AMIROKS poroshok 0,6g N1
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Antibiotiklar
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Amoksisillin, Klavulanovaya kislota
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
1
Код ATX:
J01CR02
Инструкция AMIROKS poroshok 0,6g N1
Dori shakli
1,2 г ва 0,6 г шишаларда инъекция эритмасини тайёрлаш учун кукун
Qadoqda soni
1
Dozirovkasi
Дозалаш режими ёшга, тана вазнига, беморнинг буйрак функциясига ва инфекциянинг оғирлигига қараб алоҳида белгиланади. Даволаш клиник ҳолатни қайта кўриб чиқмасдан 14 кундан ортиқ давом этмаслиги керак. Амирокс препарати мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган (мушак ичига киритилиши мумкин бўлган концентрациядаги беқарорлик туфайли). Дозалар таьсир қилувчи моддалар таркибига қараб берилади: амоксициллин ва клавулан кислотаси. Амирокс препаратининг ҳар бир 30 мг и 25 мг амоксициллин ва 5 мг клавулан кислотасини ўз ичига олади. Вена ичига. 40 кг дан кам тана вазнига эга бўлган болалар 40 кг дан кам тана вазнига эга бўлган болалар учун тана вазнига қараб ҳисоблаб чиқилади. 3 ойдан кичик 4 кг дан кам тана вазнли – ҳар 12 соат ичида 30мг/кг. 3 ойдан кичик 4 кг дан ортиқм тана вазнли - ҳар 8 соат ичида 30мг/кг. 3 ойдан кичик бўлган болаларда Амирокс препаратини фақат инфузион тарзда аста-секин 30-40 дақиқа давомида юбориш керак. 3 ойдан 12 ёшгача бўлган болалар: 30 мг/кг тана вазнида 8 соат оралиғи билан, оғир инфекцион ҳолатида - 6 соат оралиғи билан. Буйрак функцияси бузилган болалар Дозани тўғирлаш амокситсиллиннинг максимал тавсия этилган дозасига асосланган 30 мл/мин дан юқори креатинин клиренси (кк) бўлган беморлар учун дозани тўғирлаш шарт эмас. 40 кг дан кам тана вазнга эга бўлган болалар КК 10-30 мл/мин Ҳар бир кг га 25 мг/5 мг дан ҳар 12 с.да КК<10 мл/мин Ҳар бир кг га 25 мг/5 мг дан ҳар 24 с.да Гемодиализ Ҳар бир кг га 25 мг/5 мг дан ҳар 24 с.да, плюс диализ сессияси якунида Ҳар бир кг га 12,5 мг/2,5 мг дозада (зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси пасайиши билан боғлиқ ). Катталар ва 12 ёшдан катта болалар ёки тана вазни 40 кг дан ортиқ: Дозалар таьсир қилувчи моддалар таркибига қараб келтирилган: амокситсиллин, клавулан кислотаси. 1,2 г препарат (1000 мг+200 мг) 8 соатлик интервал билан, оғир кечган инфекция ҳолатида -6 соат оралиқ билан. Жарроҳлик аралашувларда профилактик дозалар: Юборилган наркозда 1,2 г(операция давомийлиги 1 соатдан кам бўлганда). Операция давомийлиги 1 соатдан ортиқ бўлса - кунига 1,2 г дан 4 марта. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморлар учун доза ва/ёки препаратни юбориш оралиғи етишмовчилик даражасига қараб тўғирланиши керак: КК 0,5 мл/с дан ортиқ (30 мл/мин) Дозани тўғирлаш талаб қилинмайди КК 0,166-0,5 мл/с (10-30 мл/мин) Биринчи доза1,2 г (1000 мг+200 мг)ни ташкил қилади, сўнг 600 мг (500 мг+100 мг) дан вена ичига ҳар 12 соатда. КК 0,166 мл/с дан кам (10 мл/мин дан кам) Биринчи доза- 1,2 г (1000 мг+200 мг), сўнг 600 мг (500 мг+100 мг) дан вена ичига ҳар 24 соатда. Гемодиализ Биринчи доза - 1,2 г (1000 мг+200 мг), сўнг 600 мг (500 мг+100 мг) дан вена ичига ҳар 24 соатда., ва 600 мг (500 мг+100 мг) диализ тугагандан сўнг (зардобда амоксициллин ва клавулан кислотасининг концентрацияси пасаяди) Препаратнинг 85 % гемодиализ билан чиқарилиши сабабли, ҳар бир гемодиализ жараёнининг охирида Амирокс препаратининг одатдаги дозасини юбориш керак. Перитонеал диализда дозани тўғирлаш талаб қилинмайди. Даволаш курси 5-14 кунни ташкил қилади. Даволаш курсининг давомийлиги шифокор томонидан белгиланади. Кексалар Дозани ўзгартириш талаб қилинмайди. Қўллаш усули: Вена ичига юбориш учун. Препарат бевосита венага ёки томизгич орқали 3-4 дақиқа давомида секин томир ичига юбориш шаклида ёки 30-40 дақиқа давомида инфузия шаклида юборилади. Препарат мушак ичига юбориш учун мўлжалланмаган. Амирокс уч ойдан кичик бўлган болалар учун фақат инфузия шаклида киритилиши мумкин. Эритиш Вена ичи инъекциялари учун Амирокс 600 мг: таркиб 10 мл ҳажмдаги инъекция учун сув билан суюлтирилади. Амирокс 1,2 г: таркиб 20 мл ҳажмдаги инъекция учун сув билан суюлтирилади. Суюлтирилган эритма оч-сомон рангига эга бўлади. Вена ичига юбориш, аста-секин (3-4 дақиқа давомида), суюлтирилгандан кейин 20 дақиқа давомида амалга оширилади. Юбориш учун фақат шаффоф эритма яроқлидир. Вена ичи инфузияси учун 600 мг Амирокс суюлтирилган эритма ҳолатда (10 мл инъекция учун сувда) 50 мл инфузион муҳитга қўшилади, 1,2 мг Амироксни эса суюлтирилган эритма шаклида (20 мл инъекция учун сувда) 100 мл инфузион муҳитга қўшилади. Суюлтирилган эритма оч-сомон рангига эга бўлади. Инфузия давомийлиги тахминан 30-40 дақиқани ташкил қилади. Амирокс препаратининг инфузион юбориш учун суюлтиришни давом эттириш керак: 600 мг (препаратни(500 мг+100 мг) ёки 1,2 г (1000 мг+200 мг) ўз ичига олган тайёрланган эритмалар 50 мл ёки 100 мл инфузион эритмада суюлтирилиши керак. Инфузия давомийлиги 30-40 дақиқа. Қуйидаги санаб ўтилган суюқликларни инфузион эритмаларда тавсия этилган ҳажмларда ишлатганда антибиотикнинг зарур концентрацияси сақланади. барқарорлик даври 25°С да 5°С да Иньекция учун сув 4 с 8 с Вена ичи инфузияси учун 0,9% ли натрий хлорид эритмаси 4 с 8 с Вена ичи инфузияси учун Рингера лактат эритмаси 3 с Вена ичи инфузияси учун кальций хлорид ва натрий хлорид эритмаси 3 с Мос келмаслиги Амирокс глюкоза, декстран ёки бикарбонатларни ўз ичига олган инфузион эритмаларда камроқ барқарордир. Бошқа дори воситалар билан аралаштирмасин. Амоксициллиннинг аминогликозидларга инактив таъсири туфайли in vitro да уларнинг аралашувини олдини олиш керак.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Пробенецид билан биргаликда фойдаланиш тавсия этилмайди. Пробенецид амоксициллиннинг канал секрециясини пасайтиради. Пробенецидни бир вақтнинг ўзида қўллаш қонда амоксициллиннинг консентрациясини оширишга ва узайтиришга олиб келиши мумкин, аммо клавулан кислотасини эмас. Дисульфирам билан бир вақтнинг ўзида фойдаланишдан қочиш керак. Амирокс ва аминогликозид антибиотиклари физик ва кимёвий жиҳатдан мос келмайди. Диуретиклар, аллопуринол, фенилбутазон, ностероид яллиғланишга қарши дорилар (НЯҚД) ва канал секреЦиясини блокловчи бошқа дори воситалар амоксициллин концентрациясини оширади (клавулан кислотаси асосан косачалар филтрацияси йўли билан чиқарилади). Амирокс препаратини ва метотрексат билан бир вақтнинг ўзида қўллаш метотрексатнинг токциклигини оширади. Бактериологик дори воситалар (макролидлар, хлорамфеникол, линкозамидес, етратциклинлар, сулфаниламидлар) антагонист таъсир кўрсатади. Амирокс метаболик жараён натижасида ҳосил бўлган эстроген тутвчи оғиз контрацептлари дори воситалари парааминобензой кислотаси, этинилэстрадиол (иккинчи ҳолда, қон кетиш "оқими"хавфини оширади)нинг самарадорлигини камайтиради. Билвосита антикоагулянтларнинг самарадорлигини оширади (ичак микрофлорасини сўндиради, К витамини синтезини ва протромбин индексини пасайтиради). Баъзи ҳолларда препаратни қабул қилиш протромбин вақтини узайтириши мумкин, шунинг учун антикоагулянтлар ва Амирокс препаратини қўллашда эҳтиёт бўлиш керак. Билвосита антикоагулянтлар ва пенициллин қатори антибиотиклари амалиётда кенг қўлланилади; ўзаро таъсирлар қайд этилмаган. Бироқ, адабиётда амоксициллин билан бир вақтнинг ўзида аценокумарин ёки варфаринни қўллашда беморларда халқаро нормаллаштирилган муносабатларни (ХНМ) ошириш ҳоллари кўрсатилган. Агар антикоагулянтлар билан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш зарур бўлса, препаратни буюриш ёки бекор қилишда протромбин вақти ёки ХНМ ни яхшироқ назорат қилиш керак, антикоагулянтларнинг дозасини тўғирлаш талаб қилиниши мумкин. Микофенолат мофетил олган беморларда амоксициллиннинг клавулан кислотаси билан комбинациясини қўллашни бошлагандан сўнг фаол метаболит - микофенол кислота концентрациясининг пасайиши кузатилди - препаратнинг кейинги дозасини қабул қилишдан олдин тахминан 50% га . Ушбу концентрациядаги ўзгаришлар микофенол кислотаси экспозициясидаги умумий ўзгаришларни аниқ акс эттира олмайди. Аллопуринол ва амоксициллинни бир вақтнинг ўзида қўллаш тери аллергик реакциялари келиб чиқиш хавфини ошириши мумкин. Ҳозирги вақтда адабиётда амоксициллиннинг клавулан кислотаси ва аллопуринол билан бирикмасидан бир вақтнинг ўзида фойдаланиш ҳақидаги маълумот йўқ. Рифампицин билан биргаликда антибактериал таъсирнинг ўзаро камайгани кузатилади. Амоксициллин ва дигоксинни бир вақтнинг ўзида қўллаш қон плазмасида дигоксин концентрациясининг ошишига олиб келиши мумкин. Амирокс препарати оғиз контрацептивларининг самарадорлигини пасайтиради. Фармацевтик мос келмаслиги Амирокс препаратини қон препаратлари, оқсилли гидролизлар каби бошқа оқсил тутувчи суюқликлар ёки вена ичига юбориладиган липид эмулсиялари билан аралаштириш керак эмас. Аминогликозидлар билан бир вақтнинг ўзида фойдаланадиган антибиотикларни бир шприцда ёки вена ичи суюқликлари учун қўлланиладиган бир шишада аралаштирмаслик керак, чунки бундай шароитларда аминогликозидлар ўз фаоллигини йўқотади.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
амоксициллин ва бошқа пенициллинларга, клавулан кислотасига, препаратнинг бошқа таркибий қисмларига юқори сезувчанлик; * бошқа бета-лактам антибиотикларига (цефалоспорин, карбапенем ёки монобактам) нисбатан юқори сезувчанлик реакциялари (масалан, анафилактик реакциялар); * холестатик сариқлик ва/ёки амоксициллин/клавулан кислотасидан фойдаланишдан келиб чиққан жигар функциясининг бошқа бузилишлари.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°C дан юқори бўлмаган ҳароратда, болалар ета олмайдиган жойда. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати тугагандан кейин фойдаланманг.
Maxsus shartlar
Терапия бошланишидан олдин пенициллин, цефалоспоринлар ёки бошқа бета-лактам препаратларига юқори сезувчанлик реакциялари учун анамнезни диққат билан йиғилади. Пенициллин билан даволаш пайтида жиддий ва даврий ўлимга олиб келадиган юқори сезувчанлик реакциялари (анафилактоид реакциялар) кузатилди. Улар асосан пенициллинларга юқори сезувчанлик реакциялари ва анамнезида атопия бўлган беморларда ривожланиши мумкин. Аллергик реакциялар юзага келганда, Амирокс терапияси тўхтатилади ва бошқа тегишли антибактериал препаратлар буюрилади. Инфекция қўзғатувчиларнинг амокситсиллинга исботланган сезувчанлиги ҳолатларида, Амироксдан амоксициллинга ўтиш вариантини расмий қўлланмаларга мувофиқ кўриб чиқиш керак. Буйрак функцияси бузилган ёки юқори дозали терапия олган беморларда талвасалар ривожланиши мумкин. Юқумли мононуклеозга гумон қилинган ҳолатда Амирокс билан даволашдан қочиш керак, чунки бу касалликнинг фонида амоксициллиндан фойдалангандан сўнг қизамиқсимон тошмалар кузатилган. Амокситсиллин билан даволаниш вақтида аллопуринолдан биргаликда фойдаланиш тери аллергик реакцияларининг ривожланиш эҳтимолини оширади. Препаратни узоқ муддат ишлатиш чидамсиз микроорганизмларнинг ортиқча кўпайишига олиб келиши мумкин. Терапия бошланишида иситма ва пустула шаклланиши билан кечувчи тарқоқ эритеманинг ривожланиши ўткир тарқоқ экзантематоз пустулезнинг (ЎТЭП) мумкин бўлган симптомидир ("Ножўя таъсирлар"га қаранг). Бундай реакция Амирокс билан даволашни тўхтатишни талаб қилади ва амоксициллиннинг кейинги юборилишига қарши кўрсатма ҳисобланади. Жигар етишмовчилиги бўлган беморларни даволаш эҳтиёткорлик билан амалга оширилади. Жигар томонидан ножўя таьсирлар асосан эркаклар ва кекса беморларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаниш билан боғлиқ. Бу ножўя таьсирлар жуда кам ҳолларда болаларда кузатилган. Беморларнинг барча гуруҳларида белгилар ва симптомлар одатда даволанишдан кейин ёки даволаниш пайтида ривожланади, аммо баъзи ҳолларда улар даволанишни тўхтатгандан н бир неча ҳафта ўтгач пайдо бўлади. Одатда улар қайтар характерга эга. Жигар томонидан ўта хавфли таьсирлар ривожланиши мумкин, жуда камдан-кам ҳолларда ўлим билан тугайди. Улар деярли ҳар доим жиддий асосий касалликларга чалинган ёки жигарни емирадиган дори-дармонларни қабул қилган беморларда кузатилган ("Ножўя таьсирлар"га қаранг). Деярли барча антибактериал препаратлар шу жумладан, амоксициллин билан даволаш пайтида кузатилган антибиотиклар билан боғлиқ колит ҳоллари оғирлиги бўйича енгилдан ҳаётга хавф соладиган даражагача ўзгариши мумкин ("Ножўя таьсирлар"га қаранг). Ушбу ташхисни ҳар қандай антибиотиклар билан даволаш курси пайтида ёки ундан кейин диарея билан оғриган беморларда тахмин қилиш муҳимдир. Антибиотик билан боғлиқ колит ривожланишида Амирокс билан даволаш дарҳол тўхтатилади, шифокорга мурожаат қилинади ва тегишли даво амалга оширилади. Бундай ҳолатда перисталтикани камайтирувчи дори воситаларни қўллаш тавсия этилмайди. Узоқ муддатли даволаниш вақтида турли аьзоларнинг жумладан, буйраклар, жигар ва қон ҳосил қилиш аьзолари функциясини мунтазам баҳолаш тавсия этилади. Камдан кам ҳолларда препаратни қабул қилиш фонида протромбин вақтини узайтириш қайд этилди. Антикоагулянтларни бир вақтнинг ўзида қабул қилишда коагуляцион кўрсаткичларни тўғри назорат қилиш талаб этилади. Керакли антикоагуляция даражасига эришиш учун оғиз антикоагулянтларининг дозасини тўғирлаш талаб қилиниши мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда етишмовчилик даражасига қараб дозани ўзгартириш керак («Қўллаш усули ва дозалар»қаранг). Камдан кам ҳолларда диурез камайган беморларда асосан парентерал терапия фонида кристаллурия кузатилди. Амоксициллин билан юқори дозада даволаниш вақтида амоксициллин билан боғлиқ кристаллурия эҳтимолини камайтириш учун етарли миқдорда суюқлик истеъмоли тавсия этилади. Сийдик пуфагига катетер ўрнатилган беморларда унинг ўтказувчанлигини мунтазам равишда назорат қилиш керак. Глюкозурияни даволашда глюкоза даражасини баҳолаш глюкозаоксидаз ферментатив усуллар ёрдамида амалга оширилади, чунки ферментатив бўлмаган усуллар баъзан нотўғри ижобий натижалар беради. Амироксда клавулан кислотасининг мавжудлиги эритроцитлар мембранасида IgG ва албуминнинг носпецифик боғланишига олиб келиши мумкин, бу эса Кумбс синамасининг нотўғри ижобий натижаларига олиб келиши мумкин. Препаратдан фойдаланган, кейинчалик Aspergillus инфекциясини чақирувчиси аниқланмаган беморларда Aspergillus учун иммунофермент таҳлилининг (ИФТ) ижобий натижалари кузатилган. Aspergillus бўйича ИФТ тести доирасида ноаспергиллезли полисаккаридлар ва полифуранозлар билан ўзаро реактсиялар қайд этилди. Амироксни қабул қилган беморларда тестларнинг ижобий натижалари эҳтиёткорлик билан талқин қилиниши ва бошқа диагностика усуллари билан тасдиқланиши керак. Ҳомиладорлик ва эмизиш Ҳомиладорлик даврида препаратни қўллаш бўйича чекланган маълумотлар туғма аномалиялар хавфини ошишини кўрсатмайди. Хомила қаватининг вақтидан олдин эрта ёрилиши бўлган аёлларда амоксициллин/клавулан кислотаси билан профилактик даволанишнинг,некротик энтероколит хавфи юқори бўлган янги туғилган чақалоқлар билан потенциал алоқаси аниқланди. Агар шифокор даволанишни зарур деб ҳисобламаса, препаратни ҳомиладорлик даврида қўллашдан қочиш керак. Ҳар иккала фаол моддалар ҳам она сутига чиқарилади(клавулан кислотасининг эмизикли болаларга таъсири ҳақида маълумот йўқ). Эмизикли болаларда диарея ва шиллиқ қаватнинг замбуруғли инфекциялари ривожланиши мумкин, бу эмизишни тўхтатишни талаб қилиши мумкин. Эмизиш даврида препаратни даволаш фақат шифокор томонидан фойда ва хавф нисбатларини баҳолашдан кейин олиб борилиши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Транспорт ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири ўрганилмаган. Бироқ, ушбу функтсияларни бажаришга таъсир қилувчи салбий таъсирлар (масалан, аллергик реакциялар, бош айланиши, талвасалар) ривожланиши мумкин.
Nojo'ya samaralari
Қуйидаги тоифалар ножўя таъсирларнинг частотасини таснифлаш учун ишлатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10гача), тез- тез эмас (≥1/1000 дан <1/100гача), камдан- кам (≥1/10000 дан <1/1000гача), жуда кам (<1/10000), номаълум частоталар (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолаш мумкин эмас). Юқумли ва паразитар касалликлар Тез-тез: тери ва шиллиқ пардаларнинг кандидози. Номаълум частота: микроорганизмларнинг чидамлилигини ортиши. Қон ва лимфа тизими томонидан бузилишлар Камдан-кам: қайтар лейкопения(шу жумладан, нейтропения), тромбоцитопения. жуда кам: эозинофилия, тромбоцитоз; частотаси номаълум: қайтариладиган агранулотситоз, қон кетиш вақтини ортиши ва протромбин вақтини қайтарилувчи ортиши, анемия, шу жумладан қайтариладиган гемолитик анемия. Иммун тизими томонидан бузилишлар Номаълум частота: ангионевротик шиш, анафилаксия, эардобсимон синдроми, юқори сезувчанлик васкулити. Асаб тизими томонидан бузилишлар Тез – тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи. жуда камдан-кам: уйқусизлик, қўзғалувчанлик, хавотир, хулқ ўзгариши; Номаълум частота: асептик менингит, тиришишлар. Буйраклар фаолияти бузилган беморларда, шунингдек, препаратнинг юқори дозаларини олган беморларда тиришишлар кузатилиши мумкин. Ошқозон-ичак тракти томонидан бузилишлар Тез-тез: диарея. Тез –тез эмас: кўнгил айниши, қусиш, ҳазм қилмаслик. Номаълум частота: антибиотик билан боғлиқ колит (шунингдек, псевдомембраноз колит ва геморрагик колит). Жигар ва ўт йўллари томонидан бузилишлар Тез-тез эмас: АСТ ва/ёки АЛТ даражаларининг ошиши (бета-лактам синфидаги антибиотиклар билан даволанган беморларда ўрта даражада ўсиш кузатилади, аммо бу кузатишларнинг аҳамияти номаълум). Номаълум частота: гепатит, холестатик сариқлик (бу ножўя таьсирлар бошқа пенициллин ва цефалоспоринлардан фойдаланиш фонида кузатилган. Жигардаги ножўя реактсиялар асосан эркаклар ва кекса беморларда кузатилган ва узоқ муддатли даволаниш билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ушбу ножўя таьсирлар болаларда жуда кам учрайди. Тери ва тери ости тўқималар томонидан бузилишлар. Ҳар қандай терининг юқори сезувчанлик реакцияси ривожланиш ҳолатида, даволаниш тўхтатилади. Тез-тез эмас: тери тошмаси, қичишиш, эшакеми. Камдан кам: кўп шаклли эритема.Номаълум частота: Стивенс-Джонсон синдроми, токсик эпидермал некролиз, буллёз эксфолиатив дерматит, ўткир генерализациялашган экзантематоз пустулёз (УГЭП). Буйраклар ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар Номаълум частота: интерстициал нефрит, кристаллурия. Санаб ўтилган белгилар ва симптомлар одатда даволаш жараёнида ёки даволаш охирида учрайди, лекин баъзи ҳолларда даволаш тугаганидан кейин бир неча ҳафта ичида намоён бўлмаслиги мумкин. Ножўя таьсирлар, одатда, қайта тикланиши мумкин. Жигардаги ножўя таьсирлар оғир бўлиши мумкин, жуда кам ҳолларда ўлим ҳақида хабарлар бўлган. Деярли барча ҳолатларда улар жиддий патологияга эга беморлар ёки бир вақтнинг ўзида потенциал гепатотоксик препаратларни олган беморлар эди.
Farmakokinetikasi
Амоксициллин- кўплаб грам-мусбат ва грам-манфий микроорганизмларга қарши фаолият кўрсатадиган кенг спектрли ярим синтетик антибиотик. Амоксициллин бактерияларнинг ҳужайра деворининг ажралмас таркибий қисми бўлган бактериал пептидогликан метаболизмининг биосинтетик йўлида бир ёки бир нечта ферментларни (кўпинча пенициллин-боғловчи оқсиллар, ПСБ деб номланувчи) ингибирлайди. Пептидогликан синтезининг ингибирлаш ҳужайра деворининг заифлашишига олиб келади, ундан кейин ҳужайралар парчаланиши ва ўлим кузатилади. Шу билан бирга, амоксициллин бета-лактамазлар томонидан йўқ қилинади ва шунинг учун амоксициллиннинг фаоллик даражаси бу ферментни ишлаб чиқарадиган микроорганизмларга тарқалмайди. Клавулон кислотаси-пенициллинларга тизимли равишда боғлиқ бўлган бета-лактамаз ингибитори бўлиб, пенициллинларга ва цефалоспоринларга чидамли микроорганизмларда топилган бета-лактамазларнинг кенг доирасини инактивация қилиш қобилиятига эга. Клавулон кислотаси кўпинча бактерияларнинг чидамлилигини келтириб чиқарувчи плазмид бета-лактамазларга нисбатан етарли самарага эга ва клавулон кислотаси томонидан ингибиция қилинмайдиган I тип хромосома бета-лактамазларга қарши самарали эмас. Препаратда клавулон кислотасининг мавжудлиги амоксициллинни амоксициллиннинг антибактериал спектрини кенгайтиришга имкон берувчи ферментлар - бета-лактамазлар билан йўқ қилишдан ҳимоя қилади. Қуйида in vitro да амоксициллиннинг клавулан кислотаси билан бирикмаси фаоллиги келтирилган. Одатда амоксициллиннинг клавулон кислотаси билан комбинациясига сезгир бўлган бактериялар : Грам-мусбат аероблар: Bacillus anthracis, Enterococcus faecalis, Listeria monocytogenes, Nocardia asteroides, Streptococcus pyogenes, Streptococcus agalactiae, бошқа бета-гемолитик стептококклар, Staphylococcus aureus (метициллинга сезгир), Staphylococcus saprophyticus (метициллинга сезгир), коагулазонегатив стафилококклар (метициллинга сезгир) Грам-манфий аероблар: Actinobacillus actinomycetemcomitans, Capnocytophaga spp., Eikenella corrodens, Neisseria gonorrhoeae, Bordetella pertussis, Haemophilus influenzae, Helicobacter pylori, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Pasteurella multocida, Vibrio cholerae. Анаероблар: Clostridium, Peptococcus niger, Peptostreptococcus magnus, Peptostreptococcus micros авлод турлари, Peptostreptococcus, Bacteroides fragilis, Fusobacterium nucleatum, Prevotella spp. авлод турлари. Орттитрилган чидамлиликнинг мумкин бўлган ривожланиш турлари: Грам-мусбат аероблар: Enterococcus faecium; Грам-манфий аероблар: Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumoniae, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris. Табиий чидамлиликка эга турлар: Грам-манфий аероблар: Acinetobacter spp., Citrobacter freundii, Enterobacter spp., Legionella pneumophila, Morganela morganii, Providencia spp., Pseudomonas spp., Serratia spp., Stenotrophomonas maltophilia. Бошқа микроорганизмлар: Chlamydophila pneumoniae, Clamydophila psittaci, Coxiella burnetti, Mycoplasma pneumoniae.
Farmakodinamikasi
Қуйида соғлом кўнгиллиларга амоксициллин ва клавулон кислотасининг 30 дақиқа давомида 500 мг + 100 мг (0,6 г) ёки 1000 мг + 200 мг (1,2 г)дозасини томир ичига болюс юборишдаги фармакокинетикани ўрганиш натижалари келтирилган. Фармакокинетик кўрсаткичларнинг ўртача қиймати Ўртача (± SD) фармакокинетик кўрсаткичлар Таьсир қилувчи модда Бир марталик доза (мг) Сmax (мкг/мл) Т½ (ч) AUC (ч*мг/л) Сийдик билан чиқарилиши, % 0-6 ч Амоксициллин 500 32,2 1,07 25,5 66,5 1000 105,4 0,9 76,3 77,4 Клавулан кислотаси 100 10,5 1,12 9,2 46,0 200 28,5 0,9 27,9 63,8 Cmax -қон плазмасидаги максимал концентрацияси; AUC -" концентрация-вақт»эгрилиги остидаги майдон; T½ -ярим чиқарилиш даври. Тақсимланиш. Амоксициллиннинг клавулан кислотаси билан комбинациясини вена ичига юборилганда, амоксициллин ва клавулан кислотасининг терапевтик концентрацияси турли тўқималарда ва интерстициал суюқликда (ўт пуфаги, қорин бўшлиғи тўқималари, тери, ёғ ва мушак тўқималарида, синовиал ва перитонеал суюқликларда, сафро, йирингли ажралмаларда) топилади. Амоксициллин фақат оз миқдорда орқа мия суюқлигига киради. Амоксициллин, кўпчилик пенициллинлар каби, она сутига ўтади. Она сутида клавулан кислотасининг оз миқдори ҳам аниқланиши мумкин. Оғиз бўшлиғи шиллиқ пардаларида диарея ёки кандидоз ривожланиш эҳтимоли бундан мустасно, амоксициллин ва клавулан кислотасининг она сути билан озиқланган чақалоқларнинг соғлиғига хеч қандай бошқа салбий таъсири маълум эмас. Ҳайвонларда репродуктив функцияни ўрганиш амоксициллин ва клавулан кислотасининг плацентар тўсиқ орқали кириб боришини кўрсатди. Бироқ, хомилага салбий таъсири аниқланмаган. Чиқарилиши Амоксициллин/клавулан кислотасининг комбинацияси соғлом одамларда ўртача ярим чиқарилиш даври тахминан бир соат ва ўртача умумий клиренс тахминан 25 л/с бўлиши билан тавсифланади. Амоксициллиннинг тахминан 60-70% ва клавулан кислотасининг тахминан 40-65% 500/100 мг ёки 1000/200 мг бир марталик дозаларини вена ичига болюс юборгандан кейин биринчи 6 соат ичида сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқади. Турли тадқиқотлар натижаларига кўра, 24-соат давомида сийдик чиқариш даражаси амоксициллин учун 50-85% ва клавулан кислотаси учун 27-60%ни ташкил қилади. Клавулан кислотасининг максимал ҳажми препаратни қўллашдан кейин дастлабки икки соат ичида чиқарилади. Ёш Уч ойдан икки ёшгача бўлган болаларда амоксициллиннинг ярим чиқарилиш даври, катта ёшдаги болалар ва катталар билан ўхшаш. Ҳаётнинг биринчи ҳафтасида жуда кичик болаларда (эрта туғилган чақалоқларни ҳам ўз ичига олади), буйракнинг чиқариш йўлининг етилмагани туфайли препарат кунига икки мартадан ортиқ қўлланилмаслиги керак. Кекса одамларда буйрак функциясининг мумкин бўлган пасайиши туфайли дозани эҳтиёткорлик билан танланади ва агар керак бўлса, буйраклар фаолияти мунтазам текширилади. Буйрак функцияси бузилган беморларда. Амоксициллин ва клавулан кислотасининг умумий плазма клиренси буйрак функциясининг пасайишига мутаносиб равишда камаяди. Амоксициллин клиренсининг клавулан кислотасига нисбатан камайиши кўпроқ намоён бўлган, чунки амоксициллиннинг юқорироқ миқдори буйраклар томонидан чиқарилади. Шундай қилиб, буйрак етишмовчилигида ишлатиладиган дозалар етарли даражада клавулан кислотасини сақлаб туришда амоксициллиннинг ортиқча тўпланишига тўсқинлик қилиши керак(«Қўллаш усули ва дозалари» қаранг). Жигар функцияси бузилган беморлар Жигар функцияси бузилган беморларда препарат эҳтиёткорлик билан ишлатилади, жигар функциясини доимий назорат қилиш керак. Иккала компонент ҳам гемодиализ ва кичик миқдорлар - перитонеал диализ билан чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Препаратнинг дозасини ошириб юбориш туфайли ўлимга олиб келадиган ёки ҳаётга хавф соладиган ножўя таъсирлар ҳақида хабарлар йўқ. Белгилари Ошқозон-ичак тракти (қорин оғриғи, диарея, қусиш) томонидан ва сув - электролитлар мувозанатининг бузилиши белгилари кузатилиши мумкин, шунингдек, хавотирли қўзғалишлар, уйқусизлик, бош айланиши, айрим ҳолларда талваса хуружлари ҳам бўлиши мумкин. Баъзи ҳолларда буйрак етишмовчилигининг ривожланишига олиб келадиган амоксициллинли кристаллурия тасвирланган ("Махсус кўрсатмалар"бўлимига қаранг). Буйраклар фаолияти бузилган беморларда ёки препаратнинг юқори дозаларини олган беморларда талвасалар пайдо бўлиши мумкин. Амоксициллиннинг катта дозаларини томир ичига юборгандан сўнг, у сийдик катетерларида чўкиши мумкин. Шунинг учун сийдик катетерларининг ўтказувчанлигини мунтазам текшириш керак. Даволаш Дозани ошириб юборишда бемор шифокор назорати остида бўлиши керак. Агар ошқозон-ичак тракти томонидан симптомлар мавжуд бўлса, сув-электролитлар мувозанатини нормаллаштиришга алоҳида эътибор қаратиб симптоматик даволаш керак. Амоксициллин ва клавулан кислотаси гемодиализ орқали қон оқимидан чиқарилиши мумкин.
Umumiy ma'lumot
AMIROKS poroshok 0,6g N1 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA AMIROKS AMIROXUM Preparatning savdo nomi: Amiroks Ta‘sir etuvchi moddalar (XPN): Amoksasillinningnatriyli tuzi va kaliy klavulanat. Dori shakli: In‘eksion eritma tayyorlash uchun kukun. Tarkibi: Faol moddalar: Amoksisillin va klavulan kislotasi. Amiroks 600 mg: har bir flakon natriyli tuzi shaklida 500 mg amoksisillin va kaliyli tuzi shaklida 100 mg klavulan kislotasi saqlaydi. Nisbati 5:1 ni tashkil qiladi. Amoksisillin 1,2 g: har bir flakon natriyli tuzi shaklida 1000 mg amoksisillin va kaliyli tuzi shaklida 200 mg klavulan kislotasi saqlaydi. Nisbati 5:1 ni tashkil qiladi. Yordamchi moddalar: yo‘q. Ta‘rifi: oqdan sarg‘ish rangligacha bo‘lgan kukun. Farmakoterapevtik guruhi: Antibakterial preparatlar (penisillinlarni beta-laktamaza ingibitorlari bilan majmuasi). ATX kodi: J01CR02 Farmakologik xususiyatlari Amoksisillin bakteriyalarning hujayra devorini integral struktur komponenti hisoblangan peptidoglikan biosintezi jarayonida ishtirok etuvchi bir yoki undan ortiq fermentlarni (ko‘pincha penisillinni bog‘lovchi oqsillar deb nomlanuvchi) ingibisiya qiluvchi yarim sintetik penisillin (beta-laktam antibiotik) hisoblanadi. Peptidoglikanning sintezini ingibisiya qilinishini hujayra devorining butunligini buzilishiga olib keladi, bu odatda hujayrani lizisi va nobud bo‘lishiga olib keladi. Amoksisillin unga rezistent bakteriyalar ishlab chiqaruvchi beta-laktamazalar ta‘sirida parchalanadi, shuning uchun ko‘rsatilgan fermentlarni ishlab chiqaruvchi mikroorganizmlarga nisbatan faol emas. Klavulan kislotasi tuzilishi jihatidan penisillinlarga o‘xshash beta-laktam hisoblanadi. U ayrim beta-laktamazalarni faolsizlantiradi, shu bilan amoksisillinni faolsizlanishini oldini oladi. Klavulan kislotasining o‘zi klinik jihatdan antibakterial samara ko‘rsatmaydi. Odatdagi sezgir turlar: Grammusbat aeroblar: Enterococcus faecalis, Gardnerella vaginalis, Staphylococcus aureus (metisillinga chidamli shtammlari), Streptococcus agalactisae, Streptococcus pneumonia, Streptococcus pyogenes va boshqa beta-gemolitik streptokokklar, Streptococcus viridans guruhi. Grammanfiy aeroblar: Actinobacillus actinomycetemcomitans, Capnocytophaga spp., Eikenella corrodens, Haemophilus influenza2, Moraxella catarrhalis, Neisseria gonorrhoeae, Pasteurella multocida. Anaeroblar: Bacteroides fragilis, Fusobacterium nucleatum, Prevotella spp. Orttirilgan chidamlilik rivojlanishi mumkin bo‘lgan turlar: Grammusbat aeroblar: Enterococcus faecium Grammanfiy aeroblar: Escherichia coli, Klebsiella oxytoca, Klebsiella pneumonia, Proteus mirabilis, Proteus vulgaris Tabiiy chidamliligi bo‘lgan turlar: Grammanfiy aeroblar: Acinetobacter spp. Citrobacter freundii, Enterobacter spp., Legionella pneumopnila, Morganella morganii, Providencia spp., Pseudomonas spp., Serratia spp., Stenotrophomas maltophilia Boshqa mikroorganizmlar: Chlamydia pneumonia, Chlamydia psittaci, Caxiella burnetti, Mycoplasma pneumoniae. Farmakokinetikasi Sog‘lom ko‘ngillilarga amoksisillin/klavulan kislotasini 500 mg/100 mg yoki 1000 mg/200 mg dozalarda vena ichiga bolyus ravishda yuborilganida, zardobda o‘rtacha maksimal konsentrasiyasi muvofiq ravishda amoksisillin uchun 32,2 va 105,4 mkg/ml ni va klavulan kislotasi uchun 10,5 va 28,5 mkg/ml ni tashkil qilgan. T1/2 ko‘rsatkichlari muvofiq ravishda amoksisillin uchun 1,07 va 0,9 soatni va klavulan kislotasi uchun 1,12 va 0,9 soatni tashkil qilgan. AUC qiymati muvofiq ravishda amoksisillin uchun 25,5 va 76,3 soat mg/l va klavulan kislotasi uchun 9,2 va 27,9 soat mg/l ni tashkil qilgan. Siydik bilan chiqarilishi esa (%, 0 soatdan 6 soatgacha) muvofiq ravishda amoksisillin uchun 66,5 va 77,4 ni va klavulan kislotasi uchun 46,0 va 63,8 ni tashkil qilgan. Plazmadagi klavulan kislotasining umumiy miqdorini taxminan 25% va amoksisillinning umumiy miqdorini taxminan 18% oqsillar bilan bog‘langan holda bo‘ladi. Taxminiy taqsimlanish hajmi amoksisillin uchun taxminan 0,3-0,4 l/kg va klavulan kislotasi uchun taxminan 0,2 l/kg ni tashkil qiladi. Vena ichiga yuborilganidan so‘ng amoksisillin va klavulan kislotasi qovuq, qorin devori to‘qimalari, teri, yog‘ to‘qimasi, mushak to‘qimalari, sinovial va peritoneal suyuqliklarda, safro va yiringda aniqlanadi. Amoksisillin orqa miya suyuqligiga yetarli darajada kirmaydi. Amoksisillin/klavulan kislotasining majmuasi sog‘lom shaxslarda o‘rtacha yarim chiqarilish davri taxminan bir soat va o‘rtacha umumiy klirensi taxminan 25 l/soat bilan ifodalanadi. Preparat 500/100 mg yoki 1000/200 mg dozalarda vena ichiga bolyus holda bir marta yuborilganidan so‘ng amoksisillinning taxminan 60-70% va klavulan kislotasining taxminan 40-65% birinchi 6 soat davomida siydik bilan o‘zgarmagan holda chiqariladi. Turli tadqiqot natijalariga muvofiq 24 soatlik davr davomida siydik bilan chiqarilish darajasi amoksisillin uchun 50-85% va klavulan kislotasi uchun 27-60% ni tashkil qiladi. Klavulan kislotasining maksimal hajmi preparat yuborilganidan keyin birinchi 2 soat davomida chiqariladi. Yosh 3 oylikdan 2 yoshgacha bo‘lgan bolalar, kattaroq yoshdagi bolalar va kattalarda amoksisillinning yarim chiqarilish davri bir xil. Juda kichik yoshdagi bolalarga (shu jumladan, chala tug‘ilgan chaqaloqlarga) hayotining birinchi haftasida buyraklar orqali chiqarish yo‘li yetilmaganligi sababli preparatni kuniga ikki martadan ortiq yuborish mumkin emas. Keksa yoshdagi shaxslarda buyraklar faoliyatini pasayish ehtimoli oshganligi sababli, preparatning dozasini ehtiyotkorlik bilan tanlash kerak, shuningdek buyraklar faoliyatini monitoring qilish talab qilinishi mumkin. Buyrak faoliyatini buzilishi Amoksisillin/klavulan kislotasining plazmadan umumiy klirensi buyraklar faoliyatini pasayishiga proporsional ravishda pasayadi. Klirensini pasayishi klavulan kislotasiga nisbatan amoksisillinda yaqqolroq kuzatiladi, chunki amoksisillinning ko‘proq qismi buyraklar orqali chiqariladi. Shunday qilib, buyrak yetishmovchiligida ishlatiladigan dozalari klavulan kislotasini adekvat darajada tutib turishda amoksisillinni haddan tashqari ko‘p to‘planishiga to‘sqinlik qilishi kerak (“Qo‘llash usuli va dozalari” ga qarang). Jigar yetishmovchiligi Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarni davolash ehtiyotkorlik bilan amalga oshiriladi, jigar faoliyatini muntazam monitoring qilish talab qilinadi. Qo‘llanilishi Amiroks kattalar va bolalarda quyidagi infeksiyalarni davolash uchun qo‘llanadi: og‘ir otolaringologik infeksiyalar (masalan, mastoidit, peritonzillyar abssess, epiglottit, kasallikning tizimli ko‘rinishlarini og‘ir belgilari bo‘lgan sinusit); surunkali bronxitni zo‘rayishi (muvofiq ravishda tashxis qo‘yilganida); kasalxonadan tashqari pnevmoniya; sistit; pielonefrit; teri va yumshoq to‘qimalarning infeksiyalari, xususan teri osti yog‘ kletchatkasini yallig‘lanishi, hashorotlarni chaqishi, tishlarning tarqalgan flegmonali og‘ir abssesslari; suyak va bo‘g‘imlarning infeksiyalari, xususan osteomielit; intraabdominal infeksiyalar; ayollarda jinsiy a‘zolar infeksiyalari. Katta yoshdagi shaxslarda yirik jarrohlik aralashuvlari o‘tkazilgan operasiyalar bilan bog‘liq infeksiyalarni oldini olish: Antibakterial preparatlarni muvofiq ravishda qo‘llash bo‘yicha rasmiy qo‘llanmalarni hisobga olish kerak. Qo‘llash usuli va dozalari Agar dozasi alohida komponentining miqdoriga mos kelishi ko‘rsatilmagan bo‘lsa, dozalar amoksisillin/klavulan kislotasining miqdorini ko‘rsatadi. Alohida infeksiyalarni davolash uchun Amiroksning dozasini tanlash quyidagi omillarga asoslanishi kerak: taxmin qilingan qo‘zg‘atuvchilar va ularni antibakterial preparatlarga sezuvchanligi; infeksiyaning og‘irligi va lokalizasiyasi; pasientning yoshi, og‘irligi va buyraklar faoliyati. Amiroksning boshqa dori shakllarini (masalan, amoksisillinning yuqoriroq dozalari va/yoki amoksisillin/klavulan kislotasining boshqacha nisbati) qo‘llash mumkinligi zaruratga qarab ko‘rib chiqiladi. Amiroksning ushbu dori shakli quyida keltirilgan tavsiyalarga muvofiq qo‘llanganida amoksisillinning umumiy sutkalik dozasi 3000 mg va klavulan kislotasiniki 600 mg bo‘lishini ta‘minlaydi. Amoksisillinning yuqori sutkalik dozalarini qo‘llash zarurati bo‘lganida, klavulan kislotasining ko‘zda tutilmagan yuqori sutkalik dozalarini yuborishni oldini olish maqsadida, amoksisillin/klavulan kislotasining vena ichiga yuboriladigan boshqa dori shaklini tanlash tavsiya qilinadi. Davolash davomiyligi pasientning davolashga javob reaksiyasiga qarab aniqlanadi. Ayrim infeksiyalar (masalan, osteomielit) uzoqroq davolashni talab etadi. Davolash davomiyligi preparatning dozasini to‘g‘rilamasdan 14 kundan oshmasligi kerak (“Maxsus ko‘rsatmalar” bo‘limidagi davolash davomiyligi haqidagi ma‘lumotga qarang). Amoksisillin/klavulan kislotasini yuborish chastotasi bo‘yicha mahalliy qo‘llanmalarni hisobga olish kerak. Kattalar va tana vazni ≥ 40 kg bolalar “Terapevtik ko‘rsatmalar” bo‘limida keltirilgan infeksiyalarni davolash: 1000 mg/200 mg dan har 8 soatda yuboriladi. Intraoperasion profilaktika Davomiyligi 1 soatdan kam bo‘lgan jarrohlik aralashuvlarida Amiroks narkozga kirish vaqtida tavsiya qilingan 1000 mg/200 mg dan 2000 mg/200 mg gacha dozalarda yuboriladi (2000 mg/200 mg dozaga amoksisillin/klavulan kislotasini vena ichiga yuboriladigan boshqa dori shakllari hisobiga erishilishi mumkin). Davomiyligi 1 soatdan ortiq bo‘lgan jarrohlik aralashuvlarida Amiroks narkozga kirish vaqtida tavsiya qilingan 1000 mg/200 mg dan 2000 mg/200 mg gacha dozalarda, maksimum 24 soat davomida 1000 mg/200 mg dozada uch marta yuboriladi. Operasiya vaqtida infeksiyaning aniq klinik belgilarini aniqlash operasiyadan keyingi davrda antibiotiklarni vena ichiga yuborish yoki og‘iz orqali qabul qilishni odatdagi kursini o‘tkazish zaruratini bilan ifodalanadi. Tana vazni < 40 kg bo‘lgan bolalar Tavsiya qilingan dozalari: 3 oylik va undan katta bolalar: tana vazniga 25 mg/5 mg dan har 8 soatda yuboriladi. 3 oylikkacha yoki tana vazni 4 kg dan kam bo‘lgan bolalar: tana vazniga 25 mg/5 mg dan har 12 soatda yuboriladi. Keksa yoshdagi shaxslar Dozaga tuzatish kiritish talab qilinmaydi. Buyrak yetishmovchiligi Dozaga tuzatish kiritish amoksisillinni tavsiya qilingan maksimal darajasiga asoslangan. Kreatinin klirensi ko‘rsatkichlari minutiga 30 ml dan yuqori bo‘lgan pasientlarga dozaga tuzatish kiritish talab qilinmaydi. Kattalar va tana vazni ≥ 40 kg bolalar KK: 10-30 ml/min Boshlang‘ich doza 1000 mg/200 mg, so‘ngra 500 mg/100 mg dan kuniga ikki marta yuboriladi. KK: <10 ml/min Boshlang‘ich doza 1000 mg/200 mg, so‘ngra 500 mg/100 mg dan har 24 soatda yuboriladi. Gemodializ Boshlang‘ich doza 1000 mg/200 mg, so‘ngra 500 mg/100 mg dan har 24 soatda, dializni yakunida qo‘shimcha 500 mg/100 mg doza (zardobda amoksisillin va klavulan kislotasining konsentrasiyasi pasayganligi sababli) yuboriladi. Tana vazni < 40 kg bo‘lgan bolalar KK: 10-30 ml/min Tana vazniga 25 mg/5 mg dan har 12 soatda yuboriladi. KK: <10 ml/min Tana vazniga 25 mg/5 mg dan har 24 soatda yuboriladi. Gemodializ Tana vazniga 25 mg/5 mg dan har 24 soatda, dializni yakunida tana vazniga qo‘shimcha 12,5 mg/2,5 mg doza (zardobda amoksisillin va klavulan kislotasining konsentrasiyasi pasayganligi sababli) yuboriladi. Jigar yetishmovchiligi Davolash ehtiyotkorlik bilan olib boriladi. Jigar faoliyatini muntazam ravishda monitoring qilish shart. Qo‘llash usuli: Amiroks vena ichiga yuborish uchun mo‘ljallangan. Amiroks venaga to‘g‘ridan-to‘g‘ri 3-4 minut davomida vena ichiga sekin in‘eksiya holida, yoki tomchilagich orqali 30-40 minut davomida infuziya holida yuboriladi. Amiroks mushak ichiga yuborish uchun mo‘ljallanmagan. 3 oylikdan kichik bo‘lgan bolalarga Amiroksni faqat infuziya holida yuborish mumkin. Amiroks bilan davolashni vena ichiga yuboriladigan dori shakli bilan boshlash mumkin, agar konkret bir pasient uchun maqsadga muvofiq deb hisoblansa, peroral dori shakli bilan tugatish mumkin. Suyultirish Vena ichiga in‘eksiya qilish uchun Amiroks 600 mg: flakonning ichidagisi 10 ml in‘eksiya uchun suvda suyultiriladi. Amiroks 1,2 g: flakonning ichidagisi 20 ml in‘eksiya uchun suvda suyultiriladi. Suyultirilgan eritma och-somon ranggida bo‘ladi. Vena ichiga yuboriladigan in‘eksiyalar suyultirilgandan so‘ng sekin 20 minut davomida (3-4 minut davomida) yuboriladi. Vena ichiga yuborish uchun faqat tiniq eritma yaroqlidir. Vena ichiga infuziya qilish uchun 600 mg suyultirilgan eritmaga (10 ml in‘eksiya uchun suvda) 50 ml infuzion eritma, 1,2 g suyultirilgan eritmaga (20 ml in‘eksiya uchun suvda) 100 ml infuzion eritma qo‘shiladi. Suyultirilgan eritma och sariq rangli bo‘ladi. Infuziyaning davomiyligi taxminan 30-40 minutni tashkil qiladi. Nomutanosibligi Glyukoza, dekstran yoki bikarbonatlarni saqlovchi infuzion eritmalarda Amiroksni barqarorligi kamroq. Boshqa dori vositalari bilan aralashtirilmasin. Amoksisillinni aminoglikozidlarga nisbatan faolsizlantiruvchi ta‘siri sababli, ularni in vitro sharoitda aralashtirishdan saqlanish kerak. Nojo‘ya ta‘sirlari Nojo‘ya samaralarni rivojlanish tez-tezligini tasniflash uchun quyidagi mezonlardan foydalanilgan: juda tez-tez (≥1/10), tez-tez (≥1/100 dan <1/10 gacha), tez-tez emas (≥1/1000 dan <1/100 gacha), kam (≥1/10000 dan <1/1000 gacha), juda kam (<1/10000), tez-tezligi noma‘lum (ma‘lum bo‘lgan ma‘lumotlar bo‘yicha baholash mumkin emas). Eng ko‘p kuzatiladigan nojo‘ya reaksiyalarga diareya, ko‘ngil aynishi va qusish kiradi. Infeksion va parazitar kasalliklar: Tez-tez: teri va shilliq qavatlar kandidozi; Tez-tezligi noma‘lum: sezuvchan bo‘lmagan mikroorganizmlarni haddan tashqari ko‘payishi; Qon va limfa tizimi tomonidan buzilishlar: Kam: qaytuvchan leykopeniya (jumladan neytropeniya), trombositopeniya; Tez-tezligi noma‘lum: qaytuvchan agranulositoz, gemolitik anemiya, qon ketish vaqti va protrombin vaqtini uzayishi; Immun tizim tomonidan buzilishlar: Tez-tezligi noma‘lum: angionevrotik shish, anafilaksiya, zardob kasalligiga o‘xshash sindrom, o‘ta yuqori sezuvchanlik vaskuliti; Nerv tizimi tomonidan buzilishlar: Tez-tez emas: bosh aylanishi, bosh og‘rig‘i; Tez-tezligi noma‘lum: tirishishlar; Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar: Tez-tez: diareya; Tez-tez emas: ko‘ngil aynishi, qusish, ovqatni hazm bo‘lmasligi; Tez-tezligi noma‘lum: antibiotiklarni qo‘llanishi oqibatidagi qo‘zg‘atgan kolit (jumladan, soxta membranoz kolit va gemorragik kolit, “Maxsus ko‘rsatmalar”ga qarang); Jigar va o‘t-safro chiqarish yo‘llari tomonidan buzilishlar Tez-tez emas: AST va ALT darajalarini oshishi (o‘rtacha oshishi beta-laktam antibiotiklarini olgan pasientlarda kuzatilgan, biroq bu kuzatishlarni qiymati noma‘lum); Tez-tezligi noma‘lum: gepatit, xolestatik sariqlik (bu nojo‘ya ko‘rinishlar boshqa penisillinlar va sefalosporinlarni qo‘llash fonida kuzatilgan, “Maxsus ko‘rsatmalar” ga qarang); Teri va teri osti to‘qimalari tomonidan buzilishlar Terida har qanday o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari rivojlanganida davolashni to‘xtatish kerak (“Maxsus ko‘rsatmalar”ga qarang); Tez-tez emas: teri toshmalari, qichishishi, eshakemi; Kam: ko‘p shaklli eritema; Tez-tezligi noma‘lum: Stivens-Djonson sindromi, toksik epidermal nekroliz, bullez eksfoliativ dermatit, o‘tkir tarqoq ekzantematoz pustulez (O‘TEP) (“Maxsus ko‘rsatmalar”ga qarang); Buyraklar va siydik chiqarish yo‘llari tomonidan buzilishlar: Tez-tezligi noma‘lum: interstisial nefrit, kristalluriya. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar Faol moddalarga va har qanday penisillinlarga o‘ta yuqori sezuvchanlik. Boshqa beta-laktam preparatlariga (masalan, sefalosporinlar, karbapenemlar yoki monobaktamlarga) zudlik bilan kechuvchi og‘ir o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari. Sariqlik yoki anamnezida amoksisillin/klavulan kislotasini qo‘llash fonida jigarni boshqa shikastlanishi. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Peroral antikoagulyantlar Amoksisillin bilan davolash kursi fonida asenokumarol yoki varfarin bilan tutib turuvchi davolash olayotgan pasientlarda xalqaro me‘yorlashtirilgan nisbatni oshish hollari adabiyotda yoritilgan. Bir vaqtda buyurish zarurati tug‘ilganda davolashni boshlash vaqtida va amoksisillin bekor qilinganida protrombin vaqti yoki xalqaro me‘yorlashtirilgan nisbatni sinchiklab monitoring qilish kerak. Bundan tashqari, peroral antikoagulyantlarning dozalariga tuzatish kiritish talab qilinishi mumkin. Metotreksat Penisillinlar metotreksatning chiqarilishini pasaytirishi mumkin, bu zaharlanishni kuchayishi bilan kechadi. Probenesid Probenesidni bir vaqtda qo‘llash tavsiya etilmaydi. Probenesid buyrak kanalchalarida amoksisillinni sekresiyasini pasaytiradi. Uni Amiroks bilan bir vaqtda qo‘llash qonda amoksisillinning darajasini (ammo klavulan kislotasini emas) va ularni uzoq vaqt ushlanib qolishiga olib kelishi mumkin. Maxsus ko‘rsatmalar Amoksisillin/klavulan kislotasi bilan davolashni boshlashdan oldin penisillinlar, sefalosporinlar yoki boshqa beta-laktam preparatlariga o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalarini borligi yuzasidan anamnezni sinchkovlik bilan yig‘ish kerak. Penisillinlar bilan davolash fonida jiddiy va gohida o‘limga olib keluvchi o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari (anafilaktoid reaksiyalar) kuzatilgan. Ular ko‘proq anamnezida atopiyasi va penisillinlarga o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari bo‘lgan pasientlarda rivojlanadi. Allergik reaksiyalar rivojlanganida amoksisillin/klavulan kislotasi bilan davolashni to‘xtatish va boshqa muvofiq keluvchi antibakterial preparatlarni buyurish kerak. Amoksisillinga infeksiya qo‘zg‘atuvchilarni sezuvchanligi isbotlangan hollarda rasmiy qo‘llanmalarga muvofiq amoksisillin/klavulan kislotasiga o‘tish variantini ko‘rib chiqish kerak. Buyrak faoliyati buzilgan yoki preparatning yuqori dozalari bilan davolanayotgan pasientlarda tirishishlar rivojlanishi mumkin. Infeksion mononukleozga gumon qilingan hollarda, amoksisillin/klavulan kislotasi bilan davolashga yo‘l qo‘ymaslik kerak, chunki kasallanish vaqtida amoksisillin qo‘llangandan so‘ng qizamiqqa o‘xshash toshmalarni paydo bo‘lishi kuzatilgan. Amoksisillin bilan davolash vaqtida allopurinolni yondosh qo‘llanishi terida allergik reaksiyalarni rivojlanish ehtimolini potensial oshiradi. Preparatni uzoq vaqt qo‘llash ba‘zan sezuvchan bo‘lmagan mikroorganizmlarni haddan tashqari rivojlanishiga olib kelishi mumkin. Davolashni boshlanishida pustulali infeksion tarqoq eritemani rivojlanishi o‘tkir tarqoq ekzantematoz pustulezning (O‘TEP) potensial simptomi hisoblanadi (“Nojo‘ya ta‘siri”ga qarang). Bunday reaksiya Amiroks bilan davolashni to‘xtatishni talab qiladi va keyinchalik amoksisillinni yuborishga qarshi ko‘rsatma hisoblanadi. Jigar yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda preparat bilan davolash ehtiyotkorlik bilan o‘tkazilishi kerak. Jigar tomonidan kuzatiladigan nojo‘ya ko‘rinishlar asosan erkaklar va keksa yoshdagi pasientlarda kuzatilgan va uzoq muddatli davolash bilan potensial bog‘liq bo‘lgan. Bu noxush ko‘rinishlar bolalarda juda kam hollarda kuzatilgan. Barcha guruh pasientlarda belgilar va simptomlar odatda davolash vaqtida yoki davolashdan so‘ng qisqa muddatda kuzatiladi, biroq ayrim hollarda ular davolash to‘xtatilganidan so‘ng bir necha hafta davomida namoyon bo‘lmaydi. Odatda ular qaytuvchan xarakterga ega. Jigar tomonidan og‘ir noxush ko‘rinishlar rivojlanishi mumkin, juda kam hollarda o‘lim hollari kuzatilgan. Ular amalda hamisha jiddiy asosiy kasalliklari bo‘lgan yoki jigarni shikastlash qobiliyatiga ega yondosh dori preparatlarni qabul qilgan pasientlar orasida kuzatilgan (“Nojo‘ya ta‘siri”ga qarang). Deyarli barcha antibakterial preparatlar, jumladan amoksisillin bilan davolash fonida kuzatiladigan antibiotikni qo‘llanishi bilan bog‘liq kolit og‘irligi bo‘yicha yengildan hayotga xavf soluvchi darajagacha bo‘lishi mumkin (“Nojo‘ya ta‘siri”ga qarang). Shunday qilib, bu tashxisni antibiotiklar bilan davolash vaqtida yoki har qanday davolash kursi tugaganidan so‘ng diareya bo‘lgan pasientlarda bo‘lishiga taxmin qilish muhimdir. Antibiotiklarni qo‘llanishi bilan bog‘liq kolit rivojlanganda Amiroks bilan davolashni darhol to‘xtatish kerak; shifokorning maslahati olinadi va tegishli davolash choralari buyuriladi. Ushbu vaziyatlarda ichak peristaltikasini susaytiruvchi vositalarni qabul qilish mumkin emas. Uzoq muddat davolash vaqtida turli a‘zolar tizimini, jumladan, buyraklar, jigar va qon yaratish a‘zolari faoliyatini vaqti-vaqti bilan baholash tavsiya qilinadi. Kam hollarda amoksisillin/klavulan kislotasini qabul qilish fonida protrombin vaqtini uzayishi kuzatilgan. Antikoagulyantlarni bir vaqtda qabul qilinganda albatta yaxshi monitoring o‘tkazilishi shart. Antikoagulyasiyaning istalgan darajasiga erishish uchun peroral antikoagulyantlarning dozalariga tuzatish kiritish talab qilinishi mumkin. Buyrak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda, yetishmovchilik darajasiga muvofiq ravishda preparatning dozasiga tuzatish kiritish kerak (“Qo‘llash usuli va dozalari”ga qarang). Diurezi pasaygan pasientlarda kam hollarda, asosan parenteral davolash fonida kristalluriya kuzatilgan. Amoksisillinning yuqori dozalari bilan davolash vaqtida amoksisillinni qo‘llanishi bilan bog‘liq kristalluriyani rivojlanish ehtimolini pasaytirish maqsadida yetarli miqdorda suyuqlik ichish tavsiya qilingan. Qovug‘iga kateter o‘rnatilgan pasientlarda uning o‘tkazuvchanligini muntazam ravishda nazorat qilish kerak. Glyukozuriyani davolash vaqtida glyukozaning darajasini baholashni glyukozooksidaza bilan o‘tkazilgan fermentativ usullar yordamida baholanadi, chunki nofermentativ usullar ba‘zan soxta musbat natijalarni berishi mumkin. Amiroksda klavulan kislotasini bo‘lishi IgG va albuminni eritrositlarning membranalari bilan nospesifik bog‘lanishini chaqirishi mumkin, bu Kumbs sinamasining soxta musbat natijalariga sabab bo‘lishi mumkin. Preparat bilan davolangan pasientlarda Aspergillus IFA sinamalarida soxta musbat natijalar olinganligi kuzatilgan, keyinchalik pasientlarda Aspergillus chaqirgan infeksiyani yo‘qligi aniqlangan. Aspergillus IFA sinamalari doirasida aspergilez bo‘lmagan polisaxaridlar va polifuranozlar bilan kesishgan reaksiyalar kuzatilgan. Shunday qilib, amoksisillin/klavulan kislotasi bilan davolanayotgan pasientlarda musbat natijalarni ehtiyotkorlik bilan tahlil qilish va boshqa diagnostika usullari bilan tasdiqlanishi kerak. Homiladorlik va emizish. Klinika oldi tadqiqotlarda homiladorlik, embrional/fetal rivojlanish, tug‘ruq jarayoni yoki postnatal rivojlanishga preparatning bevosita yoki bilvosita noxush ta‘sirlari aniqlanmagan. Odamda homiladorlik davrida amoksisillin/klavulan kislotasini qo‘llash yuzasidan cheklangan ma‘lumotlar tug‘ma nuqsonlar rivojlanish xavfi oshganini qayd etmaganlar. Homila pardalarini muddatidan oldin yorilishi qayd qilingan ayollar ishtirokidagi yagona tadqiqot doirasida amoksisillin/klavulan kislotasi bilan profilaktik davolash yangi tug‘ilgan chaqaloqlarda nekrotik enterokolitning yuqori xavfi bilan potensial bog‘liqlik aniqlanmagan. Agarda shifokor homiladorlik davrida preparatni qo‘llashni zarur deb hisoblamasa, uni qo‘llashdan saqlanish kerak. Har ikkala faol modda ko‘krak sutiga ajraladi (emizikli bolalarga klavulan kislotasining ta‘siri bo‘yicha ma‘lumotlar yo‘q). Shunday qilib, emizikli bolalarda diareya va shilliq qavatlarning zamburug‘li infeksiyalari rivojlanishi mumkin, bu emizishni to‘xtatishni talab qilishi mumkin. Emizish davrida shifokor tomonidan foyda/xavf nisbatini baholangandan so‘ngina amoksisillin/klavulan kislotasi bilan davolash mumkin. Transport vositalarini boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga ta‘siri Transport va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri bo‘yicha tekshirishlar o‘tkazilmagan. Biroq transport vositalarini boshqarish va mexanizmlar bilan ishlash qobiliyatiga potensial ta‘sir qiluvchi nojo‘ya samaralar (masalan, allergik reaksiyalar, bosh aylanishi, tirishishlar) rivojlanishi mumkin. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati o‘tgach qo‘llanilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Me‘da-ichak yo‘llari tomonidan buzilishlar, shuningdek suv-elektrolit muvozanatini buzilishi rivojlanishi mumkin. Ba‘zan buyrak yetishmovchiligiga olib keluvchi, amoksisillin qo‘llanishi bilan bog‘liq kristalluriya kuzatilgan. Tirishishlar buyraklar faoliyati buzilgan yoki katta dozalarda davolangan pasientlarda kuzatilishi mumkin. Ma‘lum bo‘lgan ma‘lumotlarga muvofiq amoksisillinni asosan vena ichiga katta dozalarda yuborilganidan so‘ng siydik kateterlarida cho‘kmalar hosil bo‘ladi. Kateterlarni o‘tkazuvchanligini muntazam nazorat qilish kerak. Me‘da-ichak yo‘llarini buzilish simptomlari bo‘yicha suv-elektrolit muvozanatini tiklash bilan birga simptomatik davolash o‘tkazish mumkin. Amoksisillin/klavulan kislotasi organizmdan gemodializ yordamida chiqarilishi mumkin. Chiqarilish shakli 0,6 g va 1,2 g dan in‘eksion eritma tayyorlash uchun kukun flakonlarda. Saqlash sharoiti Quruq va yorug‘likdan himoyalangan joyda, 250S dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Ulashish: