AYFLOKS DX suspenziya 10ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dori vositalari
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Deksametazon, siprofloksasina gidroxlorid
Производитель:
Aseptica, OOO
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
S03СA01
Инструкция AYFLOKS DX suspenziya 10ml
Dori shakli
Кўз/қулоқ суспензияси 10 мл дан ҳимоя халқаси билан таъминланган тиқин-томизгич ва бураладиган ҳимоя қалпоқчаси бўлган пластик флаконда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.
Dozirovkasi
Офтальмологияда катталар ва бир ёшдан ошган болаларда: инстилляция кўринишида хар 4 соатда 1-2 томчидан, оғир инфекцияларда хар бир соатда 2 томчидан. Холат яхшиланганидан кейин инстилляция дозаси камайтирилади ва қуллаш оралиғи узайтирилади. Оториноларингологияда катталарда ва 6 ойликдан ошган болаларда: кун давомида кунига 3 марта 4 томчидан қўлланилади. Даволаш курси 5-10 кун.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Препарат таркибидаги ципрофлоксацин ва дексаметазонга бошқа дориларнинг ўзаро таъсири бўйича махсус текширувлар олиб борилмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Ципрофлоксацинга ва бошқа хинолонлар, ёки препаратнинг бирон бир компонентларига бўлган ўта сезувчанлик; кўз ва эшитиш йўлининг ташқи томонидаги вирусли инфекциялари, хамда оддий герпес қўшганда; кўз ва қулоқдаги замбуруғли касалликлар; кўз ва қулоқдаги сил касалликлари; оториноларингологияда 6 ойликкача бўлганлар ва офтальмологияда бир ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан химояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалардан асранг! Музлатилмасин! Яроқлилик муддати 2 йил. Флакон очилгандан сўнг 1 ой ичида қўллаш мумкин. Яроқлилик муддати ўтгандан сўнг кўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Препарат фақат кўз ва қулоқ томчилари сифатида қўлланилади. Препаратнинг узоқ қўлланилиши (тавсия этилгандан анча юқорироқ) иккиламчи инфекцияни замбуруғлар ва вируслар томонидан пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Даволаш давомида кўз ички босимини ва шох парда холатини назорат қилиш керак. Глаукомада препарат эхтиёткорлик билан қўлланилади. Шох парда юпқалашганда перфорация хавфи бор. Тизимли хинолонлар билан бир вақтда қўлланилиши ўта сезувчан жиддий реакциялар, айримлари эшак еми, ачишиш, хансираш, юз ва ҳалқумни шишиши, коллапс, ўзидан кетиш билан биргаликда ривожланиши мумкин. Инфекцияни тарқалиб кетмаслиги учун битта флаконни кўз инфекциялари ва отитда қўлланилишидан сақланиш керак. Аллергияни хар қандай аломатлари пайдо бўлганида препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Агар 7 кундан кейин холатни яхшиланиши кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатинг ва даволашни бошқа усулларини қўллашингиз мумкин. Агар тўлиқ курсдан кейин отитда оторея ўтиб кетмаса ёки даволанишдан 6 ойдан кейин ҳам 2 ёки ундан кўп оторея холатлари кузатилса, бундай касалликлардан ташқари: ўсма ва бегона жисмларнинг пайдо бўлишида – препаратни тўхтатиш лозим. Препаратни субконъюнктивал ёки кўзнинг олдинги камерасига юбориш мумкин эмас. Даволаш вақтида контакт линзаларни тақиб юриш тавсия этилмайди. Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши Агар даволаш самаралари она учун хомиланинг хавфидан устун турса препарат қўлланилиши мумкин. Препаратни қўллаш вақтида эмизишдан тўхтатиш лозим. Автотранспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Препарат томизилганидан кейин кўриш аниқлиги вақтинча йўқолган беморларга кўриш аниқлигини талаб этадиган машина бошқариш ёки мураккаб техника, дастгоҳ ёки бирор-бир мураккаб ускуналар билан ишлаш тавсия этилмайди. Ишлатишдан олдин чайқатинг!
Nojo'ya samaralari
Офтальмологияда қўлланилганда: Аллергик реакциялар, ачишиш, қичишиш, конъюнктивани қизариши, бегона жисмни сезиш, қовоқларда терини кўчиши, оғизда ёмон таъмни сезилиши. Кўз шоҳ пардаси юпқалашганда перфорация хавфи мавжуд. Кам холларда – қовоқларда шиш, ёруғликдан қўрқиш, кўз ёш оқиши кузатилиши мумкин. Жуда кам холларда узоқ қўлланилганда, кўз ички босими ошиши, катаракта пайдо бўлиши мумкин. Оториноларингологияда қўлланилганда: Дискомфорт, оғриқ, қулоқлардан ажралмани чиқиши, қичишиш, гиперемия, қулоқ преципитати.
Farmakokinetikasi
Айфлокс-ДХ – мажмуавий препарат, ўз таркибида кенг спектор таъсирли фторхинолонлар гуруҳига кирадиган антибиотик ципрофлоксацин ва глюкокортикостероид гормон – дексаметазон сақлайди. Антибактериал, яллиғланишга ва аллергияга қарши, ҳамда десенсибилизация таъсирига эгадир.
Farmakodinamikasi
Таркибида ципрофлоксацин сақловчи кўз томчиларини қўлланилишининг қайд қилинган қондаги максимал концентрацияси 5 нг/мл дан кам эмас. Ўртача концентрация – 2,5 нг/мл дан паст. Қулоққа томизилганда қондаги максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади ва 0,543-3,45 нг/мл оралиғида бўлади. Офтальмологияда маҳаллий қўлланганда дексаметазон интакт эпитейли кўз шоҳ пардаси орқали кўз олдинги камерасининг суюқлигига сўрилади. Кўз тўқималари яллиғланганда ёки шиллиқ қавати ва шох пардаси зарарланганда дексаметазонни сўрилиш тезлиги ошади. Препаратни юқори дозаларда ёки узоқ вақт педиатрияда қўлланилганда, тизимли сўрилиш кузатилиши мумкин. Оториноларингологияда маҳаллий қўлланилиши қондаги дексаметазонни максимал концентрацияси 15 минутдан 2 соатгача кузатилади, ва 0,135-5,1 нг/мл оралиғида бўлади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ.