ROTADON poroshok 1500mg N10

Обновлено: 21.07.2022

ROTADON poroshok 1500mg N10
  • Категория:

    Yallig'lanishga qarshi vositalar

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    ---

  • Производитель:

    Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi

  • Количество в упаковке:

    10

  • Код ATX:

    M01AX05

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция ROTADON poroshok 1500mg N10

  • Dori shakli

    Ичга қабул қилиш учун эритма тайёрлаш учун кукун 4 г дан пакетчаларда. 10 ёки 20 пакетчалар тиббиётда қўлланишига доир йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    10

  • Dozirovkasi

    Ичга қабул қилиш эритма тайёрлаш учун кукун. Битта пакетчанинг ичидагиси 200 мл сувда эритилади, ичга овқатдан 20 минут олдин 1 пакетчадан суткада 1 марта қабул қилинади. Даволашнинг давомийлиги 4 ҳафтадан 12 ҳафтагача бўлган муддатни ташкил этади, даволаш курси икки ойлик танаффус билан такрорланади.  

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Мажмуада қўлланганида глюкозамин тетрациклинларни сўрилишини кучайтиради ва пенициллинлар ва хлорамфениколни – камайтиради. Препарат ностероид яллиғланишга қарши препаратлар ва глюкокортикостероидлар билан мутаносибдир. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар билан бирга қўлланганида уларнинг яллиғланишга қарши ва оғриқ қолдирувчи самараларини кучайтиради. Глюкозамин билан дориларнинг ўзаро таъсир қилиши мумкинлиги юзасидан маълумотлар етарли эмас, аммо оғиз орқали қабул қилинадиган К витаминининг антагонистлари билан бирга қабул қилинганида ХНН (халқаро нормаллаштирилган нисбат) кўрсаткичини ошганлиги хақида маълумотлар мавжуд. Шундай қилиб, оғиз орқали қабул қилинадиган К витаминининг антагонистларини қабул қилаётган пациентлар даволаш бошланишидан олдин ва глюкозамин билан даволаш тугаганидан сўнг синчиклаб текширувдан ўтишлари керак.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    •       препаратнинг компонентларидан бирортасига юқори сезувчанлик; •       таркибида аспартам борлиги сабабли фенилкетонурия; •       таркибида сорбитол борлиги туфайли фруктозани ўзлаштиролмаслик; •       буйрак функциясини яққол ифодаланган бузилиши; •       ҳомиладорлик ва лактация даври; 18 ёшгача қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    25°С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин! Яроқлилик муддати Ишлаб чиқарилган муддатдан бошлаб 3 йил. Яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатиласин.

  • Maxsus shartlar

    Глюкозамин билан даволаниш бошланганидан кейин астманинг симптомларини зўрайиш ҳолатлари таърифланган. Бронхиал астма билан хасталанган пациентлар препарат қўлланганида астманинг симптомлари ёмонлаши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирилган бўлишлари керак. Глюкозага толерантликни бузилиши бўлган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Денгиз маҳсулотлари ўзлаштира олинмаганида препаратга нисбатан аллергик реакцияларни ривожланиш эҳтимоли ошади. Ҳомиладорлик ва лактацияда қўлланиши Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ. Педиатрияда қўлланиши 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга препаратни қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига препаратни таъсири юзасидан маълумотлар ўтказилмаган. Уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши пайдо бўлганида автотранспорт ва механизмларни бошқариш тавсия этилмайди.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя самараларни учраш тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача); тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача); учраш тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида учраш тезлигини кўрсаткичлари баҳоланиши мумкин эмас. Меъда-ичак йўллари томонидан: тез-тез – қабзият, диарея, метеоризм, кўнгил айниши, қоринда оғриқ, диспепсия. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, уйқучанлик, толиқиш; учраш тезлиги номаълум – бош айланиши. Кўриш аъзолари томонидан: учраш тезлиги номаълум – визуал бузилишлар. Нафас тизими томонидан: учраш тезлиги номаълум – астма. Аллергик реакциялар: тез-тез эмас – қичишиш, эшакеми, эритема, тери тошмаси. Бошқалар: учраш тезлиги номаълум – сочларни тўкилиши, жигар ферментларининг даражасини ошиши.

  • Farmakokinetikasi

    Ротадоннинг фаол моддаси, глюкозамин сульфати тоғай тўқимасининг регенерациясини рағбатлантиради, антикатаболик, анаболик, хондропротектив, оғриқ қолдирувчи, яллиғланишга қарши таъсир кўрсатади. Глюкозамин бўғим тоғайининг табиий компоненти бўлган, молекуляр массаси кичик бўлган аминосахарид ҳисобланади. Глюкозамин синовиал суюқликнинг протеогликанларини тоғай тўқимасининг ҳужайралари (гиалурон кислотаси ва глюкозаминогликанлар) томонидан синтезланишини фаоллаштиради, тоғай тўқимасини деструкциясини чақирадиган ферментларни сусайтиради. Глюкозамин яллиғланишга қарши ўртача таъсир кўрсатади, бу простагландинлар синтезини сусайиши билан боғлиқ эмас, антиоксидант фаоллик (супероксид радикалларни ҳосил бўлишини сусайиши орқали) ва лизосомал ферментларнинг фаоллигини сусайиши ҳисобига реализация бўлади. Глюкозаминнинг таъсири ҳисобига препарат хондроитинсульфат кислотасини ҳосил бўлишида фиксация жараёнларини инициация қилади ва суяк тўқимасига кальцийни нормал сингиши жараёнларига ижобий таъсир кўрсатади, шунингдек ностероид яллиғланишга қарши воситалар чақирадиган глюкозаминогликанларни ҳосил бўлишини бузилишига қаршилик қилади, ва хондроцитларни кортикостероидларнинг шикастловчи таъсиридан ҳимоя қилади. Сульфогуруҳлар ҳам глюкозаминогликанлар синтезида ва тоғай тўқимасини метаболизмида иштирок этади, протеогликанларнинг таркибидаги ён занжирларининг сульфоэфирлари эса тоғай тўқимасида сувни ушланиб қолишига ёрдам бериб, унинг эластиклигини сақлашда иштирок этади. Ротадон, глюкозаминни эндоген етишмовчилигини тўлдириб, бўғим капсуласининг ўтказувчанлигини оширади ва бўғим тоғайи ҳужайраларида ва синовиал мембранада нормал ферментатив жараёнларни тикланишига ёрдам беради.

  • Farmakodinamikasi

    Ротадон ичакни ингичка қисмида тўлиқ ва тез сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин препарат тўқимага, асосан бўғим тоғайига осон ўтади. препаратнинг ярим чиқарилиш даври – 68 соатни ташкил этади. Препаратни қабул қилиш фонида клиник кўринишларни камайиши одатда даволашнинг иккинчи ҳафтасида бошланади ва терапевтик самараси даволаш курси тугаганидан сўнг саккиз ҳафта давомида сақланиб туради.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Дозани ошириб юборилиш ҳолатлари номаълум. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш ўтказилади.  

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?