RIZOPROL tabletkalari 2,5mg N30

Обновлено: 21.07.2022

RIZOPROL tabletkalari 2,5mg N30
  • Категория:

    Yurak-qon tomir vositalari

  • Страна производитель:

    Turkiya

  • Активное вещество:

    Bisoprolol

  • Производитель:

    Rotapharm Ilaclari Limited Sirketi, Турция произведено: World Medicine Ilaс San. Ve Tic. A.S.

  • Количество в упаковке:

    30

  • Код ATX:

    C07AB07

Лекарственные средства, информация о которых представлена на сайте, могут иметь противопоказания к их использованию. Перед использованием необходимо ознакомиться с инструкцией по применению или получить консультацию у специалистов

Инструкция RIZOPROL tabletkalari 2,5mg N30

  • Dori shakli

    Плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар. 10 таблетка блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

  • Qadoqda soni

    30

  • Dori vositalarining o'zaro ta'siri

    Қўллаш тавсия этилмаган мажмуалар Сурункали юрак етишмовчилигини даволаш I синф антиаритмик воситалар (масалан, хинидин сульфати, дизопирамид, лидокаин, фенитоин; флекаинид, пропафенон) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида AV-ўтказувчанликни ва миокарднинг қисқарувчанлик ҳусусиятини пасайтириши мумкин. Барча кўрсатмалар Верапамил каби кальцийни антагонистлари, камроқ даражада диазепам бисопролол билан бир вақтда қўлланганида миокарднинг қисқарувчанлик ҳусусиятини пасайишига ва AV-ўтказувчанликни бузилишига олиб келиши мумкин. b-адреноблокаторларни қабул қилаётган пациентларга вена ичига верапамилни юбориш яққол ифодаланган артериал гипотензия ва AV-блокадага олиб келиши мумкин. Марказий таъсир механизмига эга бўлган гипотензив препаратлар (клонидин, метилдопа, моксонидин, рилменидин) яққол ифодаланган юрак етишмовчилигига олиб келиши мумкин. Мажмуавий даволашда ушбу препаратларни тўсатдан бекор қилиш рефлектор гипертензияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Эҳтиёткорлик билан қўллаш керак бўлган мажмуалар АГ ёки ЮИК (стенокардия) ни даволаш I синф антиаритмик воситалар (масалан, хинидин, дизопирамид, лидокаин, фенитоин; флекаинид, пропафенон) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида AV-ўтказувчанликни ва миокарднинг қисқарувчанлик ҳусусиятини пасайтириши мумкин. Барча кўрсатмалар Дигидропиридин каби кальцийни антагонистлари (масалан, нифедипин, фелодипин, амлодипин) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида артериал гипотензияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда миокарднинг инотроп фаолиятига салбий таъсир қилишини ошиш эҳтимоли истисно қилинмайди. III синф антиаритмик воситалар (масалан, амиодарон) AV-ўтказувчанликни бузилишини кучайтириши мумкин. Маҳаллий қўллаш учун мўлжалланган b-адреноблокаторлар (масалан, глаукомани даволаш учун мўлжалланган кўз томчиларининг таркибида бўлган) нинг таъсири бисопрололнинг тизимли самараларини (АБ ни пасайиши, ЮҚС ни камайиши) кучайтириши мумкин. Парасимпатомиметиклар бисопролол билан бир вақтда қўлланганида AV-ўтказувчанликнинг вақтини узайтириши ва брадикардияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Инсулин ёки перорал гипогликемик воситаларнинг гипогликемик таъсири кучайиши мумкин. Гипогликемияни белгилари (тахикардия) яшириниши мумкин. Носелектив b-адреноблокаторлар қўлланганида бундай ўзаро таъсир қилиш эҳтимоли юқори бўлади. Умумий анестезияни ўтказиш учун мўлжалланган воситалар миокарднинг фаолиятини сусайиш хавфини ва артериал гипотензияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Юрак гликозидлари (ангишвонагул) бисопролол билан бир вақтда қўлланганида ЮҚС ни пасайтириши, AV-ўтказувчанлик вақтини узайтириши мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) бисопрололнинг гипотензив самарасини сусайтириши мумкин. b-адреномиметикларни (масалан, изопреналин, добутамин) Ризопрол препарати билан мажмуада қўллаш ҳар иккала воситаларнинг терапевтик самарасини пасайишига олиб келиши мумкин. Бисопрололни α- ва b-адренорецепторларни фаоллаштирадиган адреномиметиклар (масалан, адреналин, норадреналин) билан бирга қўллаш ушбу воситаларнинг томирларни кенгайтирувчи самараларини кучайтириши мумкин. Бундай ўзаро таъсирларни ривожланиш эҳтимоли носелектив b-адреноблокаторлар қўлланганида юқори бўлади. Антигипертензив воситалар, антигипертензив таъсир қилиши мумкин бўлган бошқа воситалар (масалан, трициклик антидепрессантлар, барбитуратлар, фенотиазин) каби, бисопрололнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин. Мефлохин бисопролол билан бир вақтда қўлланганида брадикардияни ривожланиш ҳавфини ошириши мумкин. Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари (В тур МАО ингибиторларидан ташқари) b-адреноблокаторларнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин. Гипертоник кризни ривожланиш хавфи мавжуд.

  • Qo'llanilishi mumkin bo'lmagan holatlar

    -       препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик; -       ўткир юрак етишмовчилиги ёки сурункали юрак етишмовчилигини, инотроп даволашни талаб этадиган декомпенсация босқичи; -       кардиоген шок; -       атриовентрикуляр (AV) блокадани II ёки III даражаси (сунъий ритм бошқарувчиси мақжуд бўлмаганида); -       синус тугунини кучсизлиги синдроми; -       синоатриал блокада; -       симптоматик брадикардия; -       симптоматик артериал гипотензия; -       бронхиал астма (БА) ни оғир шакли ёки ўпкани сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК); -       периферик қон айланишини бузилишини кечки босқичи, Рейно касаллиги; -       даволанмаган феохромоцитома; -       метаболик ацидозда қўллаш мумкин эмас.

  • Maxsus saqlash sharoitlari

    Намликдан ҳимояланган жойда 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Яроқлилик муддати 3 йил.  

  • Maxsus shartlar

    Препаратни пациентларга қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўллаш керак: -     қонда глюкозанинг даражасини кескин ўзгаришлари билан кечувчи қандли диабет; гипогликемияни симптомлари (масалан, тахикардия, кучли терлар) яшириниши мумкин; -     қатъий парҳез; -     десенсибилизация қилувчи даволаш вақтида; -     AV блокаданинг I даражаси; -     Принцметал стенокардияси; -     периферик қон айланишини бузилиши (даволашни бошида шикоятлар кўпайиши мумкин); -     умумий анестезия. Нафас тизими. БА да ва бошқа ЎСОК ларда бронходилататорлар билан ёндош даволаш кўрсатилган. Баъзи ҳолларда БА билан хасталанган пациентлар препаратни қабул қилиш фонида нафас йўлларининг тонуси ошиши туфайли, b2-симпатомиметикларнинг янада юқорироқ дозаларини қўллашга муҳтож бўлишлари мумкин. Аллергик реакциялар. Бошқа b-адреноблокаторлар каби бисопролол аллергенларга сезувчанликни кучайтириши ва анафилактик реакцияларнинг яққоллигини ошириши мумкин. Бундай ҳолатларда адреналин (эпинефрин) билан даволаш ҳар доим ҳам ижобий терапевтик таъсир кўрсатмайди. Умумий анестезия. Шифокор-анестезиологни b-адреноблокаторларни қабул қилаётганлиги тўғрисида албатта огохлантириш керак. Умумий анестезия ўтказиш режалаштирилаётган пациентларда b-адреноблокаторларни қўллаш наркоз ўтказиш, интубация вақтида ва операциядан кейинги даврда аритмиялар ҳамда миокард ишемияси ривожланиш ҳолларини камайтиради. Интраоперацион даврда b-адреноблокаторларни қўллашни давом эттириш тавсия этилган. Анестезиолог брадикардия, рефлектор тахикардияга ва АБ кескин пасайганида компенсациянинг рефлектор механизми имкониятларини пасайишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа дори воситалар билан потенциал ўзаро таъсирини инобатга олиши керак. Оператив аралашувдан олдин бисопролол бекор қилинганида дозани аста-секин пасайтириш ва умумий анестезидан 48 соат олдин препарат қабул қилишни тўхтатиш керак. Феохромоцитома. Феохромоцитома билан хасталанган пациентларга препарат фақат α-адреноблокаторлар билан олдиндан даволаш фонида буюрилади. Тиреотоксикоз. Тиреотоксикознинг симптомлари препаратни қабул қилиш фонида яшириниши мумкин. Ҳозирги вақтда қуйидаги касалликлари ва патологик ҳолатлари бўлган сурункали юрак етишмовчилиги билан хасталанган пациентларда бисопрололни терапевтик қўллаш тажрибаси етарли эмас: -     I тип қандли диабет; -     буйрак ва/ёки жигар фаолиятини оғир даражадаги бузилишлари; -     рестриктив кардиомиопатия; -     туғма юрак нуқсонлари; -     юрак клапанларини гемодинамик аҳамиятга эга бўлган орттирилган нуқсонлари; -     охирги уч ой давомида ривожланган миокард инфаркти. Бисопрололни верапамил ёки дилтиазем каби кальцийни антагонистлари, I синф антиаритмик препаратлари ва марказий таъсирга эга бўлган гипотензив воситалар билан мажмуада қўллаш тавсия этилмайди. Псориаз билан хасталанган пациентларга (шу жумладан, анамнезида) b-адреноблокаторларни фойда/ҳавф нисбати яхшилаб баҳолангандан сўнг қўллаш керак. Ризопрол препарати қўлланганида допинг назорат ўтказилганида ижобий натижа кузатилиши мумкин. Препарат билан даволашни бошида мунтазам мониторинг ўтказиш керак. Зарурат бўлганида препарат билан даволашни бир текис, дозани аста-секин пасайтириб, тўхтатиш керак. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Ҳомиладорлик даврида препаратни она учун кутилган фойда, ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳолдагина қўлланади. Одатда, b-адреноблокаторлар йўлдошда қон оқимини пасайтирадилар ва ҳомилани ривожланишига таъсир қилиши мумкин. Йўлдошда ва бачадонда қон оқимини назорат қилиш керак. Агар b-адреноблокаторлар билан даволаш зарур бўлса, у ҳолда селектив b1-адреноблокатор бўлгани афзал. Туғруқдан сўнг янги туғилган чақалоқ синчков назорат остида бўлиши керак. Биринчи уч сутка давомида гипогликемия ва брадикардия симптомларини пайдо бўлишини кутиш мумкин. Препаратни кўкрак сути билан ажралиб чиқиши ёки кўкрак ёшидаги болаларга ҳавфсизлиги юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун эмизиш даврида бисопрололни қўллаш тавсия этилмайди. Педиатрияда қўлланиши Болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда бисопрололни қўллаш ҳавфсизлиги ва самарадорлиги аниқланмаган, шунинг учун ушбу пациентлар гуруҳида препаратни қўллаш тавсия этилмайди. Автотранспортни ҳайдаш ва механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Транспортни бошқариш ёки диққатни талаб этувчи ишларни бажаришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Кузатилиши мумкин бўлган индивидуал реакциялар туфайли, транспорт воситаси ёки ускуналарни бошқариш қобилияти пасайиши мумкин. Даволашни бошланғич босқичида, дозаси оширилганидан сўнг, бошқа препаратлар ёки алкоголь бир вақтда қабул қилинганида алоҳида эътибор бериш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

  • Nojo'ya samaralari

    Ножўя самараларни ривожланиш тез-тезлигини қуйида келтирилган кўрсаткичлари қуйидаги тарзда аниқланган: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100 дан < 1/10 гача), тез-тез эмас (≥ 1/1000 дан < 1/100 гача), кам ҳолларда (≥ 1/10000 дан < 1/1000 гача), жуда кам ҳолларда (< 1/10000). Юрак-қон томир тизими томонидан: жуда тез-тез – брадикардия (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); тез-тез – қўл-оёқларни совуқ қотиш ёки увишиш ҳисси, ортостатик гипотензия, юрак етишмовчилигини ёмонлашиш белгилари (сурункали юрак етишмовчилиги бўлган пациентларда); тез-тез эмас – AV-ўтказувчанликни бузилиши, брадикардия (АГ ёки ЮИК бўлган пациентларда), юрак етишмовчилигини ёмонлашиш белгилари (АГ ёки ЮИК бўлган пациентларда). Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош айланиши*, бош оғриғи*; кам ҳолларда – синкопе. Кўриш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – кўз ёши ажралишини камайиши (контакт линзаларни тақишда инобатга олиш керак); жуда кам ҳолларда – конъюнктивит. Эшитиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда – эшитишни ёмонлашиши. Нафас тизими томонидан: тез-тез эмас – анамнезида бронхиал астма бўлган пациентларда бронхоспазм ва нафас йўлларининг сурункали обструктив касалликлари; кам ҳолларда – аллергик ринит. Меъда-ичак йўллари (МИЙ) томонидан: тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, диарея, қабзият. Тери томонидан: кам ҳолларда – ўта юқори сезувчанлик реакциялари: қичишиш, кучли терлаш, қизариш, тошма; жуда кам ҳолларда - b-адренорецепторларнинг блокаторлари билан даволанганда псориаз билан хасталанган беморларнинг ҳолатини псориатик тошмалар кўринишида ёмонлашиши мумкин, алопеция. Суяк-мушак тизими томонидан: тез-тез эмас – мушакларни бўшлиги, тиришишлар. Жигар томонидан: кам ҳолларда – гепатит. Репродуктив тизими томонидан: кам ҳолларда – потенцияни бузилиши. Рухий бузилишлар: тез-тез эмас – депрессия, уйқуни бузилиши; кам ҳолларда – тунги қўрқувлар, галлюцинациялар, парестезиялар. Лаборатор кўрсаткичлар: кам ҳолларда – қонда триглицеридларнинг даражасини ошиши, қон плазмасида жигар ферментлари (АСТ, АЛТ) нинг фаоллигини ошиши. *фақат АГ ёки ЮИК билан хасталанган пациентларга тааллуқли. Бу симптомлар одатда даволашни бошида ривожланади, кучсиз ифодаланган ва 1-2 ҳафта давомида йўқолади.  

  • Farmakokinetikasi

    Ризопрол β1-адреноблокаторлар гуруҳига мансуб, β1-адренергик рецепторларга, ички симпатомиметик фаолликсиз, танлаб таъсир кўрсатади. Ризопрол аорта равоғи ва каротид синусдаги барорецепторларга таъсир кўрсатиб, юракнинг зарб ҳажмини камайтириши, буйраклар томонидан ренинни секрециясини пасайтириши ҳисобига гипотензив таъсир кўрсатади. Узоқ муддат қабул қилинганида Ризопрол дастлаб ошган умумий периферик қон томирлар қаршилигини (УПҚҚ) пасайтиради. Препарат антиангинал таъсирга эга, юрак қисқаришлар сонини (ЮҚС) пасайиши, юрак зарб ҳажмини камайиши ва артериал босимни (АБ) пасайиши ҳисобига миокардни кислородга бўлган талабини камайтиради. Якуний диастолик босимни камайиши ва диастолани узайиши ҳисобига миокардни кислород билан таъминланишини оширади. Ризопрол симпатоадренал ва ренин-ангиотензин-альдостерон тизимларининг фаоллигини пасайтиради, бу касалликни кечишини енгиллаштиради. Терапевтик дозаларда қўлланганида ички симпатомиметик фаолликка ва мембраналарни клиник жиҳатдан аҳамиятли барқарорлаштирувчи хусусиятларга эга эмас. Ризопролни бронхлар ва қон томирларнинг силлиқ мушакларидаги, шунингдек эндокрин тизимидаги β2-рецепторларга яқинлиги жуда паст.

  • Farmakodinamikasi

    Сўрилиши Ичга қабул қилинганидан сўнг бисопролол меъда-ичак йўлларидан (МИЙ) деярли тўлиқ сўрилади. Биокираолишлиги тахминан 90% ни ташкил этади ва овқатланишга боғлиқ эмас. Бисопрололнинг фармакокинетикаси ва қон плазмасидаги концентрацияси 5 мг дан 20 мг гача бўлган дозалар оралиғида параллел ҳисобланади. Қон плазмасида максимал концентрациясига 2-3 соатдан кейин эришилади. Тақсимланиши Тақсимланиш ҳажми тана вазнига 3,5 л/кг ни ташкил этади. Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 30% ни ташкил этади. Метаболизми ва чиқарилиши Бисопролол организмдан қуйидаги икки хил йўл билан чиқарилади: 50% жигарда биотрансформацияга учраб, фаол бўлмаган метаболитларни ҳосил қилади ва буйраклар орқали чиқарилади, 50% сийдик билан ўзгармаган ҳолда чиқарилади. Бисопрололнинг умумий клиренси соатига 15 л ни ташкил этади. Ярим чиқарилиш даври 10-12 соатни ташкил этади.

  • Dozani oshirib yuborilishi

    Симптомлари: брадикардия, артериал гипотензия, ўткир юрак етишмовчилиги, гипогликемия ва бронхоспазм. Бисопрололнинг бир марталик юқори дозасига кенг индивидуал сезувчанлик мавжуд, юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар препаратга янада сезгир бўлишлари мумкин. Даволаш: дозани ошириб юборилиши ривожланганида, энг аввал препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва тутиб турувчи симптоматик даволашни бошлаш керак. Яққол брадикардияда: вена ичига атропинни юбориш керак. Агар самараси етарли бўлмаса, изопреналин ёки мусбат хронотроп таъсирга эга бўлган бошқа препарат эҳтиёткорлик билан юборилади. Баъзида сунъий юрак ритмини вақтинчалик қўйиш талаб этилиши мумкин. АБ яққол пасайганида: қон томирларни торайтирувчи препаратларни қабул қилиш, вена ичига глюкагонни юбориш керак. II ва III даражадаги AV блокадада: изопреналинни вена ичига инфузия ҳолида юбориш, зарурат бўлганида кардиостимуляция қилиш керак. Сурункали юрак етишмовчилиги зўрайганида: вена ичига диуретиклар ва вазодилататорлар юборилади. Бронхоспазмда: бронхолитик препаратлар (изопреналин), b2-адреномиметиклар ва/ёки аминофиллин қўлланади. Гипогликемияда: вена ичига глюкоза юборилади.  

  • Umumiy ma'lumot

    RIZOPROL tabletkalari 2,5mg N30 qo'lanishi bo'yicha ko'rsatmalar QO‘LLASH BO‘YICHA YO‘RIQNOMA RIZOPROL RIZOPROL   Preparatning savdo nomi: Rizoprol Ta‘sir etuvchi modda (XPN): bisoprolol Dori shakli: plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar Tarkibi: Rizoprol 2,5 mg Plyonka qobiq bilan qoplangan har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 2,5 mg bisoprolol fumarati; yordamchi moddalar: mikrokristall sellyuloza, suvsiz kolloid kremniy dioksidi, makkajo‘xori kraxmali, krospovidon (V turi), magniy stearati; qobig‘ining tarkibi: oq Opadri II 85F18422 (qisman gidrolizlangan polivinil spirti, titan dioksidi, makrogol, talk). Rizoprol 5 mg Plyonka qobiq bilan qoplangan har bir tabletka quyidagilarni saqlaydi: faol modda: 5 mg bisoprolol fumarati; yordamchi moddalar: mikrokristall sellyuloza, suvsiz kolloid kremniy dioksidi, makkajo‘xori kraxmali, krospovidon (V turi), magniy stearati; qobig‘ining tarkibi: sariq Opadri II 85F32879 (qisman gidrolizlangan polivinil spirti, titan dioksidi, makrogol, talk, xinolin sariq alyumin laki, ponso 4R alyumin laki). Ta‘rifi: Rizoprol 2,5 mg: yuraksimon, ikki tomonlama qavariq, har ikki tomonida bo‘lish uchun riskasi bo‘lgan, oq rangli plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Rizoprol 5 mg: yuraksimon, ikki tomonlama qavariq, har ikki tomonida bo‘lish uchun riskasi bo‘lgan, och-sariq rangli plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. Farmakoterapevtik guruhi: Antigipertenziv vosita. Selektiv beta-adrenoblokatorlar. ATX kodi: S07AV07. Farmakologik xususiyatlari Rizoprol β1-adrenoblokatorlar guruhiga mansub, β1-adrenergik reseptorlarga, ichki simpatomimetik faolliksiz, tanlab ta‘sir ko‘rsatadi. Rizoprol aorta ravog‘i va karotid sinusdagi baroreseptorlarga ta‘sir ko‘rsatib, yurakning zarb hajmini kamaytirishi, buyraklar tomonidan reninni sekresiyasini pasaytirishi hisobiga gipotenziv ta‘sir ko‘rsatadi. Uzoq muddat qabul qilinganida Rizoprol dastlab oshgan umumiy periferik qon tomirlar qarshiligini (UPQQ) pasaytiradi. Preparat antianginal ta‘sirga ega, yurak qisqarishlar sonini (YUQS) pasayishi, yurak zarb hajmini kamayishi va arterial bosimni (AB) pasayishi hisobiga miokardni kislorodga bo‘lgan talabini kamaytiradi. Yakuniy diastolik bosimni kamayishi va diastolani uzayishi hisobiga miokardni kislorod bilan ta‘minlanishini oshiradi. Rizoprol simpatoadrenal va renin-angiotenzin-aldosteron tizimlarining faolligini pasaytiradi, bu kasallikni kechishini yengillashtiradi. Terapevtik dozalarda qo‘llanganida ichki simpatomimetik faollikka va membranalarni klinik jihatdan ahamiyatli barqarorlashtiruvchi xususiyatlarga ega emas. Rizoprolni bronxlar va qon tomirlarning silliq mushaklaridagi, shuningdek endokrin tizimidagi β2-reseptorlarga yaqinligi juda past. Farmakokinetikasi So‘rilishi Ichga qabul qilinganidan so‘ng bisoprolol me‘da-ichak yo‘llaridan (MIY) deyarli to‘liq so‘riladi. Biokiraolishligi taxminan 90% ni tashkil etadi va ovqatlanishga bog‘liq emas. Bisoprololning farmakokinetikasi va qon plazmasidagi konsentrasiyasi 5 mg dan 20 mg gacha bo‘lgan dozalar oralig‘ida parallel hisoblanadi. Qon plazmasida maksimal konsentrasiyasiga 2-3 soatdan keyin erishiladi. Taqsimlanishi Taqsimlanish hajmi tana vazniga 3,5 l/kg ni tashkil etadi. Plazma oqsillari bilan bog‘lanishi taxminan 30% ni tashkil etadi. Metabolizmi va chiqarilishi Bisoprolol organizmdan quyidagi ikki xil yo‘l bilan chiqariladi: 50% jigarda biotransformasiyaga uchrab, faol bo‘lmagan metabolitlarni hosil qiladi va buyraklar orqali chiqariladi, 50% siydik bilan o‘zgarmagan holda chiqariladi. Bisoprololning umumiy klirensi soatiga 15 l ni tashkil etadi. Yarim chiqarilish davri 10-12 soatni tashkil etadi. Qo‘llanilishi arterial gipertenziya (AG) da; yurak ishemik kasalligi (YUIK) (stenokardiya) da; yurakning chap qorinchasini sistolik faoliyatini buzilishi bilan kechuvchi kompensasiyalangan surunkali yurak yetishmovchiligi angiotenzinga aylantiruvchi ferment (AAF) ning ingibitorlari, siydik haydovchi vositalar, zarurat bo‘lganida – yurak glikozidlari bilan davolashga qo‘shimcha ravishda qo‘llanadi. Qo‘llash usuli va dozalari Ichga qabul qilish uchun tabletkalar Rizoprol tabletkasini chaynamasdan, ertalab och qoringa yoki nonushta vaqtida, ko‘p bo‘lmagan miqdordagi suyuqlik bilan qabul qilish tavsiya etiladi. Dozalash tartibi shaxsiy ravishda bo‘lib, shifokorning ko‘rsatmasiga qat‘iy rioya qilish kerak. Arterial gipertenziya, yurak ishemik kasalligi (stenokardiya) Tavsiya etilgan dozasi sutkada 5 mg ni tashkil etadi. Zarurat bo‘lganida dozani sutkada 10 mg gacha oshirish mumkin. Dozani yana oshirish shifokorning nazorati ostida ruxsat etiladi. Tavsiya etilgan maksimal sutkalik doza 20 mg ni tashkil etadi. Yurakning chap qorincha sistolik faoliyatini buzilishi bilan kechuvchi kompensasiyalangan surunkali yurak yetishmovchiligi Surunkali yurak yetishmovchiligini standart davolash: AAF ingibitorlari (yoki AAF ingibitorlari o‘zlashtira olinmaganida angiotenzin reseptorlarining blokatorlari), β-adrenoreseptorlarning blokatorlari, diuretiklar va zarurat bo‘lganida, yurak glikozidlari qo‘llanadi. Bisoprolol bilan davolashni boshlashdan oldin pasientlarning holati stabil (o‘tkir yurak yetishmovchiligi bartaraf etilgan) bo‘lishi kerak. Kompensasiyalangan surunkali yurak yetishmovchiligini bisoprolol bilan davolash quyida keltirilgan titrlash sxemasiga muvofiq boshlanadi va organizmning shaxsiy reaksiyasiga qarab, tuzatish kiritilishi mumkin. 1-hafta sutkada 1,25 mg 2-hafta sutkada 2,5 mg 3-hafta sutkada 3,75 mg 4-7-haftalar sutkada 5 mg 8-11-haftalar sutkada 7,5 mg 12-hafta va navbatdagi davolash sutkada 10 mg samarasini tutib turuvchi davolash sifatida Tavsiya etilgan maksimal sutkalik doza 10 mg ni tashkil etadi. Dozani titrlash vaqtida va titrlangandan so‘ng yurak yetishmovchiligini yomonlashishi, arterial gipotenziya yoki bradikardiyani rivojlanishi kuzatilishi mumkin. Titrlash bosqichi davomida AB, YUQS va yurak yetishmovchiligi simptomlarini zo‘rayib borish simptomlarini sinchkov monitoringini o‘tkazish kerak. Davolashni modifikasiyasi Agar tavsiya etilgan maksimal sutkalik doza yomon o‘zlashtirilsa, dozasi asta-sekin kamaytirilishi kerak. Yurak yetishmovchiligi vaqtinchalik yomonlashganida, arterial gipotenziya yoki bradikardiya rivojlanganida, preparatning dozasiga tuzatish kiritish tavsiya etiladi, bu holat bisoprololning dozasini vaqtinchalik kamaytirish, yoki ehtimol davolashni vaqtinchalik to‘xtatishni talab etishi mumkin. Pasientning ahvoli barqarorlashganidan so‘ng preparat bilan davolash davom ettiriladi. Rizoprol preparati bilan davolash kursi davomli. Shifokor bilan maslahatlashmasdan, davolashni to‘satdan to‘xtatish va tavsiya etilgan dozani o‘zgartirish mumkin emas, chunki bu holat pasientning ahvolini yomonlashishiga olib kelishi mumkin. Zarurat bo‘lganida preparat bilan davolashni sekin, dozasini asta-sekin kamaytirib, to‘xtatish kerak. Buyrak yoki jigar faoliyatini buzilishi bo‘lgan pasientlar Jigar yoki buyrak faoliyatini yengil va o‘rtacha darajada buzilishi bo‘lgan pasientlar uchun odatda dozani tanlash talab etilmaydi. Buyrak yetishmovchiligini og‘ir shakli (kreatinin klirensi minutiga 20 ml dan kam) va jigar yetishmovchiligini og‘ir shakli bo‘lgan pasientlar uchun bisoprololning dozasi 10 mg dan oshmasligi kerak. Keksa yoshdagi pasientlar Preparatning dozasiga tuzatish kiritish talab etilmaydi. Nojo‘ya ta‘sirlari Nojo‘ya samaralarni rivojlanish tez-tezligini quyida keltirilgan ko‘rsatkichlari quyidagi tarzda aniqlangan: juda tez-tez (≥ 1/10), tez-tez (≥ 1/100 dan < 1/10 gacha), tez-tez emas (≥ 1/1000 dan < 1/100 gacha), kam hollarda (≥ 1/10000 dan < 1/1000 gacha), juda kam hollarda (< 1/10000). Yurak-qon tomir tizimi tomonidan: juda tez-tez – bradikardiya (surunkali yurak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda); tez-tez – qo‘l-oyoqlarni sovuq qotish yoki uvishish hissi, ortostatik gipotenziya, yurak yetishmovchiligini yomonlashish belgilari (surunkali yurak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda); tez-tez emas – AV-o‘tkazuvchanlikni buzilishi, bradikardiya (AG yoki YUIK bo‘lgan pasientlarda), yurak yetishmovchiligini yomonlashish belgilari (AG yoki YUIK bo‘lgan pasientlarda). Nerv tizimi tomonidan: tez-tez – bosh aylanishi*, bosh og‘rig‘i*; kam hollarda – sinkope. Ko‘rish a‘zolari tomonidan: kam hollarda – ko‘z yoshi ajralishini kamayishi (kontakt linzalarni taqishda inobatga olish kerak); juda kam hollarda – kon‘yunktivit. Eshitish a‘zolari tomonidan: kam hollarda – eshitishni yomonlashishi. Nafas tizimi tomonidan: tez-tez emas – anamnezida bronxial astma bo‘lgan pasientlarda bronxospazm va nafas yo‘llarining surunkali obstruktiv kasalliklari; kam hollarda – allergik rinit. Me‘da-ichak yo‘llari (MIY) tomonidan: tez-tez – ko‘ngil aynishi, qusish, diareya, qabziyat. Teri tomonidan: kam hollarda – o‘ta yuqori sezuvchanlik reaksiyalari: qichishish, kuchli terlash, qizarish, toshma; juda kam hollarda – b-adrenoreseptorlarning blokatorlari bilan davolanganda psoriaz bilan xastalangan bemorlarning holatini psoriatik toshmalar ko‘rinishida yomonlashishi mumkin, alopesiya. Suyak-mushak tizimi tomonidan: tez-tez emas – mushaklarni bo‘shligi, tirishishlar. Jigar tomonidan: kam hollarda – gepatit. Reproduktiv tizimi tomonidan: kam hollarda – potensiyani buzilishi. Ruxiy buzilishlar: tez-tez emas – depressiya, uyquni buzilishi; kam hollarda – tungi qo‘rquvlar, gallyusinasiyalar, paresteziyalar. Laborator ko‘rsatkichlar: kam hollarda – qonda trigliseridlarning darajasini oshishi, qon plazmasida jigar fermentlari (AST, ALT) ning faolligini oshishi. *faqat AG yoki YUIK bilan xastalangan pasientlarga taalluqli. Bu simptomlar odatda davolashni boshida rivojlanadi, kuchsiz ifodalangan va 1-2 hafta davomida yo‘qoladi. Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar preparatning komponentlariga yuqori sezuvchanlik; o‘tkir yurak yetishmovchiligi yoki surunkali yurak yetishmovchiligini, inotrop davolashni talab etadigan dekompensasiya bosqichi; kardiogen shok; atrioventrikulyar (AV) blokadani II yoki III darajasi (sun‘iy ritm boshqaruvchisi maqjud bo‘lmaganida); sinus tugunini kuchsizligi sindromi; sinoatrial blokada; simptomatik bradikardiya; simptomatik arterial gipotenziya; bronxial astma (BA) ni og‘ir shakli yoki o‘pkani surunkali obstruktiv kasalligi (O‘SOK); periferik qon aylanishini buzilishini kechki bosqichi, Reyno kasalligi; davolanmagan feoxromositoma; metabolik asidozda qo‘llash mumkin emas. Dorilarning o‘zaro ta‘siri Qo‘llash tavsiya etilmagan majmualar Surunkali yurak yetishmovchiligini davolash I sinf antiaritmik vositalar (masalan, xinidin sulfati, dizopiramid, lidokain, fenitoin; flekainid, propafenon) bisoprolol bilan bir vaqtda qo‘llanganida AV-o‘tkazuvchanlikni va miokardning qisqaruvchanlik hususiyatini pasaytirishi mumkin. Barcha ko‘rsatmalar Verapamil kabi kalsiyni antagonistlari, kamroq darajada diazepam bisoprolol bilan bir vaqtda qo‘llanganida miokardning qisqaruvchanlik hususiyatini pasayishiga va AV-o‘tkazuvchanlikni buzilishiga olib kelishi mumkin. b-adrenoblokatorlarni qabul qilayotgan pasientlarga vena ichiga verapamilni yuborish yaqqol ifodalangan arterial gipotenziya va AV-blokadaga olib kelishi mumkin. Markaziy ta‘sir mexanizmiga ega bo‘lgan gipotenziv preparatlar (klonidin, metildopa, moksonidin, rilmenidin) yaqqol ifodalangan yurak yetishmovchiligiga olib kelishi mumkin. Majmuaviy davolashda ushbu preparatlarni to‘satdan bekor qilish reflektor gipertenziyani rivojlanish havfini oshirishi mumkin. Ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak bo‘lgan majmualar AG yoki YUIK (stenokardiya) ni davolash I sinf antiaritmik vositalar (masalan, xinidin, dizopiramid, lidokain, fenitoin; flekainid, propafenon) bisoprolol bilan bir vaqtda qo‘llanganida AV-o‘tkazuvchanlikni va miokardning qisqaruvchanlik hususiyatini pasaytirishi mumkin. Barcha ko‘rsatmalar Digidropiridin kabi kalsiyni antagonistlari (masalan, nifedipin, felodipin, amlodipin) bisoprolol bilan bir vaqtda qo‘llanganida arterial gipotenziyani rivojlanish havfini oshirishi mumkin. Yurak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlarda miokardning inotrop faoliyatiga salbiy ta‘sir qilishini oshish ehtimoli istisno qilinmaydi. III sinf antiaritmik vositalar (masalan, amiodaron) AV-o‘tkazuvchanlikni buzilishini kuchaytirishi mumkin. Mahalliy qo‘llash uchun mo‘ljallangan b-adrenoblokatorlar (masalan, glaukomani davolash uchun mo‘ljallangan ko‘z tomchilarining tarkibida bo‘lgan) ning ta‘siri bisoprololning tizimli samaralarini (AB ni pasayishi, YUQS ni kamayishi) kuchaytirishi mumkin. Parasimpatomimetiklar bisoprolol bilan bir vaqtda qo‘llanganida AV-o‘tkazuvchanlikning vaqtini uzaytirishi va bradikardiyani rivojlanish xavfini oshirishi mumkin. Insulin yoki peroral gipoglikemik vositalarning gipoglikemik ta‘siri kuchayishi mumkin. Gipoglikemiyani belgilari (taxikardiya) yashirinishi mumkin. Noselektiv b-adrenoblokatorlar qo‘llanganida bunday o‘zaro ta‘sir qilish ehtimoli yuqori bo‘ladi. Umumiy anesteziyani o‘tkazish uchun mo‘ljallangan vositalar miokardning faoliyatini susayish xavfini va arterial gipotenziyani rivojlanish xavfini oshirishi mumkin. Yurak glikozidlari (angishvonagul) bisoprolol bilan bir vaqtda qo‘llanganida YUQS ni pasaytirishi, AV-o‘tkazuvchanlik vaqtini uzaytirishi mumkin. Nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparatlar (NYAQP) bisoprololning gipotenziv samarasini susaytirishi mumkin. b-adrenomimetiklarni (masalan, izoprenalin, dobutamin) Rizoprol preparati bilan majmuada qo‘llash har ikkala vositalarning terapevtik samarasini pasayishiga olib kelishi mumkin. Bisoprololni α- va b-adrenoreseptorlarni faollashtiradigan adrenomimetiklar (masalan, adrenalin, noradrenalin) bilan birga qo‘llash ushbu vositalarning tomirlarni kengaytiruvchi samaralarini kuchaytirishi mumkin. Bunday o‘zaro ta‘sirlarni rivojlanish ehtimoli noselektiv b-adrenoblokatorlar qo‘llanganida yuqori bo‘ladi. Antigipertenziv vositalar, antigipertenziv ta‘sir qilishi mumkin bo‘lgan boshqa vositalar (masalan, trisiklik antidepressantlar, barbituratlar, fenotiazin) kabi, bisoprololning gipotenziv samarasini kuchaytirishi mumkin. Mefloxin bisoprolol bilan bir vaqtda qo‘llanganida bradikardiyani rivojlanish havfini oshirishi mumkin. Monoaminooksidaza (MAO) ingibitorlari (V tur MAO ingibitorlaridan tashqari) b-adrenoblokatorlarning gipotenziv samarasini kuchaytirishi mumkin. Gipertonik krizni rivojlanish xavfi mavjud. Maxsus ko‘rsatmalar Preparatni pasientlarga quyidagi holatlarda ehtiyotkorlik bilan qo‘llash kerak: qonda glyukozaning darajasini keskin o‘zgarishlari bilan kechuvchi qandli diabet; gipoglikemiyani simptomlari (masalan, taxikardiya, kuchli terlar) yashirinishi mumkin; qat‘iy parhez; desensibilizasiya qiluvchi davolash vaqtida; AV blokadaning I darajasi; Prinsmetal stenokardiyasi; periferik qon aylanishini buzilishi (davolashni boshida shikoyatlar ko‘payishi mumkin); umumiy anesteziya. Nafas tizimi. BA da va boshqa O‘SOK larda bronxodilatatorlar bilan yondosh davolash ko‘rsatilgan. Ba‘zi hollarda BA bilan xastalangan pasientlar preparatni qabul qilish fonida nafas yo‘llarining tonusi oshishi tufayli, b2-simpatomimetiklarning yanada yuqoriroq dozalarini qo‘llashga muhtoj bo‘lishlari mumkin. Allergik reaksiyalar. Boshqa b-adrenoblokatorlar kabi bisoprolol allergenlarga sezuvchanlikni kuchaytirishi va anafilaktik reaksiyalarning yaqqolligini oshirishi mumkin. Bunday holatlarda adrenalin (epinefrin) bilan davolash har doim ham ijobiy terapevtik ta‘sir ko‘rsatmaydi. Umumiy anesteziya. Shifokor-anesteziologni b-adrenoblokatorlarni qabul qilayotganligi to‘g‘risida albatta ogoxlantirish kerak. Umumiy anesteziya o‘tkazish rejalashtirilayotgan pasientlarda b-adrenoblokatorlarni qo‘llash narkoz o‘tkazish, intubasiya vaqtida va operasiyadan keyingi davrda aritmiyalar hamda miokard ishemiyasi rivojlanish hollarini kamaytiradi. Intraoperasion davrda b-adrenoblokatorlarni qo‘llashni davom ettirish tavsiya etilgan. Anesteziolog bradikardiya, reflektor taxikardiyaga va AB keskin pasayganida kompensasiyaning reflektor mexanizmi imkoniyatlarini pasayishiga olib kelishi mumkin bo‘lgan boshqa dori vositalar bilan potensial o‘zaro ta‘sirini inobatga olishi kerak. Operativ aralashuvdan oldin bisoprolol bekor qilinganida dozani asta-sekin pasaytirish va umumiy anestezidan 48 soat oldin preparat qabul qilishni to‘xtatish kerak. Feoxromositoma. Feoxromositoma bilan xastalangan pasientlarga preparat faqat α-adrenoblokatorlar bilan oldindan davolash fonida buyuriladi. Tireotoksikoz. Tireotoksikozning simptomlari preparatni qabul qilish fonida yashirinishi mumkin. Hozirgi vaqtda quyidagi kasalliklari va patologik holatlari bo‘lgan surunkali yurak yetishmovchiligi bilan xastalangan pasientlarda bisoprololni terapevtik qo‘llash tajribasi yetarli emas: I tip qandli diabet; buyrak va/yoki jigar faoliyatini og‘ir darajadagi buzilishlari; restriktiv kardiomiopatiya; tug‘ma yurak nuqsonlari; yurak klapanlarini gemodinamik ahamiyatga ega bo‘lgan orttirilgan nuqsonlari; oxirgi uch oy davomida rivojlangan miokard infarkti. Bisoprololni verapamil yoki diltiazem kabi kalsiyni antagonistlari, I sinf antiaritmik preparatlari va markaziy ta‘sirga ega bo‘lgan gipotenziv vositalar bilan majmuada qo‘llash tavsiya etilmaydi. Psoriaz bilan xastalangan pasientlarga (shu jumladan, anamnezida) b-adrenoblokatorlarni foyda/havf nisbati yaxshilab baholangandan so‘ng qo‘llash kerak. Rizoprol preparati qo‘llanganida doping nazorat o‘tkazilganida ijobiy natija kuzatilishi mumkin. Preparat bilan davolashni boshida muntazam monitoring o‘tkazish kerak. Zarurat bo‘lganida preparat bilan davolashni bir tekis, dozani asta-sekin pasaytirib, to‘xtatish kerak. Homiladorlik va laktasiya davrida qo‘llanishi Homiladorlik davrida preparatni ona uchun kutilgan foyda, homila uchun potensial havfdan ustun bo‘lgan holdagina qo‘llanadi. Odatda, b-adrenoblokatorlar yo‘ldoshda qon oqimini pasaytiradilar va homilani rivojlanishiga ta‘sir qilishi mumkin. Yo‘ldoshda va bachadonda qon oqimini nazorat qilish kerak. Agar b-adrenoblokatorlar bilan davolash zarur bo‘lsa, u holda selektiv b1-adrenoblokator bo‘lgani afzal. Tug‘ruqdan so‘ng yangi tug‘ilgan chaqaloq sinchkov nazorat ostida bo‘lishi kerak. Birinchi uch sutka davomida gipoglikemiya va bradikardiya simptomlarini paydo bo‘lishini kutish mumkin. Preparatni ko‘krak suti bilan ajralib chiqishi yoki ko‘krak yoshidagi bolalarga havfsizligi yuzasidan ma‘lumotlar yo‘q, shuning uchun emizish davrida bisoprololni qo‘llash tavsiya etilmaydi. Pediatriyada qo‘llanishi Bolalar va 18 yoshgacha bo‘lgan o‘smirlarda bisoprololni qo‘llash havfsizligi va samaradorligi aniqlanmagan, shuning uchun ushbu pasientlar guruhida preparatni qo‘llash tavsiya etilmaydi. Avtotransportni haydash va mexanizmlarni boshqarish qobiliyatiga ta‘siri Transportni boshqarish yoki diqqatni talab etuvchi ishlarni bajarishda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak. Kuzatilishi mumkin bo‘lgan individual reaksiyalar tufayli, transport vositasi yoki uskunalarni boshqarish qobiliyati pasayishi mumkin. Davolashni boshlang‘ich bosqichida, dozasi oshirilganidan so‘ng, boshqa preparatlar yoki alkogol bir vaqtda qabul qilinganida alohida e‘tibor berish kerak. Preparat bolalar ololmaydigan joyda saqlansin va yaroqlilik muddati tugaganidan so‘ng ishlatilmasin. Dozani oshirib yuborilishi Simptomlari: bradikardiya, arterial gipotenziya, o‘tkir yurak yetishmovchiligi, gipoglikemiya va bronxospazm. Bisoprololning bir martalik yuqori dozasiga keng individual sezuvchanlik mavjud, yurak yetishmovchiligi bo‘lgan pasientlar preparatga yanada sezgir bo‘lishlari mumkin. Davolash: dozani oshirib yuborilishi rivojlanganida, eng avval preparatni qabul qilishni to‘xtatish va tutib turuvchi simptomatik davolashni boshlash kerak. Yaqqol bradikardiyada: vena ichiga atropinni yuborish kerak. Agar samarasi yetarli bo‘lmasa, izoprenalin yoki musbat xronotrop ta‘sirga ega bo‘lgan boshqa preparat ehtiyotkorlik bilan yuboriladi. Ba‘zida sun‘iy yurak ritmini vaqtinchalik qo‘yish talab etilishi mumkin. AB yaqqol pasayganida: qon tomirlarni toraytiruvchi preparatlarni qabul qilish, vena ichiga glyukagonni yuborish kerak. II va III darajadagi AV blokadada: izoprenalinni vena ichiga infuziya holida yuborish, zarurat bo‘lganida kardiostimulyasiya qilish kerak. Surunkali yurak yetishmovchiligi zo‘rayganida: vena ichiga diuretiklar va vazodilatatorlar yuboriladi. Bronxospazmda: bronxolitik preparatlar (izoprenalin), b2-adrenomimetiklar va/yoki aminofillin qo‘llanadi. Gipoglikemiyada: vena ichiga glyukoza yuboriladi. Chiqarilish shakli Plyonka qobiq bilan qoplangan tabletkalar. 10 tabletka blisterda. 3 blister qo‘llash bo‘yicha yo‘riqnomasi bilan birga karton qutiga joylangan. Saqlash sharoiti Namlikdan himoyalangan joyda 25oS dan yuqori bo‘lmagan haroratda saqlansin. Yaroqlilik muddati 3 yil. Dorixonalardan berish tartibi Resept bo‘yicha beriladi. Ulashish:

assistant-image
Привет! Что вас беспокоит?