LEGKOLAKS poroshok 4,0g N10
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Ovqat hazm qilish tizimi va modda almashinuvi uchun
Страна производитель:
Ukraina
Активное вещество:
Makrogol
Производитель:
Киевмедпрепарат, ПАО
Количество в упаковке:
10
Код ATX:
A06AD15
Инструкция LEGKOLAKS poroshok 4,0g N10
Dori shakli
4.0г ёки 10,0 г дан саше-пактетда. 4,10 ёки 20 саше-пакетдан қутига жойланади.
Qadoqda soni
10
Dozirovkasi
Дори воситаси преорал қўлланилади. Овқатланиш тартибига (диета) риоя қилинганида даволаш йўғон ичак моторикасини мейёрлаштиради. Катталар ва 8 ёшдан ошган болаларга одатда суткасига 10-20 г буюрилади. Болаларга суткалик дозаси 6 ойдан 1 ёшгача 4 г, 1 ёшдан 4 ёшгача – 8 г, 4 ёшдан 8 ёшгача- 16 г ташкил қилади. Саше- пакет ичидаги кукун бир стакан сув, тиниқ шарбат ( масалан,олмали) ёки совутилган чойда, бир ёшгача бўлган болаларга- 50 мл сувда эритилади. Леголакс эрталабки нонушта вақтида қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Дори воситаси қабул қилинганидан сўнг бирламчи самара 24-48 соатдан сўнг намоён бўлади. Кунлик доза клиник таъсири ёрдамида аниқланаиб, кун ора (болалар учун) 4 г дан 20 г гача бўлиши мумкин. Дори воситасини қўллаш давомийлигини касалликнинг кечиши, даволаш самаралигига қараб шифокр аниқлайди. Болаларда даволаш давомийлиги 3 ойдан ошмаслиги керак, чунки дори воситасини бундан ортиқ қўллаш бўйича клиник маълумотлар йўқ. Болалар. Дори воситасини болаларда 6 ойлигидан қўллаш мумкин.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Легколакс препарати билан бир вақтда қўлланилган дори воситаларнинг сўрилишини сусайтириш эҳтимоли мавжуд. Шунинг учун препаратни бошқа дори воситаларидан алоҳида, 2 соат оралиғида қабул қилиш керак.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
Макроголга нисбатан юқори ўта сезувчанлик. Йўғон ичак яллиғланиш касалликлари (одатий бўлмаган ярали колит, Крон касаллиги, токсик мегаколон) Ичак тутилиши ёки ичак тутилиши гумон бўлса. Меъда-ичак тизими перфорацияси ёки унинг хавфи. Келиб чиқиши номалум бўлган қорин оғриғи.
Maxsus saqlash sharoitlari
Оригинал ўрамида 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Maxsus shartlar
Даволашни бошлашдан олдин қавзиятни органик қелиб чиқиш табиатини истисно қилиш керак. Хар қандай дори воситаси билан қавзиятни (ич қотишини) даволаш қўшимча терапия бўлиб, бунда соғлом турмуш тарзига ва овқатланиш маданиятига, кўп миқдорда клечатка ва суюқлик истемол қилиш, жисмоний фаоллик ва ичак фаолиятини тиклаш зарур. Болаларга максимал қўллаш муддати -3 ойдан ошмаслиги керак. Препаратни қўллаш ва кўрсатилган диеталарни қўлланилганида хам симптоматик белгилар йўқ бўлмаслиги, бошқа патология борлиги диагностика ва даволаш зарурлигини кўрсатади. Назогастрал зонд орқали электролитлар билан полиэтиленгликол юборилганида аспирация холлари қайд қилинган. Ютиш жараёни неврологик бузилган болаларда аспирация айниқса хавфли. Сув-электролит мувозанати бузилишига мойил беморларда, хусусан кекса ёшдаги пациентларда, буйрак, жигар фаолияти бузилган беморларда, сийдик хайдовчи воситалар билан биргаликда қўлланилганида диарея юзага келишини инобатга олиш керак. Электролит мувозанатини назорат қилиш тавсия қилинади. Препарат шакар сақламаганлиги туфайли уни қандли диабет билан оғриган ва истемолида галактоза тақиқланган беморларга тавсия қилиш мумкин. Препарат макрогол сақлагани туфайли таъсир қилувчи моддага ўта юқори сезувчанлик белгилари юзага келиши мумкин ( “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг)
Nojo'ya samaralari
Баъзи ҳолларда қорин дам бўлиши ёки қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, ич келишига ўткир қистовлар ва ичакни беихтиёрий бўшаши кузатилади. Доза меъёридан ортиқ ошириб юборилганида диарея ривожланиши мумкин, препарат тўхтатилганидан сўнг 1-2 сутка давомида ўтиб кетади, сўнг камроқ дозада қўлланади. Болаларда диарея перианаль соҳада оғриқни юзага келтириши мумкин. Кекса ёшдаги беморларда сув-электролит мувозанати (гипонатриемия, гипокалиемия) ёки сувсизланиш кузатилиши мумкин. Жуда кам холларда ўта юқори сезувчанлик, тери қичиши, эшакэми,тошма, юз шиши, Квинки шиши, анафилактик шок, бронхоспазм юзага келиши мумкин.
Farmakokinetikasi
Сув молекулалари билан водород боғи хосил қилиш хисобига дори воситаси ичакда сувни ушлаб туради. Шундай услубда ичак бўшлиғида суюқлик миқдорини ошириб, унинг бўшашиш жараёнини яхшилайди.
Farmakodinamikasi
Дори воситасининг сурги таъсири қабул қилинганидан сўнг 24-48 соатдан сўнг юзага келади. Дори воситаси сўрилмайди ва метаболизмда иштирок этмайди. Организмдан ўзгармаган холда чиқарилади.
Dozani oshirib yuborilishi
Тизимли абсорбция йўқлиги туфайли дозани ошириб юборилиш эхтимоли йўқ. Дозани ошириб юборилиши туфайли юзага келувчи диарея, препарат қабул қилиш тўхтатиш ёки дозани камайтирилиши туфайли бартараф қилинади. Диарея ёки қусиш оқибатида суюқликни кўп миқдорда йўқотилиши, мейёри бузилган сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш зарур.