FLOKSUROL OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dori vositalari
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Ofloksasin
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
S03AA
Инструкция FLOKSUROL OFTALMO ko'z tomchilari 5ml 0,3%
Dori shakli
5 мл дан флакон-томизғичларда ёки полиэтиленли ёки полипроплленли флаконларда. 1 флакон қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.
Dozirovkasi
Кўзларни инфекцион касалликларини даволаш ва кўзлар жарохатлари ва жарроҳлик аралашувлардан кейинги инфекцияларни олдини олиш учун Флоксурол Офтальмо кўз томчилари кўринишида одатда фақат тетилик даврида қўлланилади. Катталар ва 1 ёшдан катта бўлган болалар учун Флоксурол Офтальмо тавсия қилинган дозаси – тетилик вақтида шикастланган кўзга (ёки иккала кўзга) 0,3% ли эритма 1-2 томчидан ҳар 4-6 соатда 2 кун давомида, кейинчалик 1-2 томчидан кунига 4 марта5 кундан ортиқ бўлмаган давомида буюрилади. Катталар ва 1 ёшдан катта бўлган болалар учун мугуз парда бактериал ярасини даволаш учун Флоксурол Офтальмо тавсия қилинган дозаси – тетилик вақтида шикастланган кўзга (ёки иккала кўзга) 0,3% ли эритма 1-2 томчидан ҳар 30 минутда, кейинчалик ухлагандан кейин ҳар 4 ва 6 соатда, тетилик вақтида ҳар соат 1-2 томчидан эритмани қўллаш мумкин, кейинчалик 1-2 томчидан 3 кун давомида ёки клиник соғаиш эришилгангача. -2 томчидан кунига 4 марта5 кундан ортиқ бўлмаган давомида буюрилади. Биттадан кўпроқ препарат бир вақтда қўлланганда инстилляциялар орасида минимал 15 минутлик интервал сақлаш керак. Препаратни 2 ҳафтадан кўпроқ қўллаш тавсия қилинмайди.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Бошқа антибиотиклар билан бир вақтда қўлланганда одатда микробларга қарши таъсирини синергизми кузатилади (бета-лактам антибиотиклар, аминогликозидлар, клиндамицин, метронидазол). Препарат бошқа кўз томчилари билан бирга қўлланганда препаратларни камида 15 минутли интервали билан ишлатиш лозим. Магний, алюминий, темир ва рух ионлари маҳаллий қўлланганда офлоксацинни сўрилишини камайтириши мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
препаратнинг компонентларига ва бошқа хинолонлар ҳосилаларига юқори сезувчанлик; • сурункали нобактериал конъюнктивит; • ҳомиладорлик, лактация даври; • 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: Болалар ёши.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ ва ёруғликдан ҳимояланган жойда 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Флакон очилгандан кейин 1 ой мобайнида ишлатилсин. Яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланилмасин.
Nojo'ya samaralari
Тез-тез эмас: кўзда енгил ловуллаш ва дискомфорт ҳис қилиш, қизариш, конъюнктивани қичишиш ва қуруқлиги, ёруғликка қарай олмаслик, кўз ёшланиши, кўришни ноаниқлиги. Кам ҳолларда: аллергик реакциялар. Жуда кам ҳолларда: ўта юқори сезувчанлик тизимли реакциялари, бош айланиши, кўнгил айниши ва бош оғриғи.
Farmakokinetikasi
Офлоксацин фторхинолонлар гуруҳидаги кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши восита ҳисобланади. Бактерицид таъсири бактерияларни ўсиши ва бўлинишни бузилишларини ва уларни тез нобуд бўлишини чақириб, ДНК синтези учун зарур бўлган, бактериал ДНК-гиразани ингибиция қилиниши билан боғлиқ. Одам организмнинг хужайралар учун паст токсиклиги уларда ДНК-гираза ферменти йўқлиги билан боғлиқ. Бета-лактамазлар ва тез ўсадиган атипик микобактерияларни нисбатан фаолдир. Қуйидагиларга сезувчан: Staphylococcus aureus (включая штаммы), Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniae, Streptococcus pyogenes, Enterococcus faecalis, Corynebacterium spp., Micrococcus spp., Bacillus spp., Enterobacteriaceae (Escherichia coli, Citrobacter, Enterobacter spp., Klebsiela spp., Proteus spp., Salmonella spp., Serratia spp., Shigella spp.), Pseudomonas aeruginosa и Pseudomonas species, Haemophilus influenzaе, Haemophilus ducreyi, Branhamella catarhalis, Neisseria gonorrhoeae, Neisseria meningitidis, Acinetobacter spp., Campylobacter spp., Gardenerella vaginalis, Helicobacter pylori, Brucella spp. Шунингдек препарат Chlamydia trachomatis, Chlamydia pneumoniae. Mycoplasma pneumoniae ва айрим бошқа микоплазмларга нисбатан ҳам фаоллик намоён қилади. Clostridium species, Bacteroides species ва Peptococcus species офлоксацинга нисбатан резистентликка эга. Pseudomonas aeruginosa нинг резистентлиги 15-20% атрофида, Staphylococcus aureus нинг резистентлиги эса 5-10% атрофида ўзгариб туради. Treponema pallidum га таъсир қилмайди. Офтальмология ва оториноларингологияда сезувчан штаммлар чақирган кўз ва эшитиш аъзоларнинг инфекцияларни маҳаллий даволаш учун қўлланилади: Chlamydia trachomatis, Enterobacter cloacae, Haemophilus influenzae, Proteus mirabilis, Pseudomonas aeruginosa, Staphylococcus aureus, Staphylococcus epidermidis, Streptococcus pneumoniaе.
Farmakodinamikasi
Офлоксацин маҳаллий қўллангандан кейин мугуз пардада, конъюнктивада, кўз мушакларида, кўз оқ пардасида, кўз рангдор пардасида, цилиар танада ва кўзнинг олд камерасида аниқланади. Кўп марта қўлланиши ҳам шишасимон танада офлоксациннинг терапевтик концентрацияларига эришилишига олиб келади. Кўз тўқималарида кўзнинг рангсиз суюқлик маҳсулидагига нисбатан дори воситасининг юқорироқ концентрацияси ҳосил бўлади. Офлоксациннинг кўзнинг рангсиз суюқлик маҳсулидаги ва мугуз пардадаги концентрациялари 1 соатдан кейин максимал миқдорга етади. Маҳаллий қўлланганидан 4 соат кейин кўз ёш суюқлигида офлоксациннинг ўртача концентрацияси 2 мкг/мл дан юқорироқ (кўз инфекцион касалликларининг энг кўп тарқалган кўзғатувчилар учун in vitro шароитида 90% ўсишини бостириш учун зарур бўлган минимал концентрацияси - MIC90). Мунтазам маҳаллий қўллангандан 10 кун кейин қон зардобида офлоксациннинг максимал концентрацияси офлоксацин стандарт дозалар ичга қабул қилинганга нисбатан 1000 марта камроқ.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юборилишининг тизимли белгилари тўғрисида маълумотлар йўқ. Маҳаллий қўллангандан кейин кўзга томизиладиган препаратни ортиқча дозаси хона ҳароратида тоза сув билан ювиб ташланиши керак.