SAVELID infuziya uchun eritma 200ml 200mg/100ml
Обновлено: 21.07.2022
Категория:
Antibiotiklar
Страна производитель:
O'zbekiston
Активное вещество:
Linezolid
Производитель:
Jurabek Laboratories СП ООО
Количество в упаковке:
---
Код ATX:
J01XX08
Инструкция SAVELID infuziya uchun eritma 200ml 200mg/100ml
Dori shakli
Инфузия учун эритма 2 мг/мл, 100 мл дан, 200 мл дан ва 300 мл дан (пакетларда, флаконларда).
Dozirovkasi
Препарат вена ичига юбориш учун тмўлжалланган. Препаратни қўллашдан олдин линезолидга сезувчанликка тери синамасини ўтказиш лозим. Вена ичига инфузияни 30-120 минут давомида ўтказиш лозим. Савелидни суткада 2 марта буюрилади. Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болалар учун тавсия қилинган дозалари. Қўлланилиши Қўллаш усули ва дозалари Тавсия қилинадиган даволашнинг давомийлиги (кетма-кет суткалар сони) Нозокомиал пневмония (жумладан бактериемия билан кечадиган шакллари) 600 мгдан вена ичига ҳар 12 соатда 10-14 Касалхонадан ташқари пневмония (жумладан бактериемия билан кечадиган шакллари) Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари (жумладан бактериемия билан кечадиган шакллари) 14-28 Энтерококкли инфекциялар (жумладан ванкомицинга резистент ва бактеремия билан кечадиган штаммлар) 600 мгдан вена ичига ҳар 12 соатда 14-28 Болалар учун тавсия қилинадиган доза (туғилгандан* 11 ёшгача, 11 ёшли ҳам) Қўлланилиши Қўллаш усули ва дозалари Тавсия қилинадиган даволаш давомийлиги (кетма-кет суткалар сони) Нозокомиал пневмония (жумладан бактериемия билан кечадиган шакллари) 10 мг/кг дан вена ичига ҳар 8 соатда 10-14 Касалхонадан ташқари пневмония (жумладан бактериемия билан кечадиган шакллари) 10 мг/кг дан вена ичига ҳар 8 соатда 10-14 Тери ва юмшоқ тўқималарининг инфекциялари (жумладан бактериемия билан кечадиган шакллари) 10 мг/кг дан вена ичига ҳар 8 соатда 10-14 Энтерококкли инфекциялар (жумладан ванкомицинга резистент ва бактеремия билан кечадиган штаммлар) 10 мг/кг дан вена ичига ҳар 8 соатда 14-28 *7 кунликгача бўлган ёшдаги чала туғилган чақалоқлар (гестацион ёши 34 ҳафтадан кам) муддатида туғилган чақалоқларга ва ундан каттароқ болаларга қараганда линезолидни янада пастроқ тизимли клиренсига ва AUC кўрсаткичини юқори қийматига эга. Ҳаётининг 7 кунидан бошлаб чала туғилган чақалоқларда линезолиднинг клиренсини ва AUC кўрсаткичини қиймати муддатида туғилган чақалоқларни ва катта болалар қийматига ўхшаш. Даволашнинг давомийлиги қўзғатувчига, инфекцияни жойлашувига ва оғирлигига, ҳамда клиник самарага боғлиқ. Даволаш инфузия кўринишида вена ичига буюриш билан бошланган пациентларни линезолид препаратини перорал қабул учун шакли билан даволашга ўтказиш мумкин. Алоҳида клиник ҳолларда қўллаш усули ва дозалари Кекса ёшли пациентларда қўлланиши: дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ. Енгил, ўртача оғир буйрак етишмовчилиги ёки оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозага тузатиш киритишга зарурат йўқ, чунки креатнин клиренси ва препаратни буйраклар орқали чиқарилиши ўртасида боғлиқлик йўқ. Линезолидни қабул қилинган дозасини 30% гемодиализ орқали 3 соат давомида чиқарилади, шунинг учун Савелидни диализ ўтказилгандан кейин юбориш зарур. Гемодиализ ўтказилганда линезолидни асосий метаболитлари аниқ миқдорда чиқарилади, бироқ бу метаболитларни концентрацияси диализ муолажасидан кейин ҳам буйрак функцияси нормада бўлган ёки аҳамиятсиз ёки ўртча ифодаланган буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлардаги концентрациясига қараганда аҳамиятли даражада юқори бўлиб қолади. Шундай қилиб Савелидни гемодиализдаги оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга эхтиёткорлик билан ва фақат агар кутиладиган даволашдан бўлган фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш мумкин. Савелидни буйрак етишмовчилиги бўйича (гемодилазидагидан бошқача) доимийда амбулатор перитонеал диализда ёки альтернатив даволашда бўлган пациентларда хозирги вақтгача клиник қўллаш таржрибаси йўқ. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар қўлланилиши: дозани тўғрилашга ҳожат йўқ. Бироқ клиник маълумотлар бу масала бўйича чекланган, шунинг учун линезолидни фақат даволашдан кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда буюриш мумкин. Болалар. Ҳаётининг биринчи кунлариданоқ қўлланилади. “Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг.
Dori vositalarining o'zaro ta'siri
Моноаминоксидаза (МАО) ингибиторлари. Савелид кучсиз қайтувчан моноаминооксидазаларни (МАО) носелектив ингибитори ҳисобланади. Ўзаро таъсир қилишга тегишли тадқиқотларини маълумотлари чекланишига қарамасдан, МАО ни сусайтириш хавфи остига қўйиш мумкин бўлган препаратлар қабул қилаётган пациентларга линезолидни буюрганда бу фактни ҳисобга олиш керак. Линезолидни қўлланганда псевдоэфедрин гидрохлоридини ёки фенилпропаноламин гидрохлоридини прессор самарасини аҳамиятсиз ва ўткинчи кучайиши кузатилиши мумкин. Линезолид ва псевдоэфедрин ёки фенилпропаламинни ёндош қўллаш ўртача систолик АБ ни фақат линезолидни қўллангандаги, 11-15 мм.сим.уст. билан солиштирилганда, 30-40 мм.сим.уст. га ошишига, фақат псевдоэфедрин ёки фенилпропаламин қўллангандаги билан солиштирилганда 14-18 мм.сим.уст., плацебо қўллангандаги билан солиштирилганда, 8-11 мм.сим.уст. га ошишига олиб келади. Шунинг учун допамин каби (ёки уларни агонистлари каби) адренергик препаратларни бошланғич дозасини пасайтириш ва исталган клиник жавобларга эришилгунга қадар аста-секин титрлаш тавсия этилади. Линезолидни фармакокинетикасини азтренамом ва гентамицин антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганда ўзгармаган. Рифампицин линезолидни ўртача Сmax ва AUC 21% ва 32% мос равишда пасайишини чақирган. Линезолидни қайтувчан серотонини қамраб олувчи антидепрессант-ингибиторлари билан бир вақтда қўлланилганда серотонин синдромини ривожланиш холатлари ҳақида маълумотлар бор. Линезолид цитохром Р450 (СYP) тизими билан метаболизмга учрамайди ва цитохром Р450 клиник муҳим изошаклларининг (1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2E1, 3A4) биронтасига таъсир қилмайди. Шунинг учун линезолидни қўлланганда CYP450 билан индукцияланган ўзаро таъсирлар кузатилмайди. ни бостирмайди. CYP450-изоферментнинг субстрати ҳисобланган варфарин ва фенитоин каби препаратларни бир вақтда линезолид билан дозани тўғриламасдан қўллаш мумкин. Фармацевтик мутаносиблиги Линезолид эритмаси қуйидаги инфузион эритмаси билан: · натрий хлоридни 0,9% эритмаси; · дектрозани (глюкоза) 5% эритмаси; · рингер лактат эритмаси билан мутаносиб. Фармацевтик номутаносиблиги Савелид инфузион тизимининг Y-симон ўтказувчиси орқали юбориладиган препаратлар амфотерицин В, хлорпромазин гидрохлориди, диазепам, пентамид изотионати, натрий фенетоин, эритромицин лактобионати ва триметоприм/сульфометаксозол билан физик номутаносиб. Савелид цефтриаксоннинг натрийли тузи билан мажмуада кимёвий номутаносиб. Инфузион тизимли Y-га ўхшаш препаратларни ўтказгич орқали юбориш учун Савелидни жисмоний мос келмаслиги, булар: · В амфотерацин, · хлорпромазин гидрохлорид, · диазепам, · пентамид изотионат, · фентоин натрий, · эритромицин лактобионат · триметоприм/сульфометоксазол. Савелид цефтриаксон натрий тузил билан кимёвий мажмуада мос келмайди. Инфузия учун эритмага қўшимча компонентларни юбориш мумкин эмас. Савелид препаратини бошқа дори воситалари билан бир вақтда қўлланганда хар бир препаратни алоҳида юбориш лозим.
Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar
· Линезолидга ёки препаратнинг ҳар қандай бошқа компонентига маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик, · Препаратни моноаминоксидаза А ва В ни бостирадиган препаратларни (масалан, фенелзин, изокарбоксазид, селегилин, моклобемид) қабул қилган пациентларда ёки бундай препаратлардан қабул қилгандан кейин икки ҳафта давомида қўлланмайди. Артериал босимини синчков кузатувини ва мониторингини ўтказиш имкони бўлгандан ташқари ҳолларда, Савелидни қуйидаги ёндош клиник ҳолатларда ёки қуйидаги ёндош препаратларни қабул қилаётган ҳолларда пациентларга: - назорат қилинмайдиган артериал гипертензия, феохромоцитома, карциноид синдроми, тиреотоксикоз, биполяр депрессия, шизоаффектив бузилишлар ўткир онгни чалкашуви холати, бош айланишини ўткир ҳолатлари; - серотонинни қайта қамраб олинишини ингибиторлари, трициклик антидепрессантлар, 5-НТ1 серотонин рецепторларини агонистлари (триптанлар), бевосита ва билвосита симпатомиметиклар (жумладан адренергик бронходилататорлар, псевдоэфедрин, фенилпропаноламин), вазопрессорлар (эпинефрин, норэпинефрин), допаминэргик бирикмалар (допамин, добутамин), петидин ёки буспиронни буюрмаслик керак. Эхтиёткорлик билан: · оғир буйрак етишмовчилиги; · жигар етишмовчилиги; · миелосупрессив холатлар; · кўришни бузилиши; · аъзо ва тўқималарни ишемик шикастланиши; · ётоқ яралар, диабетик товон, гангрена, катта куйишлар; · перорал гипогликемик воситаларни ёки инсулинни қабул қилувчи қандли диабети бўлган пациентларда (гипогликемияни ривожланиш хавфи ошади). · Ҳаёт учун хавф туғдирувчи интенсив даволаш бўлимларида веноз катетерлар билан боғлиқ инфекциялар каби тизимли инфекциялар. · Анамнезида тиришишларни бўлиши.
Maxsus saqlash sharoitlari
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин. Яроқлилик муддати 2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин қўлланмасин.
Maxsus shartlar
Линезолид билан даволаш вақтида таркибида юқори миқдорда тирамин сақловчи овқат ва ичимликларни (пишлоқ, ачитқи экстрктлари, ачитқи хамиртуруш махсулотлари, дудланган, тузланган, қизил муссалас, фильтрланмаган пиво, соя соуси ва бошқалар) хаддан зиёд истъемол қилишдан сақланиш лозим. Линезолидни қўлланганда қайтувчи миелосупрессия ҳоллари (анемия, тромбоцитопения, лейкопения ва панцитопения) бўлиши мумкин, уларни яққоллиги препаратнинг дозасига ва даволашнинг давомийлигига боғлиқ бўлиши мумкин. Линезолид бекор қилингандан кейин маълум асорат ҳолларида, гематологик кўрсаткичларни бузилиши, даволаш бошлангандан олдин кузатилган даражага қайтган. Бу самараларнинг ривожланишини хавфи даволашнинг давомийлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда, пациентни диализда эканлигидан қатъий назар, кўпинча тромбоцитопения пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун мавжуд бўлган анемияли, гранулоцитопенияли, тромбоцитопенияли пациентларда; гемоглобин даражасини ёки периферик қонда тромбоцитлар сонини камайтириш ёки уларни функциясини бостириш қобилиятига эга препаратларни қўллаётган пациентларда; оғир буйрак етишмовчилиги; қон кетишини пайдо бўлишини юқори хавфи; аввал аниқланган миелосупрессия ёки линезолидни 2 ҳафтадан кўпроқ олаётганларда қонни кенг клиник таҳлилини назоратини амалга ошириш лозим. Савелидни бундай пациентларга фақат гемоглобин даражасини, лейкоцитлар ва эритроцитлар сонини мониторингини ўтказиш мумкин бўлган холларда буюриш мумкин. Миелосупрессияни аҳамиятли даражада ривожланиш холларида линезолид билан даволаш вақтида даволашни давом эттиринг жуда зарур деб топилгандан ташқари холларда даволашни тўхтатиш зарур. Бундай холатларда қонни кенг тахлилини кўрсаткичларини интенсив мониторингини амалга ошириш ва пациентга киритиш мувофиқ стратегиясини татбиқ қилиш лозим. Линезолидни ҳафтада 1 марта қўллайдиган пациентларда қоннинг кенг таҳлилини дастлабки кўрсаткичларидан (жумладан гемоглобинни даражаси, тромбоцитлар лейкоцитларни умумий ва дифференциал миқдори) қаътий назар қўшимча қоннинг кенг тахлили кўрсаткичларини мониторингини ўтказиш тавсия қилинади. Линезолидни максимал тавсия қилинган 28 кундан кўпроқ муддат қўлланганда анемияни юқорироқ даражада жиддий ривожланиши ҳақида маълумотлар бор. Бундай пациентлар кўпроқ гемотрансфузияга муҳтож бўладилар. Линезолидни қўлланганда лактат ацидозини ривожланиши ҳақида хабарлар бор. Савелид қабул қилган ва ноаниқ сабабларга кўра қайта кўнгил айниши ёки қусиш, ацидоз ёки қонда бикарбонатлар даражасини камайиши қайта кузатилган пациентларда кечиктирилмайдиган тиббий текширув талаб қилинади. Линезолид грамманфий қўзғатувчиларга нисбатан клиник фаолликни намоён этмайди, шунинг учун бундай микроорганизмлар томонидан чақирилган инфекцияларда уни қўллаш тавсия этилмайди. Агар грамманфий микроорганизмларга нисбатан махсус ёндош грамманфий инфекциялар аниқланган ёки борлигига шубҳа қилинмаган холларда микробга қарши даволаш кўрсатилган. Граммусбат қўзғатувчилар чақирган катетерли септик инфекциялари бўлган жиддий хасталанган пациентларда линезолид билан даволанаётган пациентларда, ванкомицин/диклоксациллин/оксациллин мажмуаси билан солиштирилганда, самасани етарли даражада бўлмаганлиги хақида маълумотлар бор. Қониқарсиз натижалар кўпинча даволашдан олдин грамманфий қўзғатувчилар ёки аралаш грамманфий ва граммусбат инфекция аниқланган ёки қўзғатувчи умуман аниқланмаган, линезолид қабул қилган пациентларда юзага келган. Линезолидни диабетик товони, ётоқ яралари, ишемик шикастланишлари, оғир куйишлари ёки гангренаси бўлган пациентларда қўллаш тажрибаси чекланган. Савелидни туғдирувчи тизимли инфекцияларни юқори хавфи бўлган, пациентларда хусусан марказий веноз катетри ўрнатилиши чақирган инфекцияларда интенсив даволаш бўлими пациентларида эхтиёткорлик билан қўллаш лозим. Линезолидни ўрнатилган веноз катетер чақирган септик инфекциялари бўлган пациентларни даволаш учун қўллаш маъқулланмаган. Савелидни оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда фақат препаратни кутиладиган фойда потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда эхтиёткорлик билан қўллаш лозим. Савелидни жигар функциясини оғир шикастланиши бўлган пациентларда препаратни фақат препаратдан кутиладиган потенциал хавфдан устун бўлган ҳолларда қўллаш тавсия этилади. Антибактериал препаратларни, жумладан линезолидни қўллаётган пациентларда турли оғирлик даражасидаги сохтамембраноз колитни ривожланиш хавфинит ҳисобга олиш лозим. Деярли ҳамма антибактериал воситаларини, жумладан линезолидни қўллаш натижасида Clostridium difficile билан боғлиқ диарея хақида хабар қилинган, унинг оғирлик даражаси аҳамиятсиз диареядан оғир шаклларига қадар ўзгариши мумкин. Антибактериал воситалар билан даволаш йўғон ичак микрофлорасини нормал таркибини бузади, бу С. Difficileни ҳаддан зиёд ўсишига олиб келади. С. Difficile диареянинг ривожланишини чақирадиган А ва В токсинларни ишлаб чиқаради. Ичак перисталтикасини тормозловчи дори воситаларини қўллаш мумкин эмас. С. Difficile билан боғлиқ диарея, антибиотиклар қўллангандан кейин пайдо бўлган диареяли ҳамма пациентларда шубҳа қилиниши керак. Анамнезни диққат билан тўплаш керак, чунки С. Difficile билан ассоциацияланган диарея ҳоллари антибактериал воситаларини қабул қилингандан 2 ойдан кейин ҳам ривожланиши мумкин. Линезолид қўллаётган пациентларда кўпинча препаратни максимал тавсия қилинадиган 28 кундан узоқ муддат қўлланганда, периферик ва оптик нейропатияни ривожланиш ҳоллари тўғрисида хабар қилинган. Кўриш ўткирлигини пасайиши, рангларни сезишни ўзгариши, кўришни ноаниқлиги ёки кўриш майдонининг нуқсонлари каби симптомлар пайдо бўлган ҳолларда шошилинч офтальмологик текширишлар тавсия қилинади. Линезолидни узоқ муддат қўллаётган ҳамма пациентларда (3 ой ва ундан кўп) ва линезолид билан даволашни давомийлигидан қатъий назар, кўриш аъзолари томонидан янги симптомларни пайдо бўлишига шикоят қиладиган ҳамма пациентларда кўриш функциясини назорат қилиш лозим. Периферик невропатия ёки кўриш нервининг невропатиясини ривожланиши ҳолларида линезолидни кейинчалик қўллашнинг мақсадга мувофиқлигини ва у билан боғлиқ потенциал хавфни баҳолаш лозим. Линезолидни қўллаётган пациентларда тиришишларни пайдо бўлиш ҳоллари хақида кам хабар қилинган, бунда кўп ҳолларда анамнезида тиришишларга ёки уларни пайдо бўлиш омилларини борлигига кўрсатмалар бор. Қандли диабети бўлган, линезолидни инсулин ёки гипогликемик препаратлар билан бир вақтда қабул қилган пациентларда симптоматик гипогликемия ҳолатлари хабар қилинган. Линезолидни қабул қилиш ва гипогликемияни ривожланиши ўртасида сабаб-оқибат боғлиқлиги аниқланмаган бўлсада, қандли диабети бўлган пациентларни гипогликемияни ривожланиши ҳақида огохлантириш лозим. Гипогликемияни пайдо бўлган ҳолларда инсулин/гипогликемик препаратларини дозасини тўғрилаш ёки линезолидни бекор қилиш зарур. Савелид ва серотонинергик воситаларини, жумладан антидепрессантларни, хусусан серотонинни қайта қамраб олинишини селектив ингибиторларини (SSRIs) бир вақтда қўллаш билан боғлиқ серотонин синдромини пайдо бўлиш ҳоллари хақида маълумотлар бор. Савелид ва серотонинергик воситаларини бир вақтда қўллаш клиник зарур бўлганда, пациент когнитив функцияни бузилиши, гиперпирексия, гиперрефлексия ва координацияни бузилишлари каби серотонин синдромининг белги ва симптомларини ўз вақтида аниқлаш учун, синчков назорат остида бўлиши керак. Кўрсатилган белгилар ва симптомларни пайдо бўлган ҳолда шифокор бу препаратларни иккитадан биттасини ёки иккаласини қўллашни тўхтатиш масалани кўриб чиқиши керак. Серотонинергик препарат бекор қилингандан кейин таърифланган симптоматика йўқолиши мумкин. Автотранспортни бошқаришда ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти Линезолидни автотранспортни бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири тизимли баҳоланмаган.
Nojo'ya samaralari
Ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлигини баҳолаш мезонлари: тез-тез (>1/100 ва <1/10), тез-тез эмас (>1/1000 ва <1/100). Инфекциялар ва инвазиялар: тез-тез – кандидоз (хусусан орал ва вагинал кандидоз) ёки замбуруғли инфекциялар; тез-тез эмас – вагинит. Қон ва лимфатик тизими томонидан: тез-тез эмас – эозинофилия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, таъмни ўзгариши (метал таъм); тез-тез эмас – бош айланиши, уйқусизлик, гиперстезия, парестезия. Кўриш аъзолари томонидан: тез-тез эмас – кўришни ёмонлашуви. Эшитиш аъзолари ва мувозанат томонидан: тез-тез эмас – қулоқлар шанғиллаши. Қон-томирлар тизими томонидан: тез-тез эмас – артериал гипертензия, флебит/тромбофлебит. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – диарея, кўнгил айниши, қусиш; тез-тез эмас – қоринда локал ёки умумий оғриқ, қабзият, оғизни қуриши, диспепсия, гастрит, глоссит, аҳлатни суюқлашиши, панкреатит, стоматит, тилнинг рангини бузилиши ёки ўзгариши. Гепатобилиар тизими томонидан: тез-тез – аномал функционал жигар синамалари. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тез-тез эмас – дерматит, кўп терлаш, қичишиш, тошма, эшакеми. Буйрак ва сийдик-чиқариш тизими томонидан: тез-тез эмас – полиурия. Репродуктив тизими томонидан: тез-тез эмас – вульвовагинал бузилишлар. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: тез-тез эмас – иситма, чарчоқлик, инъекция жойида оғриқ, юқори чанқоқлик, локал оғриқ. Лаборатор кўрсаткичлар Биокимёвий кўрсаткичлар: тез-тез – АСТ, АЛТ, ЛДГ, ишқорий фосфатаза, қонда мочевина азоти креатининкиназа, липаза, амилазани ёки глюкозани ошиши, умумий оқсилни пасайиши, альбумин, натрий ва кальцийни, калийни ёки бикарбонатларни ошиши ёки пасайиши; тез-тез эмас – умумий билирубинни, креатинин, натрий ёки кальцийни ошиши, оч қоринга глюкозани пасайиши, хлоридларни ошиши ёки пасайиши. Гематологик кўрсаткичлар: тез-тез – нейтрофиллар ва эозинофиллар сонини ошиши, гемоглобинни, гематокрит ёки эритроцитлар сонини пасайиши, тромбоцитлар ёки лейкоцитлар сонини ошиши ёки камайиши; тез-тез эмас – ретикулоцитлар сонини ошиши, нейтрофиллар сонини камайиши. Қуйидаги ножўя реакциялар алоҳида ҳолларда жиддий деб баҳоланади: қоринда локал оғриқ, транзитор ишемик хуружлар, артериал гипертензия, панкреатит ва буйрак етишмовчилиги. Препаратни қўлланилиши билан боғлиқ бўлган тахикардиянинг бир ҳолати тўғрисида хабар қилинган. Айниқса, ҳаётга хавф туғдирувчи инфекциялари ва ёндош касалликлари бўлган беморларда анемия ривожланиши мумкин. Линезолидни >28 кундан кўп қўлланганда, анемия ривожланиш хавфи аҳамиятли даражада ошади. Постмаркетинг тажриба Қон ва лимфатик тизими томонидан: лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, панцитопения ва миелосупрессия. Бундай холатлар асосан препаратни тавсия этилган 28 кунни ташкил этган максимал муддатидан узоқ қўллаган пациентларда кузатилган. Иммун тизими томонидан: анафилаксия. Трофика ва метаболизмни бузилиши: лактатацидоз. Нерв тизими томонидан: периферик нейтропения, тиришиш, сератин синдроми. Линезолид билан даволанган пациентлар ўртасида периферик нейропатия тўғрисида хабар қилинган. Бундай ҳолатлар препаратни уни қўллаш учун тавсия қилинган максимал 28 кунни ташкил қилган муддатидан узоқ қабул қилган пациентларда кузатилган. Кўриш аъзолари томонидан: кўрув нервини, баъзида кўришни йўқотилишигача кучайиб борувчи (асосан препаратни максимал тавсия қилинадиган 28 кунлик муддатидан узоқроқ қабул қилаётган пациентларда) нейропатияси. Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: ангионевротик шиш, терининг Стивенс-Джонсон синдроми каби буллёз шикастланишлари.
Farmakokinetikasi
Савелид синтетик антибактериал восита ҳисобланади, микробларга қарши препаратларнинг янги оксазолидинонлар синфига таалуқлидир. In vitro шароитида аэроб граммусбат, грамманфий бактерияларга ва анаэроб микроорганизмларга қарши фаол. Савелид бактерия ҳужайраларида ноёб таъсир механизми орқали оқсиллар синтезини селектив ингибиция қилади. Хусусан, у бактерия рибосома соҳаси билан бўлган 23S ва 50S суббирликлари билан боғланади ва оқсилларни синтезида трансляция жараёнининг муҳим компоненти ҳисобланадиган функционал 70S қўзғатувчи комплексини ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. Линезолиннингг in vitro шароитида (РАЕ) постантибиотик самараси Staphylococcus aureus учун тахминан 2 соатни ташкил қилади. Ҳайвонларда in vivo шароитида экспериментал моделларда РАЕ Staphylococcus aureus ва Streptococcus pneumoniaе тахминан 3, 6, - 3, 9 соатга мувофиқликни ташкил этган. Линезолидга сезувчан микроорганизмлар: · граммусбат аэроблар: Corynebacterium jeikeium, Enterococcus faecalis (жумладан гликопептидларга нисбатан резистент штамплар), Enterococcus faecium (жумладан гликопептидларга нисбатан резистент штамплар), Enterococcus casseliflavus, Enterococcus gallinarum, Listeria monocytogenes, Staphylococcus aureus (жумладан метициллинга нисбатан резистент штамплар); Staphylococcus epidermidis (жумладан метициллинга нисбатан резистент штамплар); Staphylococcus haemolyticus, Staphylococcus lugdunensis, Streptococcus agalactiae, Streptococcus intermedins, Streptococcus pneumoniae (жумладан полирезистент штамплар), Streptococcuspyogenes, С гуруҳи стрептококлари гуруҳи, G гуруҳи стрептококлари; · грамманфий аэроблар Pasteurella canis, Pasteurella multocida; · граммусбат анаэроблар: Clostridium perfringens, Peptostreptococcus anaerobius, Peptostreptococcus spp. · грамманфий аэроблар: Bacteroides fragilis,Prevotella spp. · бошқалар: Chlamydia pneumoniae. · ўртача сезувчан микроорганизмлар: Legionella spp., Moraxella catarrhalts, Mycoplasma spp. Резистент микроорганизмлар: Haemophilus influenzae, Neisseria spp., Enterobacteriaceae spp., Pseudomonas spp. Резистентлик Линезолидни таъсир механизми микробларга қарши бошқа синф препаратларининг таъсир механизмидан фарқ қилади (масалан, аминогликозидлар, бета-лактамлар, фолат кислотасини антагонситлари, гликопептидлар, линкозамидлар, хинолонлар, рифамицинлар, стрептограминлар, тетрациклинлар ва хлорамфениколлар), шунинг учун линезолид ва бу препаратлар ўртасида кесишувчан резистентлик мавжуд эмас. Линезолид бу препаратларга нисбатан ҳам сезувчан ҳам резистент бўлган патоген микроорганизмларга нисбатан фаол. Линезолидга нисбатан резистентлик 23 S рибосомал РНК кўп босқичли мутацияси йўли билан ривожланади ва 1×10-9-1×10-11 дан кам тез-тезликда юз беради.
Farmakodinamikasi
Савелид биологик фаол ва у организмда нофаол ҳосилаларни ҳосил қилиб метаболизмга учрайди. Линезолидни сувда эрувчанлиги тахминан 3 мг/мл ни ташкил қилади ва 3-9 диапазонда рН га боғлиқ эмас. Препарат 600 мг дозада суткада 2 марта вена ичига юборилгандан кейин мувозанат ҳолатдаги линезолидни қон плазмасидаги ўртача максимал (Сmах) ва минимал (Сmin) концентрацияси 15,1 [2,5] мг/л ва 3,68 [2,68] мг/л га мувофиқ ташкил қилади. Тақсимланиши: Яхши перфузияли тўқималарда тез тақсимланади. Соғлом катта одамларда мувозанат концентрациясига эришилганда линезолидни тақсимланиш ҳажми ўртача 40-50 литрни ташкил қилади, бу организмдаги тахминан умумий сувнинг миқдорига мос келади. Қон плазмаси оқсиллари билан боғланиш даражаси тахминан 31% ни ташкил қилади ва препаратни қон плазмасидаги концентрациясига боғлиқ эмас. Вентрикулоперитонеал шунтлари бўлган болаларда фармакокинетика бўйича олинган маълумотлар линезолидни бир марта ва кўп марта қабул қилингандан кейин, линезолиднинг орқа мия суюқлигидаги концентрациясини ўзгарувчанлигини намоиш қилган: орқа мия суюқлигида препаратни терапевтик концентрациясига эришилмайди ва у бир маромда турмайди. Шунинг учун линезолидни марказий нерв тизимини инфекцияси бўлган болаларда эмпирик даволаш учун қўллаш тавсия қилинади. Метоболизми: Цитохром Р450 изоферментлари in vitro шароитида линезолид метаболизмида иштирок этмайди. Линезолид цитохром Р450 клиник мухим изоферментларни (1А2, 2С9, 2С19, 2D6, 2Е1, 3А4) фаоллигини ингибиция қилмайди. Линезолид асосан нофаол икки метаболитларини ҳосил қилиб оксидланиш морфолин ҳалқаси йўли орқали метаболимга учрайди: гидроксиэтилглицин (одамда асосий метаболит ноферментатив жараён натижасида ҳосил бўлади) ва аминоэтоксисирка кислотаси (камроқ миқдорда ҳосил бўлади). Шунингдек бошқа нофаол метаболитлари ҳам таърифланган. Чиқарилиши: Линезолид гидроксиэтилглицин метаболити (40%), ўзгармаган препарати (30-35%) ва аминоэтоксисирка кислотаси (10%) метаболити кўринишида асосан буйраклар орқали чиқарилади. Аҳлат билан гидроксиэтилглицин метаболити (6%) ва аминоэтоксисирка кислотаси метаболити (10%) кўринишида чиқарилади. Ўзгармаган препарат деярли аҳлат билан чиқарилмайди. Линезолидни умумий клиренси икки марта инфузион юборилганда минутига 123 мл ни ташкил этади, 65% умумий клиренсининг 65% буйракдан ташқари ҳисобланади. Ярим чиқарилиш даври ўртача 5-7 соатга тенг. Линезолид кўкрак сути ва йўлдош тўсиғи орқали ўтади. Алоҳида клиник ҳоллардаги фармакокинетикаси: Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар. Енгил, ўртача ва оғир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда дозани тўғрилаш талаб этилмайди, чунки креатинин клиренсини ва дори воситасини буйрак орқали чиқарилишига ўртасида боғлиқлик йўқ. Чунки линезолид дозасини 30% гемодиализ орқали 3 соат давомида чиқарилади, бундай даволашни қабул қилаётган пациентларга линезолидни диализдан кейин буюриш тавсия этилади. Жигар етишмовчилиги бўлган пациентлар. Чекланган маълумотлар, аҳамиятсиз ёки ўртача ифодаланган жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда (Чайлд-Пью шкаласи бўйича А ёки Б синфи) линезолидни фармакокинетикасини ўзгармаслигини кўрсатади. Оғир жигар етишмовчилиги бўлган пациентларда (Чайлд-Пью шкаласи бўйича С синфи) линезолиднинг фармакокинетик параметрлари ўрганилмаган. Аммо линезолидни ноферментатив жараёни йўли билан метаболизмга учраши туфайли, жигар функциясининг етишмовчилиги унинг метаболизмини сезиларли ўзгартирмаслигини тасдиқлаш мумкин. Кекса ёшли пациентлар. 65 ва ундан катта ёшли шахсларда линезолиднинг фармакокинетикаси сезиларли ўзгармайди. Болалар. Линезолидни Cmax ва тақсимланиш хажми пациентни ёшига боғлиқ эмас, худди шу вақтда линезолидни клиренси ёш ўтган сари ўзгариб боради. 1 ҳафталикдан 11 ёшгача бўлган болаларда клиренси энг катта, бунда AUC ва ярим чиқарилиш даври катталарга қараганда камроқ. Ёши ошиши билан линезолидни клиренси аста-секин пасаяди, ўсмирлик ёшида клиренсни ўртача қиймати хусусан, катталарникига яқинлашади. Дори воситасини хар 8 соатда қабул қилган 11 ёшдан кичик болаларда, дори воситасини хар 12 соатда қабул қилган катталар ва ўсмирларда, AUC ўртача суткалик қийматини ўхшашлиги аниқланган. Линезолидни клиренси болаларда юқори ва ёши ошиши билан пасаяди. Аёллар. Аёллар учун эркакларга қараганда пастроқ тақсимланиш ҳажми характерли, ўртача клиренси эса (тана вазни бўйича тўғриланган) тахминан 20% га камайган, аёлларда қон плазмасидаги концентрацияси юқори, бу қисман тана вазнидаги фарқ билан тушунтирилиши мумкин. Эркак ва аёлларда ярим чиқарилиш даврининг ўртача қиймати сезиларли фарқ қилмаслиги туфайли дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.
Dozani oshirib yuborilishi
Доза ошириб юборилган ҳолларда калава фильтрацияси даражасини сақлаб турувчи тадбирлар билан бирга симптоматик даволашни ўтказиш кўрсатилган. Гемодиализ ўтказилганда организмдан препаратнинг дозасини тахминан 30% чиқарилади.