KETOZOL SN krem 20g
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Dermatologik
Страна производитель:
Hindiston
Активное вещество:
Ketokonazol, Neomisina sulfat, klobetazola propionat
Производитель:
BKRS Pharma Pvt. Ltd.
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
D01AC08
Инструкция KETOZOL SN krem 20g
Dori shakli
Сиртга қўллаш учун крем 20 г, 30 г дан тубаларда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон кутида.
Dozirovkasi
Сиртга қўллаш учун. Кунига 2 марта терининг шикастланган соҳаларига юпқа қилиб суртилади. Силлиқ терининг оддий трихофитияси ва оралиқ трихофитиясини даволашда, даволаш курси 2 ҳафтани ташкил қилади, товонлар ва кафтлар эпидермофитиясини даволашда эса 4 ҳафтани ташкил қилади.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Аниқланмаган.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Препаратга ва унинг ингредиентларидан бирига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Maxsus saqlash sharoitlari
25oC дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.
Maxsus shartlar
Кремни кўзларга тушишига йўл қўйилмасин! Юз териси ёки тананинг катта соҳаларига узоқ вақт давомида препаратни қўллаш зарурати бўлганида, шифокорнинг доимий кузатуви талаб қилинади.
Nojo'ya samaralari
Препарат одатда яхши ўзлаштирилади. Даволаш вақтида крем суртилган жойда ачишиш ёки таъсирланиш пайдо бўлиши мумкин, бироқ, бу одатда препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
Farmakokinetikasi
Кетоконазол замбуруғларга қарши кенг таъсир доирасидаги восита ҳисобланади, замбуруғнинг ҳужайра мембранасига таъсир қилиб, унинг ўтказувчанлигини ўзгартиради. Фармакологик тадқиқотлар кетоконазолни дерматофитлар (Trichophyton spp., Epidermophyton spp., Microsporum spp.), сахаромицетлар ва Candida albicans га қарши ҳаддан ташқари кучли антимикоз таъсирга эгалигини кўрсатди. Замбуруғ штаммлари кетоконазолнинг таъсирига нисбатан табиий чидамлиликка эга эмас. Клобетазол пропионати ножўя таъсирлари энг кам бўлган, яллиғланиш ва аллергияга қарши юқори самарали кортикостероид гормондир. Неомицин сульфати граммусбат ва грамманфий бактерияларга қарши самарали воситадир. Ушбу воситаларнинг мажмуаси замбуруғли ва бактериал инфекцияларда, яллиғланиш ва қичишишда, бу препаратнинг самарасини оширади.
Dozani oshirib yuborilishi
Дозани ошириб юбориш холатларида ножўя таъсир кузатилмаган