XOLIFIT kapsulalar 0,275g N30
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Gepatoprotektorlar, fosfolipidlar
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Artishoka listev ekstrakt, Suxogo ekstrakta Lyuserni, Topinambur
Производитель:
Nika Pharm
Количество в упаковке:
30
Код ATX:
A05AX
Инструкция XOLIFIT kapsulalar 0,275g N30
Qadoqda soni
30
Dozirovkasi
Фақат перорал қабул қилинади. Катталарга ва 12 ёшдан катта ёшдаги болаларга 1 та капсуладан кунига 3 марта овқатдан 15-30 дақиқа аввал буюрилади. Қабул қилиш курси давомийлиги – 1 ой. Бир икки ойдан кейин мутахассис маслаҳати билан қайтадан қабул қилиш мумкин.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Таркибий моддаларга шахсий таъсирчанлик, ҳомиладорлик, 12 ёшгача бўлган болалар, тизимли қизил югурик.
Maxsus saqlash sharoitlari
Тоза, қуруқ ва болалар ололмайдиган жойда, 150 С дан 250 С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати. 2 йил.
Maxsus shartlar
Дори воситаси ҳисобланмайди. Қабул қилишдан аввал мутахассис билан маслаҳатлашиш тавсия қилинади.
Nojo'ya samaralari
Ножўя таъсирлар пайдо бўлганда, қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш керак.
Farmakokinetikasi
Хусусиятлари: Жигар ва ўт йўллари фаолиятини яхшилайди. Токсинларни организмдан чикаришга ёрдам беради. Артишок жигарнинг функционал ҳолатини яхшилайди. Артишокнинг ўт хайдовчи ва жигар фаолиятини яхшиловчи хусусияти таркибидаги цинариннинг полифенол бирикмаларига ва хлороген кислотасига асосланган. Шу бирикмаларнинг ёрдамида артишок: - ўт суюқлигининг ҳосил бўлиши ва ажралишини яхшилайди; - яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади; - жигардаги токсин ва метаболитларни чиқаришга кўмаклашади. Артишок таркибидаги инулин, аскорбин кислотаси, каротин моддалар алмашинувини меъёрлаштиради, липидлар метаболизмига ижобий таъсир кўрсатади ва шунинг учун қуйидаги ҳолларда тавсия қилинади: - овқат ҳазмини яхшилаш, айниқса углеводлар ва ёғларга бой бўлган таомларни истеъмол қилганда; - жигар хужайраларининг биокимёвий жараёнларини меъёрлаштиришда; - холестерин алмашинувини яхшилашда. Беда экстракти таркибига кирувчи хлорофилл, қон ва қон томирларини тозалайди, яраларнинг битишини тезлаштиради, бактериал инфекцияларнинг олдини олади ва ич қотганда ёрдам беради. Сапонинлар организмни дизбактериоздан ҳимоя қилади, асосийси ёмон сифатли холестеринни боғлаб олади ва бошқа шлаклар билан танадан чиқариб юборади. Флаваноидлар мажмуавий таъсир этади: яллиғланишга қарши, антибактериал ва антиоксидант таъсир кўрсатади. Беда экстракти меъда ярасида, овқат ҳазм қилиш жараёни бузилганда ёрдам беради, узоқ муддат кечадиган касалликлардан кейин иштаҳани тиклайди. Иммунитетни оширади, жигар ва ичакларни тозалайди, танани турли хил зарарли бирикмалардан халос этади, ҳазм қилишни тезлатиб, ичаклар ҳаракатланишини кучайтиради. Моддалар алмашинувини яхшилаш ҳисобига ортиқча вазндан халос бўлишга кўмаклашади. Топинамбур илдизмеваси жигар ва ўт йўллари учун фойдали хусусиятларга эга. Топинамбур таркибига кирувчи метионин қон таркибидаги холестерин, жигарни ўраб олган ёғ миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Депрессияни камайтиради, ўт ажралишини кучайтиради, организмни вирус инфекциялардан ҳимоя қилади.