ROTAFER inyeksiya uchun eritma 100mg/2ml N5
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Anemiya (kamqonlik)ga qarshi dorilar
Страна производитель:
Turkiya
Активное вещество:
jeleza (III) gidroksid polimaltozniy kompleks
Производитель:
Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: Rompharm Ilac San. Ve Tic. Ltd. Sti.
Количество в упаковке:
5
Код ATX:
B03AC02
Инструкция ROTAFER inyeksiya uchun eritma 100mg/2ml N5
Dori shakli
Инъекция учун эритма 2 мл дан сариқ рангли шиша ампулаларда. 5 ампула контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.
Qadoqda soni
5
Dozirovkasi
Препарат мушак ичига чуқур юбориш учун мўлжалланган. Инъекция қилиш техникаси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Препаратни нотўғри юбориш натижасида инъекция жойида оғриқ ҳислари ва терини бўялиши юз бериши мумкин. Қуйида таърифланган вентро-ёнбош инъекция усули умумий қабул қилинган усулни (катта думба мушагининг юқориги ташқи квадрантига) ўрнига тавсия этилган: Игнанинг узунлиги 5-6 см дан кам бўлмаслиги лозим. Игнанинг бўшлиғи жуда кенг бўлиши керак эмас. Болалар учун, шунингдек тана вазни оғир бўлмаган катталар учун игна қисқа ва ингичка бўлиши керак. Инъекция соҳаси қуйидаги тарзда аниқланади: умуртқа поғонаси чизиғи бўйлаб бел-ёнбош бирикмасига мувофиқ даражада А нуқта белгиланади. Агар бемор ўнг ёнбошга ётган бўлса, чап қўлнинг ўрта бармоғи А нуқтага қўйилади. Кўрсаткич бармоқ ўрта бармоққа нисбатан шундай жойланадики, у ёнбош ўсиғи чизиғи остидаги В нуқтада бўлса. Проксимал фалангалар, ўрта ва кўрсаткич бармоқлар ўртасида ҳосил бўлган учбурчак инъекция жойи ҳисобланади. Игнани киритишдан олдин, игна чиқариб олинганидан кейин тешилган жой яхшилаб ёпилиши учун терида тахминан 2 см ли бурма ҳосил қилинади. Бу ҳолат юборилган эритмани тери ости тўқималарига ўтишига ва терини бўялишига тўсқинлик қилади. Игна тери юзасига нисбатан вертикал ҳолатда, сон бўғими нуқтасига нисбатан ёнбош бирикмаси нуқтасида катта бурчак остида ушланади. Инъекциядан кейин игна аста-секин чиқариб олинади ва инъекция қилинган жойдаги терининг соҳаси бармоқ билан тахминан 5 минут давомида сиқиб турилади. Инъекциядан кейин бемор ҳаракатланиши лозим. Катталар учун суткали доза – 1 ампула (100 мг) ни ташкил этади. Болалар учун тана вазни ва болани ёшига қараб янада кичикроқ дозаларни қўллаш тавсия этилади. Темир билан даволаш давомида препаратнинг дозаси парентерал юборилганида шифокор томонидан гемоглобиннинг даражасига қараб аниқланади. Максимал суткалик доза: Вазни 5 кг гача бўлган болалар 0,5 мл (1/4 ампула, 25 мг элементар темир) Вазни 5-10 кг бўлган болалар 1,0 мл (1/2 ампула, 50 мг элементар темир) Катталар 4,0 мл (2 ампула, 200 мг элементар темир) Темирга бўлган суткалик эҳтиёж қуйидаги жадвалда келтирилган: Ёш Темир (мг/сутка) Ёш Темир (мг/сутки) 0-6 ойлик 0,27 31-50 лет 7-12 ойлик 11 эркаклар 8 1-3 ёш 7 аёллар 18 4-8 ёш 10 50-70 ёш 9-13 ёш 8 эркаклар 8 14-18 ёш аёллар 8 ўғил болалар 11 70 ёшдан катта қиз болалар 15 эркаклар 8 19-30 ёш аёллар 8 эркаклар 8 аёллар 18 Ҳомиладорликда: суткада 27 мг. Лактация даврида – 18 ёшгача: суткада 10 мг; 18 ёшдан кейин – суткада 9 мг юборилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини тетрациклин ёки алюминий гидроксиди билан ўзаро таъсирини ўрганиш юзасидан ўтказилган учта клиник тадқиқотларда (ҳар бир тадқиқот учун 22 нафар пациентлар иштирок этган кеишган тадқиқот) тетрациклинни сўрилишини аҳамиятли пасайиши кузатилмаган. Тетрациклиннинг плазмадаги концентрацияси бактериостатик самарага эришиш учун керак бўладиган минимал ингибиция қилувчи концентрациядан пасаймаган. Алюминий гидроксиди ва тетрациклин таъсирида темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексидан темирни сўрилишини пасайиши кузатилмаган. Шунинг учун препаратни тетрациклинлар, бошқа фенол бирикмалари ва алюминий гидроксиди билан бир вақтда қўллаш мумкин. Каламушларда ўтказилган тадқиқотларда темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини тетрациклин, алюминий гидроксиди, ацетилсалицил кислотаси, сульфасалазин, кальций карбонати, кальций ацетати, кальций фосфатини D3 витамини билан мажмуаси, бромазепам, магний аспартати, D-пеницилламин, метилдопа, парацетамол ва ауранофин билан ўзаро таъсири аниқланмаган. In vitro шароитида ўтказилган тадқиқотларда темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини фитин кислотаси, шовул кислотаси, танин, натрий альгинати, холин ва холин тузлари, А витамини, D3 витамини ва Е витамини, соя мойи ва соя уни каби озуқа компонентлари билан ўзаро таъсири кузатилмаган. Тадқиқот натижалари, препаратни овқат вақтида ёки овқатланган заҳоти қабул қилиш мумкинлигини кўрсатади. Препарат яширин қонни аниқлаш синамалари (гемоглобинга селектив синама) натижаларига таъсир қилмайди, шунинг учун таҳлил ўтказиш вақтида препарат билан даволашни тўхтатиш зарурати йўқ. Парентерал юбориладиган темир препаратлари ва перорал қабул қилинадиган темир препаратларини бир вақтда қўллашдан сақланиш керак, чунки бунда ичга қабул қилинадиган темирни сўрилиши аҳамиятли даражада камаяди. Парентерал юбориш учун мўлжалланган темир препаратлари перорал темир препаратлари билан даволаш тўғри келмайдиган пациентларга қўлланиши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
- препаратнинг фаол моддасига ёки ёрдамчи моддаларидан бирортасига ўта юқори сезувчанлик реакциялари; - темирнинг миқдорини ҳаддан ташқари ортиб кетиши (масалан, гемохроматоз, гемосидероз); - темир алмашинувини бузилишлари (қўрғошин билан заҳарлангандаги анемия, сидероахрестик анемия, талассемия); - темир танқислиги билан боғлиқ бўлмаган анемия (масалан, гемолитик анемия ёки витамин B12 танқислиги оқибатидаги мегалобласт анемия) да қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Флакон очилганидан сўнг препарат 45 кун давомида ишлатилсин. Яроқлилик муддати Ишлаб чиқарилган санадан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Анемияни даволаш ҳамиша шифокорнинг назорати остида ўтказилиши керак. Даволаш самарасиз бўлганида (даволаш бошланганидан сўнг 3 ҳафтадан кейин гемоглобиннинг даражасини тахминан 2-3 г/дл га ошиши кузатилмаса) даволаш схемасини қайта кўриб чиқиш керак. Бир неча маротаба қон қуйилган пациентларда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак, чунки эритроцитлар билан, организмда темирни ҳаддан ташқари ошириб юбориши мумкин бўлган, темир тушади. Препарат қўлланганида ахлатни тўқ рангга бўялиши кузатилиши мумкин, бу ҳолат клиник аҳамиятга эга эмас. Инфекциялар ёки ўсмалар анемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Препарат билан даволашни асосий касалликни даволаш бошланганидан кейин, фойда ва ҳавф нисбатини инобатга олиб бошлаш мумкин. Ёрдамчи моддалар 1 мл препарат 23 мг дан камроқ натрий сақлайди, яъни деярли “натрий сақламайди”. Препарат таркибида аллергик реакциялар, жумладан секин кечувчи аллергик реакцияларни чақириши мумкин бўлган метилпарагидроксибензоат ва пропилпарагидроксибензоат сақлайди. Препарат 1 мл томчисида 250 мг сорбитол сақлайди. Сорбитол меъда-ичак тизимида дискомфорт ва енгил сурги самарасини чақириши мумкин. Фруктозани наслий ўзлаштира олмаслиги бўлган пациентларга ушбу дори препаратини қўллаш мумкин эмас. Ҳомиладорликда ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик Ҳомиладорликда темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларнинг маълумотларида ҳомиладорлик, ҳомила ёки янги туғилган чақалоқни ривожланишига препаратнинг нохуш таъсири аниқланмаган. Эпидемиологик тадқиқотлар ўтказилмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токсиклиги кузатилмаган. Ҳомиладорликда препаратни эҳтиёткорлик билан ва шифокор билан маслаҳатлашгандан кейингина қўллаш керак. Лактация Кўкрак сути таркибида лактоферрин билан боғланган темир сақлайди. Темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексидаги темирни кўкрак сутига ўтиши номаълум. Лактация даврида эҳтиёткорлик чораси сифатида препаратни фақат шифокор билан маслаҳатлашгандан кейин қўллаш керак. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Мувофиқ тадқиқотлар ўтказилмаган. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратни таъсир қилиш эҳтимоли кам.
Nojo'ya samaralari
Нохуш реакцияларни учраш тезлигини кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланади: жуда тез-тез (≥ 1/10); тез-тез (≥ 1/100, аммо < 1/10); тез-тез эмас (≥ 1/1000, аммо < 1/100); кам ҳолларда (≥ 1/10000, аммо < 1/1000); жуда кам ҳолларда (< 1/10000); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас). Темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексининг ҳавфсизлиги ва ўзлаштирилиши 1473 нафар пациент иштирок этган клиник тадқиқотларнинг 24 нашрлари ва ҳисоботларини мета-таҳлил қилиш орқали баҳоланган. Клиник тадқиқотларда кузатилган асосий нохуш реакциялар қуйида келтирилган. Ахлат рангини ўзгариши перорал қабул қилиш учун мўлжалланган темир препаратларининг маълум нохуш реакциялари ҳисобланади, аммо у клиник аҳамиятли ҳисобланмайди ва у хақида кам хабар берилади. Бошқа одатда кузатилган нохуш реакциялар меъда-ичак тизими фаолиятини бузилишлари (кўнгил айниши, қабзият, диарея ва қоринда оғриқ) бўлган. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи. Меъда-ичак йўллари томонидан: жуда тез-тез – ахлат рангини ўзгариши*, тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қоринда оғриқ (шу жумладан диспепсия, эпигастрал соҳада дискомфорт, қоринни дам бўлиши), қабзият; тез-тез эмас – қусиш (шу жумладан кекириш), тишлар рангини ўзгариши, гастрит. Тери ва тери ости тўқималари томонидан: тез-тез эмас – терини қичишиши, тошма (шу жумладан макуляр тошма, везикуляр тошма), эшакеми**, эритема**. Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқималар томонидан: кам ҳолларда – мушак спазмлари (шу жумладан мушакларни ихтиёрсиз қисқаришлари, тремор), миалгия. * Ахлат рангини ўзгариши перорал темир препаратлари қўлланганида, клиник аҳамиятга эга бўлмаган, характерли нохуш реакция ҳисобланади, темир (III) гидроксидининг полимальтоза комплексини ўрганиш юзасидан ўтказилган клиник тадқиқотларни мета-таҳлил қилиш маълумотлари бўйича улар хақида кам хабар берилган. Шунинг учун ушбу реакция энг кўп кузатиладиган нохуш реакцияларидан бири сифатида аниқланган. ** Пострегистрацион спонтан хабарлар (ривожланиш тезлиги ишонч интервалининг юқори чегараси 95% бўлиши билан < 1/491 ни ташкил этади). Шубҳа қилинган нохуш реакциялар хақида хабарлар Дори воситаси рўйхатдан ўтказилгандан кейин шубҳа қилинган нохуш реакциялар ҳақида хабарлар муҳим ҳисобланадилар. Пациентда дори воситасига нисбатан жиддий нохуш реакция аниқланганида ёки ушбу бўлимда таърифланмаган янги нохуш реакция пайдо бўлганида Миллий фармакоогоҳлик тизимига мувофиқ равишда хабар беришингизни сўраймиз.
Farmakokinetikasi
Таъсир механизми Ротафер препаратининг фаол моддаси темир (III) гидроксидини полимальтоза комплекси умумий ўртача молекуляр массаси тахминан 50 кДа бўлган, темир (III) гидроксидини кўп марказли ядролари ноковалент боғланган полимальтоза молекулалари билан ўраб олинган. Темир (III) гидроксидини кўп марказли ядролари структураси бўйича темирнинг физиологик заҳираси ролини бажарувчи ферритин билан ўхшаш. Темир (III) гидроксидини полимальтоза комплекси барқарор бўлиб, физиологик шароитларда катта миқдорда темир ажралиб чиқмайди. Молекуляр массаси катта бўлганлиги туфайли, темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини шиллиқ қават орқали диффузия даражаси сувли эритмада темир (II) гексааквакомплекс шаклида мавжуд бўладиган кўпгина сувда эрувчан темир тузларига нисбатан тахминан 40 баробар камроқ бўлади. Темир (III) гидроксидини полимальтоза комплексидаги темир ичак йўлларидан фаол транспорт йўли орқали сўрилади. Сўрилган темир трансферрин билан боғланади ва суяк кўмигида гемоглобин синтези учун сарфланади ёки асосан жигарда заҳираланади, у ерда ферритин билан боғланади. Клиник самарадорлиги Темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини плацебо ёки таркибида темир сақловчи бошқа қиёсий препаратларга нисбатан гемоглобин кўрсаткичларини нормаллаштириш ва темир заҳираларини тиклантиришдаги самарадорлиги гўдаклар, болалар, ўсмирлар ва катталарда ўтказилган кўп сонли клиник тадқиқотларда намойиш этилган. Ушбу тадқиқотларда полимальтоза комплексининг ҳам қаттиқ, ҳам суюқ дори шакллари қўлланилган. Темир препаратларини перорал қабул қилишдан асосий мақсад организмда темирнинг заҳираларини нормал чегараларда ушлаб туриш (темир танқислигини бартараф этиш, масалан, унга бўлган талаб ошганида), темирнинг заҳираларини тиклаш ёки мавжуд темир танқислигини коррекция қилиш ҳисобланади.
Farmakodinamikasi
Сўрилиши Радиофаол нишонланган темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексини ўрганиш юзасидан ўтказилган тадқиқотларда темирни сўрилиши ва темирни гемоглобинга бирикиши ўртасида яхши корреляция кузатилган. Темирни нисбий сўрилиши темирни танқислик даражаси билан корреляция бўлади (темир танқислиги қанчалик юқори бўлса, темирни сўрилиши шунчалик кучли бўлади. Темир (II) тузларидан фарқли ўлароқ, овқатланиш темир (III) гидроксиди полимальтоза комплексидан темирни биокираолишлигига салбий таъсир кўрсатмаган. Чиқарилиши Сўрилмаган темир ахлат билан чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида темир билан заҳарланиш ёки дозасини ҳаддан ташқари ошиб кетиш эҳтимоли кам, бу ҳолат темир (III) гидроксидини полимальтоза комплексининг токсиклиги пастлиги (каламушларда ва сичқонларда ярим ўлиш дозаси (LD50) 1 кг тана вазнига > 2000 мг Fe ни ташкил этади) ва темирни ўзлаштирилишини назоратли эканлиги билан ифодаланади. Темирнинг дозасини ўлим билан якунланган, кутилмаган ошириб юборилиши ҳолатлари хақида хабар берилмаган.