KASARK tabletkalari 32mg N30

Обновлено: 21.07.2022

KASARK tabletkalari 32mg N30
  • Категория:

    Yurak-qon tomir vositalari

  • Страна производитель:

    Ukraina

  • Активное вещество:

    kandesartana sileksetil

  • Производитель:

    Киевмедпрепарат, ПАО

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    C09CA06

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция KASARK tabletkalari 32mg N30

  • Dori shakli

    16 мг ва 32 мг учун - 10 таблеткадан контур уяли ўрамда, 3 блистерни қутига жойланади.

  • Qadoqda soni

    30

  • Dozirovkasi

    Ичга қабул қилинсин. Касарк®     овқатни қабул қилинишидан қаътий назар суткада 1 марта қўллаш лозим. Овқатни қабул қилиш кандесартанни биокираолишлигига таъсир қилмайди. 8 мг, 16 мг ва 32 мгли таблеткаларни бўлакларга бўлиш мумкин эмас, шунинг учун кандесартан цилексетилни 4 мг дозада буюриш зарур бўлганида, кандесартан цилексетилни 4 мг дозада дозалаш имконини берадиган дори воситасидан фойдаланиш керак. Артериал гипертензияда дозалаш. Касарк® препаратининг тавсия қилинган бошланғич ва одатдаги бир маромда ушлаб турадиган дозаси 8 мгдан суткада 1 мартани ташкил қилади. Кўпгина холларда антигипертензив самарага 4 хафта давомида эришилади. АБ етарли назорати бўлмаган айрим пациентларга дозани 16 мгдан суткада 1 мартагача ва максимум 32 мгдан суткада 1 мартагача ошириш мумкин. Даволашни АБ ни реакциясига кўра  мувофиқлаштириш талаб қилинади. Касарк® ни шунингдек бошқа антигипертензив воситалари билан бирга қўллаш мумкин (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”, “Махсус кўрсатмалар”, “Дориларнинг ўзаро таъсири” ва “Фармокологик хусусиятлари” бўлимларига қаранг). Касарк® препаратини турли дозаларига гидрохлортиазидни қўшилганда қўшимча антигипертензив самара билан таъминланиши кўрсатилган. Кекса ёшли пациентларга қўлланиши. Кекса ёшли пациентларда бошланғич дозани тўғрилаш шарт эмас. Қон томирлари ичида айланаётган қон ҳажми камайган пациентларда қўлланиши. Дегидратация эхтимоли мумкин бўлган пациентлари каби артериал гипотензияни ривожланиш  хавфи  бор пациентларда 4 мг бошланғич дозани қўллашни кўриб чиқиш мумкин  (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Буйрак етишмовчилигида қўлланиши. Буйрак етишмовчилиги, жумладан гемодиализдаги пациентлар учун бошланғич доза 4 мгни ташкил қилади. Дозани даволашга бўлган жавобга мувофиқ танлаш лозим. Жуда оғир буйрак етишмовчилиги ёки терминал босқичдаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси <15 мл/мин) бўлган пациентларда қўллаш тажрибаси чекланган (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Жигар функциясини бузилишида қўлланиши. Енгил ва ўртача жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга 4 мгдан суткада 1 марта бошланғич дозада тавсия қилинади. Дозани даволашга бўлган жавобга кўра мувофиқлаштириш керак. Касарк® ни жигар буйрак етишмовчилиги ва/ёки холестази бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг). Қора танли пациентларда қўлланиши Антигипертензив самара қора танли пациентларда бошқа ирққа тегишли пациентларга қараганда камроқ ифодаланган. Шунингдек Касарк® препарати дозасини оширишга ва АБ назорати учун ёндош даволашга бўлган эҳтиёж кўпинча бошқа ирқ вакилларига қараганда қора танли пациентларда пайдо бўлади (“Фармакологик хусусиятлари” бўлимига қаранг). Юрак етиишовчилигида дозалаш. Кандесартан цилексетилни одатдаги тавсия қилинадиган бошланғич дозаси 4 мгдан суткада 1 мартани ташкил қилади. 32 мгдан суткада 1 мартагача бўлган мақсадли дозагача (максимал доза) ёки энг юқори ўзлаштира олинадиган дозагача ошиши, камида 2 ҳафталик оралиқ билан бўлган дозани иккибаробарга ошиши ҳисобига юз беради (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларларни текшириш, ҳар доим буйраклар функциясини, шу жумладан креатинин ва қон зардобида калийни мониторинг қилинишини ўз ичига олиши керак. Касарк® ни юрак етишмовчилиги бўйича бошқа даволашлар билан, жумладан ААФ ингибиторлари, бета-блокаторлар, диуретиклар ва дигиталис ёки ушбу дорилар билан мажмуада қўллаш мумкин. ААФ ингибиторлари, калийтежовчи диуретиклар (масалан спиронолактон) ва Касарк® препаратини мажмуасини қўллаш тавсия этилмайди ва уни потенциал авзалликлари ва хавфини синчков баҳоланганидан сўнг қўллаш лозим. (“Махсус кўрсатмалар”, “Ножўя таъсирлари” ва “Фармакологик хусусиятлари” бўлимларига қаранг). Алоҳида тоифа пациентлар. Кекса ёшли ёки томир ичи дегидратацияси ёки енгил ва ўртача жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга  қўлланганда бошланғич дозани тўғрилаш керак эмас. Болалар Касарк® препаратини туғилганидан то 18 ёшгача бўлган болаларда юрак етишмовчилигини даволаш учун қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган. Болалар. Касарк® препаратини болаларда қўллаш хавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган.

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Клиник фармакокинетик тадқиқотларда ўрганилган препаратларга гидрохлортиазид, варфарин, дигоксин, перорал контрацептивлар (этинилэстрадиол/левоноргестрел), глибенкламид, нифедипин ва эналаприл киради. Ушбу дори воситалари билан сезиларли фармакокинетик ўзаро таъсири аниқланмаган. Калийтежовчи диуретиклар, калий препаратлари, калий сақловчи туз ўрнини босувчи ёки бошқа дори препаратларини (мисол учун гепарин) бир вақтда қўллаш, калий миқдорини ошириши мумкин. Калий миқдорини мониторинг қилишни тегишли тарзда амалга ошириш лозим (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). ААФ ингибиторларин ва литийни бир вақтда қўллаш вақтида қон зардобида литийни концентрациясини ва  токсиклигини қайтувчан ошиши хақида хабар қилинган. Бундай самара АРА II қўлланилганида кузатилиши мумкин. Кандесартанни литий билан қўллаш тавсия этилмайди. Агар мажмуавий қўллаш зарурияти тасдиқланган бўлса, қон зардобида литийнинг даражасини синчиков мониторинги   тавсия килинади. АРА II ни ностероид яллиғланишга қарши воситалари  (масалан ЦОГ-2 нинг селектив ингибиторлари, ацетилсалицил кислотаси (суткада >3 г/) ва носелектив ностероид яллиғланишга қарши воситалари билан) бир вақтда юборилганда антигипертензив самарани сусайиши кузатилиши мумкин. ААФ ингибиторлари билан бўлган холдаги каби, АРА II ва ностероид яллиғланишга қарши воситаларни бир вақтда қабул қилиш, хусусан даволанишни бошида буйрак функциясини сусайиши бўлган пациентларда буйрак функциясининг ёмонлашиш хавфини ошишига, жумладан ўткир буйрак етишмовчилигини ва қон зардобидаги калийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Бундай мажмуани, айниқса кекса ёшли шахсларда эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Пациентга тегишли  тарзда гидратацияни ўтказиш ва ёндош даволаш бошлангандан кейин ва кейинчалик вақти-вақти билан буйрак функциясини мониторингига эътиборни қаратиш лозим. Клиник тадқиқот маълумотлари, ренин-альдостерон-ангиотензин тизимини (РААТ) ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларини блокаторлари ёки алискиренни мажмуавий қўлланилганидаги билвосита иккибаробар блокадасини РААТ га таъсир қилувчи дори воситаларини монодаволашда қўлланиши билан солиштирилганда гипотензия, гиперкалиемия ва буйрак функциясини ёмонлашиши (жумладан, ўткир буйрак етишмовчилиги) каби ножўя ҳолатларни  катта учраш тезлиги билан боғлиқлигидан далолат беради.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    Кандесартан цилексетилга ёки ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик. Жигар функциясини оғир даражали бузилиши ва/ёки холестаз. Қандли диабети ёки буйраклар функциясини бузилиши бўлган пациентларга (ШКФ<60 мл/мин/1,73 м2) кандесартан цилексетилни ва алискирен сақловчи бошқа препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Хомиладор ёки хомиладорликни режалаштираётган аёллар (“Хомиладорлик даврида ва кўкрак билан эмизиш даврида қўлланиши ” бўлимига қаранг).

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Оригинал ўрамида, 25˚С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

  • Maxsus shartlar

    Ренин-альдостерон-ангиотензин тизимини (РААТ) икки баробар блокадаси. ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларини блокаторлари ёки алискиренни бир вақтда қўллаш, гипотензия, гиперкалиемия ва буйраклар функциясини ёмонлашиш (жумладан, ўткир буйрак етишмовчилиги) хавфини ривожланишини  оширишини тасдиқловчи далиллар бор. Шунинг учун  ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторларини блокаторлари ёки алискиренни (РААТ) мажмуавий қўллаш ёрдамидаги икки баробар блокадаси тавсия этилмайди. Агарда икки баробар блокадани даволаш мутлоқ зарур ҳисобланса, уни фақат мутахассис кузатуви остида ва буйрак функциясини, электролитлар ва артериал босимини тез-тез мониторинг қилиш шарти билан амалга ошириш лозим. ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари блокаторларини диабетик нефропатияси бўлган пациентларда бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Буйрак функциясини бузилиши. Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини тормозловчи бошқа дори воситаларини қўллангандаги каби, кандесартан цилексетилни қабул қилаётган сезгир пациентларда буйракларнинг функциясини ўзгаришини кузатиш мумкин. Артериал гипертензияси ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кандесартан цилексетил қўлланганида вақти-вақти билан қон зардобида калий ва креатининнинг даражасини мониторинг қилиш тавсия этилади.  Жуда оғир ёки терминал буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни (креатинин клиренси <15 мл/мин) қўллаш тажрибаси чекланган. Бундай пациентларга артериал босимини синчков мониторингини амалга оширган ҳолда, Касарк® препарати дозасини эҳтиёткорлик билан танлаш лозим. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларни текшириш, айниқса кекса ёшли пациетларда (75 ёшдан бошлаб), шунингдек буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда буйрак функциясини вақти-вақти билан баҳолашни  ўз ичига олиши керак. Кандесартан цилексетилнинг дозасини танлаш вақтида қон зардобида креатинин ва калийнинг даражасини мониторингини ўтказиш тавсия қилинади. Юрак етишмовчилигини клиник тадқиқотларига қон зардобида креатинин даражаси >265 мкмоль/л (>3 мг/дл) бўлган пациентлар киритилмаган. Юрак етишмовчилигида ААФ ингибиторлари билан ёндош даволаш. Кандесартан цилексетилни ААФ ингибиторлари билан мажмуада қўлланганида ножўя самараларни, айниқса гипотензия, гиперкалиемия ва буйрак функциясини ёмонлашиши  (жумладан ўткир буйраклар етишмовчилиги) хавфи ошиши мумкин. Шунингдек ААФ ингибитори, минералокортикоидларни рецепторларини антагонисти ва кандесартан цилексетилни учламчи мажмуаси тавсия этилмайди. ААФ ингибиторлари ва ангиотензин II рецепторлари блокаторларини диабетик нефропатияси бўлган пациентларда бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Гемодиализ. Диализ фонида АБ қон плазмасининг хажмини камайиши ва ренин - ангиотензин-альдостерон тизимини фаоллашиши натижасида АТ1 рецепторларнинг блокадасига, айниқса сезгир бўлиши мумкин. Шундай қилиб, гемодиализдаги пациентларга Касарк® препарати дозасини АБ ни синчков мониторингини амалга оширган ҳолда,  эҳтиёткорлик билан танлаш лозим. Буйрак артерияларининг стенози. Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига таъсир қилувчи дори воситалари, жумладан ангиотензин II (АРАII) рецепторларининг антагонистлари буйрак артерияларининг билатерал стенози ёки якка буйрак артериясининг стенози бўлган пациентларда қон зардобида мочевина ва креатининнинг даражаси ошириши мумкин. Буйракларни кўчириб ўтказиш. Яқинда буйраклари кўчириб ўтказилган пациентларда Касарк®   препаратини қўллаш тажрибаси чекланган. Артериал гипотензия. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Касарк® препарати билан даволаш вақтида гипотензия пайдо бўлиши мумкин. У артериал гипертензияси ва томир ичи дегидратацияси бўлган пациентларда диуретикларни юқори дозаларини қабул қилиш натижасида ҳам ривожланиши мумкин. Даволашни эхтиёткорлик билан бошлаш ва гиповолиемияни тузатишга нисбатан чораларни қўллаш лозим. Анестезия ва жарроҳлик аралашувлари. Ангиотензин II рецепторларининг антагонистларини қўллаган пациентларда анестезия ва жаррохлик аралашувлари вақтида ренин-ангиотензин тизимини блокадаси натижасида гипотензия пайдо бўлиши мумкин. Жуда кам холларда гипотензия яққол бўлиши ва вена ичига суюкликларни ва/ёки қон томирини торайтирувчи воситаларни қўллашни талаб қилиши мумкин. Аорта ва митрал клапанларини стенози (обструктив гипетрофик кардиомиопатия). Бошқа томирларни кенгайтирувчи воситаларни қўлланганда бўлгани каби, аорта ёки митрал клапаннинг гемодинамик жихатдан ахамиятли стенози ёки обструктив гипертрофик кардиомиопатияси бўлган пациентларда алоҳида эҳтиёткорлдик кўрсатилган. Бирламчи гиперальдостеронизм. Бирламчи гиперальдостеронизми бўлган пациентлар кўпчилик ҳолларда одатда ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини тормозланишига таъсир қилувчи антигипертензив дори воситаларига реакция қилмайдилар. Шундай қилиб, Касарк® препаратини бундай популяцияда қўллаш тавсия килинмайди. Гиперкалиемия. Касарк® препаратини Ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига таъсир килувчи бошқа дори воситаларининг қўллаш тажрибасига таяниб, калийтежовчи диуретиклар, калий препаратлари, калий сакловчи тузларнинг ўрнини босувчилари ва калийнинг даражасини ошириши мумкин бўлган бошқа дори воситалари (масалан, гепарин) билан бир вақтда қўллаш, артериал гипертензияси бўлган пациентларда қон зардобида калийнинг даражасини ошишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун калий даражасини мониторингини  тегишли тарзда амалга ошириш лозим. Касарк® қабул қилаётган, юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гиперкалиемия пайдо бўлиши мумкин. Қон зардобидаги калий миқдорини вақти-вақти билан мониторинг қилиш тавсия этилади. ААФ ингибиторлари, калий тежовчи диуретиклари (масалан, спиронолактон) ва  Касарк® препарати билан мажмуаси бир вақтда қабул қилишни тавсия қилинмайди ва уни фақат потенциал авзалликлар ва хавфни синчков баҳолнгандан кейин қўллаш мумкин. Умумий маълумотлар. Қон томирларини тонуси ва буйраклар функцияси, асосан ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг фаоллигига боғлиқ бўлган пациентларда (масалан, димланган оғир юрак етишмовчилиги ёки буйракларни асосий касалликлари, жумладан буйрак артерияларининг стенози бўлган пациентлар) бу тизимга таъсир қилувчи бошқа дори воситалари билан даволаш ўткир артериал гипотензия, азотемия, олигурия ёки кам ҳолларда ўткир буйрак етишмовчилиги билан боғлиқ бўлган. Бундай самаралар эҳтимолини АРА II қўлланганда истисно қилиш мумкин  эмас. Бошқа хар қандай антигипертензив препаратлар билан бўлгани каби ишемик кардиомиопатия ёки ишемик цереброваскуляр касалликлари бўлган пациентларда АБ ни хаддан ташқари пасайиши, миокард инфарктига ёки инсультга олиб келиши мумкин. Кандесартаннинг антигипертензив самарасини бошқа АБ ни камайтирувчи хусусиятга эга дори воситалари билан, уларни антигипертензив восита сифатида ёки бошқа кўрсатма бўйича қўлланилишидан қаътий назар кучайтириши мумкин. Касарк® лактоза сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, Лаппа лактоза етишмовчилиги ёки глюкоза-галактоза кам сўрилиши каби кам учрайдиган наслий муаммолари бўлган пациенларга бу дори воситасини қабул қилиш мумкин эмас. Хомиладорлик. АРА II хомиладорлик даврида қўллашни бошлаш мумкин эмас. АРА II билан даволашни давом эттириш жуда зарур бўлган холатлар бундан мустасно бўлиб, хомиладорликни режалаштираётган пациентларга хомиладорлик даврида қўллаш безарарлиги тасдиқини топган муқобил антигипертензив воситаларни буюриш лозим. Агарда хомиладорлик аниқланса, АРА II билан даволаш дархол тўхтатиш, агар зарур бўлса муқобил даволашни бошлаш лозим. Менархеалдан  кейинги даврда бўлган пациенткаларда ҳомиладор бўлиш умумий асосда баҳоланади. Мувофиқ маълумотни тақдим қилиш ва/ёки препаратни хомиладордик даврида таъсир қилиш хавфини бартараф қилиш учун чораларни қўллаш лозим (“Қўллаш мумикн бўлмаган ҳолатлар”,“Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши” бўлимларига қаранг) Ҳомиладорлик ёки  эмизиш даврида қўлланиши Кандесартан цилексетилни  хомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Кандесартан цилексетил эмизиш даврида қўллаш учун тавсия қилинмайди. Хомиладорлик. Ҳомиладорликни I уч ойлиги даврида ААФ ингибиторларини экспозициясидан кейин тератогенлик хавфини эпидемологик тасдиғи якуний хулоса бериш имконини бермайди, аммо хавфни бироз ошишини истисни қилиб бўлмайди. АРА II қўлланганда хавфга нисбатан назоратли эпидемиологик маълумотлар бўлмасада, бундай хавф ушбу синф дори воситалари синфи учун бўлиши мумкин. АРА II билан даволаш жуда зарур бўлгандан ташқари холларда, ҳомиладорликни режалаштираётган пациентларга хомиладорлик даврида қўллаш учун безарарлиги тасдиқини топган муқобил антигипертензив воситаларни буюриш лозим. Агар ҳомиладорлик аниқланса, АРА II билан даволашни дархол тўхтатиш ва зарур бўлганда муқобил даволашни бошлаш зарур. Онаси АРА II қабул қилган янги туғилган чақалоқларда артериал гипотензия бўйича синчков кузатув талаб қилинади. Кўкрак билан эмизиш. Касарк®ни эмизиш даврида қўллаш хақида маълумотлар йўқлиги туфайли, препаратни қўллаш учун тавсия этилмайди. Кўкрак билан эмизиш даврида, айниқса  янги туғилган чақалоқларда ёки муддатидан олдин туғилган болаларда хавфсизлик профили яхши ўрганилаган  даволашнинг муқобил усулларини қўллаган маъққул. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти Кандесартанни автотранспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсирига нисбатан тадқиқотлар ўтказилмаган. Аммо Касарк® препарати билан даволаниш вақтида бош айланиши ёки кучли толиқиш ривожланишини эътиборга олиш лозим.

  • Nojo'ya samaralari

    Артериал гипертензияни даволаш. Кандесартан цилексетилни назоратли клиник тадқиқотлари вақтида кузатилган ножўя реакциялар енгил ва транзитор бўлган. Ножўя ҳолатларни ривожланишини умумий тез-тезлигини доза ва ёшга боғлиқлиги аниқланмаган. Ножўя ҳолатларни пайдо бўлиши сабабли даволанишни бекор қилиш ҳолларини сони кандесартан цилексетил (3,1%) ва плацебо (3,2%) билан даволангандаги билан  ўхшаш бўлган. Гипертензияси бўлган пациентлар иштирокидаги клиник тадқиқот маълумотларини умумлаштирилган тахлили ўтказилганда,  кандесартан цилекситил қўллангандаги ножўя реакцияларни плацебо қўлланганда кузатиладиган ножўя ҳолатларни тез-тезлигидан камида 1% дан юқори бўлган ножўя ҳолатлари асосида аниқланган. Бош айланиши/вертиго, бош оғриғи ва нафас йўлларини инфекциялари энг кўп учраган ножўя реакциялар бўлган. Учраш тезлигини қуйидаги таърифлари қўлланилган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача), тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача), кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000). Кандесартан цилексетилни қўлланганда қуйидаги ножўя реакциялар учраши мумкин: Инфекция ва инвизиялар: тез-тез нафас йўллари инфекциялари Қон ва лимфа тизими томонидан: жуда кам ҳолларда - лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз. Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: жуда кам ҳолларда - гиперкалиемия, гипонатриемия Нерв тизими томонидан: тез-тез бош айланиши/вертиго, бош оғриғи. Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар: жуда кам холларда - йўтал Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам холларда- кўнгил айниши Гепатобилиар тизими томонидан: жуда кам холларда - жигар ферментлар даражасини ошиши, жигар функциясини бузилиши, гепатит. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: жуда кам холларда - ангионевротик шиш, тошма, эшакеми, қичишиш. Суяк-мушак тизими томонидан: жуда кам холларда - орқада оғриқ, артралгия, миалгия. Буйрак ва сийдик йўллари томонидан: жуда кам холларда- буйрак функциясини ёмонлашуви, жумладан сезгир пациентларда ўткир буйрак етишмовчилиги Лаборатор таҳлилларини натижалари. Кўпчилик ҳолларда Касарк® препаратининг одатий лаборатор кўрсаткичларига клиник ахамиятли таъсири кузатилмаган. Бошқа ренин-ангиотензин-альдостерон тизими ингибиторларини қўлланилганидаги каби гемоглобин даражасини аҳамиятсиз камайиши аниқланган. Одатда Касарк® қабул қилаётган пациентлар учун лаборатор кўрсаткичларини доимий мониторинг қилишга зарурат йўқ. Лекин буйрак функциясини бузилишлари бўлган пациентларда қон зардобида калий ва креатинин даражасини мониторинг қилиш тавсия қилинади. Юрак етишмовчилигини даволаш. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда Касарк® препаратини ножўя треакцияларини профили препаратни фармакологик хусусиятлари ва пациентнинг холати билан келишилган. Гиперкалиемия, гипотензия ва буйраклар етишмовчилиги каби ножўя холатлар кўпинча 70 ёшдан катта, қандли диабети бўлган пациентларда ёки ренин-ангиотензин-альдостерон тизимига, хусусан ААФ ингибитори ва/ёки спиронолактонга таъсир қилувчи бошқа дори воситаларини қабул қилган пациентларда кузатилган. Кандесартан цилексетилни қўлланилганида қуйидаги ножўя реакциялар бўлиши мумкин: Қон ва лимфа тизими томонидан: жуда кам холларда - лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз. Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: жуда кам холларда - гиперкалиемия, гипонатриемия Нерв тизими томонидан: жуда кам холларда - бош айланиши, бош оғриғи. Қон томирлари томонидан: тез-тез гипотензия. Респиратор, торакал ва медиастинал бузилишлар: жуда кам холларда - йўтал Овқат хазм қилиш тизими томонидан: жуда кам холларда - кўнгил айниши Жигар ва сафро чиқариш йўллари томонидан: жуда кам холларда - жигар ферментлари даражасини ошиши, жигар функциясини бузилиши,гепатит. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: жуда кам холларда - ангионевротик шиш, тошма, эшакеми, қичишиш. Суяк-мушак тизими ва бириктирувчи тўқималари  томонидан: жуда кам холларда - орқада оғриқ, артралгия, миалгия. Буйрак ва сийдик йўллари томонидан: тез-тез - буйраклар функциясини бузилиши, жумладан сезгир пациентларда ўткир буйрак етишмовчилиги. Лаборатор таҳлилларини натижалари: юрак етишмовчилиги бўйича кандесартан цилексетилни қабул қилаётган пациентларда кўпинча гиперкалиемия ва буйраклар функциясини бузилиши кузатилади. Қон зардобида калий ва креатинин даражасини вақти-вақтида мониторинг қилиш тавсия қилинади. (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг).  

  • Farmakokinetikasi

    Ангиотензин II - ренин-ангиотензин-альдостерон тизимининг асосий вазофаол гормони бўлиб, у гипертензия, юрак етишмовчилиги ва бошқа юрак-қон томир касалликларининг патофизиологик механизмида роль ўйнайди. У шунингдек аъзоларнинг якуний гипертрофиясини ва зарарланишини патогенезида ҳам роль ўйнайди. Вазоконстрикция, альдостерон секрециясини рағбатлантирилиши, туз ва сув гомеостазини бошқаруви ва хужайраларнинг ўсишини рағбатланиши каби ангиотензин II нинг асосий физиологик самаралари 1 тур (АТ1) рецепторларини иштирокида юз беради. Фармакодинамик самаралари. Кандесартан цилексетили ичга қабул қилиш учун яроқли олдиндан бўлган – препарат ҳисобланади. У овқат ҳазм қилиш тизимидан сўрилиш вақтида эфир гидролизи йўли билан кандесартан фаол моддасига тез айланади. Кандесартан рецептор билан зич боғланадиган ва секин ажраладиган АТ1 рецепторларига нисбатан селектив бўлган ангиотензин II (АРАII) рецепторларининг антагонисти хисобланади. Унга агонистни фаоллиги хос эмас.  Кандесартан ангиотензин I ни ангиотензин II га айлантирадиган ангиотензин айлантирувчи ферментини (ААФ) тормозламайди ва брадикининни парчаламайди. ААФ га ва брадикининни кучайишига ёки Р моддасига таъсири аниқланмаган. Кандесартанни ААФ ингибиторлари билан солиштирилган клиник тадқиқотларда йўтални учраш тезлиги, кандесартан цилексетилни қўллаган пациентларда паст бўлган. Кандесартан бошқа гормонларнинг рецепторлари билан боғланмайди ва маълум бўлган юрак-қон томир тизимини бошқарувида муҳим бўлган ион каналларини блокламайди. Ангиотензин II (AT1) рецепторларига антагонизм плазмада ренин, ангиотензин 1 ва ангиотензин II  даражаларини дозага боғлиқ ошишига, шунингдек альдостероннинг концентрациясини камайишига олиб келади. Клиник самарадорлиги ва хавфсизлиги. Артериал гипертензия. Артериал гипертензияда кандесартан артериал босимини (АБ) дозага боғлиқ узоқ муддатли пасайишини чақиради. Антигипертензив таъсири юрак қисқаришлар сонини рефлектор ошишисиз бўлган тизимли периферик қаршиликни камайиши ҳисобига юз беради. Биринчи дозани қабул қилинганидан кейин жиддий ёки кучайган гипотензияга ёки даволаш тўхтатилганидан кейин бекор қилиш синдромига кўрсатма йўқ. Кандесартан цилексетилнинг бир марталик дозасини қабул қилинганидан кейин антигипетензив самарасининг бошланиши кўп ҳолларда 2 соат давомида кузатилади. Узоқ даволанганда ҳамма дозаларда АБ ни энг кўп пасайишига одатда 4 хафта давомида эришилади ва у узоқ вақт даволанганда сақланиб қолади. Мета таҳлил маълумотларига кўра дозани суткада 1 марта 16 мг дан 32 мггача оширилганда ўртача қўшимча самара аҳамиятсиз даражада бўлган. Индивидлараро фарқларни эътиборга олган ҳолда, айрим пациентларда ўртача самарага қараганда яққолроқ самарани кузатиш мумкин. Кандесартан цилексетил суткада 1 марта қабул қилинган шароитда, дозалаш интервали вақтида максимал ва минимал самаралар ўртасида аҳамиятсиз фарқ билан 24 соат давомида АБ ни самарали ва бир текис пасайишини таъминлайди. Кандесартан цилексетилни гидрохлортиазид билан бирга қўлланганда АБ қўшимча пасайиши кузатилади. Шунингдек, агар кандесартан цилексетилни амлодипин ёки фелодипин билан мажмуавий қўлланса антигипертензив самарани кучайиши аниқланади. Қора танли пациентларда (улар одатда ренин даражаси кам бўлган популяцияни ташкил қилади) бошқа ирқ вакилларига қараганда ренин-ангиотензин-альдостерон тизимини блокловчи дори воситаларига кам антигипертензив самара хос. Бу шунингдек кандесартан учун ҳам характерлидир. Кандесартан буйракларда  томир  қаршилигини кучайтиради ва фильтрация фракциясини камайиши ҳисобига буйрак қон оқимини оширади ва/ёки калавали фильтрациянинг тезлигига таъсир қилмайди ёки оширади. Маълумки, гиертензияси ва II тур қандли диабети ва микроальбуминурияси бўлган пациентларда кандесартан цилексетил билан антигепертензив даволаш альбуминни сийдик билан чиқарилишини камайтирган. Ҳозирги вақтда кандесартанни кучайиб борувчи диабетик нефропатияга таъсирига нисбатан маълумотлар йўқ. Юрак етишмовчилиги. Кандесартан цилексетил билан даволаш ўлимни пасайтиради, юрак етишмовчилиги бўйича госпитализация сонини камайтиради ва чап қоринчанинг систолик дисфункцияси бўлган пациентларда симптомларни енгиллаштиради, бу “Кандесартин - юрак етишмовчилигида - ўлим холати ва касалланишни камайишини баҳолаш” (СНАRM) дастурида кўрсатилган. СНАИМ - муқобил тадқиқотларда юрак-қон томир касалликларидан ёки сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) бўйича биринчи марта госпитализациядан бўлган ўлимни  композит охирги нуқтаси кандесартан билан даволанганда плацебо (нисбий хавф 23% камайган) билан солиштирилганда аҳамиятли даражада кам бўлган. Ҳар қандай сабаблар ёки СЮЕ биринчи госпитализация қилиниши бўйича ўлимнинг композит охирги нуқтаси шунингдек кандесартан гуруҳида аҳамиятли даражада пасайган, мутлоқ фарқи 6% ташкил қилган. Ушбу композит охирги нуқталарни иккала ташкил қилувчилари - ўлим ва касалланиш (СЮЕ бўйича госпитализация қилиниши) – кандесартанни яхши самарасидан далолат беради. Кандесартан цилексетил билан даволаш NYHA (р=0,008) бўйича функционал синфини яхшиланишига олиб келган. СНАRM - Плюс тадқиқотларида юрак-қон томир касалликларидан ёки СЮЕ бўйича  биринчи госпитализация  қилинишидан бўлган ўлимни композит охирги нуқталари кандесартан гуруҳида плацебо билан солиштирилганда аҳамиятли даражада (нисбий хавф 15% камайган) камайган. Ҳар қандай сабаблар ёки СЮЕ биринчи госпитализация қилиниши бўйича ўлимнинг композит охирги нуқтаси шунингдек кандесартан гуруҳида сезиларли даражада кам бўлган, мутлоқ фарқи 3,9 % ташкил қилган. Ушбу композит охирги нуқталарни иккала ташкил қилувчилари - ўлим ва касалланиш  – кандесартанни яхши самарасидан далолат беради. Кандесартан цилексетил билан даволаш NYHA (р=0,02) бўйича функционал синфини яхшиланишига олиб келган.  СНАRM - Сақлаб қолиш тадқиқотларида юрак-қон томир касалликларидан ёки СЮЕ билан биринчи госпитализация қилинишидан бўлган ўлимнинг композит охирги нуқтасини статистик аҳамиятли камайишига эришилмаган. Маълумки, кандесартанни мусбат самараси ёш, жинс ва ёндош даволашга қарамасдан доимий бўлган. Шунингдек кандесартан ҳам Р-блокаторлар, ҳам ААФ ингибиторларини бир вақтда қабул қилган пациентларда самарали бўлган, бунда пациентларни ААФ ингибиторларини даволаш бўйича қўлланмаларда тавсия қилинган мақсадли дозада қабул қилганликларига қарамасдан мусбат самара олинган. Сурункали юрак етишмовчилиги ва чап коринчанинг систолик функциясини пасайиши бўлган (чап қоринчанинг зарб хажми <40%) пациентларда кандесартан тизимли томирлар қаршилигини ва ўпка капиллярида тиқилиб қолиш босимини пасайтиради, қон плазмасида рениннинг фаоллигини ва ангиотензин II нинг концентрациясини оширади, шунингдек альдостероннинг даражасини пасайтиради.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши ва тақсимланиши. Кандесартан цилексетил оғиз орқали қабул қилингандан кейин фаол кандесартан моддасига айланади. Кандесартан цилексетил эритмасини ичга қабул қилинганда кандесартанни мутлоқ биокираолишлиги 40% ни ташкил қилади. Таблетка дори шаклини худди шундай ичга қабул учун эритма билан солиштирилганда биокираолишлиги жуда аҳамиятсиз даражали ўзгариш билан тахминан 34% ташкил қилади. Шундай қилиб таблетканинг ҳисобланган мутлоқ биокираолишлиги 14% ташкил қилади. Зардобда ўртача чўққи концентрацияга (Смах) таблеткани кабул килинганидан кейин 3-4 соат ўтгач эришилади. Кандесартаннинг зардобдаги концентрацияси дозаларни дозалашни терапевтик  диапозони чегарасида  ошиши билан пропорционал равишда ошади. Кандесартаннинг фармакокинетикасида жинси бўйича фарқлар аниқланмаган. Канденсартанни эгри ости майдони (AUC)  “вақт билан солиштирилган зардобдаги концентрация” овқатни таъсири остида сезиларли ўзгаришларга учрамайди. Кандесартан қон плазмаси оқсиллари билан аҳамиятли даражада - 99% дан юқори боғланади. Кандесартаннинг ахамиятли тақсимланиш хажми 0,1 л/кгни ташкил қилади. Кандесартаннинг биокираолишлиги овқатни таъсири остида ўзгармайди. Метаболизми ва организмдан чиқарилиши. Кандесартан асосан организмдан сийдик ва сафро билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади ва фақат ахамиятсиз даражада жигардаги метаболизми (CYP2C9) ҳисобига чиқарилади. In vitro шароитидаги тадқиқот маълумотларидан келиб чиқиб, метаболизми Р450 цитохромини CYP1А2, CYP2А6, CYP2C9, CYP2C19, CYP2D6, CYP2Е1 ёки CYP3А4 изоферментларга боғлиқ бўлган препаратларни in vivo шароитида ўзаро таъсирлашуви кузатилмайди. Кандесартаннинг охирги ярим чиқарилиш даври тахминан 9 соатни ташкил қилади. Кўп марта қабул қилингандан кейин препаратни организмда кумуляцияси (тўпланиб қолиши) кузатилмайди. Кандесартаннинг умумий плазмадаги клиренси тахминан 0,37 мл/мин/кг, буйрак клиренси эса - тахминан 0,19 мл/мин/кг ни ташкил қилади. Кандесартаннинг буйраклар орқали чиқарилиши ҳам калавали фильтрация йўли билан, ҳам фаол найчалар секрецияси ёрдамида юз беради. 14С радиоизотоп билан нишонланган кандесартан цилексетилнинг ичга қабул қилинганидан кейин дозанинг тахминан 26% сийдик билан кандесартан кўринишида ва 7% - нофаол метаболити кўринишида, гарчи дозанинг тахминан 56% ахлатда кандесартан кўринишида ва 10% нофаол метаболити кўринишида тикланса хам чиқарилади. Алоҳида тоифа пациентларни фармакокинетикаси. Кекса ёшдаги шахсларда (65 ёшдан ошган) кандесартаннинг Смах ва AUC ёш одамлар билан солиштирилганда 50% ва 80% га мувофиқ ошган. Бироқ Касаркнинг белгиланган дозаси қабул қилинганидан кейин АБ нинг реакцияси ва ножўя ҳолатларнинг ривожланиш тез-тезлиги ёш пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларда бир хил бўлган. Енгил ва ўртача буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда қайта қабул қилинганда кандесартаннинг Смах ва AUC тахминан 50% ва 70% га мувофиқ ошган, аммо t½ буйраклар функцияси нормал бўлган пациентлар билан солиштирилганда ўзгармасдан қолган. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда бундай ўзгаришлар тахминан 50% ва 110% га мувофиқни ташкил қилган. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда кандесартаннинг охирги t1/2  тахминан икки баробар ошган. Гемодиализда бўлган пациентларда кандесартаннинг AUC оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлардаги кўрсаткичга яқин бўлган. Енгил ва ўртача жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда ўтказилган икки тадқиқотда кандесартаннинг AUC кўрсаткичини ўртача бир тадқиқотда тахминан 20% га ва  бошқа тадқиқотда 80% га ошиши кузатилган. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда препаратни қўллаш тажрибаси йўқ.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари. Препаратнинг фармакологик хусусиятини хисобга олган холда дозани ошириб юборилишининг асосий кўринишларига симптоматик гипотензия ва бош айланишини киритиш мумкин. Дозани ошириб юборилишининг алоҳида ҳолларида хақидаги хабарда (кандесартан цилексетил 672 мггача бўлганда) пациентни асоратларсиз соғайгани тўғрисида хабар қилинган. Даволаш: агар симптоматик гипотензия ривожланса, симптоматик даволашни буюриш ва хаётий фаолият кўрсаткичларини мониторингини ўтказиш лозим. Пациентни оёқларини кўтарилган ҳолатда орқасига ётқизиш керак. Агар бу етарли бўлмаса, инфузия ёрдамида, масалан 0,9% натрий хлорид эритмаси билан қон  плазмаси ҳажмини ошириш керак. Агар юқорида эслатилган тадбирлар етарли бўлмаса, симпатомиметик дори воситаларни қўллаш мумкин. Кандесартан гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди.  

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?