкагон, соматотроп гормон ва пролактин таркибини кўпайтиради, пролин, агматин полиамини синтезида қатнашади, фибриногенолиз, сперматогенез жараёнларига қўшилади, мембранани қутбсизлаш таъсирини кўрсатади. Аргинин жигарда мочевина синтези циклида асосий субстратлардан бири ҳисобланади. Дори воситасининг гипоаммониемик таъсири аммиакнинг мочевинага айланишини фаоллаштириш орқали амалга оширилади. Антиоксидант, антигипоксик ва мембраностабилловчи фаоллиги туфайли гепатопротектор таъсирини кўрсатади, гепатоцитларда қувват таъминлаш жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади. Тивортин® NО-синтази – эндотелиоцитларда азот оксиди синтезини катализация қиладиган фермент учун субстрат ҳисобланади. Дори воситаси гуанилатциклазни фаоллаштиради ва томирлар эндотелиясида даврий гуанидинмонофосфат (дГМФ) даражасини оширади, томирлар эндотелиясига лейкоцитлар ва тромбоцитлар фаоллашиши ва адгезиясини камайтиради, VCAM-1 ва MCP-1 адгезиялар протеинлари синтезини тўхтатади, бу орқали атеросклеротик тошмалар пайдо бўлиши ва кучайишининг олдини олади, томир деворлари текис миоцитлари пролиферацияси ва миграциясини қўзғатувчи ва кучли вазоконстриктори ҳисобланган 1-эндотелин синтезини бартараф этади. Тивортин® носимметрик диметиларгинин – оксидатив стресснинг кучли эндоген стимулятори синтезини ҳам бартараф этади. Дори воситаси Т-ҳужайралар ишлаб чиқарадиган айрисимон без фаолиятини кучайтиради, жисмоний зўриқишлар вақтида қонда глюкоза таркибини тартибга солади. Кислотани саралаш таъсирини кўрсатади ва кислота-ишқор мувозанатини тўғрилашга ёрдам беради.
Farmakodinamikasi
Узлуксиз инфузияда аргинин гидрохлориднинг қон плазмасидаги максимал концентрациясига юбориш бошлангандан 20-30 дақиқадан сўнг эришилади. Ларгин плацентар тўсиқ орқали сингиб киради, буйрак ўрамларида фильтрланади, бироқ буйрак каналчаларида деярли тўлиқ қайта сингиб кетади.
Dozani oshirib yuborilishi
Симптомлар: буйрак фаолияти етишмовчилиги, гипогликемия, метаболик ацидоз. Даволаш: ортиқча дозаланган ҳолатда дори воситаси инфузиясини тўхтатиш керак. Физиологик реакциялар ва организмнинг муҳим функцияларини таъминлаш мониторингини ўтказиш керак. Зарур ҳолларда, ишқорлайдиган воситалар ва диурезни тузатиш воситалари (салуретиклар), электролитлар эритмалари (0,9% натрий хлорид эритмаси, 5% глюкоза эритмаси) юборилиши керак.