DERMAZOL sashe 8ml N20

Обновлено: 21.07.2022

DERMAZOL sashe 8ml N20
  • Категория:

    Dermatologik

  • Страна производитель:

    Hindiston

  • Активное вещество:

    Ketokonazol

  • Производитель:

    Kusum Healthcare Pvt. Ltd.

  • Количество в упаковке:

    20

  • Код ATX:

    D01AС08

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция DERMAZOL sashe 8ml N20

  • Dori shakli

    8 мл дан шампунь сашеларда. 20 та саше тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда. 50 мл ёки 100 мл дан шампунь юқори зичликка эга полиэтилендан тайёрланган “ёқали”, қайтарма очиладиган қалпоқчали оқ рангли бураладиган қопқоқли флаконларда. Флаконнинг оқ рангли бураладиган қопқоғи ПВХ-иссиқда қисқарувчи плёнкага ўралган. Ҳар бир флакон тиббиётда қўлланилишига доир йўриқномаси билан бирга картон ўрамда.

  • Qadoqda soni

    20

  • Dozirovkasi

    Ишлатилишидан олдин яхшилаб аралаштириш лозим. Шампунни нам сочларга ва бош терисига 3-5 минутга суртинг, сўнгра сув билан ювиб ташланг. Катталар учун тавсия этиладиган қўллаш схемаси: Кўрсатма Даволаш Профилактика қилиш Қазғоқ 2-4 ҳафта давомида ҳафтада 2 марта; Ҳафтада 1 марта ёки 2 ҳафтада 1 марта Себореяли дерматит Рангбаранг темиратки 5 кун давомида ҳар куни Ёзги даврдан олдин 3 кун давомида ҳар куни (бир марталик даволаш курси)  

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    ДермазолТМ плюс препарати сиртга қўллаш учун глюкокортикостероидлар билан узоқ вақт даволанган пациентларга буюрилганида, 2-3 ҳафта давомида ишлатишни аста-секин тўхтатиб борган ҳолда (препарат қўлланилишини бекор қилиш синдроми юзага келишини олдини олиш учун) даволашни давом эттириш мумкин. Сезиларли тизимли сўрилиши камлигини эътиборга олган ҳолда, бошқа тиббий препаратлар билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам. Глюкокортикостероидларни сақлайдиган дерматологик препаратлар билан бир вақтда фойдаланиш тавсия этилмайди.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Кетоконазол, рух пиритиони ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

  • Nojo'ya samaralari

    Тери ва тери ости клетчаткалари томонидан: терини қизариши, ачишиши, қичишиш, акне, контакт дерматит, терини таъсирланиши, тошмалар, суртиш жойида пустулёз тошма, эшакеми, ксероз, терини юқори даражада кепакланиши, дискомфорт ҳисси, ўта юқори сезувчанлик, тери қопламасини ўзгариши. Тери ҳосилалари томонидан: соч структурасини ўзгариши, сочнинг ўта қуруқлиги ёки ёғлилиги, соч тўкилиши (аллопеция), соч рангини ўзгариши (одатда сочлари кимёвий шикастланган ёки оқарган пациентларда), тирноқлар рангини йўқолиши. Табиатан жингалак бўлган сочларни тўғриланиши ҳолатлари учраган. Нерв тизими томонидан: таъмни бузилиши (дисгевзия), парестезия, ўта юқори сезувчанлик. Иммун тизими томонидан: ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан анафилактоид реакциялар, ангиоэдема. Кўриш аъзолари томонидан: кўз шиллиқ қаватларини ачишиши, қовоқларни шиши, ҳаддан ташқари кўп кўз ёши ажралиши. Инфекциялар ва инвазиялар: фолликулит.

  • Farmakokinetikasi

    Шампуннинг фармакологик хусусиятлари унинг таркибига кирувчи фаол субстанциялар: кетоконазол ва рух пиритиони характеристикаларига боғлиқ. Кетоконазол имидазол диоксаланнинг синтетик ҳосиласи бўлиб, дерматофитларга (Epidermophyton spp., Microsporum spp., Trichophyton spp.), турли штаммлардаги ачитқилар ва ачитқисимон замбуруғларига (Candida spp., Malassezia furfur – Pitysporum ovale) нисбатан замбуруғларга қарши ва фунгистатик фаолликни таъминлайди. Сиртга қўлланилганида рух пиритиони суспензияси микробларга қарши ва замбуруғларга қарши фаолликни намоён қилади; стрептококклар, стафилококклар, замбуруғлар ва касаллик келтириб чиқарувчи организмларга қарши самаралидир. Рух пиритиони препаратнинг себореяга қарши таъсирини белгилайди ва қазғоқ билан курашади. Кетоконазол сақловчи шампунь одатда қазғоқ, себореяли дерматит ва рангбаранг темиратки билан кечадиган кепакланиш ва қичишишни камайтиради. Алоэ вера кукуни сочларга намлантирувчи таъсир кўрсатади, витаминлар ва микроэлементлар билан бойишига ёрдам беради.

  • Farmakodinamikasi

    Шампунь фармакокинетикасига доир махсус тадқиқотлар ўтказилмаган бўлиб, бироқ ташқи қўлланилганида кетоконазол ва рух пиритиони умумий қон айланиши тизимига деярли ўтмайди ва мувофиқ равишда тизимли таъсирга эга эмас.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Ушбу шампунь фақат сиртга қўллашга мўлжалланганлиги ва кетоконазол умумий қон айланиши тизимига деярли ўтмаслиги туфайли, мувофиқ равишда, дозани ошириб юборилиши симптомларининг ривожланиши эҳтимоли кам. Шампунь тасодифан ютиб юборилганда, тутиб турувчи ва клиник чоралардан фойдаланинг. Аспирацияни олдини олиш учун қусишни келтириб чиқарманг ва меъдани ювишни амалга оширманг.

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?