DERMAZOL shampun 50ml 2%
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Ketokonazol
Производитель:
Kusum Healthcare Pvt. Ltd.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
D01AC08
Инструкция DERMAZOL shampun 50ml 2%
Dori shakli
8 мл дан шампунь сашеларда. 20 та саше тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда. 50 мл ёки 100 мл дан шампунь юқори зичликка эга полиэтилендан тайёрланган “ёқали”, қайтарма очиладиган қалпоқчали оқ рангли бураладиган қопқоқли флаконларда. Флаконнинг оқ рангли бураладиган қопқоғи ПВХ-иссиқда қисқарувчи плёнкага ўралган. Ҳар бир флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.
Dozirovkasi
Маҳаллий қўлланиш учун мўлжалланган. Кетоконазол 2% шампуни ўсмирлар ва катта ёшдагилар томонидан қўлланиш учун мўлжалланган. Шикастланган тери соҳаларига суртилади ва 3-5 дақиқа шу ҳолатда қолдирилади, сўнгра ювиб ташланади. Даволаш: Қазғоқ ва себорей дерматити: соч 2-4 ҳафта давомида ҳафтасига икки марта ювилади. Кепаксимон темиратки: 5 кундан кўп бўлмаган муддат давомида кунига бир маҳал қўлланилади. Профилактика: Қазғоқ ва себорей дерматити: 1-2 ҳафта давомида бир маҳал қўлланилади. Кепаксимон темиратки: 3 кундан кўп бўлмаган муддат давомида ҳар куни қуёш чиққунгача қўлланилади. Болалар 12 ёшдан кичик ёшдаги болаларга Дермазол® 2% шампуни қўлланилиш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Тадқиқотлар ўтказилмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Анамнезда кетоконазолга ёки унинг ёрдамчи моддаларига ўта юқори сезувчанлик.
Maxsus shartlar
Узоқ вақт ташқи қўлланилиш учун кортикостероидлардан фойдаланадиган пациентларга бекор қилиш таъсиридан сақланиш учун Дермазол® 2% шампуни қўлланилганида стероидлар билан даволанишни аста-секин, 2-3 ҳафта давомида бекор қилиш тавсия этилади. Кўзга тушишидан сақлансин. Кўзга тушган ҳолатда, уларни сув билан ювиб ташлаш керак.
Nojo'ya samaralari
Кетоконазол 2% шампуни қўлланилиш хавфсизлиги 22 та клиник тадқиқотда иштирок қилган 2890 нафар синалувчида баҳоланган. Кетоконазол 2% шампуни бош терисига ва/ёки тана терисига суртилган. Хавфсизликка тегишли умумлаштирилган маълумотлар натижалари асосида ушбу клиник тадқиқотларда ≥1% такрорланиш тезлигига эга биронта ҳам ножўя реакция тўғрисида маълум қилинмаган. Қуйидаги жадвалда клиник тадқиқотлар давомида Кетоконазол 2% шампуни қўлланилганда ёки препарат бозорга чиқарилганидан сўнг маълум қилинган ножўя реакциялар акс эттирилган. Ножўя таъсирлар такрорланиш тезлиги бўйича қуйидаги таснифдан фойдаланиб кўрсатилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1,000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача), жуда кам ҳолларда (<1/10,000), номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳоланиши мумкин эмас). Тизим-аъзо синфи Ножўя таъсирлар Такрорланиш тезлиги Тез-тез эмас (≥1/1,000 дан <1/100 гача) Кам ҳолларда (≥1/10,000 дан <1/1,000 гача) Номаълум Иммун тизим томонидан бузилишлар Ўта юқори сезувчанлик Нерв тизими томонидан бузилишлар Дисгевзия Инфекциялар ва инвазиялар Фолликулит Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар Гиперсекретор кўз ёшланиши Кўз қичишиши Тери ва тери ости бириктирувчи тўқималар томонидан бузилишлар Алопеция Тери қуриши Аномал соч тузилиши Тошма Терининг ловуллаб ачишиш ҳисси Ҳуснбузар Контактли дерматит Тери касалланиши Тери эксфолиацияси Ангио-шишиш Эшакеми Соч ранги ўзгариши Умумий касалликлар ва дори юборилган жойдаги реакциялар Дори қўлланилган жойда тери қизариши Дори қўлланилган жойда яллиғланиш Дори қўлланилган жойда қичишиш Дори қўлланилган жойдаги реакция Дори қўлланилган жойда юқори сезувчанлик Дори қўлланилган жойда пустуллар
Farmakokinetikasi
Кетоконазол – имидазол диоксоланнинг замбуруғга қарши ҳосиласи бўлиб, дрожжисимон замбуруғлар, шу жумладан Malassezia ва дерматофитларга нисбатан таъсирга эга. Кенг фаоллик доирасига эга.
Farmakodinamikasi
Бош терисига Дермазол® 2% шампуни маҳаллий қўлланилганидан сўнг кетоконазолнинг қон плазмасидаги концентрацияси аниқланмаган. Дермазол® 2% шампуни маҳаллий қўлланилганидан сўнг плазма даражалари бутун тана юзасига суртилганидан кейин аниқланган.
Dozani oshirib yuborilishi
Тасодифан ичга тушганида, қувватловчи ва симптоматик тадбирларни ўтказиш керак. Аспирация олдини олиш учун қайт қилишни сунъий равишда қўзғатиш ёки меъдани ювиш тавсия этилмайди.